Ўзбекистонга автомобил импорти қулади

12:31 · 13.05.2025

Инфлюенсерларни рекламадан тушган даромадлар учун солиққа тортиш таклиф этилди

11:19 · 13.05.2025

Ўзбекистон президентининг «Эл-юрт умиди» стипендияси жорий этилади

10:44 · 13.05.2025

Кредит карта шартларини таққослаш имкониятини берувчи «Ахборот варақаси» жорий этилади

10:04 · 13.05.2025

Hugo Boss — дунёга машҳур бренднинг «қора саҳифалари»

11:45 · 12.05.2025

Тадбиркорларга субсидия ажратилади

10:25 · 12.05.2025

Ўзбекистондаги учта компания Украина санкцияларига учради

10:10 · 12.05.2025

Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди

11:36 · 11.05.2025

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025
Бизнес 19:33 · 27.01.2023

Ангрендаги шина заводи Россия компаниясига 80 млн долларга сотилди

Россиянинг «Татнефть» компанияси 80 млн долларга «Биринчи резинотехника заводи» МЧЖнинг 100 фоиз улушини сотиб олди. Россия компанияси мавжуд барча кредит мажбуриятлари ва қарздорликларни ўз зиммасига олган ҳолда, келгусида корхонада янги турдаги резинотехника маҳсулотларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши маълум қилинди

Ангрендаги шина заводи Россия компаниясига 80 млн долларга сотилди

Россиянинг «Татнефть» компанияси 80 миллион долларга «Биринчи резинотехника заводи» МЧЖнинг 100 фоиз улушини сотиб олди. Бу ҳақда «Ўзкимёсаноат» АЖ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 2022 йилнинг 1–2 декабрь кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон—Россия бизнес-форуми доирасида олиб борилган музокаралар натижасига кўра Россиянинг «Татнефть» компанияси билан «Биринчи резинотехника заводи» МЧЖнинг 100 фоиз улушини 80 миллион долларга сотиб олиши юзасидан келишувга эришилган. Россия компанияси мавжуд барча кредит мажбуриятлари ва қарздорликларни ўз зиммасига олган ҳолда, келгусида корхонада янги турдаги резинотехника маҳсулотларини ишлаб чиқаришни йўлга қўяди.

2023 йилнинг 20 январь санасида White & Case халқаро юридик компанияси иштирокида «Биринчи резинотехника заводи» МЧЖни Россиянинг «Татнефть» компаниясига сотиш юзасидан «Ўзкимёсаноат» АЖ, «Ўзкимёимпекс» МЧЖ ҳамда «Татнефть» ОАЖ ўртасида олди-сотди шартномаси имзоланди.

«Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш лозим, кўплаб ОАВ ва ижтимоий тармоқларда ‘Биринчи резинотехника заводи’ МЧЖ Россиянинг ‘Татнефть’ ОАЖ компаниясига 826 миллион сўмга сотилгани юзасидан ҳақиқатга тўғри келмайдиган хабарлар эълон қилинмоқда. Бунга эса www.openinfo.uz сайтига нотўғри рақамлар акс этган маълумотлар жойлаштирилганлиги сабаб бўлган. Ҳозирда йўл қўйилган хатолик бартараф этилиб, тўғри маълумотлар жойланди», дейилади ахборотда.

Эслатиб ўтамиз, Президентининг 2022 йил 10 октябрдаги қарорига асосан «Биринчи резинотехника заводи» МЧЖнинг 100 фоиз улуши катта тўртликка кирувчи (The Big Four) Deloitte компанияси томонидан ўрганиб чиқилди ва барча кредит мажбуриятлари ҳамда мавжуд қарздорликлар инобатга олинган ҳолда Deloitte компанияси томонидан завод қиймати 843 миллиард сўмга (экв. 75,0 миллион доллар) баҳоланган.

Маълумот учун, «Биринчи резинотехника заводи» МЧЖнинг 91,8 фоиз улуши «Ўзкимёсаноат» АЖга ва 8,2 фоиз улуши «Ўзкимёимпекс» МЧЖга тегишли бўлган. Шунингдек, мазкур корхонанинг жами 153 миллион АҚШ долларига тенг кредит мажбуриятлари ҳамда қарздорлиги мавжуд.

Ўзбекистонга автомобил импорти қулади
Янгиликлар 12:31 · 13.05.2025
Ўзбекистонга автомобил импорти қулади
Инфлюенсерларни рекламадан тушган даромадлар учун солиққа тортиш таклиф этилди
Янгиликлар 11:19 · 13.05.2025
Инфлюенсерларни рекламадан тушган даромадлар учун солиққа тортиш таклиф этилди
Ўзбекистон президентининг «Эл-юрт умиди» стипендияси жорий этилади
Янгиликлар 10:44 · 13.05.2025
Ўзбекистон президентининг «Эл-юрт умиди» стипендияси жорий этилади
Кредит карта шартларини таққослаш имкониятини берувчи «Ахборот варақаси» жорий этилади
Молия, Янгиликлар 10:04 · 13.05.2025
Кредит карта шартларини таққослаш имкониятини берувчи «Ахборот варақаси» жорий этилади
Hugo Boss — дунёга машҳур бренднинг «қора саҳифалари»
Миллиардерлар, Янгиликлар 11:45 · 12.05.2025
Hugo Boss — дунёга машҳур бренднинг «қора саҳифалари»
Тадбиркорларга субсидия ажратилади
Янгиликлар 10:25 · 12.05.2025
Тадбиркорларга субсидия ажратилади