Magnum нега Ўзбекистондаги супермаркетлар тармоғини қисқартирмоқда?

15:06 · 18.06.2025

Ўзига кредит ажратилишини тақиқлаш имконияти пайдо бўлди

10:29 · 18.06.2025

Марказий банк фуқароларни рақамли фирибгарлик ҳақида огоҳлантирди

11:06 · 17.06.2025

Хитойда мия имплантини жойлаштириш бўйича биринчи операция ўтказилди

10:28 · 17.06.2025

President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди

10:00 · 17.06.2025

1 августдан барча вилоят ва туман ҳокимликларида иш ҳақи оширилади

13:48 · 16.06.2025

Маҳаллаларда ер, мол-мулк ва сув солиқларини ундиришнинг янги механизми ишлаб чиқилади

12:30 · 16.06.2025

Президент Администрациясининг Назорат инспекцияси тугатилади

10:55 · 16.06.2025

Банк кредити арзонроқми ёки насия савдо: қайси бири ҳақиқатан ҳам фойдалироқ?

16:47 · 14.06.2025

Moody’s ҳам Ўзбекистоннинг суверен рейтинги бўйича прогнозни ўзгартирди

10:38 · 14.06.2025

Ижарага олинган 100 га яқин автомобил қўшни давлатларга сотиб юборилгани аниқланди

17:53 · 13.06.2025

15:52 · 13.06.2025

KFC: бренднинг яратилиш ва ривожланиш тарихи

10:26 · 13.06.2025

Рақобат қўмитаси Yandex UB’га нисбатан иш қўзғатди

17:46 · 12.06.2025

Octobank 13 июндан Humans карталарига хизмат кўрсатишни тўхтатади

15:45 · 12.06.2025

12:50 · 12.06.2025

Таксичилик қилувчилар фақат ўз вилояти ҳудудида фаолият юритиши кераклиги тасдиқланди

12:44 · 12.06.2025

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қарийб 50 млрд долларга етди

12:03 · 11.06.2025

Magnum нега Ўзбекистондаги супермаркетлар тармоғини қисқартирмоқда?

Ижтимоий тармоқларда Қозоғистоннинг Magnum ритейлери Ўзбекистондаги супермаркетлар тармоғини қисқартираётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Ўзбекистонда кенг кўламли кенгайиш режалари эълон қилинганига қарамай, сўнгги икки йил ичида Қозоғистоннинг Magnum тармоғининг Ўзбекистон чакана савдо бозоридаги амалий ривожланиши амалга ошмаётганини кўрсатмоқда.

Magnum нега Ўзбекистондаги супермаркетлар тармоғини қисқартирмоқда?

EastFruit таҳлилчиларининг таъкидлашича, Ўзбекистондаги Magnum тармоғи 2025 йил июнига келиб дастлаб эълон қилинган 17 тагача кенгайиш ўрнига атиги учта дўконгача қисқарган.

2021 йил январида Қозоғистоннинг йирик чакана савдо тармоғи ҳисобланган Magnum Cash&Carry Ўзбекистон бозорида иш бошлашини эълон қилди. Компания директори Азамат Османов Тошкентда олтитагача дўкон очишни режалаштирилганини, улар асосан гипермаркет шаклида бўлишини айтиб ўтганди.

Шу йилнинг декабрь ойида Magnum Ўзбекистон бозорига кириб, Тошкентда кетма-кет иккита гипермаркет очди, 2023 йил август ойида Франциянинг Carrefour тармоғининг Ўзбекистондаги дўконларини бошқарган Majid Al Futtaim LLC Uzbekistan бизнесини сотиб олиш орқали ўз иштирокини кенгайтирди.

Дастлаб кучли кенгайишни режалаштирган Carrefour тармоғи ҳам Ўзбекистондан чиқиб кетишга қарор қилди ва француз брендининг дўконлари қисқа танаффусдан сўнг Magnum белгиси остида очилди. Ўзбекистон пойтахтидаги иккита дўконга кейинчалик яна бешта дўкон қўшилди.

2023 йил ноябрь ойида Magnum тармоғи вакиллари 2024 йилда яна 10 та дўкон очишни режалаштираётганини ва уларнинг умумий сонини 17 тага етказишини эълон қилди. Бироқ, 2024 йилнинг боши тенденцияларнинг биринчи ўзгариши билан ажралиб турди ва 23 февраль куни Magnum Қоратош филиали ёпилди. 2024 йил охиригача Ўзбекистонда Magnum тармоғининг янги дўконлари очилмади.

Бундан ташқари, 2025 йил май ойида яна иккита савдо нуқтаси — Magnum Юнусобод ва Magnum Atlas Чилонзорнинг ёпилиши ҳақида хабар тарқалди. Расман уларнинг бошқа манзилга «кўчирилиши» айтилган бўлсада, аслида бу ерда худди шу тармоққа тегишли дўкон 2021 йилдан бери фаолият юритаётган эди. Шу сабабли, бу амалда иккита дўконнинг бутунлай ёпилишини англатарди.

Орадан бир ой ўтиб, 2025 йил 16 июнь куни ижтимоий тармоқларда тармоқнинг яна бир дўкони — Magnum Самарқанд Дарвоза ёпилгани ҳақида маълумот пайдо бўлди.

Бундан ташқари, Uzbek Retail Telegram-канали маълумотларига кўра, тармоқнинг қолган дўконларида ассортиментнинг кескин қисқариши кузатилмоқда, бу кўпинча уларнинг ёпилишидан олдин содир бўлади.

Бироқ, ҳозирги кунга қадар Magnum тармоғи вакиллари томонидан бу борада расмий эълонлар ёки баёнотлар берилмаган. Шундай қилиб, 2025 йил 17 июнь ҳолатига кўра, тармоқ Тошкентда жойлашган учта жойда ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

Таъкидланишича, бу вақтинчалик оптималлаштириш, стратегияни ўзгартириш ёки Ўзбекистон бозоридан тўлиқ чиқиш эканлиги ҳозирча номаълум. Бироқ, компания 2023 йилда эълон қилинган Ўзбекистон бозорида фаол кенгайиш стратегиясидан воз кечган.

Magnum нега Ўзбекистондаги супермаркетлар тармоғини қисқартирмоқда?
Янгиликлар 15:06 · 18.06.2025
Magnum нега Ўзбекистондаги супермаркетлар тармоғини қисқартирмоқда?
Ўзига кредит ажратилишини тақиқлаш имконияти пайдо бўлди
Янгиликлар 10:29 · 18.06.2025
Ўзига кредит ажратилишини тақиқлаш имконияти пайдо бўлди
Марказий банк фуқароларни рақамли фирибгарлик ҳақида огоҳлантирди
Янгиликлар 11:06 · 17.06.2025
Марказий банк фуқароларни рақамли фирибгарлик ҳақида огоҳлантирди
Хитойда мия имплантини жойлаштириш бўйича биринчи операция ўтказилди
Технология, Янгиликлар 10:28 · 17.06.2025
Хитойда мия имплантини жойлаштириш бўйича биринчи операция ўтказилди
President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди
Янгиликлар 10:00 · 17.06.2025
President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди
1 августдан барча вилоят ва туман ҳокимликларида иш ҳақи оширилади
Янгиликлар 13:48 · 16.06.2025
1 августдан барча вилоят ва туман ҳокимликларида иш ҳақи оширилади