Жаҳон банки дунё мамлакатларининг янги даромад рейтингини эълон қилди

11:16 · 25.07.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

9:26 · 25.07.2026

Тошкентдаги Шаҳрисабз кўчасида BRT йўлаги қурилиши бошланади

15:47 · 24.07.2026

Уй-жой субсидияси учун аризалар қабули 27 июль куни бошланади

11:46 · 24.07.2026

Ўзбекистонда аҳоли ярим йилда банкларга 12,3 млрд доллар сотди

10:18 · 24.07.2026

Мол-мулк солиғи бўйича имтиёздан қандай фойдаланиш мумкин

13:58 · 23.07.2026

2026 йилда қайси давлатларнинг қарзи энг катта бўлади?

11:16 · 23.07.2026

Марказий банк иловаларга киришда биометрик текширув ва P2P ўтказмалар қоидаларини юмшатмоқчи

10:05 · 23.07.2026

Солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга 20,2 млрд сўм мукофот берилди

17:43 · 22.07.2026

Ўзбекистонда қиймати 100 трлн сўмлик давлат активлари савдога чиқарилади

17:52 · 21.07.2026

Президент банкларнинг маҳалладаги ишидан мутлақо норози эканини айтди

15:23 · 21.07.2026

Давлат бюджетига бошқарув ва қарз харажатлари юкламаси ортади — таҳлил

15:17 · 21.07.2026

Ўзбекистонда 2027 йилда ўртача пенсия миқдори 1,8 млн сўм атрофида бўлади — прогноз

12:22 · 21.07.2026

Олтин нархлари ошгани ҳисобига Ўзбекистон бюджети даромадлари режадан 19 фоизга кўп бўлади

11:19 · 21.07.2026

Ўзбекистонда сув тарифлари таннархни тўлиқ қопламаётгани сабаб қайта кўриб чиқилади

9:19 · 21.07.2026

Марказий банк июнь ойида 21 та банкни жаримага тортди

15:06 · 20.07.2026

2026 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти 8,1 фоизга ўсиши кутилмоқда

11:36 · 20.07.2026

Уй-жой ва коммунал соҳа рақамлашмоқда: Инвестициялар ва янги тизимлар самараси

10:41 · 20.07.2026

«Стейблкоинлар васвасаси». Нима учун банклар криптовалюталарга қизиқмоқда?

Дунёнинг энг йирик банклари ва финтех компаниялари Tether ва Circle каби йирик стейблкоин эмитентларининг бизнесига рақобат яратмоқчи. Экспертлар эса ўнлаб турли токенлар мавжуд бўлиши мумкин эмаслигини таъкидламоқда. Бунга сабаб нима?

«Стейблкоинлар васвасаси». Нима учун банклар криптовалюталарга қизиқмоқда?

Дунёнинг энг йирик банклари ва финтех компаниялари Tether ва Circle каби йирик стейблкоин эмитентларининг бизнесига рақобат яратмоқчи. Bank of America, Standard Chartered, PayPal, Revolut, Stripe ва бошқа компаниялар халқаро тўловлар бозорини қамраб олиш учун ўз стейблкоинларини ишга туширишни режалаштирмоқда. Шунга қарамай, экспертлар бу соҳанинг имкониятларини тан олган ҳолда, бозорда ўнлаб турли токенлар мавжуд бўлиши мумкин эмаслигини таъкидлаяпти, чунки фойдаланувчилар бундай маҳсулотларнинг сифатига тобора кўпроқ эътибор қаратишни бошлайди.

Стейблкоинлар — бу криптовалюта токенлари бўлиб, уларнинг курси маълум бир активга, масалан, доллар, евро ёки олтин унциясига боғланган бўлади. Курсни асосий активга боғлашни кафолатлаш учун компаниялар қимматли қоғозлар, миллий валюталар ёки бошқа криптоактивлардан фойдаланади. Энг машҳур стейблкоинларни Tether (USDT) ва Circle (USDC) компаниялари чиқаради.

Авваллари стейблкоинлар асосан криптовалюта савдоси учун ишлатилган, бироқ бугунги кунда улар кундалик фойдаланиш учун кўп функцияли воситага айланган. Chainalysis таҳлил компаниясининг янги ҳисоботига кўра, стейблкоинлар билан боғлиқ транзакциялар криптовалюта бозоридаги барча операцияларнинг учдан икки қисмини ташкил этади. Экспертларнинг таъкидлашича, бу турдаги криптовалюта блокчейн маҳсулотларини молия тизими ва иқтисодиётга интеграция қилиш жараёнида муҳим элемент ҳисобланади.

Долларга асосланган стейблкоинлар бозорини ривожлантириш мавзуси АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан январь охиридан бери илгари сурилмоқда. Инаугурациядан сўнг имзоланган биринчи фармон — «АҚШнинг рақамли молияда етакчилигини мустаҳкамлаш» ҳужжатининг асосий бандларидан бири айнан стейблкоинларга бағишланган эди.

«Агар улар буни қонуний қилса, биз бу бизнес билан шуғулланамиз», — деб изоҳ берган Bank of America бош директори Брайан Мойнихан АҚШ маъмуриятининг стейблкоинлар бозорини ривожлантириш режаларига.

Нега айнан стейблкоинлар?

Одатда стейблкоинлар турли криптобиржалар ўртасида пул ўтказиш ва алмаштириш учун ишлатилган бўлса-да, улар ривожланаётган бозорларда маҳаллий банкларга муқобил восита сифатида тобора оммалашиб бормоқда.

Шунингдек, Tether хомашё бозорида ҳам ривожланяпти. Ноябрь ойи бошида компания икки корпорация ўртасидаги нефть хомашёси билан боғлиқ савдо битимини молиялаштирди. Гарчи иштирокчиларнинг номлари ошкор қилинмаган бўлса ҳам, улардан бири йирик нефть компанияси, иккинчиси эса юқори даражадаги нефть трейдери экани маълум. Битим доирасида 670 минг баррель Яқин Шарқ нефтини 45 миллион доллар эвазига юкланиб, транспортировка қилинган.

«USDT ёрдамида биз аввал секин ва қиммат тўлов тузилмаларига таяниб келган бозорларни самарали ва тезкор қиламиз», — дейди Tether бош директори Паоло Ардоино. Унинг қўшимча қилишича, келажакда компания товарлар ва соҳалар рўйхатини кенгайтиришни режалаштирмоқда.

Tether криптовалюта бозорининг энг тез ривожланаётган компанияларидан бири ҳисобланади. Июль ойи охирида Tether рекорд даражадаги даромад кўргани ҳақида хабар берди — 2024 йилда компания 13 миллиард доллардан ортиқ фойда олган. Асосий даромад манбаи — АҚШ ғазнаси облигацияларидан фоизлар бўлиб, улар USDT чиқаришни таъминлайдиган резерв сифатида ишлатилади.

Circle, USDC стейблкоинининг эмитенти Tether билан ўхшаш бизнес моделга эга бўлиб, капитализация бўйича иккинчи йирик стейблкоин саналади. Иккала компания жами криптобозор капитализациясининг 90 фоиздан ортиғини ташкил этади, бу 201 миллиард доллардан зиёдни ташкил қилади (мос равишда 58 млрд ва 143 млрд доллар).

PayPal USD (PYUSD) анъанавий финтех-компаниялар томонидан чиқарилган кам сонли стейблкоинлардан бири бўлиб, уни PayPal эмиссия қилган. Лойиҳа 2023 йилнинг ўрталарида ишга тушган ва 2025 йил 10 март ҳолатига кўра, унинг капитализацияси тахминан 700 миллион долларни, яъни умумий бозорнинг қарийб 0,4 фоизини ташкил қилган.

Рақобатнинг ўсиши

Financial Times’нинг ёзишича, банклар норматив ҳужжатлар пайдо бўлиши билан бирга ўзларини тобора ишончлироқ ҳис қилмоқда.

«Гап стейблкоинлар «олтин васвасаси” даврида белкурагини сотадиган одамлар ҳақида кетмоқда. Улар бозорнинг маълум қисмини эгаллашни хоҳламоқда», — деди 11:FS финтех-консалтинг компаниясининг ҳаммуассиси Саймон Тейлор. У бу ҳолатни имкониятни қўлдан чиқариш қўрқуви (FOMO) билан солиштирди.

Масалан, Британиянинг Standard Chartered банки блокчейн-лойиҳаларга инвестиция киритишга ихтисослашган Animoca Brands венчур компанияси ва Гонконгнинг телекоммуникация гиганти HKT билан ҳамкорликда Гонконг доллари билан таъминланган стейблкоин чиқариш учун қўшма корхона тузмоқда. Шу билан бирга, Америка финтех-компанияси Stripe ўзининг энг йирик битимини амалга ошириб, Bridge стейблкоин платформасини 1,1 миллиард долларга сотиб олди.

АҚШдаги федерал банкларни тартибга солувчи Пул муомаласини назорат қилиш бошқармаси (OCC) энди банклар криптовалюталар, жумладан, стейблкоинлар учун кастодиал хизматлар кўрсатиши мумкинлигини тасдиқлади.

Илгари банклар рақамли активлар билан иш бошлашдан аввал OCC’дан алоҳида тасдиқ олиши керак эди. Эндиликда бу талаб бекор қилинди, бироқ регулятор рискларни бошқариш даражаси анъанавий банк операциялари билан бир хил бўлиши кераклигини таъкидлади. Шунингдек, OCC криптоактивлар ва уларнинг ликвидлиги бўйича огоҳлантирувларда қатнашмаслигини маълум қилди. Энди банклар ўзлари рискларни баҳолаш учун жавобгар бўлади ва криптовалюталар алоҳида юқори рискли активлар синфи сифатида қаралмайди.

Index Ventures ҳамкори ва Bridge инвестори Мартин Миньо стейблкоинлар ривожланган инфратузилма ёки катта ликвидлик мавжуд бўлмаган, бироқ юқори валюта хатарларига эга бозорлар учун жозибадор эканини таъкидлади. Бироқ, Ғарб бозорларида улардан фойдаланиш имкониятлари «у қадар очиқ-ойдин эмас», дея қўшимча қилган у.

a16z инвестиция фонди таҳлилчиларига кўра, стейблкоинлар доллар ўтказиш учун энг арзон усулга айланган. 2025 йилда нафақат жисмоний шахслар, балки компаниялар ҳам тўловлар учун стейблкоинларни тобора кўпроқ қабул қилиши кутилмоқда.

Visa тўлов тизими маълумотларига кўра, 2024 йил декабридан буён стейблкоинлар билан ойлик транзакция ҳажми 700 миллиард доллардан юқори даражада сақланмоқда. Солиштириш учун, 2021 йил бошларида бу кўрсаткич 200–400 миллиард доллар оралиғида эди. Шунингдек, ойлик транзакциялар сони ҳам кескин ўсган — 2019 йил ўртасида 1 миллион бўлган бўлса, 2025 йил февраль ҳолатига кўра 121 миллионга етган.

Шу билан бирга, 11:FS компанияси вакили Саймон Тейлорнинг огоҳлантиришича, стейблкоинлар нақд пул эмас, балки валюта ўрнини босувчи воситадир. Уларнинг ишончлилиги эмитентнинг кредит риски ва стейблкоинлар билан боғлиқ операцияларни бошқариш қобилияти билан белгиланади. Бу ҳолат бозорда турли хил стейблкоинлар кўпайиши эҳтимоли паст эканлигини кўрсатиши мумкин, чунки фойдаланувчилар асосан эмитентлар билан боғлиқ хавф-хатарларни пухта баҳолашга ҳаракат қилишади.

Жаҳон банки дунё мамлакатларининг янги даромад рейтингини эълон қилди
Янгиликлар 11:16 · 25.07.2026
Жаҳон банки дунё мамлакатларининг янги даромад рейтингини эълон қилди
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Янгиликлар 9:26 · 25.07.2026
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Тошкентдаги Шаҳрисабз кўчасида BRT йўлаги қурилиши бошланади
Авто, Янгиликлар 15:47 · 24.07.2026
Тошкентдаги Шаҳрисабз кўчасида BRT йўлаги қурилиши бошланади
Уй-жой субсидияси учун аризалар қабули 27 июль куни бошланади
Янгиликлар 11:46 · 24.07.2026
Уй-жой субсидияси учун аризалар қабули 27 июль куни бошланади
Ўзбекистонда аҳоли ярим йилда банкларга 12,3 млрд доллар сотди
Янгиликлар 10:18 · 24.07.2026
Ўзбекистонда аҳоли ярим йилда банкларга 12,3 млрд доллар сотди
Мол-мулк солиғи бўйича имтиёздан қандай фойдаланиш мумкин
Янгиликлар 13:58 · 23.07.2026
Мол-мулк солиғи бўйича имтиёздан қандай фойдаланиш мумкин