Ўзбекистонликлар кредитни асосан нима мақсадда олаётгани очиқланди

19:53 · 02.04.2026

Ўзбекистонда олтин қуймаларга талаб кескин ошди

15:19 · 02.04.2026

Солиқ қарзи ва муаммоли кредитларни ундириш бўйича янги тартиб белгиланди

9:41 · 02.04.2026

Тошкентдаги барча автомобиллар экостикер олади

15:01 · 01.04.2026

Ўзбекистонда алиментдан қарздорларга айрим молия-кредит хизматларидан фойдаланиш чекланади

10:00 · 01.04.2026

Ўзбекистон кетма-кет беш ойдан бери олтин экспорт қилмаяпти

9:10 · 01.04.2026

Ўзбекистонга юборилган пул ўтказмалари қарийб 40 фоизга ошди

16:00 · 31.03.2026

Тошкентда 1 сотих ер нархи 319 млн сўмгача пасайди

14:39 · 31.03.2026

Тошкент халқаро молия маркази ташкил этилади

10:28 · 31.03.2026

Ҳисобга 1 млрд сўмдан ортиқ нақд киримлар «юқори даражадаги таваккалчилик» тоифасидаги операцияларга киритилиши мумкин

17:49 · 30.03.2026

Ўзбекистонда барча ҳисоб-китоблар сўмда бўлиши кераклиги айтилди

12:42 · 30.03.2026

Исломий банклар тўғрисидаги қонун имзоланди

10:22 · 30.03.2026

Ўзбекистонда пул ўтказмаларининг янги усули ишга тушди

9:55 · 30.03.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

10:07 · 28.03.2026

Нақд пулсиз тўлов натижасида банкларда триллионлаб маблағ айланиши айтилди

13:32 · 27.03.2026

Марказий банк 10,3 млн сўмдан юқори тўловлар назоратини кучайтиришни режалаштирмоқда

10:39 · 27.03.2026

“Давлат қарзи кўпайиб кетгани ҳақидаги хавотирлар асоссиз” — инвестиция вазири

10:02 · 27.03.2026

Ўзбекистонда P2P ўтказмаларининг мақсадини кўрсатиш бўйича талаб бекор қилинди

13:16 · 26.03.2026

2,5 млрд долларлик капитал: Microsoft бош директоридан ҳам бойроқ инсонга айланган Жейшри Уллал ким?

Келиб чиқиши асли ҳиндистонлик бўлган «бизнесвумен» Жейшри Уллал охирги 15 йилдан бери технологиялар соҳасида энг кучли таъсир доирага эга инсон ҳисобланади. У Cisco’га рақобатчи стартапни нолдан бошлаб, 38,5 млрд долларлик бизнесга айлантиришга эришган. Қуйида Уллалнинг муваффақият йўли ҳақида ҳикоя қиламиз.

2,5 млрд долларлик капитал: Microsoft бош директоридан ҳам бойроқ инсонга айланган Жейшри Уллал ким?

Бугунги кунда Жейшри Уллал Arista Networks — булутли тармоқ ечимлари соҳасидаги дунёдаги етакчи компаниялардан бирининг бош директори. 2022 йилда Arista’нинг даромади 4,4 миллиард доллар деб баҳоланган. Уллалнинг шахсий капитали 2,5 миллиард долларни ташкил этиб, у ҳозирда келиб чиқиши ҳинд бўлган бошқа машҳур технология раҳбарлари – Google бош директори Сундар Пичай ва Microsoft бош директори Сатья Наделладан ҳам бойроқ. 2023 йилда у Ҳиндистоннинг энг бой инсонлари рўйхати – Hurun Rich List’ни бошқарган ва Global Indian award мукофотига сазовор бўлган.

2015 йилда Уллал Ernst & Young томонидан «Йил тадбиркори» мукофотига сазовор бўлган, 2019 йилда эса Fortune журнали томонидан тузилган «20 та нуфузли бизнес етакчилари» рейтингига киритилган. Шунингдек, уни дунё технологиялари ва Кремний водийсидаги энг таъсирли аёллардан бири деб аташган. 2021 йилдан бошлаб у Forbes’нинг 100 та энг бой self-made аёллари рўйхатига кириб келган. 2023 йилда у бу рейтингда 15-ўринни эгаллаб, IT-компанияларни бошқараётган аёллар орасида иккинчи ўринга кўтарилган.

Унинг карьерасини катта қисми бошқа йирик технологик компания — Cisco’да ўтган. У ерда катта вице-президент лавозимида ишлаб, кейинчалик стартапга ўтган ва уни кўп миллиард долларлик, бозорда юқори обрўга эга, барқарор ривожланаётган бизнесга айлантирган.

Муҳандислик кўникмаларини шакллантириш

Жейшри Уллал 1961 йил 27 мартда Лондонда физиклар Сударажан ва Нирмала Ведантам оиласида туғилган. Беш ёшида ота-онаси билан Ҳиндистонга кўчиб ўтган. У бошланғич таълимни Исо ва Мария ибодатхонасида олган – бу қизлар учун махсус мактаб бўлиб, у ерда математика ва табиий фанлар чуқур ўргатилган.

«Қизларни мактабнинг дастлабки йиллариданоқ фан ва математикани ўрганишга рағбатлантириш лозим», – деган эди Уллал The Hindu Business Line нашрига берган интервьюсида.

Мактабни тугатгандан сўнг, Уллал АҚШга кўчиб ўтади. У Сан-Франциско шаҳридаги Калифорния штати университетида электротехника бўйича бакалавр даражасини олади. Уллал 70 кишидан иборат гуруҳдаги атиги икки нафар қиздан бири эди, аммо бу унга ҳеч қандай таъсир қилмаган. Кейинчалик у Санта-Клара университетида муҳандислик менежменти бўйича магистратурани тамомлайди.

Бугунги кунда Уллал ёшларни техник ва табиий фанларни ўрганишга рағбатлантириш кераклигини кўп бора таъкидлаб келади: «Мен қатъий ишонаманки, мактаб таълим тизими ўқувчиларни математика ва табиий фанларни ўрганишга рағбатлантириши лозим. Шу йўл билан биз кучли муҳандислик истеъдодлари захирасини яратишимиз мумкин», – дейди у.

«Cisco’дан кўпроғини хоҳладим»

Уллал ўз карьерасини 1980-йилларда бошлаган. Унинг илк иш тажрибаси Fairchild Semiconductor, Advanced Micro Devices (AMD) ва Ungermann-Bass каби технологик компанияларда шаклланган. Аммо унинг асосий фаолияти Crescendo Communications компанияси билан боғлиқ бўлган. 1993 йилда бу компанияни АҚШнинг йирик тармоқ ускуналари ва дастурий таъминот ишлаб чиқарувчиси Cisco сотиб олади.

Бошида фақат икки йиллик шартнома асосида ишга қабул қилинганига қарамай, Уллал Cisco’да 15 йил фаолият юритади. У ерда маълумотлар марказлари ва коммутатор технологиялари бўйича катта вице-президент лавозимигача кўтарилади.

Cisco’даги муваффақиятларига қарамай, 2008 йилда Уллал технологик стартап – Arista Networks’га ўтишга қарор қилади.

«Мен Cisco таркибида бўлганман ва компания даромади 600 миллион доллардан 40 миллиард долларгача ўсишини кузатганман. Менинг бўлимим эса 0 доллардан 10 миллиард доллардан ортиқ даромад келтирадиган тузилмага айланди. Аммо мен яна янги чўққиларни забт этмоқчи эдим», – дея эслайди у.

Унинг Arista’даги йўли жуда кичик жамоадан бошланган. Илк даврда стартап фойда олиш учун курашган.

«Мен компанияга келганимда, бу ерда бор-йўғи 30 нафар ходим бор эди. Лекин биз ўз тактикамизга содиқ қолдик: биз рақобатчилар нима қилаётганига қарамадик, балки инновацияларга йўналтирилдик», – дейди у Forbes журналига берган интервьюсида.

Технологиялар соҳасида етакчи аёллардан бирига айланишида унинг оиласининг ҳам улкан роли бўлган. Турмуш ўртоғи Виджай Уллал – Fairchild Semiconductor чиплар ишлаб чиқарувчи компаниясининг президенти ҳамда қизлари Адити ва Тарини уни доимо қўллаб-қувватлашган.

«Мен оиламдан катта қўллаб-қувватлашга эга бўлганимдан бахтиёрман ва “супераёл” бўлишга интилмайман. Facebook, IBM, Yahoo ва HP раҳбариятида аёлларни кўриш мен учун хурсандчилик. Уларнинг барчаси технологиялар соҳасида аёллар етакчилигини ривожлантиришга ҳисса қўшмоқда», – дейди Уллал.

Arista Networks’нинг улкан муваффақияти

Жейшри Уллал раҳбарлиги остида Arista Networks стартапи жуда катта ютуқларга эришган ва 2014 йилда ўзининг илк IPO (оммавий акция жойлаштириш) жараёнини ўтказган. Биринчи жамоатчилик савдосидан сўнг, Arista’нинг бозор капитализацияси 2,5 миллиард доллардан 38,5 миллиард долларгача ўсган (2023 йил 27 январ ҳолатига).

10 йил ичида компаниянинг бозордаги улуши 3,5 фоиздан 23,1 фоизга кўтарилган. Шу вақт мобайнида Уллал аввал фаолият юритган Cisco’нинг бозордаги улуши 78,1 фоиздан 39,4 фоизга тушиб кетган.

Энг муҳими, Arista фойдалилик даражаси бўйича Cisco’ни ортда қолдиришга эришган – Arista’нинг рентабеллиги 35 фоизни ташкил этган бўлса, Cisco’ники 26 фоиз.

Технологиялар соҳасидаги янги чақириқлар

Бугунги кунда Arista Networks турли хил аппарат ва дастурий тармоқ технологиялари билан мақтана олади. Компаниянинг асосий даромади Ethernet коммутатор ва маршрутизатор маҳсулотлари, шунингдек, сунъий интеллект асосидаги Arista EOS Network дастурий таъминот лицензиялари савдосидан келиб чиқади.

2023 йил бошига келиб, Arista дунёнинг 9 мингдан ортиқ мижозларига хизмат кўрсатган. Унинг энг йирик мижозлари қаторида Microsoft ва Meta Platforms (РФда тақиқланган ташкилот) каби технологик гигантлар бор.

Сунъий интеллектнинг жадал ривожланиши Arista Networks учун ҳам янги чақириқлар яратмоқда.

«Сунъий интеллект индустрияси бизга ҳужумкор суръатда кириб келди. Суперкомпьютерларнинг жорий этилиши, катта тил моделлари ва очиқ ChatGPT чатботининг тарқалиши бутун дунёда одамлар эътиборини торта бошлади. Generativ AI иловалари деярли ҳар қандай соҳада фойда келтириши мумкин. Бироқ улар кутилган ҳажм ва ишлаш самарадорлигидан анча ташқарига чиқади, жуда катта ҳажмдаги маълумот ва ҳисоблаш ресурсларини талаб қилади. Шу боис тармоқлар 10 баробар трафик ўсишига мослашиши керак», – деб ёзади Жейшри Уллал ўз блогида.

Arista бу муаммога ечим топганини таъкидлайди:

«AI иловалари учун маълумотларни экспорт ва импорт қилишда юқори самарадорлик ва такрорланувчанлик жуда муҳим. Илгари бундай самарадорлик фақат махсус тармоқларда, масалан, InfiniBand’да мавжуд эди. Энди эса Ethernet’дан ҳам транспорт тармоғи сифатида фойдаланиш мумкин», – деб ёзади Уллал.

Сунъий интеллектга инвестициялар ортиб бораётгани сабабли, Arista ўз тармоқ сотувларини йирик AI ва булут хизматлари (Cloud Titans va AI Titans) учун махсус категорияга бирлаштирган. Яқин йилларда Arista’нинг 40 фоиз савдоси айнан шу йирик мижозларга тўғри келиши кутилмоқда.

Жейшри Уллал муваффақиятли технологик бизнеснинг учта асосий омилларини таъкидлайди:

Мижозлар талабига мос келувчи маҳсулотлар

Уллалнинг таъкидлашича, Arista’ни IT-директорлар танлашининг асосий сабаби — унинг дастурий ёндашув асосида булутли архитектура яратиши. Бундан ташқари, Arista тармоқ йўналишларини, хавфсизлик тизимларини ва коммутаторларини бирлаштирилган ягона технология сифатида таклиф қилади.

Инновациялар ва янги маҳсулотлар ишлаб чиқиш

Уллал ўз вақтини Arista’нинг келажагини режалаштиришга сарфлайди. «Мен тармоқ технологиялари соҳасида 30 йиллик тажрибага эгаман, шунинг учун ғоялар доимо пайдо бўлади. Аммо биз фақат бизнинг бизнесга алоқадор ғояларни кўриб чиқамиз. Клиентлар ғояларингизнинг қийматини кўриши керак. Муваффақиятга эришиш учун молиявий прогноз ва бизнес-режа маданиятингизга мос бўлиши керак», – дейди у Forbes нашрига берган интервьюсида.

Arista тадқиқот ва ривожланишга (R&D) ўз даромадларининг уч баробар кўпроғини сармоя қилмоқда, бу эса кўплаб бошқа оммавий компаниялардан юқори кўрсаткичдир.

Истеъдодли мутахассисларни жалб қилиш

Arista ходимларни фақат профессионал билимларига эмас, балки компания маданиятига мослигига қараб танлайди. «Биз биринчи навбатда мижозлар ҳақида ўйлаймиз. Бизда кучли маданият мавжуд ва биз ундан фахрланамиз. Шунинг учун янги истеъдодларни жалб қилиш ва уларни рағбатлантириш жуда қийин. Бизга шунчаки ёлланма ишчилар эмас, балки бизнинг миссиямизга ишонувчи истеъдодли ва иштиёқли инсонлар керак», – деб тушунтиради Уллал.

Технология соҳасининг етакчи лидерлари ҳам Жейшри Уллалнинг истеъдодини юксак баҳолайдилар.

2020 йил Fireside Chat («Камин олдидаги суҳбат») давомида Microsoft CEO’си Сатья Наддела шундай деган: «Мен йирик ташкилотларни нолдан яратган одамлардан илҳом оламан — масалан, сиздан, Жейшри. Сизда ажойиб қобилият бор: стандартларни ошириш ва ўзгариш жараёнларидан муваффақиятли ўтиш».

Ўзбекистонликлар кредитни асосан нима мақсадда олаётгани очиқланди
Янгиликлар 19:53 · 02.04.2026
Ўзбекистонликлар кредитни асосан нима мақсадда олаётгани очиқланди
Ўзбекистонда олтин қуймаларга талаб кескин ошди
Янгиликлар 15:19 · 02.04.2026
Ўзбекистонда олтин қуймаларга талаб кескин ошди
Солиқ қарзи ва муаммоли кредитларни ундириш бўйича янги тартиб белгиланди
Янгиликлар 9:41 · 02.04.2026
Солиқ қарзи ва муаммоли кредитларни ундириш бўйича янги тартиб белгиланди
Тошкентдаги барча автомобиллар экостикер олади
Авто, Янгиликлар 15:01 · 01.04.2026
Тошкентдаги барча автомобиллар экостикер олади
Ўзбекистонда алиментдан қарздорларга айрим молия-кредит хизматларидан фойдаланиш чекланади
Янгиликлар 10:00 · 01.04.2026
Ўзбекистонда алиментдан қарздорларга айрим молия-кредит хизматларидан фойдаланиш чекланади
Ўзбекистон кетма-кет беш ойдан бери олтин экспорт қилмаяпти
Янгиликлар 9:10 · 01.04.2026
Ўзбекистон кетма-кет беш ойдан бери олтин экспорт қилмаяпти