Magnum нега Ўзбекистондаги супермаркетлар тармоғини қисқартирмоқда?

15:06 · 18.06.2025

Ўзига кредит ажратилишини тақиқлаш имконияти пайдо бўлди

10:29 · 18.06.2025

Марказий банк фуқароларни рақамли фирибгарлик ҳақида огоҳлантирди

11:06 · 17.06.2025

Хитойда мия имплантини жойлаштириш бўйича биринчи операция ўтказилди

10:28 · 17.06.2025

President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди

10:00 · 17.06.2025

1 августдан барча вилоят ва туман ҳокимликларида иш ҳақи оширилади

13:48 · 16.06.2025

Маҳаллаларда ер, мол-мулк ва сув солиқларини ундиришнинг янги механизми ишлаб чиқилади

12:30 · 16.06.2025

Президент Администрациясининг Назорат инспекцияси тугатилади

10:55 · 16.06.2025

Банк кредити арзонроқми ёки насия савдо: қайси бири ҳақиқатан ҳам фойдалироқ?

16:47 · 14.06.2025

Moody’s ҳам Ўзбекистоннинг суверен рейтинги бўйича прогнозни ўзгартирди

10:38 · 14.06.2025

Ижарага олинган 100 га яқин автомобил қўшни давлатларга сотиб юборилгани аниқланди

17:53 · 13.06.2025

15:52 · 13.06.2025

KFC: бренднинг яратилиш ва ривожланиш тарихи

10:26 · 13.06.2025

Рақобат қўмитаси Yandex UB’га нисбатан иш қўзғатди

17:46 · 12.06.2025

Octobank 13 июндан Humans карталарига хизмат кўрсатишни тўхтатади

15:45 · 12.06.2025

12:50 · 12.06.2025

Таксичилик қилувчилар фақат ўз вилояти ҳудудида фаолият юритиши кераклиги тасдиқланди

12:44 · 12.06.2025

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қарийб 50 млрд долларга етди

12:03 · 11.06.2025

Ўзига кредит ажратилишини тақиқлаш имконияти пайдо бўлди

Жисмоний шахслар учун ўз маълумотларини кредит битими тузиши тақиқланган шахслар реестрига киритиш хизмати ишга тушди. «Кредит-ахборот таҳлилий маркази» хизмат бепул эканини ва у одамларга ўзининг хабарисиз кредитлар расмийлаштирилиши ҳолатларининг олдини олишини қайд этган.

Ўзига кредит ажратилишини тақиқлаш имконияти пайдо бўлди
Фото: ТАСС

«Кредит-ахборот таҳлилий маркази» кредит бюроси 6 июндан бошлаб жисмоний шахсларга ўзига кредит ажратилишини тақиқлаш имконини берувчи хизмат ишга туширилганини маълум қилди.

Яъни, бюро «жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотларни кредит битими тузиши тақиқланган шахслар реестрига киритиш ёки реестрдан чиқариш бўйича» хизматни жорий қилган.

Мазкур хизмат орқали жисмоний шахслар ўзларининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими расмийлаштирилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битимини тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаш имкониятига эга бўлади.

«Бу ўз навбатида бугунги кунда ўсиб бораётган жисмоний шахсларнинг хабарисиз кредитлар расмийлаштирилиши ҳолатларининг олдини олишга туртки бўлади. Ушбу хизмат бепул бўлиб, ундан дастлаб Кредит бюросининг расмий веб-сайти орқали фойдаланиш мумкин», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 4 март куни президент томонидан имзоланган қонун билан «Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида»ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганди. Қонун қуйи палата томонидан 15 январь куни қабул қилинган. Сенат 20 февраль куни маъқулланган.

Ҳужжатга кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими расмийлаштирилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битимини тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин. Кредит битимини тузишни тақиқлаш ёки бундай тақиқни олиб ташлаш ихтиёрий амалга оширилади.

Бунинг учун кредит битими тузиш тақиқланган шахслар реестри жорий этилади. Кредит битими тузиши тақиқланган шахслар реестри кредит битими тузиши тақиқланган жисмоний шахслар тўғрисидаги ахборотни ўз ичига олган ва кредит бюролари томонидан юритиладиган ягона маълумотлар базаси ҳисобланади.

Бундай шахсларнинг ўзаро мувофиқлаштирилган реестрини кредит бюролари томонидан юритилиш тартибини Марказий банк белгилайди.

Қонун билан кредит ташкилотларига шахснинг кредит олиш ҳуқуқи мавжудлигини текшириш мажбурияти юкланди. Агар фуқаро кредит олишдан воз кечган бўлса, унга кредит ажратиш ноқонуний ҳисобланади.

Gazeta’даги маълумотларга кўра, 2023 йилда 2790 нафар фуқаронинг номига уларнинг хабардорлигисиз 19 миллиард сўмлик кредитлар берилган, 2024 йилнинг саккиз ойида эса 874 нафар жисмоний шахс жабрланган, уларга 36,6 миллиард сўм маблағ ажратилган.

Magnum нега Ўзбекистондаги супермаркетлар тармоғини қисқартирмоқда?
Янгиликлар 15:06 · 18.06.2025
Magnum нега Ўзбекистондаги супермаркетлар тармоғини қисқартирмоқда?
Ўзига кредит ажратилишини тақиқлаш имконияти пайдо бўлди
Янгиликлар 10:29 · 18.06.2025
Ўзига кредит ажратилишини тақиқлаш имконияти пайдо бўлди
Марказий банк фуқароларни рақамли фирибгарлик ҳақида огоҳлантирди
Янгиликлар 11:06 · 17.06.2025
Марказий банк фуқароларни рақамли фирибгарлик ҳақида огоҳлантирди
Хитойда мия имплантини жойлаштириш бўйича биринчи операция ўтказилди
Технология, Янгиликлар 10:28 · 17.06.2025
Хитойда мия имплантини жойлаштириш бўйича биринчи операция ўтказилди
President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди
Янгиликлар 10:00 · 17.06.2025
President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди
1 августдан барча вилоят ва туман ҳокимликларида иш ҳақи оширилади
Янгиликлар 13:48 · 16.06.2025
1 августдан барча вилоят ва туман ҳокимликларида иш ҳақи оширилади