Президент автокредит ставкасини пасайтиришни топширди

15:26 · 13.02.2026

Ўзбекистонда уй-жой нархлари ошишда давом этмоқда

15:22 · 13.02.2026

Кимлар даромад солиғини кам тўлайди?

14:20 · 13.02.2026

Тошкентда 2026 йил январида ижара нархлари ўтган йилга нисбатан 9 фоизга ошди

9:12 · 13.02.2026

Ўзбекистонда касбий таълим сифатини оширишга йўналтирилган субсидиялар жорий этилади

15:40 · 12.02.2026

Сўмнинг мустаҳкамланиши ташқи қарзга хизмат кўрсатиш харажатларини 6−7 фоизга қисқарди

13:00 · 12.02.2026

Ўзбекистон аҳолиси 2025 йилда банкларга валютани сотиб олганидан кўра фаолроқ сотди

11:03 · 12.02.2026

Фуқароларнинг солиқ қарзи маълумотлари маҳалла гуруҳларида тарқатилди. Солиқ қўмитаси изоҳ берди

16:55 · 11.02.2026

Ўзбекистонда микроқарз ва автокредит фоиз ставкалари пасайди

14:46 · 11.02.2026

Биржада қимматбаҳо металлар савдоси 59 фоизга ошди

11:55 · 11.02.2026

Ўзбекистонда «квартплата»дан қарздорлар учун электрга тўлов қилиш чекланади

10:36 · 11.02.2026

Энди кредит кафиллиги ва муддати ўтган тўловлар бўйича маълумотларни онлайн текшириш мумкин

14:15 · 10.02.2026

Ўзбекистонда 2026 йилда 1 млн норасмий иш ўрни легаллаштирилади

11:12 · 10.02.2026

Бўлажак тадбиркорларга гаров таъминотисиз бериладиган кредитлар миқдори оширилади

16:33 · 09.02.2026

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари янги рекорд даражага етди

13:10 · 09.02.2026

Ўзини ўзи банд қилганлар учун ижтимоий солиқ 412 минг сўмгача оширилади

12:01 · 09.02.2026

Ўзбекистонда электрон-скоринг тизими ишга туширилади

11:27 · 09.02.2026

Айрим тадбиркорларнинг лицензия муддатини энди 6 ойгача тўхтатиб туриш мумкин

10:04 · 09.02.2026

Ғоядан миллиард долларлик компанияга: Canva’га асос солган Мелани Перкинс тарихи

График дизайн илгари мураккаб, қиммат ва меҳнатталаб жараён эди. Лекин Мелани Перкинс ҳаммасини ўзгартирди. У коллежда ўқиб юрган пайтида ҳар қандай одам профессионал дизайн ярата оладиган оддий ва ҳамёнбоп восита ҳақида орзу қиларди. Ана шу ғоя Canva’га айланди.

Ғоядан миллиард долларлик компанияга: Canva’га асос солган Мелани Перкинс тарихи

2013 йили ишга туширилган Canva беш йил ичида тез ривожланиб, қиймати 1 миллиард долларга етади ва Мелани Перкинсни 30 ёшида технология соҳасидаги энг ёш аёл тадбиркорлардан бирига айлантирди.

Бугунги кунда Canva’нинг умумий қиймати 25 миллиард долларни ташкил этади, фойдаланувчилар сони эса 165 миллионга етган. Хўш, Мелани Перкинс кичик бир ғояни қандай қилиб глобал дизайн империясига айлантирди?

Мелани Перкинс 1987 йили Австралиянинг Перт шаҳрида туғилган. Болалигида у фигурали учишга қизиққан ва ҳар куни соат 04:30 да уйғониб, машғулотларга борарди. Спорт машғулотлари унга мақсад қўйиш ва унга интилиш кўникмасини, шунингдек, катта орзулар сари интилишни ўргатади.

14 ёшида у ўзининг биринчи бизнесини йўлга қўйади — қўл меҳнати билан тўқилган шарфларни Пертдаги бозорлар ва дўконларда сотиш билан шуғулланади. Унинг фикрича, бу тадбиркорлик қобилиятини ривожлантиришда муҳим роль ўйнаган.

Мактабни тамомлаганидан сўнг, Мелани Ғарбий Австралия университетига ўқишга кириб, коммуникация психологияси ва савдо йўналишида таҳсил олади. Шу билан бирга, у график дизайн ўрганаётган талабалар учун хусусий репетиторлик билан шуғулланади. Шу пайтда у талабаларнинг Adobe Photoshop каби мураккаб дизайнерлик дастурларини ўрганишдаги қийинчиликларини илк бор пайқайди.

«Одамлар бутун бир семестр давомида фақат тугмалар қаерда жойлашганини ўрганишлари керак эди, бу эса жуда бемаъни туюларди. Мен эса келажакда ҳамма нарса онлайн, жамоавий ва анча-анча осонроқ бўлади, деб ўйлагандим», — деб эслайди Мелани CNBC International’га берган интервьюсида.

Унинг ғояси техник билимларни талаб қилмайдиган дизайн платформасини яратишдан иборат эди. Бироқ ўша пайтда Мелани, унинг келажакдаги турмуш ўртоғи ва бизнес шериги Клифф Обрехт дизайн учун мураккаб дастурий таъминотни ишлаб чиқариш учун етарли ресурс ва техник билимларга эга эмас эдилар. Шу сабабли, улар аниқ бир маҳсулот тури — мактаб йилномаларидан бошлашга қарор қилиб, 2007 йили ўзларининг биринчи компанияси Fusion Books’ни асос солаи.

Fusion Books: Canva’нинг бошланғич версияси

Мелани Перкинс 19 ёшида университетни тарк этиб, тадбиркорлик орзусини амалга ошириш учун ўзининг биринчи бизнеси — Fusion Books’ни ташкил этади.

Мелани ва Клифф дастурлаш бўйича билимга эга эмас эдилар, аммо бу уларга ўз орзуларини рўёбга чиқаришга тўсқинлик қилмади. Уларнинг мақсади йилномалар тайёрлаш жараёнини тубдан ўзгартириш эди. InDepth дастурий таъминот компанияси асосчиси Грег Митчелл ёрдамида улар дўстлари ва оила аъзоларидан 50 минг Австралия доллари миқдорида кредит олди ва InDepth билан Fusion Books’нинг дастлабки версиясини яратиш учун шартнома имзолайди.

«Онамнинг меҳмонхонаси менинг офисимга айланди, йигитим эса бизнес шеригим бўлди. Биз мактабларга ўз йилномаларини жуда-жуда осон яратиш имкониятини бера бошладик. Бутун йил давомида ўқувчилар биргаликда ишлаб, ўз профил саҳифалари ва мақолаларини тайёрлашлари мумкин эди. Кейин эса биз уларни чоп этиб, Австралия бўйлаб мактабларга етказиб берардик».

Fusion Books билан улкан муваффақиятга эришганига қарамай, Мелани ўзининг «жуда катта ва ақлбовар қилмас орзуси» — ҳамма нарсани қамраб олувчи «ҳаммаси бир жойда» дизайн платформасини яратиш ғоясидан ҳеч қачон воз кечмайди. Унинг истаги бутун дизайн экотизимини фойдаланиш учун осон ва бутун дунё учун очиқ бўлган ягона веб-сайт ичига бирлаштиришдан иборат эди. Унинг мустаҳкам иродаси ва иштиёқи инвесторлар қидиришга ундайди. Шунда у тасодифан Пертга келиб қолган Силикон водийси инвестори Билл Тай билан учрашади.

Ғояни сотиш санъати: Кремний водийсидаги саёҳат

Мелани Перкинснинг Кремний водийсининг машҳур венчур капиталисти Билл Тай билан тасодифий учрашуви унинг ҳаётини бутунлай ўзгартирди. Пертдаги анжуманда қисқа суҳбатдан сўнг, Билл уни Сан-Францискога таклиф қилди. У ерда улар Меланининг «жуда катта ва ақлбовар қилмас орзуси» – универсал дизайн платформаси ҳақида батафсил муҳокама қилишди.

Fusion Books дастури асосида ривожланиб бораётган Canva’нинг ғояси ортга қайтмаслик даражасига етади. Перкинс ва Обрехт инвесторларни топиш йўлида тинимсиз ҳаракат қилади. Ҳар бир «Йўқ» жавоби уларнинг концепцияни янада такомиллаштиришига сабаб бўлади.

Ниҳоят, Билл Тай инвестиция киритишга рози бўлади, аммо фақат бир шарт билан – ишончли техник жамоа топиш керак эди. Шу сабабли, у Меланини Google Maps ва Google Wave ҳаммуассиси Ларс Расмуссен билан таништиради. Ларс унинг реал вақтда ҳамкорликда таҳрирлаш ғоясини юқори баҳоладйи.

«Ларс билан учрашганимизда, биз нашриятчилик ва дунё келажаги ҳақида ажойиб суҳбат қурдик. У бизнинг техник маслаҳатчимизни бўлишга рози бўлди. Аммо бу шунчаки маслаҳат бериш эмас, бир йил давомида мен таништирган ҳар бир дастурчига «Йўқ, бу етарли даражада эмас» деб жавоб беришни англатар эди. Бу пайтда мен шунчаки лойиҳани бошлашни хоҳлардим!» – дейди Мелани.

Натижада, у икки тажрибали мутахассисни – Google компаниясидан Кэмерон Адамс ва Дэйв Хернденни жамоага жалб қилади. Улар ҳаммуассис ва техник директор лавозимларини эгаллайди.

2012 йилда бир неча ойлик меҳнат ва садоқат туфайли Canva’нинг биринчи инвестиция даври якунланади. Компания 1,6 миллион доллар хусусий инвестиция ва Австралия ҳукуматидан 1,4 миллион доллар грант олади. Ҳукумат Меланининг ғояси мамлакат иқтисодиётига катта ҳисса қўшишини тан олган эди.

2013 йили Canva’нинг биринчи версияси ишга туширилади. Ушбу платформа фойдаланувчиларга онлайн ва мутлақо бепул равишда турли хил дизайнлар яратиш имконини беради. Шу тариқа, кичик бир ғоя улкан глобал лойиҳага айланиб борди.

Мелани Перкинс қандай қилиб Canva’ни ташкил қилди?

Беш йил давомида инвесторларга ғояни тақдим этиш, саноқсиз рад жавоблар ва муҳандислар алмашинувидан сўнг, жамоа 2013 йили ниҳоят Canva платформасини ишга туширади. Бу пайтда Мелани Перкинс атиги 26 ёшда эди, аммо у нафақат ҳаммуассис, балки компаниянинг бош директори (CEO) ҳам бўлади.

Бироқ, дастлабки қувонч узоққа чўзилмайди. Журналистлардан бири эмбаргони бузиб, Canva ҳақида салбий фикрлар билдирган мақола ёзади. Бу Мелани учун жуда оғир зарба бўлади. Лекин у тажрибадан сабоқ олиб, орқага чекинмайди.

Тез орада Canva жаҳон бўйлаб ижобий эътибор қарата бошлайди. Платформа шиддат билан ўсиб, оммавий ахборот воситалари ва фойдаланувчилар эътиборини қозонади.

Canva турли инвесторлардан бир неча молиялаштириш босқичларини ўтказади. Инвесторлар қаторида:

  • Felices;
  • Blackbird Ventures;
  • Sequoia Capital China;
  • Rowe Price ва бошқалар бор эди.

Ҳозирда Canva учта асосий ҳаммуассис – Мелани Перкинс, Клифф Обрехт ва Кэмерон Адамс раҳбарлигида фаолият юритмоқда. Тахминий йиллик даромади 1 миллиард долларни ташкил қилади. Жамоада 3400 дан ортиқ ходим бор, улар Canvanauts деб аталади. Glassdoor’да иш берувчи сифатида 4.4/5 рейтингга эга ва 89 фоиз ходимлар Canva’ни дўстларига тавсия қилишини билдирган. Canva нафақат стартап, балки глобал технологик империяга айланди.

Canva’нинг энг катта муаммолари ва уларни қандай енгиб ўтишган

Компания томонидан қабул қилинган энг қийин қарорлардан бири маҳсулотни бозорга чиқаришни икки йилга кечиктириш бўлган. Бу маҳсулотга йўналтирилган компания учун оғир қарор бўлишига қарамай, Canva’га мустаҳкам технологик асос яратиш имконини беради.

Мелани Перкинс бу давр ҳақида шундай дейди: «Бу икки йил эҳтимол компания тарихидаги энг зерикарли давр эди, аммо айнан шу вақт биз бугунги муваффақиятимиз учун зарур пойдеворни яратдик». Бэкендни ривожлантиришга устувор аҳамият берган ҳолда, Canva бир вақтда бир неча киши ҳамкорликда ишлай оладиган тизим, яхшиланган мослашувчанлик ва кенгайишга тайёр инфратузилмани яратди. Ҳозирда бу тизим компаниянинг 2000 дан ортиқ муҳандислардан иборат ишлаб чиқариш жамоасини қўллаб-қувватлайди.

Canva дуч келаётган яна бир муҳим муаммо локализация жараёни ҳисобланади. Инглиз тилидан ташқари бозорларга кириш платформани турли тил ва маданиятларга мослаштириш учун катта сармоя талаб қилади. Компания аввалига испан тилидан бошлаб, кейинчалик араб, иврит ва урду каби мураккаб тилларни ўз ичига олган 100 та тилга кенгайди.

«Қайерда бўлманг, Canva маҳаллий компаниядек ҳис қилиниши учун ҳаракат қиламиз», – дейди Мелани Перкинс Goldman Sachs вакили Райан Нолан билан суҳбатда.

Бу қийинчиликларни енгиб ўтиш учун Canva узоқ муддатли инвестицияларга, эҳтиёткорлик билан режалаштиришга ва глобал миқёсда фойдаланувчилар учун имкониятларни оширишга эътибор қаратди.

Нега Canva бунчалик муваффақиятли?

Mелани Перкинснинг фикрича, Canva’нинг муваффақияти пухта ўйланган стратегия ва кўп йиллик меҳнат самарасидир. Платформанинг энг кучли жиҳатларидан бири – бу унинг 165 миллиондан ортиқ фойдаланувчиларидан иборат садоқатли жамоаси. Улар дўстлари, ҳамкасблари ва оила аъзолари орасида Canva ҳақида сўз тарқатиб, унинг органик ўсишига катта ҳисса қўшмоқда.

Бу муваффақиятнинг асосий элементи – Canva’нинг мукаммал тузилган маҳсулот таклифидир. Компания шундай модел яратдики, ҳар қандай даражадаги фойдаланувчи платформада ўз эҳтиёжларига мос келадиган функционал топа олади. Canva нафақат қимматли бепул версияни, балки касбий ва жамоавий режаларни ҳам таклиф қилади. Мазкур самарали фойдаланувчи тажрибаси одамларнинг платформадан фойдаланишини, унда қолишини ва ’оғиздан оғизга маркетинг’ орқали унинг оммалашишини рағбатлантиради.

Бундан ташқари, Canva «вирусли» функциялар ишлаб чиқишга эътибор қаратган. Мелани Перкинснинг тушунтиришича, ҳар бир янги функция шундай ишлаб чиқиладики, фойдаланувчилар уни бошқалар билан бўлишишга илҳомланади. Бу стратегия стратегик инвестициялар ва узлуксиз инновациялар билан бирлашиб, Visual Suite, Magic Studio ва ишлаб чиқувчилар учун платформа каби асосий функцияларнинг ишга туширилишига сабаб бўлади.

Президент автокредит ставкасини пасайтиришни топширди
Янгиликлар 15:26 · 13.02.2026
Президент автокредит ставкасини пасайтиришни топширди
Ўзбекистонда уй-жой нархлари ошишда давом этмоқда
Янгиликлар 15:22 · 13.02.2026
Ўзбекистонда уй-жой нархлари ошишда давом этмоқда
Кимлар даромад солиғини кам тўлайди?
Янгиликлар 14:20 · 13.02.2026
Кимлар даромад солиғини кам тўлайди?
Тошкентда 2026 йил январида ижара нархлари ўтган йилга нисбатан 9 фоизга ошди
Янгиликлар 9:12 · 13.02.2026
Тошкентда 2026 йил январида ижара нархлари ўтган йилга нисбатан 9 фоизга ошди
Ўзбекистонда касбий таълим сифатини оширишга йўналтирилган субсидиялар жорий этилади
Янгиликлар 15:40 · 12.02.2026
Ўзбекистонда касбий таълим сифатини оширишга йўналтирилган субсидиялар жорий этилади
Сўмнинг мустаҳкамланиши ташқи қарзга хизмат кўрсатиш харажатларини 6−7 фоизга қисқарди
Янгиликлар 13:00 · 12.02.2026
Сўмнинг мустаҳкамланиши ташқи қарзга хизмат кўрсатиш харажатларини 6−7 фоизга қисқарди