Ян Кум: муҳожирликдан миллиардерликка йўл
Оддий украиналик муҳожир ота-онасининг вафотидан сўнг хорижда бутунлай ёлғиз қолган ҳолда, қандай қилиб миллионлаб одамларнинг смартфонлардан фойдаланиш усулини ва интернет орқали мулоқот маданиятини ўзгартиришга муваффақ бўлди? Бугун биз айнан WhatsApp асосчиси ҳақида ҳикоя қиламиз.

Ян Кум 1976-йил 24-февралда туғилган. Унинг ота-онаси яҳудий аждодларига эга. Отаси Борис Яковлевич ПМК-20 қурилиш ташкилотида раҳбар бўлиб ишлаган, онаси эса уй бекаси эди.
Кичик ва ҳавоси оғир квартирада. Подъездда тамаки тутуни ҳидидан нафас олиш қийин – консерва банкаларидан ясалган кулдонларда тўпланиб қолган папирос қолдиқлари. Деворлардан суртилган кислотали-яшил рангли бўёқ. Ҳар кеча девор ортидан эшитилувчи маст қўшнилар жанжали. Пулни максимал даражада тежашга тўғри келарди. Бир неча бор уйда сув ва электр таъминоти тўловларнинг кечиккани учун узиб қўйилган. Ота-она телефонда ортиқча гаплашмасликка ҳаракат қилишарди, чунки уни ҳам узиб қўйишидан қўрқишарди. Пул деярли ҳеч нарсага етмасди. Овқатни тежашга тўғри келарди – баъзан кичик бир бўлак «совет» пишлоғи ва оқ нон бир-икки ҳафтага етиши керак бўларди. Мактабга ҳар сафар йўл олганида Ян кўз ўнгида кулранг, бир хил кўринишдаги «хрущевка» уйлар гавдаланарди.
«Қайта қуриш» даври бошланди. Кўчалардаги таранг муҳит аста-секин уйларга ҳам сингиб борди – болалар тобора кўпроқ уйда ёлғиз қолишарди. Ота-оналар егулик учун курашиш асносида (ҳа, айнан кураш!) фарзандлари билан ўтказа олмасди. Улар соатлаб навбатларда туришар, аммо кўпинча уйга қўллари бўш қайтарди. Охирги тангалар учун ишда тиришишарди. Жамиятда антисемитизм кайфияти кучайганди. Иттифоқ парчаланишга томон йўл олди. Шу сабаб Ян онаси билан АҚШга кўчиб ўтади. Бу пайтда у 16 ёшда эди.
Муҳожирлар сифатида улар Маунтин-Вью шаҳрида кичик бир квартирага эга бўлишади – айнан шу шаҳар Кремний водийсидаги юқори технологиялар бешиги ҳисобланади. Бу ерда Google, Facebook ва Yahoo каби йирик компаниялар пайдо бўлган. Бироқ бу ерда ҳам Кумнинг оиласи осойишта ҳаёт кечира олмайди. Онаси боғчада тарбиячи бўлиб ишга жойлашади, Ян эса дўконда пол тозалаш ва маҳсулотларни жойлаштириш билан шуғулланади.
Америка мактабида Ян «хулиган» сифатида танилади. У бокс билан шуғуллангани учун кўпинча кўча жанжалларига аралашиб қоларди. Бироқ 18 ёшига келиб, у ўзини тийишни ўрганади ва дастурлашга қизиқиб қолади. Китобхонликка берилган ҳолда, соатлаб кутубхонада код ёзиш бўйича дарсликларни ўрганади. Шу вақтда онасига саратон ташхиси қўйилади. У бошқа ишлай олмасди, оила эса ногиронлик нафақаси ва Яннинг қисқа муддатли ишларидан тушадиган маблағ билан кун кечира бошлайди.
Ян дастурлашни бошлаганидан кўп ўтмай, w00w00 номли хакерлар жамоаси аъзосига айланади.
w00w00 – миллиардер хакерлар клуби
«Хакер» сўзини эшитганингизда нимани тасаввур қиласиз? «Матрица» фильмидагига ўхшаб қоронғу экранда беқарор ёнаётган яшил кодларми? Ёки махфий жиноий гуруҳлар учун ишлайдиган, банкларни ўмарадиган қора кийимли одамларми?
«Хакер» атамаси дастлаб дастурчиларни, яъни коддаги хатоларни тузатадиган мутахассисларни тасвирлаш учун ишлатилган. Фақат сўнгги йилларда бу сўзга янги маъно – «компьютер бузғунчиси» сифатида қарала бошланди. Лекин одамлар хакерлар ва уларнинг жамоалари ҳақида сўз юритганда, ҳар доим ҳам шахсий маълумот ёки пул ўғирлаш мақсадида хавфсизлик тизимларини бузадиган шахсларни назарда тутмайди.
w00w00 жамоаси хавфсизлик тизимларини синаш ва ишлаб чиқиш билан шуғулланган. Гуруҳнинг асосчиларидан бири Мэтт Коновер эди. 1998 йилда у дўсти билан бирга ахборот хавфсизлиги бўйича мулоқот қилиш учун ёпиқ форум яратиш ғояси устида иш бошлайди. Лойиҳа ишга туширилган заҳоти кўплаб қизиқувчилар форумга кириб келади.
Одатда, w00w00 жамоасига фақат умумий танишлар орқали қўшилиш мумкин эди. Агар кимдир дўстини форумга таклиф қилган бўлса, бу унинг ишончлилигини кафолатлар ва қолганлар ҳам унга ишонса бўлади, деган маънони англатар эди. Жамоадаги янги аъзолар билан алоқалар айнан шу тарзда қуриларди.
Ян форумда Шон Паркернинг —Napster асосчиси ва дастурчиси билан кўп гаплашар эди. w00w00’да ишлаган йиллари давомида у нафақат яхши код ёзишни ўрганади, балки маълумотларни шифрлаш принципларини ҳам ўзлаштиради. Кейинчалик бу билимлари унга WhatsApp’ни яратганда асқотди.
Бу пайт w00w00’да, Ян бошқалар қатори йирик сервисларда хавфсизликдаги заифликларни излаш билан шуғулланарди. Бу иш дўконда пол ювиш ва товарларни жойлашдан кўпроқ даромад келтирар эди, лекин яхшигина фаровон ҳаёт кечиришга етарли эмасди. Ян ва онаси ҳали ҳам ижтимоий ёрдам марказидан озиқ-овқат ва кийим-кечак олиб турарди. Олдинга ҳаракат қилиш керак эди.
Ўз билимлари туфайли Ян Сан-Хосе штати университетига ўқишга киришга муваффақ бўлади. У ерда ахборот хавфсизлиги бўйича мутахассисликни ўрганади. Бир вақтнинг ўзида ишлашни ҳам тўхтатмайди. Бир куни унга Yahoo! компаниясида реклама алгоритмини таҳлил қилишни таклиф қилишади. Орадан олти ой ўтиб, Янга компания штатига расман қўшилиш таклифни олади. Бу таклифнинг ташаббускори эса келажакда унинг энг яқин дўсти ва WhatsApp’нинг ҳаммуассисига айланадиган инсон — Брайан Эктон эди.
WhatsApp ғояси қаердан келиб чиққан?
WhatsApp яратилишининг икки хил версияси мавжуд. Биринчи версияга кўра, Ян онаси билан АҚШга эмиграция қилганида, Россия ва Украинадаги яқинларини соғиниб, улар билан алоқа қилиш жуда қийин бўлган. Чунки халқаро қўнғироқлар анча қиммат эди. Шу тажриба Ян учун ҳал қилувчи аҳамият касб этади ва у мессенжер ишлаб чиқишда айнан шу муаммоларни ҳал қилишни мақсад қилади.
Иккинчи версия эса шундай: Ян бокс билан шуғулланарди ва залда телефондан фойдаланиш тақиқланган эди. Шунинг учун у доимо муҳим қўнғироқларни ўтказиб юборишдан хавотирланарди. Одамлар қўнғироқ қилишдан аввал, мулоқот учун дақиқаси бор-йўқлигини билса яхши бўларди, деган фикр Янга шу пайтда келган. Ана шундай мулоқот хизмати ғояси туғилган.
Yahoo!’да ишлаш ва университетни ташлаш
Ян Yahoo!’да ишлаш давомида маълум вақт университетда ўқишни ҳам давом эттиради, аммо бу узоққа чўзилмайди. У вақт ўтиши билан ўқишга камроқ эътибор қарата бошлайди ва университет унга оғир юкдек туюлади. Ва ниҳоят, у вақт сарфламаслик учун университетни ташлаб, бутунлай ишга берилишга қарор қилади.
Брайан Эктон Янни компания жамоасига таклиф қилганининг асосий сабабларидан бири – унинг шахсий фазилатлари эди. Бир интервьюда у Яннинг ростгўйлиги ва ўзига хослиги ҳақида сўзлаб, у махсус бировга ёқишга ҳаракат қилмаслиги билан унга жуда ёққанини таъкидлаган.
Ян Кумнинг ота-онасидан айрилиши ва янги ҳаётга қадам қўйиши
1997-йилда Яннинг отаси вафот этади. 2001-йилда эса онаси саратон касаллиги туфайли оламдан ўтади. Ян мутлақо ёлғиз қолади. Брайан Эктон унинг учун энг яқига айланади. Улар нафақат ҳамкасб, балки яхши дўст ҳам эди — биргаликда меҳмонга боришар, футбол ўйнашар ва чанғи учишар эди.
Бироқ уларнинг Yahoo!’даги карьераси узоқ давом этмайди – атиги етти йил. Бир куни уларнинг ҳар иккиси ўз ишлари билан одамларнинг ҳаётига сезиларли таъсир ўтказмаётганларини англаб етишди. Реклама эълонларини такомиллаштиришга асосланган кундалик иш жараёни уларнинг руҳини секин-аста емириб бораётган эди.
Бир муддат ишлаб, озми-кўпми пул жамғаргач, дўстлар Жанубий Америка бўйлаб саёҳатга отланди. Аммо вақт ўтиши билан маблағлар тугайди ва улар янги иш топишга қарор қилишади. Шу мақсадда, Ян ва Брайан Facebook’ка ишга жойлашишга уринади, аммо уларнинг аризалари рад этилади. Бу ҳақида Брайан ҳатто ўз Twitter саҳифасида ёзган эди.
WhatsApp ғоясининг пайдо бўлиши
2009-йилда Ян Кум ўзининг илк iPhone 3G смартфонини сотиб олади. Бу модел аввалги версиялардан фарқли равишда App Store дастурлар дўконига эга эди. Бу янгилик барча дастурчиларга ўз иловаларини iPhone фойдаланувчиларига марказлашган тарзда тарқатиш имконини беради. Ян бу имкониятда катта салоҳиятни кўради.
У анчадан бери хаёлида телефон дафтарини эслатадиган сервис ғоясини шакллантираётган эди. Унда ҳар бир рўйхатдан ўтган фойдаланувчи ўз ҳолатини белгилаши мумкин бўлиб, бу орқали бошқалар унинг бандлиги ёки телефонининг қуввати тугаш арафасида эканлигини билишарди. Бу ғоя кейинчалик бутун дунёга машҳур бўлган WhatsApp иловасига айланди.
Илова номи сервис ғояси ва инглиз тилидаги «What’s up?» иборасидан келиб чиққан бўлиб, у «Қалай?» ёки «Нима гаплар?» деган маъноларни англатади.
2009-йил 24-февралдаги таваллуд кунидан бир ҳафта ўтиб, Ян Кум WhatsApp Inc. компаниясини расман рўйхатдан ўтказади. Дастлабки версияни асосан ўзи ишлаб чиқади. Биринчи навбатда, у иловани бутун дунёдаги телефон рақамлари билан тўлиқ ишлайдиган қилиб тайёрлашга уринади. Бу учун Википедиядан халқаро телефон кодларини таҳлил қилиб, икки ой давомида мураккаб алгоритм устида ишлайди.
Биринчи версияда жуда кўп муаммолар бор эди: илова тез-тез ишдан чиқар, доимий хатоликлар юз бериб, кутилганидек ишламасди. Ян лойиҳани ташлаш ҳақида ҳам ўйлаб қолган эди. Бир куни у Брайан Эктон ва россиялик мобил дастурчи Игорь Соломенников билан кафеда учрашиб, илова кодидаги хатоларни излашади. Хатолар кўп эди, Ян эса лойиҳадан воз кечиш истагини билдиради.
Бироқ, Эктон унга шундай деди: «Агар сен ҳозир буни ташласанг, ҳақиқий ахмоқ бўласан. Сабр қил, камида яна бир неча ой кутиб тур».
Ян ушбу маслаҳатга қулоқ солади ва кейинчалик бу қарор унинг ҳаётидаги энг тўғри қадамлардан бири бўлади.
2009-йил июнь ойида Apple ўзининг мобил операцион тизимига Push-ҳабарномалар (билдиришномалар) функциясини қўшади. Ян Кум ва унинг жамоаси WhatsApp’ни дарҳол янгилаб, фойдаланувчиларга контактларининг статуси ўзгарганида хабарнома келадиган қилиб тайёрлайди.
Бошида бу иловадан фақат 100 га яқин одам фойдаланар эди — уларнинг аксарияти Ян ва Брайаннинг танишлари эди. Улар бу функцияни ҳазил учун ишлата бошлашганди: масалан, “Мен чап оёғим билан қадам қўйдим”, кейин эса «Ҳозир эса ўнг оёғимни ташладим» деб статус ўзгартиришарди.
Тез орада бу ҳазиллар тугал мулоқотга айланиб кетади — одамлар ҳақиқатан ҳам бир-бирига хабар ёзишни бошлайди. Улар бир-биридан «Қалай?» деб сўраб, хабар алмашгани сари Ян жамоаси билан ҳақиқий мессенжер яратганини тушуниб етади.
WhatsApp’нинг бозорни эгаллаши ва рекламага қарши позицияси
2009-йилда ҳам мессенжерлар мавжуд эди, лекин асосий ўйинчилар BlackBerry Messenger (фақат BlackBerry телефонларида ишларди) ва Google’нинг GTalk хизматлари эди. Шунингдек, ICQ ҳам бор эди, аммо WhatsApp уни икки жиҳатдан ортда қолдирди:
Push-ҳабарномалар функциясини қўллаган дастлабки App Store иловаларидан бири бўлди;
- Рўйхатдан ўтиш учун фақат телефон рақами кифоя эди, ҳеч қандай қийин тизим талаб қилинмасди.
- ICQ’да ҳам шунга ўхшаш функция бор эди, лекин хабар келганини билиш учун, албатта, иловани очиш керак эди. WhatsApp эса билдиришномалар орқали фойдаланувчига дарҳол хабар келганини кўрсатарди.
Бу янгилик WhatsApp’ни App Store’даги ТОП-10 иловалар қаторига олиб чиқади. Қисқа муддатда 250 мингдан ортиқ янги фойдаланувчи қўшилади. Куз фаслида эса дастур биринчи инвестицияларни жалб қила бошлайди.
Мобил платформаларни кенгайтириш
Аввалига WhatsApp фақат iOS учун ишлаб чиқилган эди. Бироқ Ян ва Брайан фойдаланувчилар фикрини доимо ўрганишарди. Кўпчилик одамлар WhatsApp’ни Nokia ва BlackBerry смартфонларида ҳам кўришни истарди. Ян шуни англайдики, SMS ва MMS технологиялари яқин келажакда интернет сабаб йўқ бўлиб кетади. Шунинг учун у дастурни турли платформаларга мослаштириш устида иш бошлади.
2010-йил бошларига келиб WhatsApp доимий инвестиция ола бошлайди. Энди Ян ва Брайан лойиҳани шахсий маблағлари билан таъминлашга мажбур эмас эди.
Бироқ улар монетизация усулларини синаб кўришда давом этишади — баъзи вақтлар учун 1 долларлик йиллик тўлов жорий қилиб, сўнг яна бекор қилишади. Улар бир нарсада аниқ фикрга келишади: WhatsApp’да ҳеч қачон реклама бўлмайди!
2014 йил кузида Facebook WhatsApp’ни 19 миллиард доллар эвазига сотиб олади. Ҳужжатларга кўра, хизматнинг расмий эгаси Facebook бўлди, бироқ WhatsApp ходимлари мустақил бўлим сифатида ишлашда давом этади. Ян Кум бу битимдан 10 миллиард доллар ишлаб олганди: 1 миллиард – ўз ҳисобига, 9 миллиард эса Facebook’нинг акцияларида. У ушбу келишувни имзолаганида ўзининг ҳайратли бир онини бошдан кечирганди, чунки ҳужжатларни илгари у ёрдам сўраб келган бинода имзолайди ва ўз компаниясини уни ишга олмаган корпорацияга сотганди. Бошқа томондан, Браян Эктонга эса 3,6 миллиард доллар тегади. 2014 йилда WhatsApp фойдаланувчилари сони 500 миллиондан ошади. 2017 йил сентябрда Броян Эктон, 2018 йил 1 майда эса Ян Кум ҳам WhatsApp’ни тарк этади. Уларнинг кетиш сабаблари расман эълон қилинмаган бўлса-да, асосий сабаб шахсий маълумотларнинг махфийлигига бўлган эътибор эди. Кум ва Эктонга фойдаланувчиларнинг махфийлиги жуда муҳим бўлса-да, 2016 йилда Facebook WhatsApp’нинг телефон рақамлари базасидан рекламалар учун фойдаланишини эълон қилганди. Бу эса WhatsApp’нинг илк тамойилларига зид эди. Шу сабаб улар компанияни тарк этишга қарор қилишади. Журналистларга берган интервьюсида Ян Кум бутун вақтини оиласи ва севимли машғулотларига бағишлашини айтган.



