Европа валютасининг АҚШ доллари ўрнини эгаллашига нима тўсқинлик қилади?

12:25 · 25.06.2025

Банкларни санация қилиш ва тугатиш тартиби белгиланди

10:06 · 25.06.2025

Марказий банк Тожикистон банки ваколатхонасига берилган гувоҳномани бекор қилди

17:20 · 24.06.2025

Ўзбекистонликлар қайси банк хизматларидан мамнун ва қайсиларидан норози?

12:54 · 23.06.2025

Ўзбекистонда иккиламчи бозорда маҳаллий ва хорижий автомобиллар нархи пасайди, электромобиллар қимматлади

10:31 · 23.06.2025

Курьерлик фаолиятини амалга ошириш тартиби белгиланди

9:54 · 23.06.2025

Китобдаги 100 гектар майдонда 20 тонна олтин захираси аниқланди

15:44 · 20.06.2025

Ўзбекистонда ташқи қарз олиш лимитларига риоя қилиш керак – ХВЖ

15:17 · 20.06.2025

Ўзбекистонда хусусийлаштириш суръати, эҳтимол, секинлигича қолади — Moody’s

14:54 · 19.06.2025

Malibu-2 учун тўланмаган шартномалар сотувга қўйилди

10:48 · 19.06.2025

Magnum нега Ўзбекистондаги супермаркетлар тармоғини қисқартирмоқда?

15:06 · 18.06.2025

Ўзига кредит ажратилишини тақиқлаш имконияти пайдо бўлди

10:29 · 18.06.2025

Марказий банк фуқароларни рақамли фирибгарлик ҳақида огоҳлантирди

11:06 · 17.06.2025

Хитойда мия имплантини жойлаштириш бўйича биринчи операция ўтказилди

10:28 · 17.06.2025

President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди

10:00 · 17.06.2025

1 августдан барча вилоят ва туман ҳокимликларида иш ҳақи оширилади

13:48 · 16.06.2025

Маҳаллаларда ер, мол-мулк ва сув солиқларини ундиришнинг янги механизми ишлаб чиқилади

12:30 · 16.06.2025

Президент Администрациясининг Назорат инспекцияси тугатилади

10:55 · 16.06.2025

Банкларни санация қилиш ва тугатиш тартиби белгиланди

«Банкларни санация қилиш тўғрисида»ги қонун қабул қилинди. Унга мувофиқ, Санация қилиш жамғармаси ташкил этилади. Шунингдек, банкни тугатишга оид қоидалар белгиланди.

Банкларни санация қилиш ва тугатиш тартиби белгиланди

“Банкларни санация қилиш ва тугатиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинди.

Қонун банклар, банклар гуруҳлари ва банк акцияларининг назорат пакетига эгалик қилувчи холдинг компанияларига нисбатан татбиқ этилади.

Марказий банк банкларни санация қилиш ва тугатиш соҳасидаги ваколатли давлат органидир.

Қуйида санаб ўтилган барча асосларнинг мавжудлиги банкни санация қилишни бошлаш учун асос деб ҳисобланади:

  • банкнинг тўловга қобилиятсизлиги ёки тўловга қобилиятсизликнинг юзага келиш эҳтимоли юқорилиги;
  • банклар томонидан кўрилган чоралар, шунингдек Марказий банк томонидан қўлланган назорат чоралари тўловга қобилиятсизликни бартараф этишга қодир бўлмаганлиги ёхуд 6 ой ичида бунинг эҳтимоли мавжуд эмаслиги;
  • банкнинг тизимли аҳамиятга молик эканлиги ёки тизимли аҳамиятга молик бўлмаган банкни мажбурий тугатиш орқали белгиланган мақсадларга эришиб бўлмаслиги сабабли санация қилиш зарурлиги.

Марказий банк санация қилинаётган банкнинг махсус бошқарувчисини тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.

Санация қилиш воситалари қуйидагилардан иборат:

  • активлар ва мажбуриятларни ўтказиш (сотиш);
  • оралиқ банкни ташкил этиш;
  • ҳисобдан чиқариш ва (ёки) конвертация қилиш.

Қонунга кўра, санация қилиш тўғрисида қарор қабул қилингунига қадар Марказий банк банкнинг активлари ва мажбуриятлари, шунингдек балансдан ташқари моддалари баҳолашдан ўтказилишини таъминлайди.

Баҳоловчи Марказий банкка қуйидагиларни ўз ичига олган хулосани тақдим этади:

  • банкни санация қилиш бошланган кунда мазкур банкни мажбурий тугатиш ташаббус қилинган бўлса, санация қилинаётган банк акциядор ва кредиторлари кўриши мумкин бўлган зарарларнинг миқдори;
  • санация қилинаётган банкнинг акциядорлари ва кредиторлари кўрган ҳақиқий зарарлар миқдори;
  • юқорида кўрсатилган зарарлар ўртасидаги фарқ.

Шунингдек, Марказий банк ҳамда Омонатларни кафолатлаш агентлигининг қўшма қарори асосида санация қилиш жамғармаси ташкил этилади.

Марказий банк санация қилинаётган банк тузган шартномалар бўйича унинг тўлов ва ўтказмаларга доир муайян мажбуриятларини 6 ҳафтадан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб туришга ҳақли.

Қонунга кўра, банк фаолиятини тугатиш ихтиёрий ёки мажбурий тугатиш шаклида амалга оширилиши мумкин.

Агар банк тўловга қобилиятсиз бўлмаса ёки унинг тўловга қобилиятсизлиги юзага келиши эҳтимоли юқори бўлмаса, у ихтиёрий тугатилиши мумкин.

Банкни ихтиёрий тугатиш Марказий банкнинг розилигига асосан амалга оширилади.

Агар банк тизимли аҳамиятга молик деб эътироф этилмаган бўлса, у “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонунда назарда тутилган ҳолларда мажбурий тугатилиши мумкин.

Банкни мажбурий тугатиш Марказий банк бошқарувининг лицензияни чақириб олиш ва банкни мажбурий тугатиш тўғрисидаги қарори асосида амалга оширилади.

Банкни мажбурий тугатиш суддан ташқари ва суд тартибида амалга оширилиши мумкин.

Банкни мажбурий тугатиш жараёнида мажбурий тугатилаётган банкнинг активлари ҳамда мажбуриятларини бошқа банкка ўтказиш ва (ёки) банкнинг активларини сотиш воситаларидан фойдаланилади.

Европа валютасининг АҚШ доллари ўрнини эгаллашига нима тўсқинлик қилади?
Таҳлил, Янгиликлар 12:25 · 25.06.2025
Европа валютасининг АҚШ доллари ўрнини эгаллашига нима тўсқинлик қилади?
Банкларни санация қилиш ва тугатиш тартиби белгиланди
Янгиликлар 10:06 · 25.06.2025
Банкларни санация қилиш ва тугатиш тартиби белгиланди
Марказий банк Тожикистон банки ваколатхонасига берилган гувоҳномани бекор қилди
Янгиликлар 17:20 · 24.06.2025
Марказий банк Тожикистон банки ваколатхонасига берилган гувоҳномани бекор қилди
Ўзбекистонликлар қайси банк хизматларидан мамнун ва қайсиларидан норози?
Таҳлил, Янгиликлар 12:54 · 23.06.2025
Ўзбекистонликлар қайси банк хизматларидан мамнун ва қайсиларидан норози?
Ўзбекистонда иккиламчи бозорда маҳаллий ва хорижий автомобиллар нархи пасайди, электромобиллар қимматлади
Авто, Янгиликлар 10:31 · 23.06.2025
Ўзбекистонда иккиламчи бозорда маҳаллий ва хорижий автомобиллар нархи пасайди, электромобиллар қимматлади
Курьерлик фаолиятини амалга ошириш тартиби белгиланди
Янгиликлар 9:54 · 23.06.2025
Курьерлик фаолиятини амалга ошириш тартиби белгиланди