Мигрантларнинг Ўзбекистонга пул жўнатмалари кескин кўпайди

22:46 · 17.07.2025

Рақобат қўмитаси 31 та корхонани устун музокара кучига эга деб топди

12:13 · 17.07.2025

Ўзбекистон Mobiuz мобил операторини 300 млн долларга сотишни режалаштирмоқда — Bloomberg

10:26 · 17.07.2025

МБ: Аҳоли омонатлари бўйича фоиз ставкалари кетма-кет учинчи ой пасаймоқда

12:01 · 16.07.2025

Ўзбекистонда ярим йилда енгил автомобиллар савдоси камайди — ИТИМ

10:29 · 16.07.2025

Оролбўйи минтақасида тиббиёт соҳасини рақамлаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда

16:08 · 15.07.2025

Виталик Бутерин — криптовалюта оламининг ёрқин юлдузи

13:36 · 15.07.2025

Ўзбекистонда CitiBank AS’нинг ваколатхонаси аккредитация қилинди

11:33 · 15.07.2025

Ўзбекистонда ипотека кредитлари ҳажми ва кредит олувчилар сони кескин ошди

10:11 · 15.07.2025

Вазирлик ва идораларнинг қарор қабул қилишдаги мустақиллиги оширилади

16:14 · 14.07.2025

Onix ва Cobalt нархлари бироз қимматлашди, BYD E2ʼдан бошқа электомобиллар нархи пасайди

10:43 · 14.07.2025

Солиққа оид низолар бўйича эксперт кенгаши ташкил этилади

9:14 · 14.07.2025

Пулни тежашнинг самарали йўллари борми?

13:24 · 12.07.2025

Ўзбекистонликларнинг 80%дан ортиғи тўй харажатларини яқинларининг ёрдами ва қарзлар ҳисобидан қоплайди — тадқиқот

11:22 · 12.07.2025

НКМК ярим йилда салкам 48 тонна олтин ишлаб чиқарди

11:53 · 11.07.2025

Ўзбекистонда июнь ойида аҳоли томонидан сезилган инфляция даражаси маълум қилинди

10:10 · 11.07.2025

Силикон водийсидан сиёсатга: PayPal асосчиси ва Трампнинг ашаддий тарафдори Питер Тилнинг муваффақият йўли

13:16 · 10.07.2025

UzAuto Motors’нинг соф фойдаси нега кескин камайди?

10:49 · 10.07.2025

Мигрантларнинг Ўзбекистонга пул жўнатмалари кескин кўпайди

2025 йил январь—июнь ойларида чет элдан Ўзбекистонга келиб тушган пул ўтказмалари 8,2 млрд долларни ташкил қилди. Бу 2024 йил мос давридагига нисбатан 1,8 млрд долларга кўп. Шу билан бирга, Россияда мигрантларнинг пул ўтказмалари чекланиши мумкин.

Мигрантларнинг Ўзбекистонга пул жўнатмалари кескин кўпайди

Мамлакатга меҳнат муҳожирлари юборган пуллар ҳажми бир йилда 27 фоиз ўсди. Бу ҳақда Марказий банк шарҳда маълум қилинган.

2025 йил январь—июнь ойларида чет элдан Ўзбекистонга келиб тушган пул ўтказмалари 8,2 млрд долларни ташкил қилди. Бу 2024 йил мос давридагига нисбатан 1,8 млрд долларга кўп (27 фоиз).

«Маблағларнинг 78 фоизи Россиядан (6,4 млрд доллар) келиб тушган. Қолган қисми Қозоғистон, АҚШ, Жанубий Корея, Туркия, Буюк Британия, Қирғизистон, Литва ҳамда бошқа мамлакатлар ҳиссасига тўғри келган», дейилади манбада.

Пул ўтказмалари ортишига ўзбекистонлик мигрантлар ишлайдиган давлатларда ишчи кучига талаб кўпайгани ва иш ҳақлари юқори даражада сақланиб қолгани сабаб бўлган. Шу билан бир қаторда миллий валюта курслари мустаҳкамланиши ҳам таъсир қилган.

Марказий банк таҳлилига қараганда, Ўзбекистонга ривожланган мамлакатлардан келиб тушган трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажмлари ўсиб бормоқда. Масалан, трансфертлар ҳажми Буюк Британиядан икки баробар, Европа Иттифоқи мамлакатларидан 41 фоизга (Ирландия 2,8 баробар, Литва 79 фоиз, Нидерландия 44 фоиз, Полша 20 фоиз) ҳамда АҚШдан 15 фоизга ошган.

Олти ой давомида жисмоний шахсларга келиб тушган пулларнинг 4,3 млрд доллари (53 фоизи) анъанавий халқаро пул ўтказма тизимларидан юборилган. Бунда ўсиш ҳажми 2024 йил мос даврига нисбатан 22 фоизни ташкил этган. Яна 3,6 млрд доллар (44 фоизи) хориждан банк карталарига тўғридан-тўғри (P2P) ўтказмалар орқали (ўсиш 40 фоиз) келиб тушган. Ўз навбатида 251 млн доллар (3 фоизи) банк ўтказмаси (SWIFT) орқали (камайиш 22 фоиз) амалга оширилган.

Жорий йил январь—июнь ойларида Ўзбекистондан чет элга юборилган пул ўтказмалари ҳажми ўтган йил даражасида сақланиб қолиб, 1,2 млрд долларни ташкил қилган.

Шу билан бирга, Россияда мигрантларнинг пул ўтказмалари чекланиши мумкин. «Новие люди» партияси депутатларига кўра, ишлаш учун келган чет элликлар хорижга ўзларининг расмий маошидан кўпроқ маблағ ўтказмаслиги керак.

Ташаббус муаллифлари Алексей Нечаев, Сардана Авксентева ва Владимир Плякин нуқтаи назарича, бундай тақиқ «молиявий операциялар шаффофлигини ошириш, яширин иқтисодиётга қарши кураш, солиқ тушумларини ошириш ва иқтисодий хавфсизликни таъминлаш» учун керак. Таклиф мамлакат Марказий банки раҳбари Элвира Набиуллинага юборилган.

Парламент аъзоларининг таъкидлашича, амалдаги қонунларда пул ўтказмалари миқдори мигрантларнинг расмий маошларига мос келиши назорат қилинишини таъминлайдиган самарали механизмлар мавжуд эмас. Уларнинг фикрича, бу чет эл фуқароларига ноқонуний даромадларни яшириш, солиқдан қочиш ва Россиядан пул олиб чиқиб кетиш имконини беради. Рухсат этилганидан кўпроқ миқдордаги пулни хорижга юбормоқчи бўлган мигрантлардан эса олган даромади қонунийлигини тасдиқловчи декларация талаб этилади. Ўз навбатида банклар шубҳали транзакцияларга чек қўйиш учун чет элликларнинг молиявий операциялари устидан назоратни кучайтириши керак.

Мигрантларнинг Ўзбекистонга пул жўнатмалари кескин кўпайди
Янгиликлар 22:46 · 17.07.2025
Мигрантларнинг Ўзбекистонга пул жўнатмалари кескин кўпайди
Рақобат қўмитаси 31 та корхонани устун музокара кучига эга деб топди
Янгиликлар 12:13 · 17.07.2025
Рақобат қўмитаси 31 та корхонани устун музокара кучига эга деб топди
Ўзбекистон Mobiuz мобил операторини 300 млн долларга сотишни режалаштирмоқда — Bloomberg
Янгиликлар 10:26 · 17.07.2025
Ўзбекистон Mobiuz мобил операторини 300 млн долларга сотишни режалаштирмоқда — Bloomberg
МБ: Аҳоли омонатлари бўйича фоиз ставкалари кетма-кет учинчи ой пасаймоқда
Молия, Янгиликлар 12:01 · 16.07.2025
МБ: Аҳоли омонатлари бўйича фоиз ставкалари кетма-кет учинчи ой пасаймоқда
Ўзбекистонда ярим йилда енгил автомобиллар савдоси камайди — ИТИМ
Авто, Янгиликлар 10:29 · 16.07.2025
Ўзбекистонда ярим йилда енгил автомобиллар савдоси камайди — ИТИМ
Оролбўйи минтақасида тиббиёт соҳасини рақамлаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда
Янгиликлар 16:08 · 15.07.2025
Оролбўйи минтақасида тиббиёт соҳасини рақамлаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда