Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025

Картадан картага катта миқдорда пул ўтказишда қўшимча ҳимоя чоралари киритилади

10:10 · 01.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

Уолтер Ван Тайваннинг энг машҳур миллиардерларидан бири ҳисобланган отасидан қарз олиб, Америкадаги пластик қувурлар ишлаб чиқарувчи компанияни сотиб олади. Ўшандан бери бизнес айланмаси етти бараварга ошган, кичик Ван эса миллиардлаб долларлик бойлик орттириб, ўзининг «Америка орзуси»ни рўёбга чиқармоқда.

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

2023 йил 8 октябр куни АҚШ президенти Жо Байден Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш агентлиги томонидан қабул қилинган янги қоидаларни эълон қилди. Унга кўра, кейинги 10 йил ичида АҚШда деярли барча қўрғошинли қувурлар алмаштирилиши талаб этилади. Бу чора ичимлик суви сифатини яхшилашга қаратилган.

Бу янгиликдан энг кўп фойда кўрадиган компаниялардан бири Лос-Анжелесда жойлашган JM Eagle бўлиши кутилмоқда — у дунёдаги энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчилардан биридир.

59 ёшли JM Eagle компанияси бош директори ва эгаси Уолтер Ван биринчи марта ўтган йилнинг сентябрида Forbes’нинг Америкадаги энг бой 400 инсон рўйхатига кирганди. Унинг бойлиги 3,6 миллиард доллар дея баҳоланган ва у рўйхатда 374-ўринни эгаллаган. Бу бойликнинг катта қисми JM Eagle орқали топилган.

Кампаниянинг тахминий йиллик даромади 2,3 миллиард долларга етади, 3 та давлатда жами 2000 нафар ходим ишлайди. Бундан ташқари, Ван Мексикада пластик қувурлар ишлаб чиқарадиган PTM компаниясида ҳам назорат пакетини қўлда ушлаб турибди. Унинг ҳисоб-китобларига кўра, янги 10 йиллик лойиҳа туфайли асосий компаниянинг даромади 20–25 фоизга ошиши мумкин.

Ҳозирда JM Eagle АҚШдаги пластик ва қувурлар бозорининг тахминан 10 фоизини эгаллаган — IBISWorld тадқиқот ширкати томонидан 2023 йил июлида эълон қилинган ҳисоботга кўра, бу битта компания қўлидаги энг катта улуш ҳисобланади. Унинг даромадини 97 фоизи Шимолий Америкада, шундан 90 фоизи АҚШнинг ўзида шаклланади.

Ваннинг айтишича, нарх жиҳатидан қаттиқ рақобат бўлган бу соҳада JM Eagle ўзига хос ўринни эгаллаган, чунки у пластик қувурлар (ПВХ ва полиэтилен) ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича ягона марказга айланган. Компаниянинг Шимолий Америкада 22 та заводи бор.

Фирманинг қувурлари бугунги кунда кўплаб штат ва муниципалитетларда сув, газ ва электр энергиясини етказиб бериш учун ишлатилади. ПВХ қувурлари жуда кенг қўлланилади — Калифорниядаги Жошуа-Три миллий боғидан ва Диснейленддан тортиб, Монтананинг шимоли-шарқидаги Форт-Пек ҳиндулар резервациясига, Техаснинг Остин шаҳрида жойлашган Tesla гигафабрикасига ва Гранд-Каньон миллий боғигача.

Ван ўз компанияси қанчалик катта бўлмасин, у ҳали ҳам бу бизнесни оилавий деб ҳисоблайди. Фақат у айримлар ўйлаганидек мерос қолган эмас. Афсонавий тайванлик миллиардер Ван Юнциннинг ўғли сифатида Уолтер Ван 2005 йилда JM Eagle компаниясини сотиб олиш учун банклардан 300 миллион ва отасидан 30 миллион доллар қарз олган. Ўшандан бери компания айланмаси етти каррадан ортиқ ошган.

Тўққиз ёшида Ван онаси билан бирга Тайвандан Калифорниянинг Беркли шаҳрига кўчиб ўтади. Ўша пайтда унинг опаси Шер Ван (кейинчалик HTC смартфонлар ишлаб чиқарувчи компанияни асос солган ва 2011 йили Forbes версиясига кўра қисқа муддатга Тайвандаги энг бой аёлга айланган) Калифорния университетининг Берклидаги филиалида таҳсил оларди. Улар онасининг тежаб юборган ва опалари учун ажратилган сеп пуллари ҳисобига 50 мингга сотиб олинган уйда яшашарди. Миллиардер отасидан эса ҳар ойда атиги 800 доллар оларди.

Ван ҳар доим отаси ташкил этган Formosa Plastics компанияси раҳбари бўлишни орзу қилган. Бу компания ҳозирги кунда ҳам пластик маҳсулотлар ишлаб чиқаради ва тахминан 10 миллиард долларга баҳоланади. Юнцин нафақат ўғли, балки бошқалар томонидан ҳам катта ҳурмат билан эътироф этилган. Тайвандаги энг нуфузли тадбиркорлардан бири бўлган Ван Юнцин ўзи чой фермасида туғилиб, япон мустамлакасининг бир қисми бўлган замонда катта бўлган. Фақат бошланғич таълим олган бўлса-да, нефт ва кимё соҳасидаги компаниясини Осиёнинг энг йирик ишлаб чиқарувчиларидан бирига айлантирган.

Уолтер Ван — Юнциннинг икки ўғлидан бири — доимо отаси олдида ўзини қарздор деб ҳисоблашини тан олади. «Унга ишлашни ўзим хоҳлаганман. Мен — унинг ўғлиман, бу менинг масъулиятим. Ҳамма билади, осиёликларда бу қандай аҳамиятга эга. Отам ҳам мендан шундай йўл тутишни кутгандек эди», — дейди Уолтер.

Уолтер Берклидаги Калифорния университетини тугатгач, отасига тегишли фабрикалардан бирида ишчи-механизатор бўлиб иш бошлаган. 1990 йили у дўстининг кечки зиёфатида Ширли Фань билан танишади — у Калифорния университетининг Лос-Анжелесдаги филиалини якунлаб, бир ҳафта олдин Тайванга қайтиб келганди. «Унда ҳатто машина ҳам йўқ эди», дея эслайди аёл бўлажак турмуш ўртоғи билан илк танишувни.

Ван вақт ўтиши билан отасининг Америкадаги шуъбаси — J-M Manufacturing компаниясида бошқарув лавозимига кўтарилади. Бироқ у компания президенти бўлишни истаганида, отаси уни тўхтатиб, фақатгина фамилияси туфайли бу лавозимга эришиш мумкин эмаслигини айтади.

Ўз йўлини мустақил равишда бошлаш имкони Уолтер Ванда 2003 йили пайдо бўлади — ўшанда отаси унга J-M Manufacturing компаниясини асосий холдингдан 300 миллион долларга сотиб олишни таклиф қилади. Аммо бу таклиф билан бирга жиддий шарт ҳам қўйилади — пулни ўзи топиши керак эди. Ваннинг айтишича, ўша пайтда у йилига бор-йўғи 100 минг доллар ишлаган. «Ҳеч қайси банк мен ҳақимда эшитишни ҳам истамасди», — дейди у. Бундан ташқари, отаси устига-устак яна 30 миллион талаб қиларди.

Қийин ва узоқ давом этган маблағ қидиришдан сўнг, охирида отаси 30 миллион долларлик кафолатга қўл қўяди. Ушбу ёрдам билан Ван 13 та банк орқали қолган маблағни тўплашга муваффақ бўлади.

Битим имзоланганидан атиги тўрт кун ўтиб, 2005 йили, 40 ёшли Ван томоғидаги кичик шишни биопсия қилиш учун шифохонага мурожаат қилади. Ўн кундан сўнг унга 4-босқичли бурун-томоқ саратон ташхиси қўйилади ва шифокорлар унга фақат бир йил умри қолганини айтишади. Уолтер хотини билан Гонконгга йўл олади ва у ерда олти ой ичида 195 соатлик кимё терапияси ҳамда 37 марта нур терапиясини қабул қилади. Аммо даволашдан натижа кўрмаганидан сўнг, улар ибодат ва дуога юзланишади, дўстининг маслаҳатига биноан «чет тилларида сўзлаш» деб аталувчи альтернатив усулни ҳам қўллашади.

«Ажал кўзингга тикилганда, одам ҳар қандай имкониятни синаб кўради», — деб таъкидлайди Ван.

2006 йили Ван мутлақо соғлом ҳолатда АҚШга қайтиб келади (бунга у насроний эътиқоди сабаб бўлган деб ҳисоблайди) ва Нью-Джерсидаги янгидан сотиб олинган компанияни бошқаришга киришади. Аммо Америка орзуси муаммоларсиз кечмади: ўша 2006 йилда, Ван кимё терапиясини ўтаётган пайтда, компанияга нисбатан жамоатчилик шикояти асосида даъво аризаси киритилганди.

Мазкур даъво ортида мижоздан пора талаб қилгани учун ишдан бўшатилган муҳандис турган бўлиб, у ўз навбатида компанияни сотилаётган қувурлар сифатини нотўғри кўрсатишда айблаётганди.

Суд ишлари 14 йил давом этади ва 3 штат, 42 шаҳар ҳамда сув таъминоти округларига таъсир кўрсатади. 2013 йили федерал суд JM Eagle ҳукуматга сифат стандартларига жавоб бермайдиган пластик қувурлар етказиб берганини аниқлайди. Аммо 2020 йили бир округ суди компания келтирган зарарни 0 доллар деб баҳолайди. Даъвагар манфаатларини ҳимоя қилган Phillips & Cohen ҳуқуқий фирмаси бу масала юзасидан изоҳ беришдан бош тортган.

«Агар тўғри иш килаяпман деб ҳисобласангиз — ҳеч қачон таслим бўлманг», — дея маслаҳат беради миллиардер бошқа тадбиркорларга.

2016 йил февралида Мичиган штатидаги Флинт шаҳрида сув таъминоти инқирози ҳақида ўқиб, Уолтер Ван у ерга учиб боради ва шаҳар кенгаши мажлисида иштирок этади. Ушбу учрашувда у шаҳардаги турли тижорат ва турар жой объектларига олиб борувчи қўрғошин қувурларини бепул алмаштиришни таклиф қилади. «У одамлар занглаган қўрғошин қувурлардан оқиб келаётган сувни ичишга мажбур бўлаётганидан жуда қаттиқ ранжиди», — дейди Ширли.

Бир неча ойлик муҳокамалардан сўнг шаҳар кенгаши Ваннинг таклифини рад этади ва ўрнига мис қувурлар ўрнатишни танлайди, бу эса ОАВ маълумотларига кўра 140 миллион доллардан қимматроққа тушарди. Аммо яқин атрофда жойлашган Бертон шаҳрида JM Eagle’нинг ПВХ қувурлари эвазига мэрия 2,2 миллион доллар тежашга муваффақ бўлади. Ўша пайтда Флинт шаҳар мэри Карен Уивер «биздаги қаттиқ иқлим сабабли пластик қувурларнинг мустаҳкамлиги шубҳали», деб таъкидлаган.

Ваннинг айтишича, бошқа жойларда унинг таклифларига кўпроқ қулоқ тутилади. Масалан, JM Eagle 2006 йили Гонолулуда канализация тармоғи ёрилиб кетиб, 180 000 кубометр ифлос сув океанга тўкилганидан сўнг, иккита полиэтилен қувур ўтказилишида Гавайидаги маҳаллий муҳандисларга ёрдам берган.

Халқаро ҳамкорлик доирасида компания 2005–2015 йилларда Колумбия университети қошидаги Ер институти томонидан амалга оширилган «Минг йил қишлоқлари» лойиҳаси доирасида 8 та Африка мамлакатига — жумладан, Кения, Уганда ва Руандага — тоза сув билан таъминлаш мақсадида деярли 650 километр пластик қувурни хайрия қилган.

2008 йили 91 ёшида Юнцин вафот этганида, бу ҳамма учун кутилмаган ҳол бўлади. «Менимча, у юз ёшгача яшамоқчи эди», — дейди Ван. Ота ҳеч қандай васият қолдирмаган. Уолтер ва унинг рафиқаси эса ўз оиласида бундай ҳол бўлмаслиги керак деб ҳисоблайди. Тахминан беш йил муқаддам Ван ўзининг уч нафар фарзандини (ҳозирда уларнинг ҳаммаси 20 ёшдан катта) заводларга олиб бориб, уларга ишлаб чиқариш қандай ишлашини тушунтира бошлаган.

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади
Янгиликлар 11:37 · 06.05.2025
Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади