Ўзбекистонда 2028 йилдан углерод солиғини жорий этиш таклиф қилинди

14:51 · 03.08.2026

Ўзбекистон сўнгги икки ой ичида олтин экспортини тўхтатди

11:25 · 03.08.2026

Ўзбекистонда иқтисодий фаол аҳолининг 48 фоизи норасмий ишламоқда — тадқиқот

9:56 · 03.08.2026

Ўзбекистонда ярим йилда кўчмас мулк савдоси 25 фоизга ошди

9:06 · 01.08.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

8:16 · 01.08.2026

Банкоматдаги муаммо учун жарима, бир қисми қопланадиган автокредитлар ва бепул бухгалтерия хизматлари. Ўзбекистонда 1 августдан нималар ўзгаради?

14:59 · 31.07.2026

Бюджет сўровларидаги асоссиз харажатлар қисқартирилади

11:59 · 31.07.2026

Ўзбекистонда аҳоли даромадлари ярим йилда 9,2 фоизга ўсди

10:15 · 31.07.2026

МБ банк омонатларига солиқ жорий этилиши бўйича таклифга муносабат билдирди

8:48 · 31.07.2026

Тошкентда 35 та бозор ва савдо комплекси сотувга чиқарилади (рўйхат)

17:22 · 30.07.2026

Банк омонатлари фоизларидан 5 фоизлик солиқ ундириш таклиф қилинмоқда

14:43 · 30.07.2026

Ўзбекистонда миллий тўлов свитчини 2027 йилда ишга тушириш режалаштирилмоқда

12:37 · 30.07.2026

Марказий банк Ўзбекистон иқтисодиётида «қизиб кетиш» аломатларини кузатди

10:20 · 30.07.2026

МБ: “Золотая Корона” орқали мигрантлар юборган пуллар фуқароларга одатдаги тартибда берилмоқда

15:13 · 29.07.2026

Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

11:12 · 29.07.2026

Исломий банклар фаолиятини тартибга солувчи 10 та ҳужжат янгиланди

10:27 · 29.07.2026

Тошкент атрофида 1 млрд долларлик икки қаватли пулли айланма йўл қурилиши мумкин

9:07 · 29.07.2026

500 АҚШ долларигача нақд чет эл валютасини паспортсиз харид қилиш мумкин бўлади

17:10 · 28.07.2026

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

Шу билан бирга, бундан кейин кибержиноятни содир этишда ўз номидаги банк картасидан, банк ҳисобрақами, электрон ҳамёнидан ва бошқа шахсига доир маълумотларидан (SIM картаси, электрон аккаунти) фойдаланишга йўл қўйган шахслар учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик чоралари ўрнатилади.

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

Шавкат Мирзиёев “Ахборот технологиялари ёрдамида содир этиладиган жиноятларга қарши курашиш фаолиятини янада кучайтиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Қарор билан кибержиноятларнинг барвақт олдини олиш ҳамда уларни фош этиш самарадорлигини ошириш бўйича амалдаги қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш ва қатор ташкилий-техник чораларни кўриш белгиланди.

Жумладан, кибержиноятларга қарши курашиш йўналишида ягона ишлаш амалиётини йўлга қўйишни назарда тутувчи алоҳида қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамла юридик шахслар томонидан киберхавфсизлик талабларига риоя этмаганлик учун, шунингдек, ахборот технологиялари соҳасидаги барча жиноятлар юзасидан жавобгарликни кучайтириш бўйича қонунчиликка ўзгартиришлар киритиш топширилди.

Банклар, тўлов тизими операторлари, тўлов ташкилотлари ва бошқа ташкилотларнинг ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик талабларига риоя этмаганлиги натижасида йўл қўйилган кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни улар ҳисобидан ундириш тартибини жорий этиш белгиланди.

Шу билан бирга, бундан кейин кибержиноятни содир этишда ўз номидаги банк картасидан, банк ҳисобрақами, электрон ҳамёнидан ва бошқа шахсига доир маълумотларидан (SIM картаси, электрон аккаунти) фойдаланишга йўл қўйган шахслар учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик чоралари ўрнатилади.

Кибержиноятларнинг олдини олиш йўналишида ахборот тизимидаги заифликлар ва камчиликлар натижасида кибержиноят содир этилишига йўл қўйган банклар ва тўлов ташкилотлари рўйхатини оммага эълон қилиш ҳамда аҳоли пул маблағларини жалб қилишга қаратилган онлайн фирибгарлик схемалари (“молиявий пирамида”)ни барвақт аниқлаш амалиёти йўлга қўйилади.

Шунингдек, қарор билан шахсларнинг банк карталаридаги пуллари талон-торож қилинишини тўхтатиш мақсадида банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотларига замонавий антифрод ва антивирус ҳимоя тизимларини жорий этиш ҳамда фирибгарлар томонидан сохта рақамлар орқали фуқароларга қўнғироқ қилишларини техник (имконсиз қилиш) чеклаш каби чоралар белгиланди.

Жорий йилдан бошлаб, ҳар йили бир ой давомида “Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги” комплекс тарғибот ойлигини ўтказиш ҳамда ташвиқот ишлари соҳага оид барча давлат ва нодавлат ташкилотлари томонидан фаол тарзда олиб бориш орқали аҳолининг рақамли иммунитети ва огоҳлигини оширишнинг доимий тизими йўлга қўйилади.

Қарорга мувофиқ кибержиноятларни фош этиш йўналишида Марказий банк, тўлов тизими ва ички ишлар органлари вакилларидан иборат тезкор ҳаракатланиш гуруҳи фаолияти йўлга қўйилади ва мазкур гуруҳ томонидан шубҳали пул ўтказма амалиётларига алоқадор банк карталарини тезкорлик билан аниқлаш ва блоклаш каби чоралар кўриб борилади.

Бунинг натижасида, кибержиноят орқали жиноятчилар томонидан ўзлаштирилган пулларни республика ҳудудидан чиқиб кетишини олдини олиш ва жабрланувчига қайтариш имконияти таъминланади.

Шулар қаторида, қарор билан кибержиноятларни тергов қилиш ва фош этиш фаолиятининг сифати ва самарадорлиги ошириш мақсадида ушбу жараёнида қонунчилик ижроси устидан прокурорлик назорати ҳамда илмий тадқиқот фаолияти йўлга қўйилади.

Бундан ташқари, кибержиноятларга қарши курашиш йўналишида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда соҳадаги ходимларнинг малакасини ошириш бўйича чоралар белгиланди.

Мазкур қарорда кўрсатилган вазифаларнинг амалга оширилиши масъул давлат органлари, ташкилотлар, банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотларининг фуқароларнинг кибержиноятлардан жабрланиб қолишининг олдини олиш ҳамда уларнинг молиявий хавфсизлигини мустаҳкамлаш бўйича масъулиятини ошишига хизмат қилади.

Ўзбекистонда 2028 йилдан углерод солиғини жорий этиш таклиф қилинди
Янгиликлар 14:51 · 03.08.2026
Ўзбекистонда 2028 йилдан углерод солиғини жорий этиш таклиф қилинди
Ўзбекистон сўнгги икки ой ичида олтин экспортини тўхтатди
Янгиликлар 11:25 · 03.08.2026
Ўзбекистон сўнгги икки ой ичида олтин экспортини тўхтатди
Ўзбекистонда иқтисодий фаол аҳолининг 48 фоизи норасмий ишламоқда — тадқиқот
Янгиликлар 9:56 · 03.08.2026
Ўзбекистонда иқтисодий фаол аҳолининг 48 фоизи норасмий ишламоқда — тадқиқот
Ўзбекистонда ярим йилда кўчмас мулк савдоси 25 фоизга ошди
Янгиликлар 9:06 · 01.08.2026
Ўзбекистонда ярим йилда кўчмас мулк савдоси 25 фоизга ошди
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Янгиликлар 8:16 · 01.08.2026
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Банкоматдаги муаммо учун жарима, бир қисми қопланадиган автокредитлар ва бепул бухгалтерия хизматлари. Ўзбекистонда 1 августдан нималар ўзгаради?
Янгиликлар 14:59 · 31.07.2026
Банкоматдаги муаммо учун жарима, бир қисми қопланадиган автокредитлар ва бепул бухгалтерия хизматлари. Ўзбекистонда 1 августдан нималар ўзгаради?