
Ўзбекистонда автомактабларга лицензия бериш ваколати ИИВга ўтади
2023 йилнинг 5 майидан Ички ишлар вазирлигига автомактабларга лицензия бериш ваколати ўтади. Бу илгари Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан берилган

Ички ишлар вазирлиги автомактабларга лицензия берувчи ташкилотга айланади. Бу бўйича Президентнинг «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонуни имзоланди.
Қонунга мувофиқ, ИИВ автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлашни лицензиялаш бўйича ваколатли орган этиб белгиланди. Илгари Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан берилган. Лицензия олиш учун давлат божи БҲМнинг 10 бараварини ташкил этади.
Шунингдек, ИИВ автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларининг малакасини ошириш фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик тўғрисида хабарномани қабул қиливчи орган этиб белгиланмоқда.
Ҳужжат 2023 йилнинг 5 майидан кучга киради.





