Ўзбекистонда вакансиялар сони қарийб 10 фоизга ошди — Марказий банк

15:18 · 02.07.2026

Ўзбекистон йил бошидан буён олтин экспортини 4,3 баробарга қисқартирди

14:25 · 02.07.2026

«Заправка»ларда июнь ойидаги тушумлар 3,6 трлн сўмга етди

10:21 · 02.07.2026

1 июлдан солиқ порталидаги айрим хизматлар вақтинча ишламайди

17:23 · 01.07.2026

Олтин экспорти камайиб, гўшт, бензин ва газ импорти кескин ортди — Ўзбекистон ташқи савдоси шарҳи

15:40 · 01.07.2026

Ўзбек сўми муомалага киритилганига 32 йил тўлди

11:54 · 01.07.2026

Марказий банк 14 та банкни жаримага тортди

10:38 · 01.07.2026

Субсидия хабарномасига эга фуқароларга уй-жой сотиб олгунига қадар пулларини банкка қўйиб кўпайтириб олиш имконияти берилади

16:52 · 30.06.2026

Июнь ойида Ўзбекистонда доллар курси қандай ўзгарди?

15:36 · 30.06.2026

Тадбиркорларни текширишнинг янги тартиби белгиланди

14:35 · 30.06.2026

Ўзбекистон аҳолиси 39 миллиондан ошди

11:07 · 30.06.2026

Минимал иш ҳақини ҳисоблаш тартибини ўзгартириш таклиф этилмоқда

10:14 · 30.06.2026

Кредит учун ягона платформа, ошаётган нафақа ва ишга тушаётган бонд омборлари. Ўзбекистонда 1 июлдан нималар ўзгаради?

17:46 · 29.06.2026

Ўзбекистонда электромобиллар сони бир йилда 68 фоизга ошди

12:05 · 29.06.2026

Давлат банкларида муаммоли кредитлар миқдори кескин ошди

10:02 · 29.06.2026

Ўзбекистон йил бошидан бери 24 тонна олтин сотиб олиб, соф харидорлар етакчи учлигида қолмоқда

9:05 · 29.06.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

8:55 · 27.06.2026

Марказий Осиёда давлат қарзи энг кўп мамлакат қайси?

11:23 · 26.06.2026

Пуллик давлат хизматлари банк ва тўлов иловаларига интеграция қилинади

Рақамли технологиялар вазири ИТ-хизматлар экспорти 2025 йилда режалаштирилган муддатдан уч йил олдин 1 млрд доллардан ошиши кутилаётганини қайд этди.

Пуллик давлат хизматлари банк ва тўлов иловаларига интеграция қилинади

Ўзбекистон сунъий интеллект учун инфратузилмани ривожлантиришга 50 млн доллар йўналтиради.

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов “Ўзбекистон 24” телеканалига берган интервьюсида ҳар ойда камида 30 та хорижий капитал иштирокидаги IT-компаниялар мамлакатда ўз офисларини очаётганини маълум қилди. Натижада IT-хизматлар экспорти ҳажми ошмоқда.

«Биз 2028 йилгача экспорт ҳажмини $1 млрдга етказишни режалаштирган эдик. Қўллаб-қувватлаш ва юқори ўсиш суръатлари туфайли жорий йилнинг ўзида IT-хизматлар экспорти 1 миллиард доллардан ошишини кутмоқдамиз,» — деди вазир.

Унинг сўзларига кўра, барча электрон давлат хизматларини Ягона интерактив давлат хизматлари порталига ўтказиш ва уларнинг рўйхатини кенгайтириш топширилди. Мақсад — барча хизматларнинг камида 70 фоизи битта платформада мавжудлигини таъминлаш.

Давлат хизматларини ташқи мобил иловаларга, жумладан, банк ва тўлов иловаларига интеграция қилиш вазифаси қўйилди. Ўтган йили Рақамли технологиялар вазирлиги бундай платформалар орқали бепул давлат хизматларидан фойдаланиш бўйича тажрибани ишга туширди.

«Бугун президент уларга [ташқи иловаларга] пуллик давлат хизматларини кўрсатиш имкониятини беришни топширди. Бу иловаларнинг мижозлари уларнинг интерфейсида ишлашга одатланган. Бу фойдаланувчиларга учинчи томон платформалари орқали пуллик давлат хизматларини олишда қўшимча қулайликлар яратади», — деди Шерзод Шерматов.

Бироқ, бунинг учун давлат органлари томонидан ички жараёнларни рақамлаштириш мақсадида янги ахборот тизимларини жорий этиш бўйича «жиддий ишлар» олиб борилиши талаб этилади. Ҳукуматга давлат органларини рақамлаштириш лойиҳаларини жадаллаштириш ва Ягона портал орқали давлат хизматларидан фойдаланишни соддалаштириш бўйича президент қарори лойиҳасини такомиллаштириш вазифаси юклатилди.

2024 йил ноябрь ойида Рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари Олег Пекос вазирлик алоҳида суперапп яратиш ғоясидан воз кечиб, давлат хизматларини барчага маълум бўлган хизматларга интеграция қилиш тарафдори эканини қайд этганди.

Ҳозирда иловаларда 10−12 та давлат хизматлари мавжуд, аммо бу рўйхат кенгайишда давом этади. Хусусий сектор ва банк платформалари билан интеграцияни ривожлантириш алоҳида эҳтиёткорликни талаб қилади, деганди у.

«Бепул хизматлар аллақачон ўтказиб бўлинди. Ҳозирда пуллик хизматларни фаол равишда ўтказмоқдамиз, барча тўлов хизматлари, воситалари ва иловалар билан ҳамкорликда ишлаяпмиз. Бу имконият барча банклар ва телекоммуникация хизматлари операторлари учун мавжуд», — дея таъкидлади Пекос.

Бироқ, Рақамли технологиялар вазири ўринбосарининг аниқлик киритишича, шахсий иштирокни талаб қиладиган давлат хизматлари бундан мустасно. Масалан, иловалар орқали тонировка учун тўловни амалга ошириш мумкин, аммо бармоқ изларини топшириш зарурати туфайли ID-картани олиш имконсиз.

Ўзбекистонда вакансиялар сони қарийб 10 фоизга ошди — Марказий банк
Янгиликлар 15:18 · 02.07.2026
Ўзбекистонда вакансиялар сони қарийб 10 фоизга ошди — Марказий банк
Ўзбекистон йил бошидан буён олтин экспортини 4,3 баробарга қисқартирди
Янгиликлар 14:25 · 02.07.2026
Ўзбекистон йил бошидан буён олтин экспортини 4,3 баробарга қисқартирди
«Заправка»ларда июнь ойидаги тушумлар 3,6 трлн сўмга етди
Авто, Янгиликлар 10:21 · 02.07.2026
«Заправка»ларда июнь ойидаги тушумлар 3,6 трлн сўмга етди
1 июлдан солиқ порталидаги айрим хизматлар вақтинча ишламайди
Янгиликлар 17:23 · 01.07.2026
1 июлдан солиқ порталидаги айрим хизматлар вақтинча ишламайди
Олтин экспорти камайиб, гўшт, бензин ва газ импорти кескин ортди — Ўзбекистон ташқи савдоси шарҳи
Янгиликлар 15:40 · 01.07.2026
Олтин экспорти камайиб, гўшт, бензин ва газ импорти кескин ортди — Ўзбекистон ташқи савдоси шарҳи
Ўзбек сўми муомалага киритилганига 32 йил тўлди
Янгиликлар 11:54 · 01.07.2026
Ўзбек сўми муомалага киритилганига 32 йил тўлди