Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023

«IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишни бепул қилгач, жавобгарлик белгиласа бўлади» — Кушербаев

11:06 · 10.02.2023
Архив 11:33 · 13.08.2022

Рейтинг. Дунёдаги энг машҳур глобал индекслар

Google’даги сўровлар сони орқали глобал индексларнинг машҳурлик рейтинги ишлаб чиқилди. Таҳлил учун охирги 5 йилдаги сўровлар сони асос қилиб олинган. Танлаб олинган индекслар ичида Инсон тараққиёти индекси етакчиликни қўлга киритган.

Рейтинг. Дунёдаги энг машҳур глобал индекслар

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти экспертлари глобал индексларнинг машҳурлик рейтингини ишлаб чиқди. Бу ҳақда институт матбуот хизмати Kommers.uz’га хабар берди.

Маълум бўлишича, таҳлил учун охирги 5 йилда Google платформасидаги сўровлар сони асос қилиб олинган. экспертларнинг қайд этишича, ҳозирда Google Trends ёрдамида қандай сўзлар вақт ўтиши билан фойдаланувчиларни кўпроқ қизиқтираётганини аниқлаш мумкин.

Натижаларга кўра, машҳурлик рейтингида танлаб олинган индекслар ичида Инсон тараққиёти индекси якка пешқадамга айланган. Экспертлар бу биринчидан, мазкур индексдан кенг жамоатчилик ривожланишнинг муқобил кўрсаткичи сифатида фойдаланиши билан боғлиқлигини таъкидлаган. Иккинчидан, бошқа кўплаб рейтинглар ва индексларни ҳисоблашда ҳам шу кўрсаткич асос сифатида қўлланилиши айтилган.

Иккинчи ўринни Демократия индекси эгаллаган. Бу ҳозирги кунда демократик қадриятлар умуминсоний қадриятлар ичида энг устувор ўринга эга эканлиги билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги айтилган. Учинчи ўрин Глобал инновацион индексга тўғри келган.

«Ҳозир табиий ресурсларнинг ўзи эмас, балки улардан самарали фойдаланиш тараққиёт асоси экани ҳисобга олинса, мамлакатларнинг инновацион тараққиёти кўпчиликни қизиқтириши табиий», дейилади таҳлилда.

Кейинги ўринларни мос равишда Глобал рақобатбардошлик, Иқтисодий эркинлик индекслари ва Глобал бошқарув индикатори эгаллаган. Улар кенг қамқовли ҳисобланиб, ривожланишнинг кўплаб йўналишларини битта рақамда акс эттиришга ҳаракат қилиши таъкидланган.

Қайд этилишича, Давлат риск баҳоси, Инклюзив ўсиш индекси, Жаҳон матбуот эркинлиги индекслари машҳурликда энг ортда бормоқда. Экспертлар, бундан келиб чиқиб, бирон бир индекснинг матбуотда кенг эътироф этилиши унинг ҳақиқатан ҳам муҳим эканлигини билдирмаслигини, табиийки, икки индексдан бирига эътибор қаратиш лозим бўган пайтда, албатта, машҳурроғига эътибор бериш тўғрироқ бўлишини айтган.

Таҳлилчилар ҳуқуқ, коррупцияга оид индекслар машҳурлик бобида саноат, иқтисодий барқарорлик ва электрон ҳукумат индексларидан устунроқ эканини аниқлаган. Хулоса ўрнида индексларнинг кўплиги ва ресурсларнинг чекланганлигини инобатга олганда, мамалакатнинг улардаги ҳолатини яхшилашга қаратилган мақсадли ишларни йўлга қўйишда ушбу индексларнинг машҳурлик рейтингини эътиборга олиш лозимлиги айтилган.

«Ўзбекистонда бошқарув сифати ва сиёсатнинг самарадорлиги, мамлакатда юз бераётган ўзгаришлар жараёнини баҳолаш, тадқиқотлар натижасидан келиб чиққан ҳолда ислоҳотларнинг устувор йўналишларини ишлаб чиқишда ёрдам берувчи муҳим халқаро рейтингларнинг мезонлари ва индикаторлари Миллий мониторинг тизимининг узвий қисми сифатида қайд этилган», дейилади таҳлилда.

Маълумот ўрнида, Google браузери бугун сайёрадаги энг кўп фойдаланиладиган қидирув тизими ҳисобланади. NetMarketShare маълумотларига кўра, Google браузери 2018 йил декабрь ойида компьютер ва мобил қурилмаларда мос равишда 77 фоиз ва 86 фоиз улушга эга бўлган. Шу сабабли, Google Trends интернетдаги қидирувга оид сўровларни ишончли тарзда акс эттириши айтилган. Google бу воситани 2006 йил май ойида ишга туширган ва 2008 йилнинг август ойида Google Search Insight деб номланган кенгайтирилган кўринишини чиқарган. 2012 йилда иккала восита Google Trends нинг жорий версиясини яратиш учун бирлаштирилган.

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Kommers Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди