Асосий мазмунга ўтиш
7 август · Жума USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

Энг кўп фойда олган банк 467,9 млрд сўм билан Ўзмиллийбанк бўлди, топ-3 таликка Ўзсаноатқурилишбанк ҳамда Ҳамкорбанк кирди. Бу даврни 6 та молия ташкилоти зарар билан якунлаган.

Ўзбекистон банкларининг аксарияти жорий йилнинг апрель ойида ижобий кўрсаткичларни қайд этди, деб хабар беради Spot.

Кўплаб маҳаллий банклар давлат тасарруфида бўлиб, улар нафақат тижорат муассасалари сифатида, балки ривожланишга йўналтирилган ташкилотлар сифатида ҳам фаолият юритади. Бу уларнинг давлат томонидан сезиларли даражада қўллаб-қувватланишини билдиради, натижада соф бозор шароитида уларнинг даромадлилигини объектив баҳолаш қийинлашади.

Январь март ойларида қуйидаги 7 та банк 200 млрд сўмдан юқори соф фойда билан энг даромадли бўлди:

Қуйидаги 6 та банк 100 млрд сўмдан 200 млрд сўмгача фойда олган:

Қуйидаги 3 та банк 50 млрд сўмдан 100 млрд сўмгача:

Навбатдаги 14 та банк эса 50 млрд сўмдан кам фойда кўрди:

Шунингдек, қуйидаги 6 та банк бу даврни зарар билан якунлаган:

Иккита давлат банки — Бизнесни ривожлантириш банки (2,2 трлн сўм) ва Микрокредитбанк (1,7 трлн сўм) 2024 йилни энг кўп зарар билан якунлаган банклар бўлганди. Йил бошида Марказий банкда журналистлар билан ўтказилган медиа-мулоқотда давлат банклари вакиллари зарарлар ҳақидаги маълумотларни тасдиқлаган.

Бунинг асосий сабаблари сифатида асосан юридик шахсларга берилган муаммоли кредитлар (NPL) келтирилган. Натижада давлат банклари ўз капитали ҳисобидан захиралар яратдилар — муддат ўтиши қанчалик кўп бўлса, захиралар бўйича талаб шунчалик юқори бўлади.