Ўзбекистонда эҳтиёжманд шахс ва оилаларни аниқлаш тартиби белгиланади

16:49 · 10.07.2026

«Ўзбекнефтгаз»да дизел ва мазут ишлаб чиқариш режаси бажарилмагани сабаби маълум қилинди

15:44 · 10.07.2026

Ўзбекистонда фильм суратга оладиган хорижий компанияларга харажатларининг 25 фоизигача қайтариб берилади

13:45 · 10.07.2026

Ўзбекистонда кўмир нархи тартибга солиш бекор қилингач 2,1 баробар ошди

10:25 · 10.07.2026

Ўзбекистонда ипотека облигациялари бўйича биринчи биржа битими амалга оширилди

18:44 · 09.07.2026

Ўзбекистонда кўчмас мулк бозорида фаоллик ошди

17:57 · 09.07.2026

Сенат Тошкент халқаро молия марказини ташкил этиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади

15:38 · 09.07.2026

Қорақалпоғистондаги махсус майнинг зонаси резидентларини рўйхатдан ўтказиш тартиби белгиланди

12:51 · 09.07.2026

Anorbank’ка реклама қонунчилигини бузгани учун жарима қўлланди

11:38 · 09.07.2026

Ўзбекистонда 30 йилдан ошган эски автомобиллар эгалари учун жарима жорий этилмайди

10:34 · 09.07.2026

Ўзбекистонда 1 фоизлик кешбэкни бекор қилиш таклиф қилинди

20:53 · 08.07.2026

Минскда Ўзбекистон Савдо уйи очилди

18:04 · 08.07.2026

ХВЖ Ўзбекистоннинг валюта курсини «сузиб юрувчи» тоифасига ўтказди

17:16 · 08.07.2026

Ўзбекистон ва Япония рақамли технологиялар соҳасида биргаликда мутахассис тайёрлайди

15:30 · 08.07.2026

Ўзбекистон ЯИМ таркибида хизматлар соҳаси энг катта улушга эга бўлди

14:44 · 08.07.2026

Ўзбекистонда замонавий юк автомобиллари импортига божхона имтиёзлари берилади

12:28 · 08.07.2026

BlackRock Ўзбекистонда газни суюқ ёнилғига айлантириш лойиҳасига сармоя киритишни режалаштирмоқда

11:34 · 08.07.2026

Сохта чеклар туфайли миллиардлаб сўмлик кешбэк тўловлари тўхтатилди

10:40 · 08.07.2026

McDonald’s — фастфуд империяси тарихи

Кичик бир авторесторандан бошланган бизнес қандай қилиб дунё бўйлаб 40 мингдан ортиқ шохобчаларга эга бўлди? Нега Пол Маккартни тармоқни бойкот қилишга чақирган? Ва нима учун бир стакан қаҳва компанияга 640 минг долларга тушган эди?

McDonald’s — фастфуд империяси тарихи

1955 йил 15 апрелда АҚШда биринчи McDonald’s»ресторани очилади. Ҳозирда бу энг йирик тезкор овқатланиш тармоғи ҳисобланади. McDonald’s бренди остида 110 дан ортиқ давлатда тахминан 40 мингдан ортиқ ресторан фаолият юритмоқда. Ҳар куни машҳур «фастфуд» кассаларидан 47 миллионга яқин ташриф буюрувчи ўтади.

Ҳайдовчилар учун «тезкор ошхона»

McDonald’s ўзинг пайдо бўлишида ака-ука Дик ва Мак Макдоналдга (Dic ва Mac McDonald) миннатдор бўлиши керак. Улар XX асрнинг 40-йиллари охирида АҚШнинг Калифорния штати, Сан-Бернардино шаҳрида ҳайдовчилар учун биринчи кичик ресторанларини очган. Ушбу бизнес уларга йиллик 200 минг доллар миқдорида яхши даромад келтирар эди. Бироқ, кейинчалик иқтисодий вазият кескин ўзгаришни бошлайди. Бизнесни сақлаб қолиш учун ака-ука Макдоналдлар ресторан соҳасида тамоман янги концепцияни ўйлаб топади. Ушбу ёндашув тезкор хизмат ва арзон нархлар асосида ташкил этилган эди.

Улар ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тизимини жорий қилади, ошхона эса оммавий ишлаб чиқариш учун қайта мослаштирилиб, конвейер усулида ишлай бошлайди. Бугунги кун билан солиштирилганда меню жуда камтарона эди: гамбургер, чизбургер, уч турдаги алкоголсиз ичимликлар, сут, кофе, пирожки, картошка фри ва чипслар. Қайсидир маънода, Калифорния «ресторан инқилоби»ни бошидан кечиради. Илк бор ресторан бизнеси тарихида мижозлар столда ўтириб буюртмани кутиш ўрнига, ўзларига ўзлари хизмат қила бошлайди.

Биринчи «олтин арка»

Бироз вақт ўтгач, мижозлар оқими жуда катталашади, ака-ука Макдоналдларнинг даромади йилига 350 минг доллардан ошади. Улар ҳақида бутун Калифорния гапира бошлади, газеталар ва журналларда мақолалар чоп этилади. Уларнинг кичик ресторани энг кўп ташриф буюриладиган жойлардан бирига айланади.

Бироқ, бу муваффақиятли бизнесни кенгайтириш ғояси Макдоналдларга эмас, балки ўша пайтда банкротлик ёқасига келиб қолган тадбиркор Рэй Крокка тегишли эди. Крок ака-укаларга франшиза сотиш орқали ресторанлар тармоғини ташкил этишни таклиф қилади.

1955 йилда Крок McDonald’s System, Inc. номли франчайзинг компаниясини ташкил қилади. Шу йилнинг 15 апрелида Иллинойс штати Дес-Плейнс шаҳрида биринчи «олтин арка» пайдо бўлади.

Орадан уч йил ўтиб McDonald’s да биринчи йўриқнома пайдо бўлади, у 75 бетдан иборат бўлиб, таом тайёрлаш жараёнлари ва мижозлар билан муомала қилиш қоидаларини батафсил тушунтириб берилган. Бугунги кунда ушбу китоб 700 бетдан ошган бўлиб, ресторан ходимлари уни «Макдоналдс Инжили» деб атайди.

1960 йилда компания McDonald’s Corporation деб қайта номланади. Аввалига Рэй Крок катта даромад билан мақтана олмасди: бир йил ичида у атиги 18 та франшиза сотишга муваффақ бўлади.

«Франшиза бум» айнан шу вақтдан кейин содир бўлади. Журналист Сэнфорд Агате навбатдаги McDonald’s ресторанини очиш ҳуқуқини қўлга киритади ва икки йил ичида унинг даромади Рэй Крокникидан ошиб кетади. Бу воқеа кўплаб тадбиркорларга McDonald’s орқали муваффақиятли бизнес юритиш имконияти бор эканлигини кўрсатиб қўяди. Натижада ресторан очишга қизиққанлар сони кескин ошади ва франшизаларга талаб ортиб кетади.

1961 йилда Рэй Крок ака-ука Макдоналдлардан компанияни 2,7 миллион долларга сотиб олади. У дастлаб аёлларни ишга қабул қилишдан бош тортган, чунки уларнинг мавжудлиги иш самарадорлигини пасайтиради, деб ҳисоблаган. Бироқ, 1968 йилда ушбу дискриминацион қарор бекор қилинади, ва McDonald’s иш жараёнида аёллар ҳам фаол иштирок эта бошлайди.

Миллиардинчи гамбургер

1963 йилда компаниянинг ишлаб чиқариш ҳажми кунига 1 миллион гамбургерга етади. Шу йили машҳур телевизион шоулардан бирида Рэй Крок миллиардинчи гамбургерни сотади. Икки йил ўти, АҚШда 700 дан ортиқ McDonald’s ресторанлари очилади. Шунингдек, тармоқнинг барча таниш рамзи – клоун Рональд Макдоналд пайдо бўлади.

Қизиғи шундаки, Японияда у «Дональд Макдоналд» номи билан танилган. Бунинг сабаби – японларга «р» ҳарфини тўғри талаффуз қилиш қийин бўлганида.

Бугунги кунда McDonald’s бренди остида дунё бўйлаб 120 та давлатда 40 мингдан ортиқ ресторанлар фаолият юритмоқда. Менюда классик таомлар – гамбургер, картошка фри, чизбургер – билан бирга, ҳар бир мамлакатга хос маҳаллий таомлар ҳам мавжуд. Масалан, Германия ва Испанияда McDonald’s менюсида пиво бор, Гонконгда эса гуручли бургерлар таклиф этилади.

Ишқибозлар ва танқидчилар

McDonald’s ихлосмандлари нафақат оддий мижозлар орасида, балки ўз ходимлари қаторида ҳам учрайди. Масалан, 2009 йилда McDonald’s тармоғида энг ноёб юбилейлардан бири нишонланган – 68 ёшли Леонард Ромберг McDonald’sда 50 йил давомида ишлаган.

Бу ҳолат компаниянинг ишчи муҳити ва ходимларга бўлган муносабати борасида ижобий фикр уйғотса-да, McDonald’s ни танқид қилувчилар ҳам йўқ эмас. Фастфуд тарзида овқатланиш саломатликка зарарли экани ва ожиз меҳнат шартлари танқидчиларнинг асосий баҳс мавзусидир.

2008 йилда Пол Маккартни ўз мухлисларини McDonald’s закускахоналарини бойкот қилишга чақирганди. Сабаби – Ливерпулдаги McDonald’s ресторанларидан бирида The Beatles гуруҳининг собиқ аъзолари, жумладан, унинг ўзи тасвирланган портретлар жойлаштирилган эди. Бу суратлар харидорларни жалб қилиш мақсадида қўйилган бўлиб, Маккартни бу ҳолатни қоралаган ва компаниянинг бундай маркетинг усулидан норози бўлган.

Қизиқ воқеалардан бири McDonald’s турли сабабларга кўра кўплаб мамлакатларда, айниқса, АҚШда танқидга учраб келади.

2008 йилда америкалик Филип Шерман McDonald’s ни судга бериб, 3 миллион доллар талаб қилганди. Унга кўра, эркак ўз телефонини ресторанда унутиб қолдирган ва унда сақланган рафиқасининг шахсий суратлари интернетга тарқалган. Шу сабабли, Шерман компанияни масъулиятсизликда айблаб, компенсация талаб қилганди.

Шунингдек, 1994 йил феврал ойида 79 ёшли америкалик Стелла Либек McDonald’s қаҳваси туфайли учинчи даражали куйиш жароҳати олгач, катта суд муҳокамаси бошланганди. Либек компанияни судга бериб, қаҳва жуда иссиқ эканлигини ва бу хавфлилигини таъкидлаган. Натижада, McDonald’s жабрланувчига 640 минг доллар тўлаб беради. Шу воқеадан кейин McDonald’s қаҳва стаканларига «Иссиқ! Эҳтиёткорлик билан тутинг» деган огоҳлантирув ёзувлари жойлаштирила бошланган. Бу иш АҚШ тарихидаги энг машҳур истеъмолчи даъволаридан бирига айланган.

2003 йилда Флорида штатидаги бир оила McDonald’s ни судга беради. Улар ресторандан сотиб олинган булочка оила бошлиғининг тишларига зарар етказгани ва бу оилавий осойишталикка путур етказгани ҳақида даъво қилган.

2004 йилда Super Size Me фильми премьераси бўлиб ўтган. Лос-Анджелеслик Морган Спарлок (Morgan Spurlock) ўз маблағлари эвазига ушбу ҳужжатли фильмни суратга олган. У бир ой давомида фақат McDonald’s таомларини истеъмол қилиб, вазни кескин ошиб кетганини ҳужжатлаштирган эди.

Фильм АҚШ ва бошқа мамлакатларда катта муваффақият қозонади. Аммо Австралия McDonald’s тармоғи ўз репутациясига салбий таъсир бўлишидан қўрқиб, Спарлокни танқид қилади ва унинг тажрибасини ғайритабиий ҳолат сифатида баҳолайди.

Ўзбекистонда эҳтиёжманд шахс ва оилаларни аниқлаш тартиби белгиланади
Янгиликлар 16:49 · 10.07.2026
Ўзбекистонда эҳтиёжманд шахс ва оилаларни аниқлаш тартиби белгиланади
«Ўзбекнефтгаз»да дизел ва мазут ишлаб чиқариш режаси бажарилмагани сабаби маълум қилинди
Янгиликлар 15:44 · 10.07.2026
«Ўзбекнефтгаз»да дизел ва мазут ишлаб чиқариш режаси бажарилмагани сабаби маълум қилинди
Ўзбекистонда фильм суратга оладиган хорижий компанияларга харажатларининг 25 фоизигача қайтариб берилади
Янгиликлар 13:45 · 10.07.2026
Ўзбекистонда фильм суратга оладиган хорижий компанияларга харажатларининг 25 фоизигача қайтариб берилади
Ўзбекистонда кўмир нархи тартибга солиш бекор қилингач 2,1 баробар ошди
Янгиликлар 10:25 · 10.07.2026
Ўзбекистонда кўмир нархи тартибга солиш бекор қилингач 2,1 баробар ошди
Ўзбекистонда ипотека облигациялари бўйича биринчи биржа битими амалга оширилди
Янгиликлар 18:44 · 09.07.2026
Ўзбекистонда ипотека облигациялари бўйича биринчи биржа битими амалга оширилди
Ўзбекистонда кўчмас мулк бозорида фаоллик ошди
Янгиликлар 17:57 · 09.07.2026
Ўзбекистонда кўчмас мулк бозорида фаоллик ошди