Ўзбекистонда ярим йилда 13,1 трлн сўмлик ипотека кредити ажратилди

14:53 · 27.07.2026

Ўзбекистонда банклар ярим йилда қанча соф фойда кўргани очиқланди

11:37 · 27.07.2026

Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 7 млн сўмдан ошди

9:48 · 27.07.2026

Аҳолининг банклардан қарздорлиги бир йилда 39 трлн сўмга ортди

8:44 · 27.07.2026

Жаҳон банки дунё мамлакатларининг янги даромад рейтингини эълон қилди

11:16 · 25.07.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

9:26 · 25.07.2026

Тошкентдаги Шаҳрисабз кўчасида BRT йўлаги қурилиши бошланади

15:47 · 24.07.2026

Уй-жой субсидияси учун аризалар қабули 27 июль куни бошланади

11:46 · 24.07.2026

Ўзбекистонда аҳоли ярим йилда банкларга 12,3 млрд доллар сотди

10:18 · 24.07.2026

Мол-мулк солиғи бўйича имтиёздан қандай фойдаланиш мумкин

13:58 · 23.07.2026

2026 йилда қайси давлатларнинг қарзи энг катта бўлади?

11:16 · 23.07.2026

Марказий банк иловаларга киришда биометрик текширув ва P2P ўтказмалар қоидаларини юмшатмоқчи

10:05 · 23.07.2026

Солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга 20,2 млрд сўм мукофот берилди

17:43 · 22.07.2026

Ўзбекистонда қиймати 100 трлн сўмлик давлат активлари савдога чиқарилади

17:52 · 21.07.2026

Президент банкларнинг маҳалладаги ишидан мутлақо норози эканини айтди

15:23 · 21.07.2026

Давлат бюджетига бошқарув ва қарз харажатлари юкламаси ортади — таҳлил

15:17 · 21.07.2026

Ўзбекистонда 2027 йилда ўртача пенсия миқдори 1,8 млн сўм атрофида бўлади — прогноз

12:22 · 21.07.2026

Олтин нархлари ошгани ҳисобига Ўзбекистон бюджети даромадлари режадан 19 фоизга кўп бўлади

11:19 · 21.07.2026

Ўзбекистон банк тизимида рақобат даражаси қандай?

Ўзбекистон банкларининг рақобат даражаси банкларнинг активлари, кредит портфели ва депозитлари бўйича таҳлил қилинди. Активлар бўйича ҲҲИ индекси 1520 дан 2022 йил 1 декабрь ҳолатига 1016 гача пасайган бўлса, кредитлар бўйича ушбу кўрсаткич 1709 дан 1082 гача тушди, депозитлар бўйича эса 919 дан 852 гача тушган

Ўзбекистон банк тизимида рақобат даражаси қандай?

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти экспертлари томонидан Ўзбекистон банк тизимида рақобат даражаси таҳлил қилинди.

Мазкур тадқиқотда Ҳерфиндал-Ҳиршман индекси (ҲҲИ)дан фойдаланилди. Мазкур индекс бозор концентрациясининг умумқабул қилинган ўлчовларидан бири ҳисобланади ва бозор рақобатбардошлигини аниқлаш учун ишлатилади.

Қайд этилишича, сўнгги 5 йилда Ўзбекистон банк тизимида рақобат активлар бўйича ҳам, кредитлар бўйича ҳам, депозитлар бўйича ҳам ортиб бормоқда. 2018 йил 1 январь ҳолатига активлар бўйича ҲҲИ индекси 1520 бўлган бўлса, 2022 йил 1 декабрь ҳолатига 1016 гача пасайди. Кредитлар бўйича ушбу кўрсаткич 1709 дан 1082 гача тушди.

Шунингдек, депозитлар бозорида бозор иқтисодиёти тамойилларига асосан фаолият олиб борилиши сабабли банклар ўртасида депозитлар учун кучли кураш мавжуд ва бу кураш йилдан йилга ортиб бормоқда. Ушбу тенденция депозитлар бўйича ҲҲИ индексининг 919 дан 852 гача тушганида ҳам яққол намоён бўлди.

Активлар. Давлат улуши мавжуд энг йирик топ-5 банкларнинг («Ўзмиллий банк», «Саноатқурилишбанк», «Асакабанк», «Ипотека банк», «Агробанк») банк тизими активларидаги улуши 70,9 фоиздан 60,5 фоизгача камайди. Давлат улуши мавжуд бошқа банклар улуши 11 фоиздан 18 фоизгача ошган бўлса, хусусий банклар улуши 18,1 фоиздан 21,5 фоизгача кўпайди. 2025 йилга бориб, банк тизими активларининг умумий ҳажмида давлат улуши бўлмаган банклар активлари улушини 60 фоизгача ошириш режалаштирилган.

Мазкур даврда банк тизимига Tenge Bank, TBC Bank, Anor Bank, Uzum (Apelsin) bank ва Poytaxt Bank кириб келди. Ушбу банкларнинг жами активлардаги улуши 1,8 фоизга етди.

Кредитлар. Топ-5 банкларнинг жами кредит портфелидаги улуши 77 фоиздан 64 фоизгача камайди. Хусусий банклар улуши 11,6 фоиздан 16,6 фоизгача кўпайган бўлса, давлат улуши мавжуд бошқа банклар улуши 19 фоизга етди. Хусусий банклардан Kapital Bank, Hamkorbank, «Ипак йўли» банки тижорат кредитлари бозорида давлат улуши мавжуд банклар учун ҳам, бошқа хусусий банклар учун ҳам жиддий рақобатчига айланди. Kapital Bank’нинг жами кредит портфелидаги улуши 1,2 фоиздан 3,8 фоизгача ошган бўлса, Ипак йўли» банки улуши 1,8 фоиздан 2,1 фоизга кўпайди. Hamkorbank эса бозордаги 3 фоизлик улушини сақлаб келмоқда.

Депозитлар. 2018 йилнинг бошида топ-5 банклар банк тизимидаги жами депозитларнинг 51,2 фоизга эгалик қилган бўлса, 2022 йил 1 декабрь ҳолатига келиб уларнинг улуши 46,9 фоизгача қисқарди. Хусусий банклар томонидан жалб қилинган депозитлар улуши 34,1 фоиздан 36,4 фоизгача кўпайди. Давлат улуши мавжуд бошқа банкларнинг депозит бозоридаги улуши 2 фоиз бандга — 14,7 фоиздан 16,7 фоизгача ошди.

Депозитлар бозорида давлат улуши мавжуд банклар ва хусусий банклар ўртасидаги рақобатдан кўра хусусий банклар ўртасидаги ўзаро рақобат кучлироқ ҳисобланади. ЎзКДБ банкнинг ушбу бозордаги улуши 8,6 фоиздан 3,6 фоизгача камайган бўлса, Kapital Bank ўз улушини 4,8 фоиздан 10,9 фоизга етказиб олди. Hamkorbank депозитлари улуши 5,5 фоиздан 3 фоизгача камайди.

Депозитлар учун рақобатнинг кучайиши муддатли депозитлар бўйича фоиз ставкаларининг жозибадорлигида ҳам ўз аксини топади. Масалан, 2017 йилнинг апрель ойида юридик шахслар муддатли депозитлари бўйича ўртача фоиз ставкаси 5,8 фоизни ташкил этган бўлса, 2017 йилнинг декабрь ойига келиб 12,1 фоизгача кўтарилди. 2022 йилнинг декабрь ойида эса 16,9 фоизга етди. Жисмоний шахсларнинг муддатли депозитлари бўйича ўртача ставка эса сўнгги 2 йилда 20 фоизни ташкил этиб келмоқда.

Ўзбекистонда ярим йилда 13,1 трлн сўмлик ипотека кредити ажратилди
Янгиликлар 14:53 · 27.07.2026
Ўзбекистонда ярим йилда 13,1 трлн сўмлик ипотека кредити ажратилди
Ўзбекистонда банклар ярим йилда қанча соф фойда кўргани очиқланди
Янгиликлар 11:37 · 27.07.2026
Ўзбекистонда банклар ярим йилда қанча соф фойда кўргани очиқланди
Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 7 млн сўмдан ошди
Янгиликлар 9:48 · 27.07.2026
Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 7 млн сўмдан ошди
Аҳолининг банклардан қарздорлиги бир йилда 39 трлн сўмга ортди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 8:44 · 27.07.2026
Аҳолининг банклардан қарздорлиги бир йилда 39 трлн сўмга ортди
Жаҳон банки дунё мамлакатларининг янги даромад рейтингини эълон қилди
Янгиликлар 11:16 · 25.07.2026
Жаҳон банки дунё мамлакатларининг янги даромад рейтингини эълон қилди
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Янгиликлар 9:26 · 25.07.2026
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?