«Эл-юрт умиди» стипендиатлари мажбуриятини бажармаган тақдирда маблағлар ундирилади

15:26 · 11.03.2026

Forbes дунёнинг энг бой инсонлар рўйхатини янгилади

11:23 · 11.03.2026

Ўзбекистонда IT виза бериш учун янги талаблар белгиланди

8:59 · 11.03.2026

Ўзбекистонда банк тизимида ликвидлик сезиларли ошди — Марказий банк

15:16 · 10.03.2026

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 77 млрд доллардан ошди

10:11 · 10.03.2026

Ўзбекистонга электромобиллар импорти олти баравар ошди

13:11 · 09.03.2026

Фермерлик фаолияти бўйича хавотирлар умумий манзарани ифодаламайди — таҳлил

11:18 · 09.03.2026

Дунёда нефть нархи 100 доллардан ошиб кетди

10:11 · 09.03.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

8:33 · 07.03.2026

Ўзбекистонда ипотека омонатлари тажриба тариқасида жорий этилади

12:42 · 06.03.2026

Ўзбекистонда чет элликларга ҚҚСни қайтариш йўлга қўйилади

11:04 · 06.03.2026

Тошкентда 10 март – Халқаро аёл судьялар кунига бағишланган тантанали учрашув бўлиб ўтди

22:18 · 05.03.2026

Ўзбекистонда камбағаллик чегараси 715 минг сўм деб белгиланди

15:40 · 05.03.2026

Бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича йўриқномага ўзгартириш киритилди

14:33 · 05.03.2026

Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилган шахсларга ҳам ипотека кредитларини ажратиш бошланади

12:11 · 05.03.2026

Энди «декрет» пули миқдорини онлайн билиб олиш мумкин

11:05 · 05.03.2026

Инвестицион тўловлар ҳисобидан Тошкентда 139,6 гектарлик янги яшил зоналар яратилади

14:44 · 04.03.2026

Ўзбекистон январда олтиннинг дунёдаги энг йирик харидорига айланди

14:19 · 04.03.2026
Бизнес 11:30 · 09.02.2023

Mercator Group савдо тармоғи Ўзбекистонда филиалини очади

Ишбилармон доиралари вакиллари ўртасида кечган мулоқотларда Словениянинг Mercator Group йирик савдо тармоғи филиалининг Ўзбекистонда фаолиятини ташкил этиш имкониятлари муҳокама қилинди

Mercator Group савдо тармоғи Ўзбекистонда филиалини очади

Тошкентда 8 февраль куни Ўзбекистон—Словения бизнес-форуми бўлиб ўтди. Бу ҳақда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, унда Ўзбекистон делегациясига бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев, Словения делегациясига эса Словения бош вазири ўринбосари — ташқи ишлар вазири Таня Файон бошчилик қилган.

Фото: Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати

Делегациялар раҳбарлари ўз сўзларида икки томонлама ҳамкорликни, жумладан, ўзаро савдо муносабатлари фаоллашаётгани, бу борада ишбилармон доираларнинг фаол ҳамкорлиги муҳим роль ўйнашини таъкидлади.

Шунингдек, ўтган йил давомида ҳажми қарийб 40 фоизга ошган ташқи савдо айланмасининг ижобий динамикаси алоҳида таъкидланди. Бу кўп жиҳатдан Ўзбекистоннинг GSP+ преференциялар тизимининг бенефициари мақомини олиши туфайли мумкин бўлди. Ташқи савдодаги кўрсаткичларни ошириш учун томонлар икки мамлакат ишбилармон доиралари учун зарур қўшимча шарт-шароитларни яратиб бериш масалалари бўйича келишиб олди. Эришилган келишувлар бизнес-форум давомида имзоланган Ўзбекистон ва Словения ўртасида Иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги битимда ўз аксини топди.

Фото: Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати

Бундан ташқари, тақдимот ва ишбилармон доиралари вакиллари ўртасида кечган мулоқотларда автомобилсозлик, бутловчи қисмлар, металл буюмлар, гидравлик турбиналар, насослар, фармацевтика маҳсулотлари биргаликда ишлаб чиқаришда шериклик муносабатларини ўрнатиш истиқболлари кўриб чиқилди. Чорвачилик, боғдорчилик ва уруғчиликни ривожлантириш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун агросаноат комплексини яратиш, шунингдек, Словениянинг Mercator Group йирик савдо тармоғи филиалининг Ўзбекистонда фаолиятини ташкил этиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Тадбир якунида иштирокчилар Ўзбекистон ва Словения ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш, мустаҳкам ишбилармонлик алоқаларини ўрнатиш, қўшма лойиҳа ва ташаббусларни амалга оширишда тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.

Форум B2B ва G2B музокаралари сессияси билан давом этди, унда томонлар янги инвестициявий лойиҳаларни ишлаб чиқиш ҳамда мамлакатлар ўртасидаги амалий ҳамкорликни янги даражага чиқариш ва ривожлантиришга қаратилган мустаҳкам савдо алоқаларини ўрнатиш юзасидан фикр ва таклифлар алмашди.

Авваороқ Франциянинг Groupe Casino компанияси Тошкентда савдо тармоғини очмоқчилиги ҳақида хабар берилганди.

«Эл-юрт умиди» стипендиатлари мажбуриятини бажармаган тақдирда маблағлар ундирилади
Янгиликлар 15:26 · 11.03.2026
«Эл-юрт умиди» стипендиатлари мажбуриятини бажармаган тақдирда маблағлар ундирилади
Forbes дунёнинг энг бой инсонлар рўйхатини янгилади
Миллиардерлар, Янгиликлар 11:23 · 11.03.2026
Forbes дунёнинг энг бой инсонлар рўйхатини янгилади
Ўзбекистонда IT виза бериш учун янги талаблар белгиланди
Технология 8:59 · 11.03.2026
Ўзбекистонда IT виза бериш учун янги талаблар белгиланди
Ўзбекистонда банк тизимида ликвидлик сезиларли ошди — Марказий банк
Янгиликлар 15:16 · 10.03.2026
Ўзбекистонда банк тизимида ликвидлик сезиларли ошди — Марказий банк
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 77 млрд доллардан ошди
Янгиликлар 10:11 · 10.03.2026
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 77 млрд доллардан ошди
Ўзбекистонга электромобиллар импорти олти баравар ошди
Авто, Янгиликлар 13:11 · 09.03.2026
Ўзбекистонга электромобиллар импорти олти баравар ошди