
Бугундан ипотека кредити учун субсидияга ариза топшириш бошланди
Субсидия ажратишда ижтимоий мезон ишлаб чиқилган. Бунда аризачилар бир нечта мезонлар бўйича балл тўплаши мумкин.

Ариза топширишнинг иккита йўли бор:
1. Давлат хизматлари маркази орқали
- Давлат хизматлари маркази шахсан борилади;
- Паспорт ёки ID карта билан мурожаат қилиб, оператор ёрдамида анкета тўлдирилади;
- Ариза расмий рўйхатга олинади ва кўриб чиқиш жараёни бошланади.
2. ЯИДХП орқали онлайн тарзда
- my.gov.uz сайтига кириб, шахсий саҳифангизга киринг ёки рўйхатдан ўтинг;
- “Ипотека кредитига Давлат субсидиясини олишга ариза бериш” хизматини танланг;
- Ариза тўлдиринг;
- Аризангиз қабул қилингани ҳақида хабар оласиз ва кўриб чиқиш бошланади.
Аризалар 3 иш кунида кўриб чиқилади.
Субсидия ажратишда ижтимоий мезон ишлаб чиқилган. Бунда аризачилар бир нечта мезонлар бўйича балл тўплаши мумкин.
Ойлик маошга қараб ҳудудларда (Қорақалпоғистон ва вилоятлар) қуйидагича балл берилади:
- МҲТEКМнинг 2,7 баробаридан 7 баробаригача ёки 3 118 500 сўмдан 8 085 000 сўмгача — 10 балл;
- МҲТEКМнинг 7 баробаридан кўп ва 8 баробаригача ёки 8 085 000 сўмдан 9 240 000 сўмгача — 5 балл.
Тошкент шаҳрида эса қуйидагича:
- МҲТEКМнинг 2,7 баробаридан 8 баробаригача ёки 3 118 500 сўмдан 9 240 000 сўмгача — 10 балл;
- МҲТEКМнинг 8 баробаридан кўп ва 9,2 баробаригача ёки 9 240 000 сўмдан 10 626 000 сўмгача — 5 балл.
Бутун мамлакатда ариза берувчи ёки унинг оиласига тегишли мулк ёки турар-жой бўлмаслиги — 20 балл.
«Лабор-мигратион» дастурида рўйхатдан ўтган меҳнат мигранти — 10 балл.
Олис ёки чекка ҳудудларда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи мутахассислар, тиббиёт ходимлари — 5 балл.
30 ёшгача бўлган ёшлар — 5 балл.
Оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган аёллар (ажрашган, бева ёки ёлғиз оналар) — 5 балл.
“Тиббий ижтимоий экспертиза” тизимидан рўйхатдан ўтганлар — 5 балл.




