Ўзбекистонга автомобил импорти қулади

12:31 · 13.05.2025

Инфлюенсерларни рекламадан тушган даромадлар учун солиққа тортиш таклиф этилди

11:19 · 13.05.2025

Ўзбекистон президентининг «Эл-юрт умиди» стипендияси жорий этилади

10:44 · 13.05.2025

Кредит карта шартларини таққослаш имкониятини берувчи «Ахборот варақаси» жорий этилади

10:04 · 13.05.2025

Hugo Boss — дунёга машҳур бренднинг «қора саҳифалари»

11:45 · 12.05.2025

Тадбиркорларга субсидия ажратилади

10:25 · 12.05.2025

Ўзбекистондаги учта компания Украина санкцияларига учради

10:10 · 12.05.2025

Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди

11:36 · 11.05.2025

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

ЕТТБ 2022 йилда Ўзбекистонга қарийб 900 млн доллар сармоя киритди

Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) 2022 йилда Ўзбекистондаги 26 та лойиҳага қарийб 900 миллион доллар сармоя киритди. Шу орқали мамлакат уч йилдан буён Марказий Осиёда энг кўп маблағ олувчи мамлакатга айланди

ЕТТБ 2022 йилда Ўзбекистонга қарийб 900 млн доллар сармоя киритди

Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) 2022 йилда Ўзбекистондаги 26 та лойиҳага қарийб 900 миллион доллар сармоя киритди. Шу орқали мамлакат уч йилдан буён Марказий Осиёда энг кўп маблағ олувчи мамлакатга айланди, дея хабар берилди банк веб-сайтида.

Маълум қилинишича, сармоялар, асосан, қайта тикланадиган энергетикадан тортиб банк фаолиятига боғлиқ бўлган қатор соҳаларга киритилган.

Хусусан, банк Бухоро вилоятида умумий ўрнатилган қуввати 1 ГВт бўлган иккита шамол электр станциясини қуриш ва ишга туширишга кўмаклашиш учун 520 миллион АҚШ доллари миқдоридаги иккита синдикатлаштирилган кредит ажратди.

Ушбу лойиҳа ЕТТБнинг ўз минтақалари бўйлаб ҳозирги кунга қадар қайта тикланадиган энергия бўйича энг йирик лойиҳасидир.

Шунингдек, банк Навоий вилоятида 500 МВт қувватига эга яшил майдон шамол электр станциясини қуриш ва фойдаланиш учун 74 миллион АҚШ доллари миқдорида молиялаштириш пакетини ташкил қилди.

Бу тўқнашув хавфи остида бўлган қушларни кузатиш ва аниқлаш ҳамда талабга асосан керакли турбиналарни автоматик равишда ўчиришга хизмат қилувчи сунъий интеллектга асосланган тизим бўйича Марказий Осиёдаги биринчи лойиҳа бўлди.

ЕТТБ ва Ўзбекистон Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги биргаликда метан эмиссиялари миллий дастурини ишлаб чиқишга келишиб олди. Бу 2030 йилгача метан эмиссияларини 30 фоизга қисқартириш бўйича Глобал метан келишуви (ГМК) мақсадига эришиш учун асосий режалаштириш воситасига айланади.

Энергетика секторидан ташқари ЕТТБ Хоразм ва Қорақалпоғистонда қаттиқ маиший чиқиндиларни самарали бошқариш учун масъул бўлган ҳудудий коммунал хўжалик корхоналарига 120 миллион АҚШ долларигача узоқ муддатли суверен кредитлар ажратди.

Лойиҳа Ўзбекистоннинг Париж келишувига мувофиқ декарбонизация саъй-ҳаракатларига ҳисса қўшади ва қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш бўйича миллий стратегиясини қўллаб-қувватлайди.

Молиявий секторда ЕТТБ «Асакабанк», «Ипотека банк», «Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки» ва «Саноятқурилишбанк» учун 210 миллион АҚШ доллари миқдоридаги янги савдо молиялаштириш лимитларини оширди.

Битим хусусий маҳаллий тадбиркорлик субъектларига, жумладан, кичик ва ўрта бизнес корхоналарига зарур моллар, хизматлар ва ускуналарни импорт қилиш ҳамда ўз маҳсулотларини экспорт қилиш имконини беради.

ЕТТБ томонидан «Ипак Йўли» банкига тақдим этилган 10 миллион АҚШ доллари миқдоридаги молиявий пакет маҳаллий уй хўжаликлари ва кичик ва ўрта корхоналар учун яшил технологиялардан фойдаланишни яхшилайди ва аёллар тадбиркорлигини рағбатлантиради.

ЕТТБ, шунингдек, «TBC Bank»ка 7 миллион АҚШ доллари миқдорида қўшимча сармоя киритди ва Ўзбекистон билан 20 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кроссвалюта алмашинувини амалга оширди, бу эса мамлакатга хорижий валютадаги қарзлардан келиб чиқадиган валюта рискини ҳимоя қилувчи деривативлар бозорини ривожлантиришга ёрдам беради.

Банк мамлакатнинг етакчи пиво ишлаб чиқарувчиси UzCarlsberg компанияси фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун 14 миллион евро йўналтирди ва бўйлама сув остида пайвандланган қувурлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш имкониятига эга бўлган Тошкент қувур заводига 15 миллион АҚШ доллари ажратди. «Саноятқурилишбанк» билан биргаликда мамлакатдаги маиший электроника ва маиший техниканинг етакчи чакана сотувчиларидан бири Idea Concept Group компаниясини кенгайтиришни қўллаб-қувватламоқда.

ЕТТБ томонидан бошқариладиган Марказий Осиё учун Экологик реабилитация ҳисоби (ЭРҲ) томонидан тақдим этилган 7 миллион евро миқдоридаги грант пойтахт Тошкентнинг шарқида жойлашган тоғларда жойлашган Янгиобод ва Чоркесарнинг иккита собиқ уран қазиб олиш майдонларида экологик реабилитация ишларини молиялаштиради.

Маълумот учун, 2022 йилда Ўзбекистонда ЕТТБнинг «Кичик бизнес учун маслаҳатлар» дастури доирасида 100 га яқин лойиҳалар ишга туширилди, бу эса дастурга жалб этилган кичик ва ўрта бизнес субъектлари сонини 50 фоизга оширишга имкон берди. Мазкур лойиҳаларнинг ярми тадбиркор аёллар, 40 фоиздан ортиғи қишлоқ ҳудудларидаги тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорликда амалга оширилди.

ЕТТБ бугунги кунга қадар Ўзбекистон иқтисодиётига 128 та лойиҳа доирасида 3,9 миллиард евродан ортиқ сармоя киритди.

Ўзбекистонга автомобил импорти қулади
Янгиликлар 12:31 · 13.05.2025
Ўзбекистонга автомобил импорти қулади
Инфлюенсерларни рекламадан тушган даромадлар учун солиққа тортиш таклиф этилди
Янгиликлар 11:19 · 13.05.2025
Инфлюенсерларни рекламадан тушган даромадлар учун солиққа тортиш таклиф этилди
Ўзбекистон президентининг «Эл-юрт умиди» стипендияси жорий этилади
Янгиликлар 10:44 · 13.05.2025
Ўзбекистон президентининг «Эл-юрт умиди» стипендияси жорий этилади
Кредит карта шартларини таққослаш имкониятини берувчи «Ахборот варақаси» жорий этилади
Молия, Янгиликлар 10:04 · 13.05.2025
Кредит карта шартларини таққослаш имкониятини берувчи «Ахборот варақаси» жорий этилади
Hugo Boss — дунёга машҳур бренднинг «қора саҳифалари»
Миллиардерлар, Янгиликлар 11:45 · 12.05.2025
Hugo Boss — дунёга машҳур бренднинг «қора саҳифалари»
Тадбиркорларга субсидия ажратилади
Янгиликлар 10:25 · 12.05.2025
Тадбиркорларга субсидия ажратилади