Яширин иқтисодиётни қисқартириш солиқ тушумларини 30 фоизгача оширди — Солиқ қўмитаси

13:54 · 20.10.2025

Тошкентда янги гастрономик кўчаларни ташкил этишга 1 трлн сўм ажратилади

11:04 · 20.10.2025

Марказий банк саккизта банкни жаримага тортди

10:33 · 18.10.2025

Меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорини белгилашда касаба уюшмалари ҳам иштирок этади

15:02 · 17.10.2025

5 граммлик олтин қуйма нархи илк бор 8,8 млн сўмга етди

12:02 · 17.10.2025

Ўзбекистонда 2026 йилдан электрон ҳисоб-фактуралар хавфини баҳолаш тизими ишга туширилади

17:06 · 16.10.2025

ХВЖ Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш ва инфляция тезлашишини прогноз қилди

12:13 · 16.10.2025

Cobalt учун контрактация очилади

16:51 · 15.10.2025

Осиё тараққиёт банки Ўзбекистон иқтисодиётини қўллаб-қувватлашга 500 млн доллар ажратади

12:42 · 15.10.2025

Ўзбекистонда валюта курслари

10:58 · 15.10.2025

Ўзбекистонда энг яхши солиқ тўловчи маҳаллалар рейтинги тузилади

15:54 · 14.10.2025

Қандай маҳсулотлар учун ижтимой карта орқали ҚҚС қайтарилади?

11:48 · 14.10.2025

Солиқ қўмитаси шубҳали операцияларни амалга оширган тадбиркорлик субъектлари рўйхатини эълон қилди

15:27 · 13.10.2025

Тошкент метросининг «Ерусти ҳалқа йўли» 1 ноябрдан қайта иш бошлайди

14:36 · 13.10.2025

Жаҳон банки Ўзбекистон иқтисодиёти бўйича прогнозини оширди

15:16 · 10.10.2025

Солиқ қарздорлиги бўлмаган тадбиркорларга субсидия берилади

10:21 · 10.10.2025

Марказий банк кредит шартномалари сабаб барча тижорат банкларини огоҳлантирди

12:17 · 09.10.2025

Ўзбекистонда кутилаётган инфляция йиллик энг паст кўрсаткичга етди

10:16 · 09.10.2025

Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 68,4 млрд долларга етди

Биринчи чоракда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар оқими деярли икки бараварга ошиб, 752,3 млн долларни ташкил этди.

Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 68,4 млрд долларга етди
Фото: «123ru.net»

2025 йилнинг январь март ойларида Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 4 млрд доллардан ошди. Бу ҳақда Марказий банкнинг мамлакат тўлов баланси, халқаро инвестициявий мавқеи ва ташқи қарзига бағишланган шарҳида келтирилган.

Марказий банк глобал савдо сиёсатининг кескинлашуви ва фрагментация жараёнларининг кучайиши билан боғлиқ иқтисодий хатарлар ва ноаниқликларнинг ортиши фонида Ўзбекистоннинг анъанавий экспорт маҳсулотлари жаҳон нархларининг юқори даражада сақланиб қолишини таъкидлади. Шунингдек, ташқи меҳнат миграцияси ва туризм соҳаларида ижобий тенденциялар кузатилди.

Ҳисобот чораги якунларига кўра, жорий операциялар ҳисоби 160,7 млн доллар (2024 йилнинг биринчи чорагида — 2,1 млрд доллар) миқдорида манфий сальдо билан шаклланди. Савдо баланси тақчиллиги ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 34 фоизга қисқариб, 2,6 млрд долларни ташкил этди. Бу импорт ҳажми деярли ўзгармаган ҳолда экспортнинг сезиларли ўсиши билан изоҳланди.

Хусусан, жами экспорт ҳажми 22 фоизга ошиб, қарийб 8 млрд долларга етди, жами импорт ҳажми эса 10,5 млрд долларни ташкил этди. Шунингдек, мамлакатга халқаро пул ўтказмалари ҳажмининг ўсиши бирламчи ва иккиламчи даромадлар баланси ижобий сальдо (мос равишда 148,9 млн доллар ва 2,2 млрд доллар) билан шаклланишига сабаб бўлди.

Жорий операциялар ҳисоби тақчиллиги тўғридан-тўғри, портфель ва бошқа инвестициялар жалб қилиниши ҳисобига молиялаштирилди.

Биринчи чоракда мамлакатга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг соф киритилиши қарийб икки баравар ўсиб, 752,3 млн долларни ташкил этди.

Портфель инвестицияларнинг соф жалб қилиниши асосан халқаро облигациялар ҳисобига 1,5 млрд долларга етди. Натижада молиявий ҳисоб манфий сальдоси 791,1 млн долларни ташкил этди.

Шунингдек, халқаро захира активларининг хорижий валютадаги қисми 1,8 млрд долларга кўпайди. Жаҳон бозорида олтин нархининг юқори суръатда ўсиши натижасида халқаро захиралар қолдиғи йил бошига нисбатан қарийб 6,7 млрд долларга ошиб, 2025 йилнинг 1 апрель ҳолатига 47,9 млрд долларни ташкил этди.

Марказий банк тўлов балансида акс этган амалиётлар ва нооперациявеий ўзгаришлар таъсирида Ўзбекистоннинг соф халқаро инвестициявий мавқеи жорий йил бошига нисбатан 24 фоизга мустаҳкамланиб, апрель ойига келиб 17,2 млрд долларга етганини қайд этди. Шу билан бирга, резидентларнинг чет эл валютасидаги активлари ҳажми йил бошига нисбатан 7,9 млрд долларга (8 фоиз), ташқи мажбуриятлари ҳажми эса 4,6 млрд долларга (5 фоиз) ошди.

Биринчи чорак якунларига кўра, умумий ташқи қарз ҳажми 68,4 млрд долларни (чорак давомида 4,3 млрд долларга ўсиш) ташкил этди, шундан давлат ташқи қарзи 35,8 млрд долларни (+1,9 млрд доллар), корпоратив ташқи қарз 32,6 млрд долларни (+2,4 млрд доллар) ташкил этди.

Яширин иқтисодиётни қисқартириш солиқ тушумларини 30 фоизгача оширди — Солиқ қўмитаси
Янгиликлар 13:54 · 20.10.2025
Яширин иқтисодиётни қисқартириш солиқ тушумларини 30 фоизгача оширди — Солиқ қўмитаси
Тошкентда янги гастрономик кўчаларни ташкил этишга 1 трлн сўм ажратилади
Янгиликлар 11:04 · 20.10.2025
Тошкентда янги гастрономик кўчаларни ташкил этишга 1 трлн сўм ажратилади
Марказий банк саккизта банкни жаримага тортди
Янгиликлар 10:33 · 18.10.2025
Марказий банк саккизта банкни жаримага тортди
Меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорини белгилашда касаба уюшмалари ҳам иштирок этади
Янгиликлар 15:02 · 17.10.2025
Меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорини белгилашда касаба уюшмалари ҳам иштирок этади
5 граммлик олтин қуйма нархи илк бор 8,8 млн сўмга етди
Янгиликлар 12:02 · 17.10.2025
5 граммлик олтин қуйма нархи илк бор 8,8 млн сўмга етди
Ўзбекистонда 2026 йилдан электрон ҳисоб-фактуралар хавфини баҳолаш тизими ишга туширилади
Янгиликлар 17:06 · 16.10.2025
Ўзбекистонда 2026 йилдан электрон ҳисоб-фактуралар хавфини баҳолаш тизими ишга туширилади