BlackRock Ўзбекистонда газни суюқ ёнилғига айлантириш лойиҳасига сармоя киритишни режалаштирмоқда

11:34 · 08.07.2026

Сохта чеклар туфайли миллиардлаб сўмлик кешбэк тўловлари тўхтатилди

10:40 · 08.07.2026

Ўзбекистонда «E-bozor» ягона рақамли платформаси ишга туширилади

16:39 · 07.07.2026

IT Park резидентларининг ходимлари учун солиқ имтиёзлари узайтирилади

15:46 · 07.07.2026

Ўзбекистонда энди жарима майдончасидан автомобилни олиб чиқишга рухсат QR-код орқали берилади

12:47 · 07.07.2026

Ўзбекистон жорий операциялар ҳисоби тақчиллиги 19 баробарга ўсди, ташқи қарз ўзгармади

11:35 · 07.07.2026

Тошкент шаҳри ва вилоятида бизнес кайфияти яхшиланди — Марказий банк

17:32 · 06.07.2026

Ўзбекистонда уч ойда 5,7 трлн сўмлик ипотека кредитлари ажратилди

15:06 · 06.07.2026

Июнь ойида инфляция энергия тарифлари ва кўмир нархи ошиши фонида тезлашди

11:49 · 06.07.2026

Дунёнинг энг йирик иқтисодиётлари рейтинги эълон қилинди

10:05 · 06.07.2026

Мақсадли ипотека депозитларини жорий этиш бўйича тажриба-синов лойиҳаси амалга оширилади

14:25 · 03.07.2026

«Маош қуллиги»ни бекор қилувчи тизим ишлаб чиқилди

12:14 · 03.07.2026

Ўзбекистонга пул ўтказмаларида Россиянинг улуши пасайишда давом этмоқда

11:57 · 03.07.2026

Ўзбекистоннинг ялпи ташқи қарзи бир йилда 20 фоизга кўпайди

10:07 · 03.07.2026

Ўзбекистонда вакансиялар сони қарийб 10 фоизга ошди — Марказий банк

15:18 · 02.07.2026

Ўзбекистон йил бошидан буён олтин экспортини 4,3 баробарга қисқартирди

14:25 · 02.07.2026

«Заправка»ларда июнь ойидаги тушумлар 3,6 трлн сўмга етди

10:21 · 02.07.2026

1 июлдан солиқ порталидаги айрим хизматлар вақтинча ишламайди

17:23 · 01.07.2026

«Уйингизга хуш келибсиз!» — Airbnb’нинг муваффақият тарихи

Airbnb — бу оддий ижара платформасидан миллионлаб одамлар учун уйдек муҳит яратадиган глобал экотизимга айланган сервис. Унинг тарихи — ижодкорлик, жасорат ва фойдали ғояни қандай қилиб миллиардлик бизнесга айланиши мумкинлигининг ёрқин намунасидир.

«Уйингизга хуш келибсиз!» — Airbnb’нинг муваффақият тарихи

Ушбу рақамли платформа Facebook ва Amazon қаторида туришга қодир — унда 200 дан ортиқ мамлакатдаги 100 мингта шаҳар бўйлаб 7 миллиондан ортиқ ижарага таклифлар мавжуд. Сўнгги йилларда компаниянинг даромади 22 баравар ошди, асос солинганидан буён жалб қилинган инвестициялар ҳажми эса 4,4 миллиард долларни ташкил этмоқда.

Airbnb — бутун дунё бўйлаб қисқа муддатли турар жойни ижарага бериш хизмати. Компания 2008 йилда пайдо бўлган, бу ҳали sharing economy концепцияси шаклланишидан бир неча йил аввал эди. Ҳозир бўлса Airbnb айнан шу концепция билан узвий боғланган ҳолда танилган.

Лос-Анжелесдаги ишини ташлаган Брайан Чески Сан-Францискога, университетдаги дўсти Жо Геббиянинг ёнига боради. Улар биргаликда Airbnb’ни ишга туширади. Стартап ғояси квартира учун тўлов қилиш эҳтиёжидан келиб чиққан. Ижара ҳақи 1150 долларни ташкил этарди, лекин бир пайтлари уларнинг қўлида фақат 1000 доллар қолганди. Бу вақт шаҳарда Американинг саноат дизайни жамияти конференцияси бўлиб ўтаётган эди ва дўстлар меҳмонхоналарда жой тополмаган меҳмонларни уйларига вақтинча жойлаштириб, пул ишлаб олишга қарор қилади. Улар меҳмонларга учта ҳаво тўшаги ва нонушта таклиф қилади — Airbed & Breakfast (ҳаво тўшаги ва нонушта). Кейинчалик улар сайт яратишади ва унга Airbedandbreakfast.com деб ном беришади. Вақт ўтиши билан ном қисқартирилиб Airbnb бўлган ва уларга Гарвард университети битирувчиси, Microsoft’нинг собиқ дастурчиси Нейтан Блечарзик қўшилган.

Платформа ишга тушган биринчи йилда кунига 10-20 та брон амалга оширилган. Ҳозирда эса бу кўрсаткич 2 миллиондан ошади.

Биринчи инвестицияларни топиш осон кечмаган: 2008 йил июнь ойида улар 7 та венчур инвестори билан боғланади — 5 тасидан рад жавоби олишади, иккита хат эса умуман жавобсиз қолади. Улар инвесторларга компаниянинг 10 фоиз улушини 150 минг доллар эвазига таклиф қилишганди. Ҳозир бу улушнинг қиймати 4 миллиард доллардан ошиб кетган. Бугунги кунда Airbnb лойиҳасига сармоя киритганлар орасида DST, Sequoia, Andreessen Horowitz, Tiger Global ва Fidelity Investments каби йирик фондлар бор. Компания ташкил этилганидан бери тахминан 4,4 миллиард доллар сармоя жалб қилган.

Ёшлар стартапни кредит ҳисобига ривожлантираётган бўлсалар-да, қўшимча даромад манбаларини ҳам излаб топишган. Масалан, 2008 йилда Колорадо штатидаги Денвер шаҳрида бўлиб ўтган Демократик партия съезди олдидан улар Барак Обама тасвири туширилган овсянка қутиларини дизайн қилишади. 500 донадан иборат партияни ўзлари йиғиб, овсянка билан тўлдириб, ҳар бирини 40 доллардан сувенир сифатида сотишади. Сотувдан тушган пулни стартапни ривожлантиришга йўналтиришади.

Айни шу овсянка қутилари Airbnb’ни Пол Грэмнинг венчур фондига тегишли Y Combinator бизнес-инкубатор дастурига олиб киради. Компания 20 минг доллар миқдорида инвестиция, бизнес ғояни синаб кўриш учун 3 ой вақт ва Нью-Йоркқа кўчиб ўтиш тавсиясини олади.

Янги жойга кўчиб ўтгач, Чески, Геббия ва Блечарзик Airbnb фаолияти моделини ишлаб чиқишади: улар ижарага таклиф этилаётган уйларни шахсан текширишарди (ҳатто ўзлари Airbnb орқали квартира ижарага олишарди), сифатли суратлар, калитларни топшириш ва уйни тозалаш жараёнини пухта ўйлаб чиқишади.

2011 йилда лойиҳа 1 миллионта брон қилиш чегарасидан ўтади ва АҚШдан ташқарига чиқади — Европа бозорига кириб бориш мақсадида учта домен сотиб олинади ва саккизта европа шаҳрида офислар очилади.

Ҳозирги кунда компаниянинг 500 миллионга яқин мижози бор ва дунёдаги энг йирик турар жой фондига эга — Airbnb’да 7 миллионта таклиф мавжуд, солиштириш учун: HomeAway’да 2 миллион, Marriott’да 1,3 миллион, Hilton’да 0,9 миллион, Intercontinental’да эса 0,8 миллион.

Сервис қандай пул ишлайди

Airbnb’нинг асосини икки томонлама онлайн платформа ташкил қилади — у дунё бўйлаб уй ва квартира эгаларига ўз мулкини ижарага бериш, сайёҳларга эса уларни брон қилиш имконини беради. Airbnb бу жараёнда воситачи сифатида иштирок этади.

Airbnb’нинг асосий харажатлари тўрт йўналишда жамланган:

  • Технологик инфратузилма,
  • Ходимлар ойлиги,
  • Фотографлар хизмат ҳақи,
  • Маркетинг.

Airbnb ҳар бир брон учун 14,2 фоизгача фойдаланувчидан, ва 3 фоиз транзакция учун уй эгасидан комиссия олади (Airbnb Plus фойдаланувчилари ва Италиядаги ижарачилар учун бу кўрсаткич юқорироқ бўлиши мумкин).

Бундан ташқари, уй эгалари эълон жойлаштириш учун 14-20 фоиз ҳақ тўлайди (Хитойда бу кўрсаткич 10 фоиз).

Airbnb’нинг маълум қилишича, компания 2017 ва 2018 йилларда EBITDA бўйича (солиқлар, фоизлар ва бошқа харажатлардан олдинги кўрсаткич) фойда кўрган. 2017 йилда компания даромади 2,6 млрд доллар, 2018 йилда эса 3,6 млрд долларни ташкил этган.

Airbnb уй эгаларининг ҳам даромад топишига ёрдам беради. Анъанавий ижара хизматлари билан солиштирилганда, Airbnb орқали уйни ижарага берган одам ўртача анъанавий ижарадан икки баробар кўп даромад олиши мумкин.

Компаниянинг бозордаги улуши ҳар 2-3 йилда икки бараварга ошмоқда. Бу ўсишнинг асосий сабаби — Airbnb’нинг классик меҳмонхона хизматларига нисбатан анча арзон бўлиши (айрим ҳолатларда 60 фоизгача фарқ).

Ўсиш истиқболлари

Airbnb’нинг келажакдаги ўсишига катта туртки берадиган омил — компаниянинг Халқаро Олимпия Қўмитаси (XOҚ) билан 2028 йилгача тузилган ҳомийлик шартномаси. Унга кўра, Airbnb Токио (2020), Пекин (2022), Париж (2024), Милан (2026) ва Лос-Анжелесда (2028) бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинлари пайтида спортчилар ва расмийлар учун бепул турар жой билан таъминлайди.

Airbnb энди оддий ижара платформаси эмас — у дунёдаги энг йирик тадбирлар учун турар жой хостинги билан шуғулланувчи глобал майдонга айланган. Олимпиадада тахминан 15 минг атлет иштирок этади ва 500-700 минггача меҳмон ташриф буюради.

Airbnb’нинг номер фонди яқин рақиби HomeAway’дан 2,5 баравар катта. 2008 йилда хизмат ишга тушганидан бери, Airbnb орқали уйини ижарага берган фойдаланувчилар жами 80 миллиард доллардан ортиқ даромад топган (2019 йил 15 сентябр ҳолатига кўра).

Бугунги кунда Airbnb базасида 100 мингдан зиёд шаҳарларда жойлашган 7 миллионта турар жой объекти бор.

BlackRock Ўзбекистонда газни суюқ ёнилғига айлантириш лойиҳасига сармоя киритишни режалаштирмоқда
Янгиликлар 11:34 · 08.07.2026
BlackRock Ўзбекистонда газни суюқ ёнилғига айлантириш лойиҳасига сармоя киритишни режалаштирмоқда
Сохта чеклар туфайли миллиардлаб сўмлик кешбэк тўловлари тўхтатилди
Янгиликлар 10:40 · 08.07.2026
Сохта чеклар туфайли миллиардлаб сўмлик кешбэк тўловлари тўхтатилди
Ўзбекистонда «E-bozor» ягона рақамли платформаси ишга туширилади
Янгиликлар 16:39 · 07.07.2026
Ўзбекистонда «E-bozor» ягона рақамли платформаси ишга туширилади
IT Park резидентларининг ходимлари учун солиқ имтиёзлари узайтирилади
Янгиликлар 15:46 · 07.07.2026
IT Park резидентларининг ходимлари учун солиқ имтиёзлари узайтирилади
Ўзбекистонда энди жарима майдончасидан автомобилни олиб чиқишга рухсат QR-код орқали берилади
Авто, Янгиликлар 12:47 · 07.07.2026
Ўзбекистонда энди жарима майдончасидан автомобилни олиб чиқишга рухсат QR-код орқали берилади
Ўзбекистон жорий операциялар ҳисоби тақчиллиги 19 баробарга ўсди, ташқи қарз ўзгармади
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:35 · 07.07.2026
Ўзбекистон жорий операциялар ҳисоби тақчиллиги 19 баробарга ўсди, ташқи қарз ўзгармади