Ўзбекистонда олтин қуймалари нархи янги рекорд даражага етди

15:13 · 14.03.2025

payme компанияси «payme plus» учун оммавий оферта шартларини янгилади

14:23 · 14.03.2025

Банкомат пластик картани «ютиб юборса» нима қилиш керак?

12:11 · 14.03.2025

Серияли облигациялар дастурига талаблар белгиланди

11:44 · 14.03.2025

Ўзбекистон уй-жой бозори: нархлар барқарорлашмоқда

10:33 · 14.03.2025

1 октябрдан фуқароларга айрим субсидия, грант ва ссудалар ижтимоий карта орқали берилади

9:42 · 14.03.2025

Чет эл инвестицияси ҳисобига фаолият юритаётган корхоналарнинг 23,1 фоизи Хитойга тегишли — статистика

13:18 · 13.03.2025

Қайдай қилиб яхши кредит тарихини шакллантириш мумкин?

12:49 · 13.03.2025

Марказий банк асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича йиғилишни кейинги ҳафтага қолдирди

11:12 · 13.03.2025

Ян Кум: муҳожирликдан миллиардерликка йўл

10:19 · 13.03.2025

Ўзбекистонда банк секторида рақобат: хусусий ва хорижий банклар улуши кенгаймоқда

12:30 · 12.03.2025

Ўзбекистонда гибрид автомобиллар импорти 21 баробарга камайди

11:47 · 12.03.2025

Қайси банклар бирламчи ва иккиламчи уй-жой хариди учун фойдали ипотека кредити ажратмоқда?

10:11 · 12.03.2025

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси қарийб 300 млн долларга ўсди

13:56 · 11.03.2025

«Стейблкоинлар васвасаси». Нима учун банклар криптовалюталарга қизиқмоқда?

11:12 · 11.03.2025

«Ташаббусли бюджет» лойиҳаларига овоз бериш бошланди

10:01 · 11.03.2025

2,5 млрд долларлик капитал: Microsoft бош директоридан ҳам бойроқ инсонга айланган Жейшри Уллал ким?

14:42 · 10.03.2025

Нима учун онлайн фирибгарлик наркокартеллардан ҳам кучайиб кетди?

12:39 · 10.03.2025

Серияли облигациялар дастурига талаблар белгиланди

Серияли облигациялар дастурини рўйхатдан ўтказиш тартиби белгиланди. Энди эмитентлар бир нечта облигация эмиссияларини кетма-кет чиқариши мумкин. Янгиланган талаблар 2025 йил 12 мартдан кучга кирди.

Серияли облигациялар дастурига талаблар белгиланди

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг «Қимматли қоғозлар эмиссияси ва эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги буйруғи қабул қилинди.

Қимматли қоғозлар эмиссияси ва эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидаларига серияли облигациялар дастурини рўйхатдан ўтказиш тартибини белгиловчи қўшимчалар киритилмоқда.

Серияли (облигация дастури асосида) облигациялар дастури эмитентга унинг доирасида бир нечта облигация эмиссияларини (очиқ ёки ёпиқ тарзда жойлаштириш) кетма-кет чиқариш ҳуқуқини беради. Облигация дастури доирасида жойлаштириладиган барча чиқарилган облигациялар номинал қийматларининг умумий суммаси облигация дастурида кўрсатилган суммадан ошмаслиги керак. Облигация дастури рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан рўйхатга олинади.

Облигация дастурида қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

  • эмитентнинг ваколатли бошқарув органи томонидан облигация дастури бўйича қабул қилинган қарор;
  • облигация дастури доирасидаги облигацияларнинг тури ва сони, уларни чиқариш шакли, номинал қиймати ва умумий ҳажми;
  • облигация дастурининг амал қилиш муддати (2 йилдан ошмаслиги лозим);
  • облигациялар чиқарилишининг муомала муддатлари;
  • облигация дастури доирасида жойлаштириладиган облигациялар эгаларининг ҳуқуқлари;
  • облигациялар бўйича даромадларни тўлаш тартиби ва шартлари (облигациялар бўйича даромадлар облигация дастури доирасида чиқариладиган ҳар бир чиқариш бўйича эмитентнинг ваколатли бошқарув органи томонидан бозор талаб ва таклифларидан келиб чиқиб тасдиқланадиган алоҳида қарорда (рисолада) белгиланади);
  • облигация дастури доирасида жойлаштириладиган облигациялар бўйича мажбуриятларни бажариш кафолатлари тўғрисидаги маълумотлар;
  • облигация дастури доирасида облигацияларни жойлаштириш шартлари;
  • бошқа маълумотлар.

Облигация дастурини рўйхатдан ўтказиш учун эмитент рўйхатдан ўтказувчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши шарт:

  • облигация дастурини рўйхатдан ўтказишга ариза;
  • облигациялар дастури (уч нусхада);
  • облигация дастурининг қабул қилинганлигини ва тасдиқланганлиги хусусида акциядорларнинг ёки жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши баённома нусхаси, агар мазкур қарор АЖ кузатув кенгаши томонидан қарор қабул қилинган бўлса – овоз беришда иштирок этган АЖ кузатув кенгаши аъзоларининг Ф.И.О., имзоси кўрсатилган йиғилиш баённома нусхаси;
  • эмитентнинг облигациялар дастурини қабул қилиш ва тасдиқлаш тўғрисидаги қарори тасдиқланган санадан олдинги тугалланган йил давомида рентабеллик, тўлов қобилияти, молиявий барқарорлик ва ликвидлик бўйича ижобий кўрсаткичлари мавжудлигини тасдиқловчи аудиторлик ташкилоти хулосасининг асл нусхаси (ёки тасдиқланган нусхаси);
  • эмитентнинг облигациялар дастурини қабул қилиш ва тасдиқлаш тўғрисидаги қарори тасдиқланган сана учун ўз капитали миқдорини (Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида) тасдиқловчи аудиторлик ташкилоти хулосасининг асл нусхаси (ёки тасдиқланган нусхаси);
  • эмитентнинг мустақил рейтинг баҳоси мавжуд ҳужжат нусхаси. Бунда, эмитентга рейтинг баҳосини бериш санаси облигация дастурини чиқариш тўғрисидаги қарор қабул қилинган санадан бир йилдан ошмаслиги керак.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2025 йил 12 мартдан кучга кирди.

Ўзбекистонда олтин қуймалари нархи янги рекорд даражага етди
Молия, Янгиликлар 15:13 · 14.03.2025
Ўзбекистонда олтин қуймалари нархи янги рекорд даражага етди
payme компанияси «payme plus» учун оммавий оферта шартларини янгилади
Янгиликлар 14:23 · 14.03.2025
payme компанияси «payme plus» учун оммавий оферта шартларини янгилади
Банкомат пластик картани «ютиб юборса» нима қилиш керак?
Янгиликлар 12:11 · 14.03.2025
Банкомат пластик картани «ютиб юборса» нима қилиш керак?
Серияли облигациялар дастурига талаблар белгиланди
Янгиликлар 11:44 · 14.03.2025
Серияли облигациялар дастурига талаблар белгиланди
Ўзбекистон уй-жой бозори: нархлар барқарорлашмоқда
Таҳлил, Янгиликлар 10:33 · 14.03.2025
Ўзбекистон уй-жой бозори: нархлар барқарорлашмоқда
1 октябрдан фуқароларга айрим субсидия, грант ва ссудалар ижтимоий карта орқали берилади
Янгиликлар 9:42 · 14.03.2025
1 октябрдан фуқароларга айрим субсидия, грант ва ссудалар ижтимоий карта орқали берилади