Ўзбекистонда кўчмас мулкни бозор нархида баҳолашга ўтилади ва солиқ ставкалари пасайтирилади

15:39 · 30.07.2025

UzAuto Motors энди бир хил моделдаги автомобиль буюртмасида етказиб бериш муддатини узайтирмайди

11:14 · 30.07.2025

Ўзбекистонда иш ҳақи, пенсия ва нафақаларни инфляциядан юқори даражада ошириш режалаштирилмоқда

17:52 · 29.07.2025

Ўзбекистонда аҳолининг учдан бирида пул жамғармаси йўқ

13:38 · 29.07.2025

Олти ойда Ўзбекистон банклари қанча ишлаб топди?

11:33 · 29.07.2025

payme «payme people» содиқлик дастурини янгиламоқда

18:00 · 28.07.2025

Дефицит қисқарди, газ ва олтин сотиш кўпайди – Ўзбекистон ташқи савдоси шарҳи

14:23 · 28.07.2025

Ҳар учинчи ўзбекистонлик камдан-кам ҳолларда нақд пул билан тўлайди — МБ

10:14 · 28.07.2025

Ўзбекистон июнь ойида автомобиллар импортини камайтирди

13:00 · 26.07.2025

«Хато қилишдан қўрқманг». Click компаниясининг муваффақият йўли

11:56 · 25.07.2025

Ўзбекистонда ярим йиллик солиқ тушумлари 20 фоиз кўпайди

10:46 · 25.07.2025

Ипотека кредитлари тақдим этиш тартиби ўзгаради

17:09 · 24.07.2025

Мажбурий автосуғурта суммаси икки баравар оширилади

16:33 · 24.07.2025

Ўзбекистонда биринчи микромолия банки очилмоқда

10:59 · 24.07.2025

Ўзбекистонда нақд пулга бўлган талаб кескин ортди

18:33 · 23.07.2025

Қозоғистон банки Click’нинг 49 фоиз акциясини сотиб олади

13:27 · 23.07.2025

АҚШда визалар учун 250 доллар миқдорида янги йиғим жорий этилади

12:58 · 23.07.2025

Ўзбекистонда Cobalt ишлаб чиқариш кетма-кет учинчи ой пасаймоқда

15:35 · 22.07.2025

Ижарага олинган 100 га яқин автомобил қўшни давлатларга сотиб юборилгани аниқланди

Божхона қўмитасига кўра, Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган енгил автомобилларни давлат чегара ўтказиш пунктлари орқали ишончнома орқали олиб чиқиб, сўнгра уларни сотиб юбориш ҳолатлари учрамоқда.

Ижарага олинган 100 га яқин автомобил қўшни давлатларга сотиб юборилгани аниқланди

Божхона қўмитаси шахсий автотранспорт воситаларини ишончнома орқали ўзгалар тасарруфига берган фуқароларни огоҳлантирди. Бу ҳақда қўмита матбуот котиби Ҳусан Тангриев хабар берди.

Унинг қайд этишича, охирги вақтларда Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган енгил автомобилларни давлат чегара ўтказиш пунктлари орқали ишончнома орқали олиб чиқиб, сўнгра уларни сотиб юбориш ҳолатлари учрамоқда. Божхона қўмитасининг тезкор тузилмалари томонидан бу каби ҳолатларни вақтида аниқлашга қаратилган тезкор-қидирув тадбирлари амалга оширилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 28 январь куни Қозоғистон билан чегарадаги Малик (Сирдарё) чегара божхона пости орқали қўшни давлат фуқароси бошқарувида Қозоғистон рақами остида Lacetti автомобили кириб келган.

Ваҳолангки, мазкур автомобиль 2024 йилнинг 24 июнь куни ушбу пункт орқали Ўзбекистон давлат рақами остида Ўзбекистон фуқароси томонидан ишончнома асосида олиб чиқилган. Натижада, ушбу автотранспорт воситаси қидирувда эканлиги фош қилинди.

Шу каби ҳолат Ғишткўприк (Жибек Жоли) чегара божхона постида ҳам аниқланди. Бу ҳолатда ҳам қўшни давлат фуқароси бошқарувидаги Қозоғистон давлат рақами остидаги Cobalt автомобили 6 январь куни чегара орқали Ўзбекистонга кириб келган.

Ушбу автомобиль ўтган йилнинг 19 апрель куни Ўзбекистон фуқароси томонидан ишончнома асосида Ўзбекистон давлат рақами билан Яллама пости орқали олиб чиқилган. Бу автомобиль ҳам қидирувда бўлган.

28 март куни Сирдарё вилоятидаги Ховособод чегара пости орқали Тожикистондан кириб келган давлат рақами остидаги Chevrolet Menlo, 3 май куни Сурхондарёдаги Сариосиё пости орқали мамлакатга кирган Volkswagen Cross русумли автомобиллари қидирувда бўлгани аниқланди.

Мазкур транспорт воситаларидан бири ўтган йилнинг 27 ноябрь куни Тошкент вилоятидаги Ойбек чегара пости, иккинчиси эса Фарғона вилоятидаги Андархон пости орқали ишончнома остида олиб чиқилган, Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган автомобиллар эканлиги аниқланди. Барча ҳолатлар бўйича процессуал тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Автомобилларни ижарага бериш (rent car) билан шуғулланувчи компаниялардан 6 нафар фуқаро томонидан ижара шартномаси ҳамда ишончнома асосида олинган 100 га яқин транспорт воситалари чегара постлари орқали олиб чиқиб кетилиб, қўшни давлатларда сотиб юборилган.

Мазкур ҳолатлар бўйича Божхона қўмитаси тузулмалари томонидан кенг қамровли тезкор қидирув тадбирлари ташкил этилиб, ҳолатга аниқлик киритиш учун қўшни мамлакатлар божхона хизматлари билан биргаликда иш олиб борилмоқда.

Шунингдек, Ҳусан Тангриев жорий йилнинг ўтган беш ойи давомида мамлакат чегараси орқали жами 800 мингга яқин енгил автомобиллар ҳаракатланганини маълум қилди.

«Божхона ходимлари ҳайдовчиларнинг шахсни, автотранспортнинг рўйхатдан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар, зарур ҳолларда, автомобиль бошқа шахслар томонидан чегарадан олиб чиқилаётганда автомобиль эгасининг ишончномаси мавжудлиги текширилади. Агар автомобиль қидирувга берилган бўлса, улар ахборот тизимлари орқали аниқланиб, тўхтатиб қолинади», — деди у.

Божхона қўмитаси фуқароларни ҳушёрллика чақириб, ишончнома асосида берилган автомобилларни қайтариб олишда муамолар кузатилаётган бўлса, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилишни сўради.

Ўзбекистонда кўчмас мулкни бозор нархида баҳолашга ўтилади ва солиқ ставкалари пасайтирилади
Янгиликлар 15:39 · 30.07.2025
Ўзбекистонда кўчмас мулкни бозор нархида баҳолашга ўтилади ва солиқ ставкалари пасайтирилади
UzAuto Motors энди бир хил моделдаги автомобиль буюртмасида етказиб бериш муддатини узайтирмайди
Янгиликлар 11:14 · 30.07.2025
UzAuto Motors энди бир хил моделдаги автомобиль буюртмасида етказиб бериш муддатини узайтирмайди
Ўзбекистонда иш ҳақи, пенсия ва нафақаларни инфляциядан юқори даражада ошириш режалаштирилмоқда
Иқтисодиёт, Янгиликлар 17:52 · 29.07.2025
Ўзбекистонда иш ҳақи, пенсия ва нафақаларни инфляциядан юқори даражада ошириш режалаштирилмоқда
Ўзбекистонда аҳолининг учдан бирида пул жамғармаси йўқ
Янгиликлар 13:38 · 29.07.2025
Ўзбекистонда аҳолининг учдан бирида пул жамғармаси йўқ
Олти ойда Ўзбекистон банклари қанча ишлаб топди?
Янгиликлар 11:33 · 29.07.2025
Олти ойда Ўзбекистон банклари қанча ишлаб топди?
payme «payme people» содиқлик дастурини янгиламоқда
Янгиликлар 18:00 · 28.07.2025
payme «payme people» содиқлик дастурини янгиламоқда