Тошкентда жазирама сабаб электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар бўлиши мумкин

18:43 · 13.07.2026

Ўзбекистонда ноқонуний кўп қаватли уйлар қурганлик учун 5 йилгача қамоқ жазоси жорий этилмоқда

17:48 · 13.07.2026

«E-lom» электрон платформаси 1 августдан ишга туширилади

14:47 · 13.07.2026

Ўзбекистонда жазирама туфайли электр истеъмоли рекорд даражага яқинлашиши кутилмоқда

12:32 · 13.07.2026

Ўзбекистонда кредитга тақиқ хизматидан фойдаланувчилар сони 2,5 млн дан ошди

10:51 · 13.07.2026

Ўзбекистонда аҳолининг умумий қарз юки пасайди — Марказий банк

19:12 · 10.07.2026

Ўзбекистонда эҳтиёжманд шахс ва оилаларни аниқлаш тартиби белгиланади

16:49 · 10.07.2026

«Ўзбекнефтгаз»да дизел ва мазут ишлаб чиқариш режаси бажарилмагани сабаби маълум қилинди

15:44 · 10.07.2026

Ўзбекистонда фильм суратга оладиган хорижий компанияларга харажатларининг 25 фоизигача қайтариб берилади

13:45 · 10.07.2026

Ўзбекистонда кўмир нархи тартибга солиш бекор қилингач 2,1 баробар ошди

10:25 · 10.07.2026

Ўзбекистонда ипотека облигациялари бўйича биринчи биржа битими амалга оширилди

18:44 · 09.07.2026

Ўзбекистонда кўчмас мулк бозорида фаоллик ошди

17:57 · 09.07.2026

Сенат Тошкент халқаро молия марказини ташкил этиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади

15:38 · 09.07.2026

Қорақалпоғистондаги махсус майнинг зонаси резидентларини рўйхатдан ўтказиш тартиби белгиланди

12:51 · 09.07.2026

Anorbank’ка реклама қонунчилигини бузгани учун жарима қўлланди

11:38 · 09.07.2026

Ўзбекистонда 30 йилдан ошган эски автомобиллар эгалари учун жарима жорий этилмайди

10:34 · 09.07.2026

Ўзбекистонда 1 фоизлик кешбэкни бекор қилиш таклиф қилинди

20:53 · 08.07.2026

Минскда Ўзбекистон Савдо уйи очилди

18:04 · 08.07.2026

Меҳмонхоналар ва туроператорларга ҚҚСнинг 50 фоизи қайтарилади

Шунингдек, Ўзбекистон резидентлари бўлган туроператорлар хорижий сайёҳларни жалб қилганликлари учун бюджетдан тўловлар оладилар. Тўловлар миқдори ҳар минг саёҳатчи учун 5000 долларни ташкил этади.

Меҳмонхоналар ва туроператорларга ҚҚСнинг 50 фоизи қайтарилади

Шавкат Мирзиёев 10 июнь куни Самарқанд вилояти туманларини комплекс ривожлантиришга қаратилган янги чора-тадбирлар тўғрисидаги қарорни имзолади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий ахборот канали хабар берди.

Ҳужжат туризм соҳасини ривожлантириш бўйича бир қатор чора-тадбирларни, жумладан, қўшимча субсидиялар ва солиқ кешбекларини ўз ичига олади. Жорий йилдан бошлаб ҳар йили июнь август ойларида «Очиқ туризм мавсуми» дастури ўтказилади. Дастур доирасида туроператорлар ва меҳмонхоналар тўланган қўшилган қиймат солиғининг 50 фоизини кешбек шаклида қайтариб олишлари мумкин.

Шунингдек, Ўзбекистон резидентлари бўлган туроператорлар хорижий сайёҳларни жалб қилганликлари учун бюджетдан тўловлар оладилар. Тўловлар миқдори ҳар минг саёҳатчи учун 5000 долларни ташкил этади.

Ўзбекистонга янги рейсларни йўлга қўяётган маҳаллий ва хорижий авиакомпаниялар парвозларни ташкил этиш харажатларининг бир қисмини қоплаши мумкин бўлади. Бундан ташқари, ташувчиларга республикага жалб қилинган ҳар бир ички сайёҳ учун $100 берилади.

Ижтимоий тармоқларда обуначилари сони 5 млн ва ундан ортиқ бўлган 50 нафар хорижий блогерлар 7 кунлик бепул сайёҳлик дастурларидан фойдаланишлари мумкин.

Ўзбекистонни жаҳоннинг йирик сайёҳлик платформаларида тарғиб қилиш харажатлари қоплаб берилади.

Давлат раҳбари жорий йил март ойида Самарқанд вилоятини ривожлантиришга бағишланган йиғилишда «Очиқ туризм мавсуми» дастури ишга туширилишини маълум қилган эди. Ўшанда у глобал туризм соҳасидаги ноаниқликлар фонида Ўзбекистонни хавфсиз саёҳат йўналиши сифатида тарғиб қилиш кампаниясини бошлашни буюрган эди.

10 июнь куни бўлиб ўтган йиғилишда президент вилоятда туризм инфратузилмасини ривожлантириш бўйича қатор ташаббусларни маъқуллади. Самарқанднинг тарихий марказида 13 та пиёдалар кўчасини ташкил этиш, шунингдек, вилоятдаги меҳмонхоналар сонини 85 тага етказиш режалаштирилган. Йиллик туристик хизматлар ҳажми $750 млнгача ўсиши кутилмоқда.

Тошкентда жазирама сабаб электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар бўлиши мумкин
Янгиликлар 18:43 · 13.07.2026
Тошкентда жазирама сабаб электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар бўлиши мумкин
Ўзбекистонда ноқонуний кўп қаватли уйлар қурганлик учун 5 йилгача қамоқ жазоси жорий этилмоқда
Янгиликлар 17:48 · 13.07.2026
Ўзбекистонда ноқонуний кўп қаватли уйлар қурганлик учун 5 йилгача қамоқ жазоси жорий этилмоқда
«E-lom» электрон платформаси 1 августдан ишга туширилади
Янгиликлар 14:47 · 13.07.2026
«E-lom» электрон платформаси 1 августдан ишга туширилади
Ўзбекистонда жазирама туфайли электр истеъмоли рекорд даражага яқинлашиши кутилмоқда
Янгиликлар 12:32 · 13.07.2026
Ўзбекистонда жазирама туфайли электр истеъмоли рекорд даражага яқинлашиши кутилмоқда
Ўзбекистонда кредитга тақиқ хизматидан фойдаланувчилар сони 2,5 млн дан ошди
Янгиликлар 10:51 · 13.07.2026
Ўзбекистонда кредитга тақиқ хизматидан фойдаланувчилар сони 2,5 млн дан ошди
Ўзбекистонда аҳолининг умумий қарз юки пасайди — Марказий банк
Янгиликлар 19:12 · 10.07.2026
Ўзбекистонда аҳолининг умумий қарз юки пасайди — Марказий банк