Ўзбекистонда айрим ўқитувчи ва шифокорларнинг маоши оширилади
Лойиҳада қитувчилар ойлик маошларини босқичма-босқич 1 000 АҚШ доллари эквивалентига етказиш мақсад қилинган.

Ўзбекистонда 2022 йил айрим тоифадаги ўқитувчиларнинг маошини ошириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисидаги Президент фармони лойиҳасида сўз боради.
Қайд этилишича, 2022 йилда иқтидорли ўқитувчи ва шифокорларнинг иш ҳақларини малака тоифасига қараб табақалаштирилган ҳолда қуйидаги миқдорларда қўшимча оширилади:
- олий тоифали ўқитувчилар учун — камида 15 фоизга;
- биринчи тоифали ўқитувчилар ҳамда олий ва биринчи тоифадаги шифокорлар учун — камида 10 фоизга;
- иккинчи тоифали ўқитувчи ва шифокорлар учун — камида 5 фоизга.
Шунингдек, лойиҳада қитувчилар ойлик маошларини босқичма-босқич 1 000 АҚШ доллари эквивалентига етказиш мақсад қилинган.
Иқтидорли ўқитувчиларнинг иш ҳақларини малака тоифасига қараб табақалаштирилган ҳолда ошириб борилади. Ўқитувчиларга малака тоифаларини бериш тартибини тубдан қайта кўриб чиқиш ҳамда малакани баҳолаш методикаси асосида адолатли ва шаффоф тизим жорий этилади.






