Йиллик инфляция 6,4 фоизни ташкил этди

17:22 · 06.08.2026

Ўзбекистонда аҳолининг сўмдаги омонатлари бўйича ставкалар сўнгги беш йилдаги энг паст даражага тушди

14:48 · 06.08.2026

Пулли автомобиль йўлларини ташкил этиш тартиби белгиланди

14:19 · 06.08.2026

Марказий банк биометрик маълумотларни сақлаш бўйича янги талабларни жорий этди

10:12 · 06.08.2026

Ўзбекистонда ярим йилда газ, нефть ва кўмир қазиб олиш сезиларли даражада камайди

17:03 · 05.08.2026

Эндиликда банклар ва микромолия ташкилотлари ўз фаолиятини исломий банк фаолиятига ўзгартириши мумкин

17:03 · 05.08.2026

Ўзбекистон ярим йилда 41 тонна олтин харид қилди

14:06 · 05.08.2026

Ўзбекистон автомобиль бозори июнь ойида ўсди — ИТИМ

10:29 · 05.08.2026

Давлат хизматчилари учун 11 разрядли ягона иш ҳақи тизими жорий этилиши таклиф қилинди

17:45 · 04.08.2026

Тошкентда автомобилларни эвакуация қилиш учун тўловнинг энг юқори миқдори белгиланди

15:47 · 04.08.2026

Ўзбекистонда банклар мижозлар мурожаатларининг сабабларини ҳам бартараф этиши шарт бўлади

15:21 · 04.08.2026

Ўзбекистонда валюта биржасидаги савдолар вақти узайтирилади

12:14 · 04.08.2026

Йўлларда тезликни белгиланган меъёрдан соатига 80 км дан оширган ҳайдовчиларни “права”дан маҳрум қилиш таклиф этилди

11:12 · 04.08.2026

Газ етиб бормаган ҳудудларда электр учун имтиёзли тариф жорий қилиниши мумкин

10:11 · 04.08.2026

Ўзбекистонда 2028 йилдан углерод солиғини жорий этиш таклиф қилинди

14:51 · 03.08.2026

Ўзбекистон сўнгги икки ой ичида олтин экспортини тўхтатди

11:25 · 03.08.2026

Ўзбекистонда иқтисодий фаол аҳолининг 48 фоизи норасмий ишламоқда — тадқиқот

9:56 · 03.08.2026

Ўзбекистонда ярим йилда кўчмас мулк савдоси 25 фоизга ошди

9:06 · 01.08.2026
Рейтинг 16:07 · 04.02.2023

Яшаш шароити бўйича энг яхши давлатлар рўйхати эълон қилинди

Numbeo глобал маълумотлар базаси мутахассислари турли мамлакатлардаги яшаш сифати бўйича 2023 йилги рейтингни эълон қилди. Марказий Осиёдан рейтингга киритилган ягона давлат Қозоғистон бўлди

Яшаш шароити бўйича энг яхши давлатлар рўйхати эълон қилинди

Numbeo глобал маълумотлар базаси мутахассислари турли мамлакатлардаги яшаш сифати бўйича 2023 йилги рейтингни эълон қилди.

Рейтингни тузишда 84 мамлакатдаги аҳолининг харид қобилияти, хавфсизлик кўрсаткичлари, соғлиқни сақлаш даражаси, яшаш харажати, кўчмас мулк баҳоси, йўлга сарфланадиган ўртача вақт, ифлосланиш даражаси ва иқлим кабилар ўрганилди.

Скриншот: Numbeo

Рейтингнинг энг юқори ўринларидан Нидерландия, Дания ва Швейцария жой олди. Шунингдек, Люксембург, Финландия, Исландия, Австрия, Уммон, Австралия, Норвегия дастлабки 10 таликка киритилди.

Шунингдек, Беларусь 57, Украина 59,  Россия 66-ўринни эгаллади. Марказий Осиёдан рейтингга киритилган ягона давлат — Қозоғистонга 74-ўрин насиб этди. Сўнгги поғонадан эса Нигерия жой олган.

1. Нидерландия (Яшаш сифати бўйича — 196,7)

Интересно ли будет отдыхать пожилым людям в Амстердаме весной? \ Рассказы о Амстердаме
Фото: Turtella

Нидерландия ўзининг бағрикенглиги, демократияси ва барқарор иқтисодиёти билан ажралиб туради. Мамлакатда даромадли бизнес юритиш жуда осон, коррупция ва шаффоф солиқ тизими мавжуд эмас. Бундан ташқари, Нидерландияда тиббиёт юқори даражада, олий маълумот дипломи юқори баҳоланади.

2. Дания (194,7)

Отдых в Дании. Все что нужно знать о Дании: климат, курорты, кухня, виза
Фото: Google Images

Данияда шаффоф ва барқарор сиёсий тизим, прогрессив солиқ тизими, бепул ва сифатли тиббиёт мавжуд. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 2020 йил баҳорида эълон қилинган ҳисоботига кўра, у дунёдаги энг бахтли мамлакатларнинг топ-3 талигига киради.

Дания яшаш учун энг хавфсиз жой саналади, бизнес юритиш рейтингида Европа давлатлари орасида етакчи ўринни эгаллайди ва бу ерда коррупция деярли йўқ. Аммо аҳолининг иш ҳақи даражаси юқори бўлсада, яшаш нархининг ўзи дунёдаги энг қимматларидан биридир.

3. Швейцария (193,6)

Швейцария отправит Киеву зимнюю одежду для населения - РИА Новости, 26.01.2023
Фото: Google Images

Швейцария дунё бўйича тиббиёт соҳаси энг ривожланган мамлакатлардан бири ҳисобланади. Фуқароларининг ўртача умр кўриш давомийлиги 83 ёшни ташкил қилади. Бу барқарор иқтисодиёт, молия-банк тизими, таълим даражаси ва мартаба истиқболи юқори давлатдир. Аммо бу ерда кўчмас мулк ва яшаш нархи дунёдаги энг қиммат.

4. Люксембург (192,9)

Люксембург. Что посмотреть в Верхнем городе
Фото: Google Images

Люксембург — бу яшаш шароитлари жуда яхши бўлган шаҳар-давлат. Бу ерда тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратилган. Саноатнинг кўплаб тармоқларига хорижий капитални жалб қилиш имконияти мавжуд. Бундан ташқари, мамлакатда молия соҳаси, телекоммуникация корхоналари, маиший техника ишлаб чиқариш, чинни ва шиша ишлаб чиқариш, тўқимачилик, енгил, чарм-пойабзал, кимё саноати, машинасозлик кенг ривожланган. Аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот ҳажми бўйича мамлакат дунёда иккинчи ўринда туради — 82 762 доллар.

5. Финляндия (190,5)

Финляндия четвертый год подряд возглавила рейтинг самых счастливых стран — РБК
Фото: Google Images

БМТ ҳисоботига кўра, Финляндия энг бахтли давлат ҳисобланади. У Европанинг топ-10 та энг бой давлатлари қаторига киритилган, ижтимоий хавфсизлик, ҳуқуқий шаффофлик ва иқтисодий ривожланишнинг юқори даражасига эга. Бироқ Финляндияда бюрократия ва коррупция мавжуд. У яшаш учун жуда қиммат, лекин кўпинча постсовет мамлакатлари аҳолиси томонидан иккинчи уй сифатида танланади.

6. Исландия (187,5)

Только для богатых: Исландия предложила специальные визы для работающих удаленно | Forbes.ru
Фото: Google Images

Исландия дунёдаги энг хавфсиз давлатдир. Юқори маош ва жуда кўп турли хил бўш иш ўринлари мавжуд ва ҳатто ташриф буюрувчилар учун ҳам мос ишни топиш қийин эмас. Исландия жамиятнинг ижтимоий модели билан ажралиб туради, унинг аҳолиси жуда меҳмондўст, ишсизлик даражаси паст.

7. Австрия (185,8)

Австрия запретит въезд для непривитых и не переболевших коронавирусом — РБК
Фото: Google Images

Австрия bқтисодиётнинг хилма-хиллиги туфайли истиқболли иш ва бизнес имкониятларининг кенг доирасини таклиф этади. Тиббиёт ва хавфсизлик даражаси бўйича топ-5 мамлакат қаторидан жой олган. У сайёҳлик оқими даражаси бўйича этакчи ўринни эгаллайди: гўзал табиат ва кўплаб диққатга сазовор жойларга эга. Бундан ташқари, жаҳон миқёсидаги кўплаб сиёсий баҳсларда Австрия бетарафликка амал қилиши ҳам муҳимдир.

8. Уммон (184,7)

Отдых в Омане. Все что нужно знать об Омане: климат, курорты, кухня, виза
Фото: Google Images

Уммон Яқин Шарқ мамлакатларидан бири бўлиб, у юқори турмуш даражаси, мамлакатдаги хавфсизлик ва ажойиб иқлими билан ажралиб туради. Нефтдан тушган маблағлар мамлакат тараққиётига йўналтирилади ва бунинг самараси йилдан йилга кўпроқ намоён бўлмоқда.

9. Австралия (183)

В Австралии на корпусе танка Leopard появился лозунг "Слава России!" - РИА Новости, 03.02.2023
Фото: Google Images

Австралия кучли иқтисодиёт, қулай иқлим ва тоза атроф-муҳитга эга мамлакатдир. Бу ерда коррупция деярли йўқ, суд тизими барқарор. Олий таълим даражаси дунёдаги энг юқори кўрсаткичлардан биридир ва солиқ тизими бошқа Европа мамлакатларига нисбатан анча паст даражада.

10. Норвегия (182,7)

Норвегия - все о стране, отдыхе и путешествиях | Planet of Hotels
Фото: Google Images

Норвегия — дунёдаги энг бахтли учта давлатдан бири. У шаффоф қонунларга, ривожланган иқтисодиётга, дунёдаги энг юқори маошларга эга ва ишсизлик даражаси паст мамлакатдир. Бу ерда аҳолининг бадавлат қатламлари учун солиқлар анча юқори бўлиб, улар орқали таълим ва соғлиқни сақлаш тизимлари молиялаштирилади.

Ўзбекистон (123,72)

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 84 давлатни ўз ичига олган рейтингга киритилмаган. Мамлакатда ҳаёт сифати индекси ўртача деб баҳоланмоқда. Аҳолининг харид қобилияти ва йўлга сарфланадиган ўртача вақт ҳам паст даражада. Шунга қарамай, мамлакат хавфсиз ҳисобланади ва ажойиб иқлимга эга. Кўчмас мулк қиймати ва харажатлар нисбати юқори даражада. Соғлиқни сақлаш тизими ва экология эса ўртача даражада.

Йиллик инфляция 6,4 фоизни ташкил этди
Янгиликлар 17:22 · 06.08.2026
Йиллик инфляция 6,4 фоизни ташкил этди
Ўзбекистонда аҳолининг сўмдаги омонатлари бўйича ставкалар сўнгги беш йилдаги энг паст даражага тушди
Янгиликлар 14:48 · 06.08.2026
Ўзбекистонда аҳолининг сўмдаги омонатлари бўйича ставкалар сўнгги беш йилдаги энг паст даражага тушди
Пулли автомобиль йўлларини ташкил этиш тартиби белгиланди
Авто, Янгиликлар 14:19 · 06.08.2026
Пулли автомобиль йўлларини ташкил этиш тартиби белгиланди
Марказий банк биометрик маълумотларни сақлаш бўйича янги талабларни жорий этди
Янгиликлар 10:12 · 06.08.2026
Марказий банк биометрик маълумотларни сақлаш бўйича янги талабларни жорий этди
Ўзбекистонда ярим йилда газ, нефть ва кўмир қазиб олиш сезиларли даражада камайди
Янгиликлар 17:03 · 05.08.2026
Ўзбекистонда ярим йилда газ, нефть ва кўмир қазиб олиш сезиларли даражада камайди
Эндиликда банклар ва микромолия ташкилотлари ўз фаолиятини исломий банк фаолиятига ўзгартириши мумкин
Иқтисодиёт, Янгиликлар 17:03 · 05.08.2026
Эндиликда банклар ва микромолия ташкилотлари ўз фаолиятини исломий банк фаолиятига ўзгартириши мумкин