500 АҚШ долларигача нақд чет эл валютасини паспортсиз харид қилиш мумкин бўлади

17:10 · 28.07.2026

«Уй-жой нархлари ошиши мумкин» — Адлия вазирлиги эскроу тизими жорий этилиши ҳақида

11:22 · 28.07.2026

Ўзбекистонда мансабдорларнинг ноқонуний қарори туфайли етказилган зарарни қоплаш тартиби белгиланди

10:31 · 28.07.2026

Ўзбекистонда ярим йилда 13,1 трлн сўмлик ипотека кредити ажратилди

14:53 · 27.07.2026

Ўзбекистонда банклар ярим йилда қанча соф фойда кўргани очиқланди

11:37 · 27.07.2026

Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 7 млн сўмдан ошди

9:48 · 27.07.2026

Аҳолининг банклардан қарздорлиги бир йилда 39 трлн сўмга ортди

8:44 · 27.07.2026

Жаҳон банки дунё мамлакатларининг янги даромад рейтингини эълон қилди

11:16 · 25.07.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

9:26 · 25.07.2026

Тошкентдаги Шаҳрисабз кўчасида BRT йўлаги қурилиши бошланади

15:47 · 24.07.2026

Уй-жой субсидияси учун аризалар қабули 27 июль куни бошланади

11:46 · 24.07.2026

Ўзбекистонда аҳоли ярим йилда банкларга 12,3 млрд доллар сотди

10:18 · 24.07.2026

Мол-мулк солиғи бўйича имтиёздан қандай фойдаланиш мумкин

13:58 · 23.07.2026

2026 йилда қайси давлатларнинг қарзи энг катта бўлади?

11:16 · 23.07.2026

Марказий банк иловаларга киришда биометрик текширув ва P2P ўтказмалар қоидаларини юмшатмоқчи

10:05 · 23.07.2026

Солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга 20,2 млрд сўм мукофот берилди

17:43 · 22.07.2026

Ўзбекистонда қиймати 100 трлн сўмлик давлат активлари савдога чиқарилади

17:52 · 21.07.2026

Президент банкларнинг маҳалладаги ишидан мутлақо норози эканини айтди

15:23 · 21.07.2026

Ўзбекистонда банк секторида рақобат: хусусий ва хорижий банклар улуши кенгаймоқда

Мамлакатда тижорат банклари активлари, кредит ва депозитлар бўйича HHI индекси яхшиланди. Хусусий ва хорижий капитал иштирокидаги банкларнинг бозордаги улуши ортиб, давлат улуши мавжуд банкларнинг ҳиссаси камаймоқда.

Ўзбекистонда банк секторида рақобат: хусусий ва хорижий банклар улуши кенгаймоқда
Фото: «pravoved-plus.msk.ru»

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макрoиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2025 йил 1 февраль ҳолатига Ўзбекистон банк тизимидаги рақобат даражасини ўрганди.

Маълумот учун, бозор HHI (Herfindal Hirshman Indeksi) бўйича рақобат даражасига кўра 3 гуруҳга бўлинади, рақобат даражаси паст (HHI 2500-10000 гача), ўртача (HHI 1500- 2500) ва юқори (HHI 1500 дан паст)

Активлар. 2025 йил 1 февраль ҳолатига активлар бўйича ҳисобланган HHI индекси ўтган йилнинг мос давридагига нисбатан 72 бирликка яхшиланиб, 800 ни ташкил қилди. Бу даврда тижорат банклари жами активлари ҳажми 17,7 фоизга (ёки 115,6 триллион сўм) ортиб, 768 триллион сўмга етди.

2024 йил 1 февраль ҳолатига хусусий ва чет эл капитали иштирокидаги банкларнинг банк тизими жами активларидаги улуши 32,5 фоизни ташкил қилган бўлса, 2025 йил 1 февраль ҳолатига 34,5 фоизга етди. Бу даврда Anorbank улуши (1,36 фоиз) 0,64 фоиз бандга, TBC банки улуши (1,33 фоиз) 0,60 фоиз бандга, Hamkorbank улуши (3,71 фоиз) 0,41 фоиз бандга ошди. Қолаверса, давлат улуши мавжуд энг йирик банклардан «Ўзмиллийбанк» (17,5 фоиз) ва «Асакабанк»нинг (7,4 фоиз) жами банк тизими активларидаги улуши мос равишда 1,5 ва 1,3 фоиз бандга камайди.

Кредитлар. 2025 йил 1 февраль ҳолатига кредитлар бўйича ҳисобланган HHI индекси ўтган йилнинг мос давридагига (975) нисбатан 57 бирликка яхшиланиб, 918 бирликни ташкил қилди. Бу даврда хусусий ва чет капитали иштирокидаги банклар томонидан ажратилган кредитларнинг бутун банк тизими жами кредитлар ҳажмидаги улуши 30 фоиздан 31 фоизга ошди.

Иқтисодиётга тижорат банклари томонидан ажратилган кредит қўйилмалари ҳажми 2025 йил 1 январь ҳолатига 533,1 триллион сўмни (ЯИМга нисбатан 36,6 фоиз) ташкил қилган бўлса, 1 февраль ҳолатига 866 млрд. сўмга ошиб, 534 триллион сўмга етди. Жами кредит қолдиғи 2025 йил 1 февраль ҳолатига ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 14 фоизга ошди. Бунда, жисмоний ва юридик шахсларга ажратилган кредитлар ҳажми мос равишда 20 ва 11 фоизга ортган. Ушбу даврда жисмоний шахсларга ажратилган микроқарзлар ҳажми 75 фоиз кўпайди.

Маълумот учун, микроқарзлар учун максимал қиймат 2024 йил 1 январдан 50 миллион сўмдан 100 миллион сўмга ошган.

Миллий валютадаги жами банк кредитлари бўйича ўртача тортилган фоиз ставкаси 2024 йилнинг январь ойида 24,1 фоизни ташкил қилган бўлса, декабрь ойида 23,4 фоизга тушган. Миллий валютадаги аҳоли кредитлари бўйича ўртача тортилган фоиз ставкалари 2024 йил декабрь ойида 24,9 фоизгача ошди (сентябрда 23,8 фоиз эди). Бунинг асосий сабаби миллий валютадаги кредитларга бўлган талабнинг ва инфляцион кутилмаларнинг юқорилигидир.

Депозитлар. Депозитлар учун HHI индекси 2025 йил 1 февраль ҳолатига 636 бирликни ташкил этди ва ўтган йилнинг мос даврига (668) нисбатан 32 бирликка яхшиланди. 2024 йил 1 февраль ҳолатига, жами депозитлар ҳажми 242,1 триллион сўмни ташкил қилган бўлса, 2025 йил 1 февраль ҳолатига 310,2 триллион сўмга етди (ўсиш 28,1 фоиз).

Хусусий ва чет эл капитали иштирокидаги банкларнинг банк тизими жами депозитлари ҳажмидаги улуши 2025 йил 1 январь ҳолатига 1 фоиз бандга ошиб, 50 фоизга етди, аммо 1 февраль ҳолатига Ipotekabank ва Tengebank’нинг улуши мос равишда 0,67 фоиз бандга ва 0,37 фоиз бандга қисқариши натижасида давлат улуши мавжуд банкларнинг улуши 1 фоиз бандга ортди.

Чет эл валютаси банк депозитлари бўйича ўртача тортилган фоиз ставкаси 2024 йил бошида 4,7 фоизни ташкил қилган бўлса, йил якунида 5,3 фоизга етди. Қолаверса, ушбу даврда миллий валютада жалб қилинган депозитлар ҳажми 36 фоизга, чет эл валютасида жалб қилинган депозитлар ҳажми 7,4 фоизга ортган.

Таҳлил қилинган даврда активлар, кредитлар ва депозитлар бўйича ҳисобланган HHI индекси рақобат даражаси ошиб бораётганини кўрсатмоқда. Бунда давлат иштирокини камайтириш, хорижий инвесторларни жалб қилиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар рақобат шароитларини яхшилаш ва банк секторини янада ривожлантиришга хизмат қилаётганидан далолат бермоқда.

500 АҚШ долларигача нақд чет эл валютасини паспортсиз харид қилиш мумкин бўлади
Янгиликлар 17:10 · 28.07.2026
500 АҚШ долларигача нақд чет эл валютасини паспортсиз харид қилиш мумкин бўлади
«Уй-жой нархлари ошиши мумкин» — Адлия вазирлиги эскроу тизими жорий этилиши ҳақида
Янгиликлар 11:22 · 28.07.2026
«Уй-жой нархлари ошиши мумкин» — Адлия вазирлиги эскроу тизими жорий этилиши ҳақида
Ўзбекистонда мансабдорларнинг ноқонуний қарори туфайли етказилган зарарни қоплаш тартиби белгиланди
Янгиликлар 10:31 · 28.07.2026
Ўзбекистонда мансабдорларнинг ноқонуний қарори туфайли етказилган зарарни қоплаш тартиби белгиланди
Ўзбекистонда ярим йилда 13,1 трлн сўмлик ипотека кредити ажратилди
Янгиликлар 14:53 · 27.07.2026
Ўзбекистонда ярим йилда 13,1 трлн сўмлик ипотека кредити ажратилди
Ўзбекистонда банклар ярим йилда қанча соф фойда кўргани очиқланди
Янгиликлар 11:37 · 27.07.2026
Ўзбекистонда банклар ярим йилда қанча соф фойда кўргани очиқланди
Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 7 млн сўмдан ошди
Янгиликлар 9:48 · 27.07.2026
Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 7 млн сўмдан ошди