Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Парвиз Яхьяев Шахриёрнинг «Узбек колорит» қўшиғига клип суратга олмоқда

17:32 · 21.10.2023

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023
Архив 19:04 · 10.04.2022

Рейтинг-2022. Дунёнинг энг бой аёллари

Миллиардер аёлларнинг умумий бойлиги 2022 йил 1,56 триллион долларга баҳоланмоқда.

Рейтинг-2022. Дунёнинг энг бой аёллари

Forbes-2022 рўйхатидаги 2668 миллиардер орасида аёллар кам — бор йўғи 327 нафар. Бу 2021 йилгидан бир нафарга кам. Миллиардер аёлларнинг умумий бойлиги (шу жумладан, турмуш ўртоғи, фарзандлари, ака-ука ёки опа-сингиллари билан биргаликда) 2022 йил 1,56 триллион долларга баҳоланмоқда.

АҚШ дунёдаги энг кўп миллиардер аёлларга эга — 90. Хитой (63 нафар аёл миллиардер, шу жумладан 11 нафари Гонконглик) ва Германия (35 миллиардер) кейинги ўринларни эгаллаган.

Франсуаза Бетанкур-Майерс

  • Бойлиги: 74,8 миллиард доллар
  • Бойлик манбаси: L’Oréal
  • Давлат: Франция
Франсуаза Бетанкур-Майерс

Бетанкур-Майерс кетма-кет иккинчи йил дунёнинг энг бой аёли бўлди. L’Oréal косметика империяси асосчисининг набираси онаси Лилиан Бетанкур вафотидан кейин 2018 йилда дунёнинг энг бой одамлари рўйхатида биринчи бўлиб ўша пайтдаги энг бадавлат аёл бўлган эди.

Элис Уолтон

  • Бойлиги: 65,3 миллиард доллар
  • Бойлик манбаси: Walmart
  • Давлат: АҚШ
Элис Уолтон

Walmart асосчиси Сэм Уолтоннинг қизи Элис Уолтоннинг соф бойлиги ўзига мерос бўлиб қолган компания акцияларининг кўтарилиши натижасида 2021 йил давомида қарийб 3,5 миллиард долларга ошди. Уолтон 2020 йилда дунёнинг энг бадавлат аёллари рўйхатида биринчи ўринни эгаллади, бироқ 2021 йили биринчи ўринни Бетанкур-Майерсга бой берди.

Жулия Кох

  • Бойлиги: 46,4 миллиард доллар
  • Бойлик манбаси: Koch Industries
  • Давлат: АҚШ
Жулия Кох

Тадбиркор ва хайриячи Дэвид Кохнинг беваси Жулия Кох ва унинг фарзандлари Қўшма Штатлардаги иккинчи йирик хусусий компания Koch Industries’нинг 42 фоиз улушига эга. Дэвиднинг акаси Чарльз Кох бошқарув раиси бўлиб, 42 фоиз акцияларга ҳам эгалик қилади.

Маккензи Скотт

  • Бойлиги: 43,6 миллиард доллар
  • Бойлик манбаси: Amazon
  • Давлат: АҚШ
Маккензи Скотт

Скотт 2019 йилда Amazon асосчиси Жефф Безос билан ажрашганидан бери дунёдаги энг фаол ва саховатли хайриячилардан бирига айланди. Икки йилдан камроқ вақт ичида у 1250 дан ортиқ ташкилотга 12,5 миллиард доллар хайрия қилди.

Жаклин Марс

  • Бойлиги: 31,7 миллиард доллар
  • Бойлик манбаси: ширинликлар, ҳайвонлар озуқаси
  • Давлат: АҚШ
Жаклин Марс

Жаклин Марс M&M ва Pedigree портфелларига эга бўлган конфет ва уй ҳайвонлари учун озиқ-овқат ишлаб чиқарувчи Mars Incorporated компаниясининг учдан бир қисмини мерос қилиб олди. Компанияга унинг бобоси Франк Марс 1911 йилда асос солган.

Жина Райнхарт

  • Бойлиги: 30,2 миллиард доллар
  • Бойлик манбаси: тоғ-кон саноати
  • Давлат: Австралия
Жина Райнхарт

Райнхарт отаси Лэнг Хэнкок томонидан асос солинган Австралиянинг тоғ-кон ва қишлоқ хўжалиги компанияси Hancock Prospecting Group’ни бошқаради (у 1992 йилда вафот этган). Райнхарт кўп йиллар давомида ўзининг катта ёшли фарзандларини оилавий ишонч жамғармаси учун судга берди ва суд жараёни камида кейинги йилгача давом этади.

Мириам Адельсон

  • Бойлиги: 27,5 миллиард доллар
  • Бойлик манбаси: казино
  • Давлат: АҚШ
Мириам Адельсон

Қимор магнати Шелдон Адельсоннинг беваси Мириам 2021 йил бошида эрининг вафотидан сўнг Las-Vegas Sands’даги деярли 50 фоиз акцияларга эга бўлди. Шелдон Адельсон вафотидан икки ой ўтгач, компания ўзининг Лас-Вегасдаги асосий активларини, жумладан, Venetian Resort, Sands Expo ва Convention Center’ни Осиё бозорига эътибор қаратиш учун 6,25 миллиард долларга сотишга рози бўлди.

Сюзанна Клаттен

  • Бойлиги: 24,3 миллиард доллар
  • Бойлик манбаси: BMW, фармацевтика
  • Давлат: Германия
Сюзанна Клаттен

Сюзан Клаттен онаси Йоханна Квандт ва отаси Герберт Квандтдан мерос бўлиб қолган немис автомобиль ишлаб чиқарувчиси — BMW компаниясининг қарийб 19 фоизига эгалик қилади. Клаттен шунингдек, Altana кимё компаниясининг ҳам эгасидир.

Айрис Фонтбона

  • Бойлиги: 22,8 миллиард доллар
  • Бойлик манбаси: тоғ-кон саноати
  • Давлат: Чили
Айрис Фонтбона

Фонтбона — 2005 йилда саратон касаллигидан вафот этган чилилик магнат Андронико Лукшичнинг беваси. Лукшич бойлигини тоғ-кон ва ичимликлар саноатида орттирган.

Айрис Фонтбона ва унинг оиласи Лондон фонд биржасида жойлашган Antofagasta Plc орқали Чилидаги мис конларига эгалик қилади. Улар, шунингдек, Чилининг очиқ сотиладиган банк, ичимликлар ва қадоқлаш конгломерати бўлган Quinenco ва бошқа бир қанча корхоналарнинг аксарият улушларига эга.

Эбигейл Жонсон

Бойлиги: 21,2 миллиард доллар

Бойлик манбаси: капитал бошқаруви

Давлат: АҚШ

Эбигейл Жонсон

Эбигейл Жонсон 2014 йилдан бери Фиделитй Инвестментс компаниясини бошқариб келади. У март ойида вафот этган отаси Нед Жонсон III ўрнига бош директор лавозимини эгаллади. Эбигейл 1946 йилда бобоси томонидан асос солинган компаниянинг 24,5 фоизига эгалик қилади. Компания бошқарувидаги активлар 4,2 триллион долларни ташкил этади.

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди