Ўзбекистонга автомобил импорти қулади

12:31 · 13.05.2025

Инфлюенсерларни рекламадан тушган даромадлар учун солиққа тортиш таклиф этилди

11:19 · 13.05.2025

Ўзбекистон президентининг «Эл-юрт умиди» стипендияси жорий этилади

10:44 · 13.05.2025

Кредит карта шартларини таққослаш имкониятини берувчи «Ахборот варақаси» жорий этилади

10:04 · 13.05.2025

Hugo Boss — дунёга машҳур бренднинг «қора саҳифалари»

11:45 · 12.05.2025

Тадбиркорларга субсидия ажратилади

10:25 · 12.05.2025

Ўзбекистондаги учта компания Украина санкцияларига учради

10:10 · 12.05.2025

Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди

11:36 · 11.05.2025

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025
Бизнес 15:45 · 21.02.2022

IT соҳасидаги репрессиялар фонида Tencent ва Alibaba акциялари қулади

2021 йилнинг январь ойидан бери Tencent акциялари 40 фоизга тушиб кетди.

IT соҳасидаги репрессиялар фонида Tencent ва Alibaba акциялари қулади
Фото: «mobile-review.com»

Хитойнинг банк фаолиятини тартибга солиш комиссияси метаолам билан боғлиқ ноқонуний маблағ йиғиш схемалари ҳақида огоҳлантириш берди, мамлакат саноат ассоциацияси эса бу соҳадаги шубҳали битимларга қарши туришга ваъда берди.

Ушбу баёнотлар фонида ўзининг метаоламини қураётган Tencent 6,3 фоизга, Alibaba акциялари 4,3 фоизга тушиб кетди. Бу ҳақда Bloomberg ёзмоқда.

Қайд этилишича, Хитойнинг энг йирик технология компанияларини кузатиб борувчи Гонконгнинг Hang Seng Tech Index индекси икки сессияда 6 фоиздан кўпроқ пасайиб кетган.

Индекснинг пасайиши расмий Пекин етказиб бериш хизматларига ресторанлар учун тўловларни камайтиришни буюрганидан сўнг, Meituan етказиб берувчи гиганти акциялари 18 фоизга пасайишидан бошланди.

United First Partners раҳбари Жастин Тангнинг сўзларига кўра, Meituan’га бўлган тазйиқлар фонида инвесторлар «янги ислоҳотлар» келишидан қўрқиб қолган. Ушбу фикрни Core Pacific-Yamaichi тадқиқот бўлими раҳбари Кастор Панг ҳам қўллаб-қувватлаган.

Унинг сўзларига кўра, бозор репрессия таъсири остида бўлган технология компаниялари бизнесни аввалгидек ривожлантира олмаслигидан хавотирда, бу эса инвесторларнинг кайфиятига катта таъсир қилади.

Мамлакат банк регулятори IT-компанияларни спекулятив хусусиятга эга эканлигини кўрсатиб, маблағ тўплаш ва метаолам концепциясига тегишли инвестиция маҳсулотларидан фойдаланишдан огоҳлантирган. Давлат метаолам қўмитаси ушбу сектор реал иқтисодиётга хизмат қилиши кераклигини тушунтирган.

Alibaba тез орада ўзининг йил давомидаги молиявий кўрсаткичлари ҳақида ҳисобот беради, бу ҳукумат чекловлари технология компаниялари рентабеллигига қанчалик таъсир қилганини кўрсатиши керак.

Ўтган июль ойида Хитойнинг Tencent интернет гиганти ҳукуматнинг IT соҳасига мисли кўрилмаган босими остида 170 миллиард доллар йўқотганди. Жаҳон капиталлашувида ҳеч бир компания бунчалик пасаймаган. Ўтган йилнинг январь ойидан бери Tencent акциялари 40 фоизга тушиб кетди.

Аввалроқ Хитой озиқ-овқат етказиб бериш хизматларининг акциялари тушиб кетгани хабар қилинганди.

Ўзбекистонга автомобил импорти қулади
Янгиликлар 12:31 · 13.05.2025
Ўзбекистонга автомобил импорти қулади
Инфлюенсерларни рекламадан тушган даромадлар учун солиққа тортиш таклиф этилди
Янгиликлар 11:19 · 13.05.2025
Инфлюенсерларни рекламадан тушган даромадлар учун солиққа тортиш таклиф этилди
Ўзбекистон президентининг «Эл-юрт умиди» стипендияси жорий этилади
Янгиликлар 10:44 · 13.05.2025
Ўзбекистон президентининг «Эл-юрт умиди» стипендияси жорий этилади
Кредит карта шартларини таққослаш имкониятини берувчи «Ахборот варақаси» жорий этилади
Молия, Янгиликлар 10:04 · 13.05.2025
Кредит карта шартларини таққослаш имкониятини берувчи «Ахборот варақаси» жорий этилади
Hugo Boss — дунёга машҳур бренднинг «қора саҳифалари»
Миллиардерлар, Янгиликлар 11:45 · 12.05.2025
Hugo Boss — дунёга машҳур бренднинг «қора саҳифалари»
Тадбиркорларга субсидия ажратилади
Янгиликлар 10:25 · 12.05.2025
Тадбиркорларга субсидия ажратилади