Ўзбекистонда камбағаллик чегараси 715 минг сўм деб белгиланди

15:40 · 05.03.2026

Бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича йўриқномага ўзгартириш киритилди

14:33 · 05.03.2026

Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилган шахсларга ҳам ипотека кредитларини ажратиш бошланади

12:11 · 05.03.2026

Энди «декрет» пули миқдорини онлайн билиб олиш мумкин

11:05 · 05.03.2026

Инвестицион тўловлар ҳисобидан Тошкентда 139,6 гектарлик янги яшил зоналар яратилади

14:44 · 04.03.2026

Ўзбекистон январда олтиннинг дунёдаги энг йирик харидорига айланди

14:19 · 04.03.2026

«Бу мажбурий талаб эмас» — МБ пластик картадан пул ўтказишга изоҳ бериш ҳақида

10:51 · 04.03.2026

“Валюта курсини ушлаб туриш имконсиз” — МБ раиси ўринбосари

10:01 · 04.03.2026

Аҳоли ва бизнесга ажратилган кредитлар миқдори кескин ошди

15:17 · 03.03.2026

Банкларда автокредитлар фоизи рекорд даражада пасайди

13:23 · 03.03.2026

Ўзбекистонда картадан картага пул ўтказишда тўлов мақсадини кўрсатиш талаб этилиши мумкин

12:22 · 03.03.2026

Ўзбекистон олтин захиралари бўйича дунёда 14 ўринни эгаллади

9:19 · 03.03.2026

АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши зарбалари фонида олтин нархи ошмоқда

14:35 · 02.03.2026

Сўмдаги тижорат кредитларининг ўртача ставкалари 23 фоизга яқинлашди

10:11 · 02.03.2026

Ўзбекистонда январь ойида қайси автомобиль энг кўп ишлаб чиқарилгани маълум бўлди

8:57 · 02.03.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

10:06 · 28.02.2026

Январда сўмдаги омонатлар бўйича ўртача ставка 0,5 фоизга ошди

13:51 · 27.02.2026

Ўзбекистонда ягона солиқ ҳисобварағи жорий этилиши мумкин

12:35 · 27.02.2026

«Хато қилишдан қўрқманг». Click компаниясининг муваффақият йўли

Сўнгги кунларда Қозоғистоннинг Halyk Banki Ўзбекистондаги Click компанияси акцияларини сотиб олиш бўйича шартнома имзолаганига оид хабарлар кенг тарқалди. Хўш, компания қандай қилиб бундай муваффақиятга эришди? Унга кимлар асос солган ва бундай натижаларга чиқишида қандай қийинчиликлардан ўтилган. Қуйидаги мақоламизда шу ҳақида сўз юритамиз.

«Хато қилишдан қўрқманг». Click компаниясининг муваффақият йўли

Шартномага кўра, Halyk Click акцияларининг 49 фоизини сотиб олади, шунингдек, ўзининг тўлиқ назоратидаги Ўзбекистон шуъба корхонаси Tengebank акцияларининг 49 фоизини Click акциядорларига сотади. Келишувга биноан, Halyk Banki Clickʼнинг 49 фоизи учун 176,4 миллион доллар, Click акциядорлари эса Тенгебанкʼнинг 49 фоизи учун 60,76 миллион доллар тўлайди.

Click бу — барча коммунал тўловларни, интернет, мобил алоқа ва кўплаб бошқа хизматлар учун тўловларни смартфонда амалга ошириш имконини берувчи илова ҳисобланади. Унга бир мактабда ўқиган Улуғбек Рустамов ҳамда Рустам Файзиев 2011 йилда асос солган.

Буларнинг ҳаммаси нимадан бошланган?

Рустам Файзиев 2003 йилда Миллий банк бошқаруви раиси ҳузуридаги Аппаратда (Котибият) иш бошлаган. Банкнинг барча ички жараёнларини ўрганган. 2007 йилдан Файзиев НБУ банкининг интернет-технологиялар бўлимига раҳбар бўлиб тайинланган.

«У ерда мен кредит сўровлари, кадрлар саволлари, бухгалтерия сўровлари, маошларни ва солиқни ҳисоблаш, иш юритиш каби банк жараёнларини автоматизациялаштирувчи Web-Sphere Personal номли тизимни ишлаб чиққанман. Web-Sphere-Personal’дан 20 га яқин бўлим фойдаланган, улар орасида кредит комитетлари ва хатарларни бошқариш каби бўлимлар ҳам мавжуд», — дея эслайди у.

Фото: Рустам Файзиевнинг Facebook саҳифасидан олинди

2009 йилда Рустам Файзиев Asia Alliance банкининг IT департаментида бўлим бошлиғи лавозимида иш бошлайди. 2009 йилда интернет-банкинг ҳам фойдаланувчилар, ҳам банклар учун жуда ноқулай бўлган. Барча камчиликларни ўрганиб чиққан ҳолда, улар Asia Alliance банкининг IT департаментида интернет-банкингнинг 2-авлоди – «IB 2»ни ишлаб чиққади. «IB 2»нинг яратилиши корпоратив банкинг технологиялари ва интернет-банкинг ривожланишининг янги босқичи бўлган.

«Банкларда ишлар эканман, мен доимий равишда мижозларнинг оғриғини ўрганганман. 2010 йилда менга карта балансини текшириш воситасини ишлаб чиқиш ва телефон орқали тўловларни ҳудди телефон балансини *100# орқали текшириш каби осон қилиш ғояси келган. Мен фойдали маҳсулот ишлаб чиқара олишимга ишонганман ва якуний мақсадим – барча учун қулай бўлган тўлов тизимини аниқ тасаввур қилганман. 2011 йилда мен синфдошим Улуғбек ва ҳамкасбим, ҳамда дўстим бўлмиш Баҳодир билан бирлашганмиз. Биз лойиҳамизга инвестиция қилиб, Click тўлов тизимини яратишга имкон берган инвесторларни топганмиз», — дейди Файзиев.

Click компанияси 2011 йилда ташкил топган, маҳсулот эса 2012 йилда ишлаб чиқилган. Компания Ўзбекистонда USSD орқали тўловларни биринчи бўлиб йўлга қўйган. У вақтда бозорда Click аналоглари умуман бўлмаган. Бу эса барча вилоятларни, ҳамда барча турдаги мобил телефонларни қамраб олиш имконини берган.

2012 йилда жамоа ушбу тизимга муаллифлик ҳуқуқини рўйхатдан ўтказган ва патенга эга бўлган.

Улуғбек Рустамов стартапнинг илк йиллари ҳақида

«Мен доим онлайн дўкон ишлаб чиқишни ўйлардим. Бироқ, ушбу ғояни амалга оширган тақдиримизда ҳам биз пулни мижоздан қабул қилиш жараёнида муаммо бўлишини тушундик.

Шундан кейин бизда финтех компанияни яратиш ғояси пайдо бўлди. Рустам билан Баҳодирнинг банк соҳасида кўп йиллик тажрибага эга эканлиги ишимизни анча енгиллаштирди. Ўша вақтларда фақат Paynet бор эди ва у 30 мингга яқин нуқтада жадал ишлаётганди. Биз Paynet билан рақобатлаша олишимиз учун Paynet’дан кўра арзонроқ ва қулайроқ таклиф билан чиқишимиз керак эди.

Paynet скретч-карталардан воз кечиш эвазига бозорга кирган бўлса, биз одамлар Paynet’га бориб эмас, балки уйидан туриб тўлаш имкониятини яратиш кераклигини тушундик. Биз Click’нинг келажаги борлигига ишонгандик. Шундан сўнг 2 та дастурчи олдик ва Click дастурини ёзишни бошладик», дейди Рустамов.

Кутилмаган қийинчиликлар

Click ишлаб чиқилгач, ушбу хизмат тури қандай ишлашини банкларга тушунтиришда кўплаб қийинчиликлар юзага келган.

Click банкларга сервер қўйишни ҳамда улардан ҳеч нарса талаб қилинмаслигини, бунинг устига фойданинг 20 фоизини олишини таклиф қилган. Шундай бўлишига қарамасдан бирорта банк ушбу хизмат турига жиддий эътибор бермаган.

Click мазкур учта банкда 10 минг нафар мижозга хизмат кўрсатишни бошлаган ҳамда машҳур бўлишни бошлагач, қолган банклар ҳам улашга рози бўлади.

Кейинги қийинчилик бу — инвестор топиш ҳамда уни ишонтириш бўлган. Улуғбек Рустамовнинг айтишича, Click 2015 йилда ноль нуқтага эришган, яъни зарар билан ишлашни тўхтатган.

Шу вақтгача 2 млн доллар инвестиция жалб қилган. Бу инвестициянинг 1,5 млн доллари одамларни Click’дан фойдаланишга ўргатиш учун кетган.

Компаниянинг йирик улуши Halyk Banki’га сотилиши

Компания бош директори Улуғбек Рустамов 2020 йилнинг ноябрь ойида MyStart кўрсатувига берган интервьюсида Click’ни сотиш бўйича ҳеч қандай режа йўқлигини, аксинча уни янада ривожлантиришни мақсад қилганини айтади.

Бироқ, компания орадан 5 йил ўтиб Қозоғистоннинг Halyk Banki билан ўзаро улушларни алмашиш бўйича битим тузганини эълон қилди.

Битим шартларига кўра, Halyk Banki Click компаниясининг 49 фоиз улушини 176,4 млн долларга сотиб олади.

Ўз навбатида, Click ушбу банкнинг Ўзбекистондаги шўба корхонаси бўлмиш Tengebank’нинг 49 фоиз улушини 60,76 млн долларга сотиб олади.

Битим тузилмаси томонларга яқин ҳамкорликда ишлаш имконини беради, шу билан бирга ҳар бир компаниянинг юридик мустақиллиги сақланиб қолинади.

Ўзбекистонда камбағаллик чегараси 715 минг сўм деб белгиланди
Янгиликлар 15:40 · 05.03.2026
Ўзбекистонда камбағаллик чегараси 715 минг сўм деб белгиланди
Бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича йўриқномага ўзгартириш киритилди
Янгиликлар 14:33 · 05.03.2026
Бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича йўриқномага ўзгартириш киритилди
Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилган шахсларга ҳам ипотека кредитларини ажратиш бошланади
Янгиликлар 12:11 · 05.03.2026
Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилган шахсларга ҳам ипотека кредитларини ажратиш бошланади
Энди «декрет» пули миқдорини онлайн билиб олиш мумкин
Янгиликлар 11:05 · 05.03.2026
Энди «декрет» пули миқдорини онлайн билиб олиш мумкин
Инвестицион тўловлар ҳисобидан Тошкентда 139,6 гектарлик янги яшил зоналар яратилади
Янгиликлар 14:44 · 04.03.2026
Инвестицион тўловлар ҳисобидан Тошкентда 139,6 гектарлик янги яшил зоналар яратилади
Ўзбекистон январда олтиннинг дунёдаги энг йирик харидорига айланди
Янгиликлар 14:19 · 04.03.2026
Ўзбекистон январда олтиннинг дунёдаги энг йирик харидорига айланди