Ўзбекистонда ярим йилда 13,1 трлн сўмлик ипотека кредити ажратилди

14:53 · 27.07.2026

Ўзбекистонда банклар ярим йилда қанча соф фойда кўргани очиқланди

11:37 · 27.07.2026

Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 7 млн сўмдан ошди

9:48 · 27.07.2026

Аҳолининг банклардан қарздорлиги бир йилда 39 трлн сўмга ортди

8:44 · 27.07.2026

Жаҳон банки дунё мамлакатларининг янги даромад рейтингини эълон қилди

11:16 · 25.07.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

9:26 · 25.07.2026

Тошкентдаги Шаҳрисабз кўчасида BRT йўлаги қурилиши бошланади

15:47 · 24.07.2026

Уй-жой субсидияси учун аризалар қабули 27 июль куни бошланади

11:46 · 24.07.2026

Ўзбекистонда аҳоли ярим йилда банкларга 12,3 млрд доллар сотди

10:18 · 24.07.2026

Мол-мулк солиғи бўйича имтиёздан қандай фойдаланиш мумкин

13:58 · 23.07.2026

2026 йилда қайси давлатларнинг қарзи энг катта бўлади?

11:16 · 23.07.2026

Марказий банк иловаларга киришда биометрик текширув ва P2P ўтказмалар қоидаларини юмшатмоқчи

10:05 · 23.07.2026

Солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга 20,2 млрд сўм мукофот берилди

17:43 · 22.07.2026

Ўзбекистонда қиймати 100 трлн сўмлик давлат активлари савдога чиқарилади

17:52 · 21.07.2026

Президент банкларнинг маҳалладаги ишидан мутлақо норози эканини айтди

15:23 · 21.07.2026

Давлат бюджетига бошқарув ва қарз харажатлари юкламаси ортади — таҳлил

15:17 · 21.07.2026

Ўзбекистонда 2027 йилда ўртача пенсия миқдори 1,8 млн сўм атрофида бўлади — прогноз

12:22 · 21.07.2026

Олтин нархлари ошгани ҳисобига Ўзбекистон бюджети даромадлари режадан 19 фоизга кўп бўлади

11:19 · 21.07.2026

Блогерлар даромади қандай тартибда солиққа тортилади?

Блогерлар қандай солиқлар тўлаши танланган солиқ режимига боғлиқ. Тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтмаган, аммо блогерлик орқали даромад оладиган жисмоний шахслар ҳам солиқ тўлаши керак.

Блогерлар даромади қандай тартибда солиққа тортилади?
Фото: Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати

Ўзбекистонда айрим блогерлар ўз даромадларидан солиқ тўлашни бошлаган. Аксар контент яратувчилар эса топган пулини қандай расмийлаштириш ва ундан солиқ тўлаш тартибини билмайди. Шу сабаб Солиқ қўмитаси масъуллари онлайн семинар ўтказиб, блогерларнинг молиявий мажбуриятлари бўйича маълумот берди.

Мақомини тўғри танлаш муҳим

Солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи Музаффар Муҳаммадсаидов блогерлар қайси солиқ режимини танласа, қулай бўлишини тушунтирди. Мутахассис, аввало, ҳар бир контент яратувчи ўз фаолиятини таҳлил қилиши кераклигини айтди. Мисол учун, блогер якка ҳолда ишласа, ўз-ўзини банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтгани маъқул. Чунки бу солиқ режимида ёлланма ишчи олиб, ишлатиш мумкин эмас. Яъни фуқаро бир ўзи фаолият юритиши керак бўлади.

Агар беш нафаргача ходим ёллаб, жамоа сифатида ишланаётган бўлса, якка тартибдаги тадбиркор (ЯТТ) сифатида рўйхатдан ўтиш қулай.

Яна бир йўли юридик шахс сифатида рўйхатга киришдир. Бунда солиқ ҳисоботларини топшириш, ҳар бир ходим учун даромад ва ижтимоий солиқлар тўлаш каби қўшимча мажбуриятлар юкланади.

“Кўпгина блогерларимиз ижтимоий тармоқларда жамоавий бўлиб чиқишлар қилади. Шундай тартибда ишлайдиганларга юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор сифатида фаолият юритишни тавсия қиламиз”, деди Музаффар Муҳаммадсаидов.

Рўйхатдан ўтиш тартиби

Ўзини ўзи банд қилган шахс ёки ЯТТ сифатида рўйхатдан ўтишнинг офлайн ва онлайн шакллари бор. Биринчи йўл — давлат хизматлари марказлари ёки солиқ органига бориш орқали рўйхатга кириш.

Кейингиси эса “Солиқ” иловаси, my.gov.uz портали ва new.birdarcha.uz сайтларидан фойдаланиб, солиқ режимини танлаш имконияти бор. Бунда ўзини ўзи банд қилмоқчи бўлганлар “Солиқ” ёки my.gov.uz иловасига киради. ЯТТ очиш ниятидагилар new.birdarcha.uz сайтидан фойдаланади.

Блогерлар қайси турдаги солиқларни тўлайди?

Блогерлар қандай солиқлар тўлаши танланган солиқ режимига боғлиқ. Тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтмаган, аммо блогерлик орқали даромад оладиган жисмоний шахслар ҳам солиқ тўлаши керак. Бунинг учун улар ҳар йили 1 апрелгача даромад декларациясини тақдим этади. Ҳисобланган 12 фоизлик даромад солиғи эса 1 июнгача тўланиши зарур.

Қонунчиликка кўра, ўзини ўзи банд қилган шахс ва якка тартибдаги тадбиркор тўлайдиган солиқ ставкаси бир хил. Яъни уларда йиллик айланма пуллари базавий ҳисоблаш миқдорининг 12 минг бараваригача (4,94 миллиард сўм) бўлса, шу пулдан 1 фоизини айланмадан солиқ сифатида тўлайди.

Агар йиллик айланма маблағлари белгиланган чегарага етса (4,94 миллиард сўм), блогер қўшилган қиймат солиғи (12 фоиз) ва фойда солиғини (15 фоиз) тўлашга ўтади. Бу умумбелгиланган солиқ тури дейилади. Илк бор мазкур солиқ режимига ўтганларга фойда солиғини бир йил давомида тўламаслик ҳуқуқи берилган.

Блогер юридик шахс сифатида фаолият юритаётган бўлса, йиллик айланма маблағларидан 4 фоизини айланмадан олинадиган солиқ сифатида тўлайди. Унинг айланмаси ҳам белгиланган чегарадаги суммага етса, умумбелгиланган солиқ тўловчиси бўлади.

Картадан картага пул ўтказиш жаримага сабаб бўлади

Блогерлар интернет саҳифаларида реклама чиқариши учун картадан картага пул ўтказиш (P2P) солиқдан қочиш деб баҳоланади. Бу ҳақда солиқчилар батафсил тушунтириш берди. Музаффар Муҳаммадсаидовнинг таъкидлашича, бундай ҳаракат тушумни яшириш ҳисобланади.

“Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланган тақдирда жисмоний шахснинг картасидан картасига пул ўтказиш тушумни яшириш деб баҳоланади. Бу ҳолат белгиланган тартибда жаримага тортилишига сабаб бўлади. Чунки ўртадаги тушум суммаси беркитиляпти. У ерда чеклар фискализация бўлмайди, солиқ ҳисоботида шакллантирилмайди. Бу худди назорат-касса техникаларидаги каби чек бермаслик деб баҳоланади ва жарима қўлланади”, деди қўмита масъули.

Музаффар Муҳаммадсаидов блогер карта орқали пул олса, чек бермаслик ҳолати сингари 5 миллион сўм жаримага тортилишини айтди. Бундан ташқари, Солиқ кодексининг 223-моддасига асосан, яширган солиқ базасининг 20 фоиз миқдорида қўшимча жарима ҳам тўлайди.

“Агар яширилган деб топилган сумма катта бўлса, фуқаро жиноий ёки маъмурий жавобгарликка тортилади. Мисол учун, картага 1 миллиард сўм ўтказиб берилди. Ушбу суммадан Солиқ кодексига биноан 200 миллион сўм (20 фоизи) миқдорда жарима қўлланиши мумкин. Албатта, жарима қиймати яширилган маблағ миқдорига боғлиқ”, деди қўмита вакили.

Ўзбекистонда ярим йилда 13,1 трлн сўмлик ипотека кредити ажратилди
Янгиликлар 14:53 · 27.07.2026
Ўзбекистонда ярим йилда 13,1 трлн сўмлик ипотека кредити ажратилди
Ўзбекистонда банклар ярим йилда қанча соф фойда кўргани очиқланди
Янгиликлар 11:37 · 27.07.2026
Ўзбекистонда банклар ярим йилда қанча соф фойда кўргани очиқланди
Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 7 млн сўмдан ошди
Янгиликлар 9:48 · 27.07.2026
Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 7 млн сўмдан ошди
Аҳолининг банклардан қарздорлиги бир йилда 39 трлн сўмга ортди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 8:44 · 27.07.2026
Аҳолининг банклардан қарздорлиги бир йилда 39 трлн сўмга ортди
Жаҳон банки дунё мамлакатларининг янги даромад рейтингини эълон қилди
Янгиликлар 11:16 · 25.07.2026
Жаҳон банки дунё мамлакатларининг янги даромад рейтингини эълон қилди
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Янгиликлар 9:26 · 25.07.2026
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?