Ўзбекистонда ярим йилда газ, нефть ва кўмир қазиб олиш сезиларли даражада камайди

17:03 · 05.08.2026

Эндиликда банклар ва микромолия ташкилотлари ўз фаолиятини исломий банк фаолиятига ўзгартириши мумкин

17:03 · 05.08.2026

Ўзбекистон ярим йилда 41 тонна олтин харид қилди

14:06 · 05.08.2026

Ўзбекистон автомобиль бозори июнь ойида ўсди — ИТИМ

10:29 · 05.08.2026

Давлат хизматчилари учун 11 разрядли ягона иш ҳақи тизими жорий этилиши таклиф қилинди

17:45 · 04.08.2026

Тошкентда автомобилларни эвакуация қилиш учун тўловнинг энг юқори миқдори белгиланди

15:47 · 04.08.2026

Ўзбекистонда банклар мижозлар мурожаатларининг сабабларини ҳам бартараф этиши шарт бўлади

15:21 · 04.08.2026

Ўзбекистонда валюта биржасидаги савдолар вақти узайтирилади

12:14 · 04.08.2026

Йўлларда тезликни белгиланган меъёрдан соатига 80 км дан оширган ҳайдовчиларни “права”дан маҳрум қилиш таклиф этилди

11:12 · 04.08.2026

Газ етиб бормаган ҳудудларда электр учун имтиёзли тариф жорий қилиниши мумкин

10:11 · 04.08.2026

Ўзбекистонда 2028 йилдан углерод солиғини жорий этиш таклиф қилинди

14:51 · 03.08.2026

Ўзбекистон сўнгги икки ой ичида олтин экспортини тўхтатди

11:25 · 03.08.2026

Ўзбекистонда иқтисодий фаол аҳолининг 48 фоизи норасмий ишламоқда — тадқиқот

9:56 · 03.08.2026

Ўзбекистонда ярим йилда кўчмас мулк савдоси 25 фоизга ошди

9:06 · 01.08.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

8:16 · 01.08.2026

Банкоматдаги муаммо учун жарима, бир қисми қопланадиган автокредитлар ва бепул бухгалтерия хизматлари. Ўзбекистонда 1 августдан нималар ўзгаради?

14:59 · 31.07.2026

Бюджет сўровларидаги асоссиз харажатлар қисқартирилади

11:59 · 31.07.2026

Ўзбекистонда аҳоли даромадлари ярим йилда 9,2 фоизга ўсди

10:15 · 31.07.2026

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

Аҳоли жон бошига умумий даромадлар номинал қийматда 18,5 фоизга, реал кўринишда 7,6 фоизга кўпайди. Даромадларнинг энг юқори реал ўсиши Фарғона ва Навоий вилоятларида ҳамда Тошкент шаҳрида кузатилди.

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Фото: Nova 24

2025 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон аҳолисининг умумий даромадлари 222,4 триллион сўмга етди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси ҳисоботида келтириб ўтилган.

Ҳисобот даврида аҳоли даромадларининг номинал кўринишдаги ўсиши 20,9 фоизни, реал ўсиш суръати эса 9,8 фоизни ташкил этган. Ўтган йилнинг мос даврида бу кўрсаткич мос равишда 20,8 ва 11,5 фоиз бўлганди.

Аҳоли жон бошига умумий даромадлар эса номинал қийматда 18,5 фоизга (2024 йилнинг I чорагида – 18,2 фоиз), реал кўринишда 7,6 фоизга (9,2 фоиз) кўпайди. Натижада 2025 йилнинг дастлабки 3 ойида аҳоли жон бошига ўртача даромад 5,9 млн сўмга етган.

Ҳудудлар кесимида даромадларнинг энг юқори кўрсаткичи Тошкент шаҳри (15 млн 859 минг сўм), Навоий (9 млн 452 минг сўм), Бухоро (6 млн 364 минг сўм) ва Тошкент (6 млн 164 минг сўм) вилоятларида қайд этилган. Пойтахт ва 3 та вилоятда аҳоли жон бошига умумий даромадлар республикадаги умумий кўрсаткичдан баланд бўлган.

Бу борадаги энг қуйи кўрсаткичлар Наманган (3 млн 966 минг сўм) ва Сурхондарё (4 млн 78 минг сўм) вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида (4 млн 117 минг сўм) қайд этилган.

Аҳоли жон бошига даромадларнинг энг юқори реал ўсиши Фарғона (14,5 фоиз) ва Навоий вилояти (10,1 фоиз) ҳамда Тошкент шаҳрида (9,8 фоиз) кузатилган. Жиззах (2,9 фоиз), Тошкент (3,3 фоиз) ва Сирдарё вилоятларида (3,4 фоиз) аҳолининг реал даромадлари жуда кам миқдорда ўсган.

Аҳолининг умумий даромадлари таркиби

Ҳисобот даврида аҳоли умумий даромадларининг катта қисми ёлланма ишчиларнинг даромадлари ва мустақил равишда банд бўлишдан олинган даромадларни ўз ичига олган меҳнат фаолиятидан олинган даромадлардан (жами аҳоли умумий даромадларининг 57,7 фоизи) шаклланган. Аҳоли умумий даромадлари таркибида шахсий истеъмол учун ўзида ишлаб чиқарилган хизматлардан олинган даромадларнинг улуши 7,7 фоиз, мол-мулкдан олинган даромадларнинг улуши 4,7 фоиз, трансфертлардан олинган даромадлар улуши 29,9 фоизни ташкил қилган.

Трансфертлардан олинган даромадларнинг улуши Андижон, Фарғона, Самарқанд, Сурхондарё, Қашқадарё, Хоразм, Наманган вилоятларида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва Бухоро вилоятида аҳоли умумий даромадларига нисбатан 30 фоиздан юқори кўрсаткични ташкил этган бўлса, Навоий вилоятида мазкур даромад турининг улуши энг паст – 13,9 фоиз бўлган.

Хусусан, аҳолининг умумий даромадларида (бошқа жорий трансфертларни ҳисобга олган ҳолда) хориждан пул ўтказмаларининг улуши 15,8 фоиздан 19,5 фоизгача ошган.

Пул ўтказмаларига энг катта боғлиқлик Андижон, Фарғона ва Самарқанд вилоятларида кузатилган.

Ўзбекистонда ярим йилда газ, нефть ва кўмир қазиб олиш сезиларли даражада камайди
Янгиликлар 17:03 · 05.08.2026
Ўзбекистонда ярим йилда газ, нефть ва кўмир қазиб олиш сезиларли даражада камайди
Эндиликда банклар ва микромолия ташкилотлари ўз фаолиятини исломий банк фаолиятига ўзгартириши мумкин
Иқтисодиёт, Янгиликлар 17:03 · 05.08.2026
Эндиликда банклар ва микромолия ташкилотлари ўз фаолиятини исломий банк фаолиятига ўзгартириши мумкин
Ўзбекистон ярим йилда 41 тонна олтин харид қилди
Янгиликлар 14:06 · 05.08.2026
Ўзбекистон ярим йилда 41 тонна олтин харид қилди
Ўзбекистон автомобиль бозори июнь ойида ўсди — ИТИМ
Авто, Янгиликлар 10:29 · 05.08.2026
Ўзбекистон автомобиль бозори июнь ойида ўсди — ИТИМ
Давлат хизматчилари учун 11 разрядли ягона иш ҳақи тизими жорий этилиши таклиф қилинди
Янгиликлар 17:45 · 04.08.2026
Давлат хизматчилари учун 11 разрядли ягона иш ҳақи тизими жорий этилиши таклиф қилинди
Тошкентда автомобилларни эвакуация қилиш учун тўловнинг энг юқори миқдори белгиланди
Авто, Янгиликлар 15:47 · 04.08.2026
Тошкентда автомобилларни эвакуация қилиш учун тўловнинг энг юқори миқдори белгиланди