Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

9:44 · 13.12.2025

Ўзбекистонда умумий инфляция 7,3 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда

14:08 · 12.12.2025

Ўзбекистонда фуқаролар номига автомобиль олиб кириш қисқартирилиши мумкин

11:46 · 12.12.2025

Жаҳон банки Ўзбекистонга талабаларни молиялаштириш тизимини модернизация қилиш учун 250 млн доллар кредит ажратади

10:21 · 12.12.2025

Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди

16:28 · 11.12.2025

Ўзбекистонда долларлашув даражаси пасайди

15:28 · 11.12.2025

Ўзбекистонда бир йилда энг кўп қимматлашган маҳсулотлар ва хизматлар қайсилиги маълум бўлди

10:16 · 11.12.2025

Нақд пулга уй-жой, автомобиль олди-сотдиси бекор қилинади

16:38 · 10.12.2025

Янги йил олдидан ёлғон чегирмалар кўпайди — Рақобат қўмитаси

14:58 · 10.12.2025

Сохта долларни қандай аниқлаш мумкин?

10:57 · 10.12.2025

Пулли йўллар Қозоғистон бюджетига 79 млрд тенге олиб келди

17:55 · 09.12.2025

Ўзбекистон Марказий банки бир ойда 500 млн доллардан ортиқ АҚШ облигацияларини харид қилди

13:35 · 09.12.2025

Ўзбекистонда муомаладаги банк карталари сони кескин кўпайди

11:19 · 09.12.2025

Ўзбекистонда қайси ҳудуд аҳолиси кўпроқ қарз олмоқда?

10:12 · 09.12.2025

Аҳолини рўйхатга олиш: Нега муҳим ва қандай ўтади?

8:34 · 06.12.2025

Россия Марказий банки хорижга пул ўтказмалари бўйича чекловларни бекор қилади

17:33 · 05.12.2025

Алишер Темиров GHWP’нинг Регулятор органлари бўйича раис ўринбосари лавозимига сайланди

13:51 · 05.12.2025

Робин Зенг — дунёдаги энг катта батарея империясини қурган қишлоқ боласи

11:18 · 05.12.2025

Ўзбекистонда биринчи марта иш ҳақлари кўчмас мулк нархларидан тезроқ ўсди — Марказий банк

Йил бошидан буён уй-жойга бўлган спекулятив талаб пасайган ҳолда, бозордаги таклиф сезиларли даражада кўпайди.

Ўзбекистонда биринчи марта иш ҳақлари кўчмас мулк нархларидан тезроқ ўсди — Марказий банк

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида талаб ва таклиф мувозанатга яқинлашмоқда. Бу ҳақда Марказий банкнинг 2025 йилнинг олти ойи якунлари бўйича молиявий барқарорлик шарҳида маълум қилинди.

Иккинчи чоракда уй-жойларнинг бозор ва асосий нархлари ўртасидаги тафовут йил бошидаги 17% га нисбатан 4% гача камайди. Агар бир квадрат метрнинг асосий нархи 9,1 млн сўмни ташкил этган бўлса, бозор нархи тахминан 9,4 млн сўмга тенг бўлди.

Марказий банк иқтисодчилари спекулятив талаб қисқариши билан уй-жой бозорида таклиф сезиларли даражада ошганини таъкидламоқда. Натижада аҳолининг кўчмас мулк соҳасидаги харид қобилияти пасайишдан тўхтади.

Биринчи ярим йилликда бажарилган қурилиш ишлари ҳажми 137,6 трлн сўмни ёки мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 17% ини ташкил этиб, 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 72% ўсишни кўрсатди. Шу билан бирга, қурилиш-монтаж ишлари соҳасида нархларнинг ўсиш суръати 6,3% га ошди.

Ижара ставкалари ўсишининг секинлашиши спекулятив талабнинг пасайишини кўрсатади. Июнь ойи охирида йиллик ўсиш суръати 12%ни ташкил этди, бу кўчмас мулкнинг инвестицион жозибадорлиги пасайганидан далолат беради.

Июль ойи бошида кўчмас мулкнинг ўртача нархлари аҳоли жон бошига ЯИМнинг 22%ини ташкил этди — бу ўтган йилга нисбатан 4 фоизга кам. Қурилишнинг кўпайиши фонида миллий валютадаги нархлар 4,9% га, долларга қайта ҳисобланганда эса янада сезиларли пасайиш кузатилди — 6,2%.

Ўзбекистонда 2021 йилдан бери биринчи марта маошлар уй-жой нархларидан тезроқ ошди. Биринчи ярим йилликда ўртача номинал иш ҳақи 17% га ошди, кўчмас мулк нархининг иш ҳақига нисбатан ўсиш индекси эса манфий даражагача (-0,3) пасайди.

Шу билан бирга, кўчмас мулк бозорида катта талаб сақланиб қолмоқда, бу ўз уй-жойига эга бўлмаган 157,3 минг оиланинг мавжудлиги билан боғлиқ. Ярим йил ичида 177,5 мингта ёки ўтган йилга нисбатан 11% га кўп кўчмас мулк олди-сотди шартномалари расмийлаштирилди, ҳар олтинчи харидор (31,6 минг) ипотека олди.

2024 йил баҳоридан бери ипотека кредитларининг ўртача миқдори 300 млн сўм атрофида бироз ўзгариб турибди. Шу билан бирга, уларнинг шартлари бироз юмшатилди — бир йил ичида ўртача ставка 0,4% га (19,2% гача) пасайди, муддат эса ярим йилга (17,2 йилгача) узайтирилди.

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Янгиликлар 9:44 · 13.12.2025
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Ўзбекистонда умумий инфляция 7,3 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда
Иқтисодиёт, Янгиликлар 14:08 · 12.12.2025
Ўзбекистонда умумий инфляция 7,3 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда
Ўзбекистонда фуқаролар номига автомобиль олиб кириш қисқартирилиши мумкин
Авто, Янгиликлар 11:46 · 12.12.2025
Ўзбекистонда фуқаролар номига автомобиль олиб кириш қисқартирилиши мумкин
Жаҳон банки Ўзбекистонга талабаларни молиялаштириш тизимини модернизация қилиш учун 250 млн доллар кредит ажратади
Янгиликлар 10:21 · 12.12.2025
Жаҳон банки Ўзбекистонга талабаларни молиялаштириш тизимини модернизация қилиш учун 250 млн доллар кредит ажратади
Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди
Янгиликлар 16:28 · 11.12.2025
Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди
Ўзбекистонда долларлашув даражаси пасайди
Янгиликлар 15:28 · 11.12.2025
Ўзбекистонда долларлашув даражаси пасайди