Марказий банк Евроосиё банки лицензиясини чақириб олди

11:47 · 28.08.2025

Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 2025 йилда 130 млрд доллардан ортиши кутилмоқда

9:01 · 28.08.2025

Ўзбекистонда дистрибютор ва дилерларга фойдаланилган автомобилларни алмаштиришга рухсат берилади

16:03 · 27.08.2025

Ўзбекистонга пул ўтказмалари II чоракда 21 фоизга ўсди

17:25 · 26.08.2025

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сохта косметологлар хизматидан эҳтиёт бўлишга чақирди

17:38 · 25.08.2025

Тимур Ишметовдан Савдо-саноат палатаси раисигача. Президент бир гуруҳ давлат хизматчилари ва ходимларини мукофотлади

16:44 · 25.08.2025

Ўзбекистонда қимматли қоғозларни сотиш ва фондларни молиялаштиришда инвестиция платформаларидан фойдаланишга рухсат берилди

12:32 · 25.08.2025

Ўзбекистонда реал иш ҳақи ўсиши минтақа давлатларига нисбатан пастроқ — Марказий банк

10:19 · 25.08.2025

Барча тоифадаги тадбиркорларга меҳмонхона қуриш учун кредитлар ажратилади

9:43 · 25.08.2025

Ўзбекистонга иккинчи чоракда 4,8 млрд доллар пул ўтказмалари амалга оширилди

12:22 · 23.08.2025

«Ташаббусли бюджет»да айрим туманларнинг овоз бериш босқичида иштироки чекланади

9:11 · 22.08.2025

Ўзбекистон суд тизимида рақамлаштириш ва кадрлар тайёрлашга эътибор кучайтирилади

8:50 · 22.08.2025

Ўзбекистонликлар ойлик даромадини кўпроқ нималарга сарфлайди?

18:57 · 21.08.2025

Кредит битими тузиш тақиқланган шахслар реестрини юритиш тартиби белгиланди

17:11 · 21.08.2025

Марказий банк тижорат банкларига киберхавфсизлик бўйича минимал талабларни белгилади

11:44 · 21.08.2025

Солиқ текширувини ўтказишда мобил видеокамерадан фойдаланиш мажбурий бўлади

16:36 · 20.08.2025

Тадбиркорларга мобил тўлов иловаларининг ҳаммасига ўтадиган универсал QR-код берилади

15:27 · 20.08.2025

Қайси банклар микроқарзлар тақдим этмоқда?

15:13 · 20.08.2025

Ўзбекистоннинг ярим йиллик макроиқтисодий кўрсаткичларлари эълон қилинди

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2025 йил биринчи ярим йиллик якуни бўйича кутилаётган дастлабки макроиқтисодий кўрсаткичларни эълон қилди. Хусусан, ЯИМ ҳажми 6,7−6,8 фоиз атрофида шаклланиши кутилмоқда, инфляция эса йил бошига нисбатан 4,2 фоизни ёки йиллик ҳисобда 8,7 фоизни ташкил қилди.

Ўзбекистоннинг ярим йиллик макроиқтисодий кўрсаткичларлари эълон қилинди

Ўзбекистоннинг 2025 йил I ярим йиллик якуни бўйича кутилаётган дастлабки макроиқтисодий кўрсаткичлари эълон қилинди.

Макрокўрсаткичлар

2025 йилнинг январь июнь ойларида иқтисодиёт ва тармоқларида эришилган ва кутилаётган натижалардан ялпи ички маҳсулот ҳажми 6,7−6,8 фоиз атрофида шаклланиши кутилмоқда. Хусусан:

  • саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми — 6,3 фоиз;
  • бозор хизматлари — 13,5 фоиз;
  • қишлоқ хўжалиги — 4 фоиз;
  • қурилиш ишлари — 9,7 фоизга ўсиши кутиляпти.

Инфляция даражаси йил бошига нисбатан 4,2 фоизни (2024 йилнинг ­мос даврида — 5,2 фоиз) ёки йиллик ҳисобда 8,7 фоизни (10,6 фоиз) ташкил қилди.

Давлат бюджети даромадлари 144,2 трлн сўмни ташкил этди. Бу — ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 31,4 трлн сўм ёки 27,8 фоизга кўп.

Ярим йилликда буджет харажатлари 13,1 фоизга ўсиб, 173,3 трлн сўмга етди.

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобидан жами 1,6 млрд доллларлик ресурслар ажратилди.

Саноат тармоқлари

6 ойлик саноат ишлаб чиқариши 460 трлн сўмни ташкил этиши кутилмоқда.

Йирик корхоналар томонидан 56,7 тонна олтин (ўсиш — 3,8 фоиз), 80 тонна кумуш (16 фоиз), 24,7 млн кв м ойна (1,3 баробар), 7 млн тонна цемент (10,1 фоиз), 29 млн кв м гипсокартон (13,4 фоиз), 360 млн кв м ип газлама (12,3%), 438 млн дона трикотаж маҳсулотлари (9,2 фоиз), 112 минг тн трикотаж мато (8,4 фоиз) ишлаб чиқарилди.

Бунда, республика товар-хомашё биржаси битимлари ҳажми 1,3 баробарга (82,7 трлн сўмгача) ошди.

Ҳудудлар кесимида саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича Жиззах (11,8%), Навоий (10,7%), Хоразм (9,4%), Наманган (9%) ва Қашқадарё (7,2%) вилоятларида юқори ўсиш кутилмоқда.

Бунда, ҳудудларда фаолият кўрсатмаётган 4,5 мингта саноат корхонаси фаолияти қайта йўлга қўйилиб, 112 млрд сўмлик қувват яратилди ва 7 мингта иш ўрни тикланди.

Экспорт

2025 йилнинг I ярим йилида экспорт ҳажми 16,9 млрд долларни (ўсиш — 33 фоиз) ташкил этди. Бунда, товар ва хизматлар экспорти (махсус экспортсиз) 23 фоизга ошишии кутилмоқда (10,4 млрд доллар).

Йил бошидан 1 557 та янги корхона экспорт фаолиятига жалб этилиб, улар томонидан 650 млн долларлик экспорт амалга оширилди.

Олтиндан ташқари, экспортдаги ўсиш асосан мева-сабзавот маҳсулотлари (140 фоиз, +243 млн доллар), заргарлик буюмлари (4,6 бар., +170 млн доллар), уран (123 фоиз, +97 млн доллар), қурилиш материаллари (117 фоиз, +61 млн доллар), ун (142 фоиз, +55 млн доллар), электр техника ва кабеллар (108 фоиз, +44 млн доллар), фармацевтика маҳсулотлари (120 фоиз, +18 млн доллар), туризм (154 фоиз, +705 млн доллар), ахборот (193 фоиз, +219 млн доллар) ва транспорт хизматлари (122 фоиз, +207 млн доллар) эвазига таъминланди.

Ҳудудлар кесимида Тошкент шаҳар (ўсиш 131 фоиз, +493 млн доллар), Самарқанд (138 фоиз, +129 млн доллар), Навоий (118 фоиз, +97 млн доллар), Сурхондарё (162 фоиз, +74 млн доллар), Фарғона (120 фоиз, +67 млн доллар), Хоразм (119 фоиз, +39 млн доллар) вилоятларида экспорт ҳажмларида юқори ўсиш суръатларига эришилди.

Банк-молия соҳаси ва инвестициялар

Жорий йилнинг июнь ойида иқтисодиётга кредит қўйилмалари қолдиғи ҳажми — 618,5 трлн сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 18,1 фоизга, халқаро пул ўтказмалари 26,3 фоизга (8,2 млрд доллар) ўсди.

Тижорат банклари томонидан ташқи манбалардан жорий йил I ярим йилликда жами 3,6 млрд доллар (йиллик режа 6 млрд доллар) жалб қилинди ва қиймати юз минг доллардан юқори бўлган 1300 дан ортиқ лойиҳа (уларнинг жами қиймати 2,3 млрд доллар) молиялаштирилди.

Йил бошидан асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми дастлабки маълумотларга кўра 265,2 трлн сўмга (ўсиш 108,3%) етиб, уларнинг 71 фоизини хорижий инвестициялар ташкил этди.

Ўтган 6 ойда 18,7 млрд долларлик хорижий инвестиция киритилди. Шундан, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар — 16,7 млрд доллар, давлат кафолати остидаги хорижий кредитлар — 2 млрд доллар.

Шу билан бирга, буджет ҳисобидан инвестицияларни молиялаштиришга ажратилган маблағ 34,6 фоизга ошди (13,3 трлн сўм).

Қишлоқ хўжалиги

Қишлоқ хўжалигида 177,1 трлн сўмлик маҳсулот етиштирилиши кутилмоқда.

Бунда, мева 5,3 фоиз (1,1 млн тн), полиз экинлари ­- 6,6 фоиз (277 минг тн), гўшт 3,6 фоиз (1,4 млн тн), тухум 4,4 фоизга (3,9 млрд дона) ўсади.

Бозор хизматлари

Бозор хизматлари ҳажми 459,7 трлн сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 13,5 фоизга ўсиши кутилмоқда.

Бунда, алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари (ўсиш — 23,2 фоиз), молиявий хизматлар (18,2 фоиз), транспорт (13,6 фоиз), савдо (9,2%), таълим (9,1 фоиз), яшаш ва овқатланиш хизматлари (7,5 фоиз) соҳаларининг юқори ўсиши кутилмоқда.

Шунингдек, савдо ва пуллик хизматлардан тушумлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 25,9 фоизга (246,4 трлн сўм) ўсди.

Марказий банк Евроосиё банки лицензиясини чақириб олди
Янгиликлар 11:47 · 28.08.2025
Марказий банк Евроосиё банки лицензиясини чақириб олди
Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 2025 йилда 130 млрд доллардан ортиши кутилмоқда
Янгиликлар 9:01 · 28.08.2025
Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 2025 йилда 130 млрд доллардан ортиши кутилмоқда
Ўзбекистонда дистрибютор ва дилерларга фойдаланилган автомобилларни алмаштиришга рухсат берилади
Янгиликлар 16:03 · 27.08.2025
Ўзбекистонда дистрибютор ва дилерларга фойдаланилган автомобилларни алмаштиришга рухсат берилади
Ўзбекистонга пул ўтказмалари II чоракда 21 фоизга ўсди
Молия, Янгиликлар 17:25 · 26.08.2025
Ўзбекистонга пул ўтказмалари II чоракда 21 фоизга ўсди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги сохта косметологлар хизматидан эҳтиёт бўлишга чақирди
Янгиликлар 17:38 · 25.08.2025
Соғлиқни сақлаш вазирлиги сохта косметологлар хизматидан эҳтиёт бўлишга чақирди
Тимур Ишметовдан Савдо-саноат палатаси раисигача. Президент бир гуруҳ давлат хизматчилари ва ходимларини мукофотлади
Янгиликлар 16:44 · 25.08.2025
Тимур Ишметовдан Савдо-саноат палатаси раисигача. Президент бир гуруҳ давлат хизматчилари ва ходимларини мукофотлади