Банкоматдаги муаммо учун жарима, бир қисми қопланадиган автокредитлар ва бепул бухгалтерия хизматлари. Ўзбекистонда 1 августдан нималар ўзгаради?

14:59 · 31.07.2026

Бюджет сўровларидаги асоссиз харажатлар қисқартирилади

11:59 · 31.07.2026

Ўзбекистонда аҳоли даромадлари ярим йилда 9,2 фоизга ўсди

10:15 · 31.07.2026

МБ банк омонатларига солиқ жорий этилиши бўйича таклифга муносабат билдирди

8:48 · 31.07.2026

Тошкентда 35 та бозор ва савдо комплекси сотувга чиқарилади (рўйхат)

17:22 · 30.07.2026

Банк омонатлари фоизларидан 5 фоизлик солиқ ундириш таклиф қилинмоқда

14:43 · 30.07.2026

Ўзбекистонда миллий тўлов свитчини 2027 йилда ишга тушириш режалаштирилмоқда

12:37 · 30.07.2026

Марказий банк Ўзбекистон иқтисодиётида «қизиб кетиш» аломатларини кузатди

10:20 · 30.07.2026

МБ: “Золотая Корона” орқали мигрантлар юборган пуллар фуқароларга одатдаги тартибда берилмоқда

15:13 · 29.07.2026

Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

11:12 · 29.07.2026

Исломий банклар фаолиятини тартибга солувчи 10 та ҳужжат янгиланди

10:27 · 29.07.2026

Тошкент атрофида 1 млрд долларлик икки қаватли пулли айланма йўл қурилиши мумкин

9:07 · 29.07.2026

500 АҚШ долларигача нақд чет эл валютасини паспортсиз харид қилиш мумкин бўлади

17:10 · 28.07.2026

«Уй-жой нархлари ошиши мумкин» — Адлия вазирлиги эскроу тизими жорий этилиши ҳақида

11:22 · 28.07.2026

Ўзбекистонда мансабдорларнинг ноқонуний қарори туфайли етказилган зарарни қоплаш тартиби белгиланди

10:31 · 28.07.2026

Ўзбекистонда ярим йилда 13,1 трлн сўмлик ипотека кредити ажратилди

14:53 · 27.07.2026

Ўзбекистонда банклар ярим йилда қанча соф фойда кўргани очиқланди

11:37 · 27.07.2026

Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 7 млн сўмдан ошди

9:48 · 27.07.2026

Пенсия миқдори кўп чиқиши учун нима қилиш керак?

Пенсия жамғармаси қандай қилиб юқори миқдорда пенсия олиш мумкинлиги бўйича маълумот бериб, фуқароларни иш ҳақи ва даромадига оид маълумотларини рақамлаштириш, фаолиятини расмийлаштиришни тавсия қилди.

Пенсия миқдори кўп чиқиши учун нима қилиш керак?

Пенсия жамғармаси пенсия ёшига етган фуқаролар ва ёшлар учун қандай қилиб юқори миқдорда пенсия олиш мумкинлиги бўйича тавсиялар берди.

Жамғарма барча ёшлик пайтидан ўзининг келгусидаги пенсияси ҳақида қайғуриши, бу даврга олдиндан тайёргарлик кўриши лозимлигини, кўпчилик пенсия ёшига яқин қолгандагина бу ҳақда ўйлашни бошлашини қайд этди.

Пенсия тайинлангандан сўнг эса кўпчилик фуқароларда «Нега менга кам миқдорда пенсия тайинланди?», «Мени ҳисобим бўйича кўпроқ пенсия олишим керак эди?» каби саволлар туғилади.

Ёшга доир тўлиқ пенсия 60 ёшга тўлган эркакларга 25 йил иш стажи, 55 ёшдаги аёлларга эса 20 йил иш стажи билан тайинланади. Камида 7 йил иш стажига эга бўлганларга тўлиқсиз пенсия белгиланади.

Пенсия тайинлашда қуйидагилар иш стажига ҳисобланади:

  • расмий ишдаги иш ҳақи ҳисобланган даврлар;
  • ЙТТ, ўзини-ўзи банд қилган ёки хорижда ишлаган шахс сифатида Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ тўланган даврлар.

Масалан, аёллар ишлаганига 20 йил бўлганда 54 ёшдан ёшга доир пенсияга чиқиши мумкин.

Юқоридаги даврлар учун камида 7 йил иш стажига эга бўлганда фуқаронинг ҳарбий хизмат, олий ўқув юртидаги кундузги ўқиш ҳамда бола парвариши учун таътилда бўлган (ҳар бир бола учун 3 йил, жами 6 йилгача) даврдлар ҳам умумий иш стажига қўшилади.

Пенсияга тайёргарлик қандай амалга оширилади?

Пенсия тайинлашда фуқаронинг расмий ишлаган даври ва солиқ тўланган иш ҳақи (даромади) ҳисобга олинади. Яъни, расмий иш ва даромад орқали йилма йил пенсияга ҳуқуқ шаклланиб боради. Бунинг учун эса фуқаролар иш фаолияти ва даромадини расмийлаштириб бориши керак.

Жамғарма кўп миқдордаги маблағ билан пенсияга чиқиш учун фуқароларга қуйидагиларни тавсия қилмоқда:

  • меҳнат фаолияти расмий шаклда кетаётганига, ташкилот иш стажини ёзиб бораётганига ишонч ҳосил қилиш. Буни Ягона портали орқали мустақил текшириш ҳам мумкин;
  • иш берувчидан иш стажи тўғрисидаги маълумотларини рақамлаштиришни талаб қилиш;
  • ҳисобланган ва қўлга оладиган иш ҳақи, ушлаб қолинаётган даромад солиқлари ҳамда жамғариб борилаётган пенсия учун ўтказилаётган маблағ кабиларни доимий текшириб бориш;
  • норасмий фаолиятдагилар ўз-ўзини банд қилган ҳолда рўйхатдан ўтиб, Пенсия жамғармасига белгиланган тартибда ижтимоий солиқ тўлаш орқали иш стажини кўпайтириш;
  • пенсия қонунчилигига оид янгиликлар, маълумотлар билан мунтазам равишда танишиб бориш, киритилаётган ўзгариш ва қўшимчалардан хабардор бўлиш.

Шу билан бирга, меҳнат фаолиятини юритмаётган фуқаролар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимларига меҳнат дафтарчасидаги маълумотларини рақамлаштиришни сўраб мурожаат қилишлари лозим.

Меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотларни рақамлаштириш пенсияга чиқиш вақти келганда ортиқча оворагарчиликнинг олдини олади. Бундай маълумотларни Ягона порталда кўриш мумкин.

Пенсия жамғармаси ушбу тавсиялар асосида меҳнат фаолиятини олиб бориш орқали пенсия ёшига етган фуқароларнинг пенсия таъминоти кафолатланишини қайд этди.

Қўшимча маълумотлар, пенсияга оид масалалар бўйича жамғарма Cалл марказининг 1271 рақамига мурожаат қилиш мумкин.

Банкоматдаги муаммо учун жарима, бир қисми қопланадиган автокредитлар ва бепул бухгалтерия хизматлари. Ўзбекистонда 1 августдан нималар ўзгаради?
Янгиликлар 14:59 · 31.07.2026
Банкоматдаги муаммо учун жарима, бир қисми қопланадиган автокредитлар ва бепул бухгалтерия хизматлари. Ўзбекистонда 1 августдан нималар ўзгаради?
Бюджет сўровларидаги асоссиз харажатлар қисқартирилади
Молия, Янгиликлар 11:59 · 31.07.2026
Бюджет сўровларидаги асоссиз харажатлар қисқартирилади
Ўзбекистонда аҳоли даромадлари ярим йилда 9,2 фоизга ўсди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 10:15 · 31.07.2026
Ўзбекистонда аҳоли даромадлари ярим йилда 9,2 фоизга ўсди
МБ банк омонатларига солиқ жорий этилиши бўйича таклифга муносабат билдирди
Янгиликлар 8:48 · 31.07.2026
МБ банк омонатларига солиқ жорий этилиши бўйича таклифга муносабат билдирди
Тошкентда 35 та бозор ва савдо комплекси сотувга чиқарилади (рўйхат)
Янгиликлар 17:22 · 30.07.2026
Тошкентда 35 та бозор ва савдо комплекси сотувга чиқарилади (рўйхат)
Банк омонатлари фоизларидан 5 фоизлик солиқ ундириш таклиф қилинмоқда
Янгиликлар 14:43 · 30.07.2026
Банк омонатлари фоизларидан 5 фоизлик солиқ ундириш таклиф қилинмоқда