QR-кодлар орқали тўловларни амалга ошириш тартиби тасдиқланди

17:08 · 16.04.2026

Педагоглар учун ипотека субсидиясига аризалар 20 апрелдан қабул қилинади

12:04 · 16.04.2026

Молиявий жаримага тортилган тадбиркор бир ойда жариманинг 50 фоизини тўласа, қолган қисмини тўлашдан озод бўлади

10:22 · 16.04.2026

Ўзбекистон автомобил бозорида Chevrolet’нинг улуши 80 фоиздан пасайди

17:09 · 15.04.2026

Ногиронлик пенсияларини проактив шаклда тайинлаш бошланади

12:44 · 15.04.2026

ХВЖ Ўзбекистонни фойдали давлат корхоналарини хусусийлаштириб, зарар кўраётганларини ёпишга чақирди

12:08 · 15.04.2026

Шикастланган авторақамларни онлайн алмаштириш имкони яратилди

14:57 · 14.04.2026

Ўзбекистонда 2,2 млн киши ўзига кредит олишни тақиқлади

11:16 · 14.04.2026

Жаҳон банки Ўзбекистон иқтисодиёти бўйича ўрта муддатли прогнозларини яхшилади

10:07 · 14.04.2026

Марказий банк 20 та банкка нисбатан жарима санкцияларини қўллади

16:39 · 13.04.2026

Тошкентда янги бинолардаги уйлар иккиламчи бозорга нисбатан қимматроқ нархланмоқда — МБ таҳлили

13:51 · 13.04.2026

Бен Франсис — гараждан миллиардлаб доллар келтирган брендгача бўлган йўл

12:42 · 13.04.2026

ОТБ Ўзбекистон иқтисодиёти бўйича ҳисобот берди

10:42 · 13.04.2026

Ўзбекистонликлар орасида пул жамғармайдиганлар улуши ортди

9:01 · 13.04.2026

Ўзбекистонда пулли автомобиль йўлларида йўл ҳақи қандай белгиланади?

10:11 · 11.04.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

9:11 · 11.04.2026

МБ: Аҳоли учун ойлик иш ҳақи асосий даромад манбаи бўлиб қолмоқда

15:56 · 10.04.2026

Миллий валютада чиқарилган суверен халқаро облигацияларнинг қандай афзалликлари бор?

12:12 · 10.04.2026

Ўзбекистонда май ойидаги инфляция даражаси 1,5 фоизни ташкил этди

Истеъмол секторидаги нархлар 2025 йилнинг май ойида йиллик ИНИ 108,7 фоизни ташкил этиб, жорий йилнинг апрель ойига нисбатан 1,4 фоиз бандга пасайди.

Ўзбекистонда май ойидаги инфляция даражаси 1,5 фоизни ташкил этди

Май ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар нархлари ўртача 1,5 фоизга ошди. Бу ҳақда Статистика қўмитаси шарҳида маълум қилинди.

Истеъмол секторидаги нархлар 2025 йилнинг май ойида йиллик ИНИ 108,7 фоизни ташкил этиб, жорий йилнинг апрель ойига (110,1 фоиз) нисбатан 1,4 фоиз бандга пасайди.

2025 йилнинг май ойида истеъмол нархлари индекси таркибида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўртача 0,8 фоизга пасайди, ноозиқ-овқат товарлари 1,7 фоизга ва аҳолига пуллик хизматлар кўрсатиш нархлари ўртача 5,9 фоизга ошгани кузатилган.

Мазкур ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун 10 мингдан ортиқ савдо нуқталари ва хизмат кўрсатиш объектларида 170 мингга яқин нархлар қайд этилган.

Май давомида озиқ-овқат маҳсулотлари 0,8 фоиз арзонлашган бўлса, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 1,7 фоиз, хизматлар нархи 5,9 фоиз қимматлашган.

«Бундай ҳолат кўп жиҳатдан коммунал хизматлар соҳасидаги тарифларни оширилиши билан боғлиқ бўлди», дейилади қўмита шарҳида.

Инфляция даражаси Фарғона, Хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистонда юқори ўсган. Ўртача кўрсаткичдан баланд бўлган йиллик инфляция Қашқадарё, Фарғона ва Хоразм вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида қайд этилган.

Қўмита таҳлилида 2025 йил май ойидан бошлаб, аҳоли учун электр энергияси ва газ нархи оширилганини ҳам эслаб ўтилган. Бунда республика бўйича ток нархи ўртача 18,8 фоизга, газ 39,2 фоизга қимматлашгани келтирилган. Шу билан бирга, бир ой ичида метан нархи 27 фоизга, маиший истеъмолдаги суюлтирилган газ тарифи эса 25 фоизга кўтарилган.

Май ойида бензин ва пропан нархларида 0,1-2,7 фоиз оралиғида тушиш кузатилган. Автомобиль транспорти хизматлари 2,4 фоизга, темирйўл транспорти хизматлари 0,1 фоизга қимматлашган. Ҳаво транспортида йўловчи ташиш хизматлари ўртача 5,4 фоизга арзонлашган.

«Бу Ўзбекистон ҳаво йўлларида ички қатновлар учун эконом класс тарифларининг пасайиши билан боғлиқ бўлди», дея қайд этилган шарҳда.

Ўтган ойда мобил алоқа хизматлари нархи ўртача 2,9 фоизга ошди.

Асосий турдаги озиқ-овқатлар туркумига кирувчи сабзавотлардан бодринг 61,1 фоиз, помидор 27,1 фоиз арзонлашди. Карам 14 фоизга, картошка 1,9 фоизга, пиёз нархи 1,2 фоизга тушди. Сабзи эса 15 фоиз қимматлашди. Шу билан бирга, ўсимлик ёғи 4 фоизга, шакар нархи 2,2 фоизга ошди.

Мол ва қўй гўшти нархлари 0,8 фоиз, парранда гўштида 0,3-0,5 фоиз кўтарилди. Бундан ташқари, тухум 4 фоиз, гуруч 0,5 фоиз, хом сут 0,2 фоиз арзонлашди.

QR-кодлар орқали тўловларни амалга ошириш тартиби тасдиқланди
Янгиликлар 17:08 · 16.04.2026
QR-кодлар орқали тўловларни амалга ошириш тартиби тасдиқланди
Педагоглар учун ипотека субсидиясига аризалар 20 апрелдан қабул қилинади
Янгиликлар 12:04 · 16.04.2026
Педагоглар учун ипотека субсидиясига аризалар 20 апрелдан қабул қилинади
Молиявий жаримага тортилган тадбиркор бир ойда жариманинг 50 фоизини тўласа, қолган қисмини тўлашдан озод бўлади
Молия, Янгиликлар 10:22 · 16.04.2026
Молиявий жаримага тортилган тадбиркор бир ойда жариманинг 50 фоизини тўласа, қолган қисмини тўлашдан озод бўлади
Ўзбекистон автомобил бозорида Chevrolet’нинг улуши 80 фоиздан пасайди
Авто, Янгиликлар 17:09 · 15.04.2026
Ўзбекистон автомобил бозорида Chevrolet’нинг улуши 80 фоиздан пасайди
Ногиронлик пенсияларини проактив шаклда тайинлаш бошланади
Янгиликлар 12:44 · 15.04.2026
Ногиронлик пенсияларини проактив шаклда тайинлаш бошланади
ХВЖ Ўзбекистонни фойдали давлат корхоналарини хусусийлаштириб, зарар кўраётганларини ёпишга чақирди
Янгиликлар 12:08 · 15.04.2026
ХВЖ Ўзбекистонни фойдали давлат корхоналарини хусусийлаштириб, зарар кўраётганларини ёпишга чақирди