QR-кодлар орқали тўловларни амалга ошириш тартиби тасдиқланди

17:08 · 16.04.2026

Педагоглар учун ипотека субсидиясига аризалар 20 апрелдан қабул қилинади

12:04 · 16.04.2026

Молиявий жаримага тортилган тадбиркор бир ойда жариманинг 50 фоизини тўласа, қолган қисмини тўлашдан озод бўлади

10:22 · 16.04.2026

Ўзбекистон автомобил бозорида Chevrolet’нинг улуши 80 фоиздан пасайди

17:09 · 15.04.2026

Ногиронлик пенсияларини проактив шаклда тайинлаш бошланади

12:44 · 15.04.2026

ХВЖ Ўзбекистонни фойдали давлат корхоналарини хусусийлаштириб, зарар кўраётганларини ёпишга чақирди

12:08 · 15.04.2026

Шикастланган авторақамларни онлайн алмаштириш имкони яратилди

14:57 · 14.04.2026

Ўзбекистонда 2,2 млн киши ўзига кредит олишни тақиқлади

11:16 · 14.04.2026

Жаҳон банки Ўзбекистон иқтисодиёти бўйича ўрта муддатли прогнозларини яхшилади

10:07 · 14.04.2026

Марказий банк 20 та банкка нисбатан жарима санкцияларини қўллади

16:39 · 13.04.2026

Тошкентда янги бинолардаги уйлар иккиламчи бозорга нисбатан қимматроқ нархланмоқда — МБ таҳлили

13:51 · 13.04.2026

Бен Франсис — гараждан миллиардлаб доллар келтирган брендгача бўлган йўл

12:42 · 13.04.2026

ОТБ Ўзбекистон иқтисодиёти бўйича ҳисобот берди

10:42 · 13.04.2026

Ўзбекистонликлар орасида пул жамғармайдиганлар улуши ортди

9:01 · 13.04.2026

Ўзбекистонда пулли автомобиль йўлларида йўл ҳақи қандай белгиланади?

10:11 · 11.04.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

9:11 · 11.04.2026

МБ: Аҳоли учун ойлик иш ҳақи асосий даромад манбаи бўлиб қолмоқда

15:56 · 10.04.2026

Миллий валютада чиқарилган суверен халқаро облигацияларнинг қандай афзалликлари бор?

12:12 · 10.04.2026

Пулни тежашнинг самарали йўллари борми?

Агар биз ўзимизга ёққан ҳамма нарсага пул сарфлайверсак, якунда энг кераклисига пулимиз қолмайди. Бирор нарса сотиб олаётганимизда кўп ҳолларда шунчаки “ёқди”, “керак бўлиб қолар”, “ҳамма олган” деган туйғулар билан ҳаракат қиламиз – бу кўпинча чўнтагимизни бўшатиш билан якунланади. Хўш, унда нима қилиш керак?

Пулни тежашнинг самарали йўллари борми?

Ушбу мақолада тежашни эскича “пул камлиги” ёки “ўзингни сиқиб яшаш” деб эмас, балки замонавий, оқилона, эркин яшаш воситаси сифатида кўриб чиқамиз.

Тежаш – ўзингга эмас, кераксиз нарсаларга “йўқ” дейишдир.

“Тежамкорлик” – кўпчилик учун “камбағаллик билан келишиб яшаш”дек туюлади. Лекин аслида бу шунчаки молиявий ихтиёрни қўлга олишдир. Яъни ҳар бир сўмни ўйлаб ишлатиш, ҳар бир сарфда сабр, онг ва мақсад бўлишидир.

Бой одам ҳар доим кўп даромад қилган эмас, балки ҳар доим ўз ҳаражатларини билган одамдир”, – дейди Роберт Киёсаки.

Харажат қилишдан олдин бир дақиқа тўхтаб, ўзингизга савол беринг: “Бу нарса менга хизмат қиладими ёки мен унга хизмат қиламанми?”

Кўп ҳолларда, пул сарфлагач ҳам ҳаётингиз ўзгармайди. Лекин шу пулни жамғарсангиз, бир йил ичида ҳаётингизни озми-кўпми ўзгартирадиган сармояга айланади.

Ҳақиқий эркинлик дегани – истаган жойга бориш, истаган курсда ўқиш, болангга ёки оилангга ортиқча “ҳисоб-китоб”сиз нарса олиб бериш эмасми? Шундай ҳаёт учун эса даромаддан кўра муҳимроқ нарса бор – бу тартибли харажат.

Япон ёзувчиси Масару Ибука ёзади: “Одамлар билимни болалигидан ўрганади, пул билан муомала қилишни эса ҳаёт ўргатади”. Биз ҳам пулдан қўрқиб эмас, пулни бошқариб яшашга ўрганишимиз керак. Тежамкорлик – бу йўлдаги биринчи қадам. Ундан уялмайлик.

Пул тежаш учун самарали қоидалар

1. “Аввал ўзимга” қоидаси – 10 фоиз қоидасини жорий қилинг. Ойлик тушган куни биринчи қилинадиган иш – харажат қилиш эмас, ўзингга жамғарма ажратиш бўлсин.

“Биринчи бўлиб ўзингга тўла” тамойили қуйидагича: ҳар ой ойликдан камида 10 фоизини алоҳида ҳисобга (ёки конверт, ёки банк картасига) солиш керак. Тез орада бу пулга бошқача кўз билан қарай бошлайсиз – бу сизнинг келажагингиз, хавфсизлик захирангиз, хотиржамлигингиз гарови.

2. Ҳеч бўлмаса, 1 ой давомида барча харажатларингни ёзиб боринг. Бу оддий туюлади, лекин жуда яхши усул: 1 ой давомида нима сотиб олдингиз, қанча сарфладингиз, қачон – барчасини ёзинг. Ёзганда шунчалик кўп “бекорчи харажатлар” борлигини кўриб, ўзингиз ҳайрон қоласиз.

Бу таҳлилдан кейин “қайси харажатни қисқартирса бўлади”, “қаерга ортиқча кетяпти” деган ҳақиқат кўринади. Шундагина ҳақиқий назорат пайдо бўлади.

Бунинг учун Zenmoney, Moneyfy ёки Coinkeeper каби фойдали иловаларни ишлатиш мумкин. Ёки шунчаки оддий дафтар билан ҳам бошласа бўлади.

3. Мақсадли тежаш – автоматлаштирилган тежаш

Мақсадсиз жамғарма узоққа бормайди. Пулни “нимагадир” эмас, “мана бу нарсага” деб аниқ ажратсангиз – бу психологик фарқ қилади. Масалан:

• “Дубай сафари учун ҳар ой 500 минг сўм”

• “Курс учун 6 ойда 3 миллион сўм йиғиш”

• “Фарзандимга мактаб фонди”

Шу жамғарма учун алоҳида ном билан конверт ёки карта очинг.

4. “24 соат қоидаси”га доим одат қилинг

Ҳар сафар бирданига харид қилгингиз келганда, кутинг! Ўзингизга шарт қўйинг: эртагача кутаман.

80 фоиз ҳолатда одамлар 24 соат ичида бу харид керак эмаслигини тушуниб етади. Бу – пулни сақлашнинг энг кучли психологик усули.

Машҳур инвестор Уоррен Баффетт айтади: “Агар ҳар бир хоҳлаган нарсангни олсанг, охир-оқибат энг кераклисига пулинг қолмайди”.

5. “No spend day” – ҳафта/ойда 1 кун харажатсиз ўтишини белгилаб қўйинг

Масалан, ҳар пайшанба – “харажатсиз кун”. Бу куни ҳеч нарсага пул сарфламайман. Ҳатто чойхона, транспорт, кичкина ширинлик ҳам сотиб олмайман.

Бу – пулдан кўра кўпроқ ҳиссий импулсларни бошқариш машқи. Нафақат тежайди, балки ўз устингиздан назорат туйғусини кучайтиради.

6. “Совға фонди”ни тайёрлаб қўйинг

Йил давомида туғилган кунлар, тўйлар, байрамлар бор. Ҳар гал каттароқ харажатга тушиш ўрнига, ҳар ой муайян суммада жамғариб бориш – оқилона ечим.

Пул – бу восита, у мақсад эмас. Бу воситани қандай ишлатишингиз ҳаётингизни белгилайди. Тежаш эса – бу воситани онгли ва стратегик ишлатиш санъатидир.

QR-кодлар орқали тўловларни амалга ошириш тартиби тасдиқланди
Янгиликлар 17:08 · 16.04.2026
QR-кодлар орқали тўловларни амалга ошириш тартиби тасдиқланди
Педагоглар учун ипотека субсидиясига аризалар 20 апрелдан қабул қилинади
Янгиликлар 12:04 · 16.04.2026
Педагоглар учун ипотека субсидиясига аризалар 20 апрелдан қабул қилинади
Молиявий жаримага тортилган тадбиркор бир ойда жариманинг 50 фоизини тўласа, қолган қисмини тўлашдан озод бўлади
Молия, Янгиликлар 10:22 · 16.04.2026
Молиявий жаримага тортилган тадбиркор бир ойда жариманинг 50 фоизини тўласа, қолган қисмини тўлашдан озод бўлади
Ўзбекистон автомобил бозорида Chevrolet’нинг улуши 80 фоиздан пасайди
Авто, Янгиликлар 17:09 · 15.04.2026
Ўзбекистон автомобил бозорида Chevrolet’нинг улуши 80 фоиздан пасайди
Ногиронлик пенсияларини проактив шаклда тайинлаш бошланади
Янгиликлар 12:44 · 15.04.2026
Ногиронлик пенсияларини проактив шаклда тайинлаш бошланади
ХВЖ Ўзбекистонни фойдали давлат корхоналарини хусусийлаштириб, зарар кўраётганларини ёпишга чақирди
Янгиликлар 12:08 · 15.04.2026
ХВЖ Ўзбекистонни фойдали давлат корхоналарини хусусийлаштириб, зарар кўраётганларини ёпишга чақирди