Ўзбекистонда рақамли тўловлар улуши 72 фоизга етди

11:38 · 16.03.2026

Ўзбекистонликларнинг ярми пулларини “ёстиқ тагида” йиғиши маълум қилинди

10:03 · 16.03.2026

Ипотека кредитлари бўйича субсидияга аризалар қабули 16 мартдан бошланади

13:07 · 13.03.2026

Ўзбекистонда автомобиллар савдоси ошди

10:19 · 13.03.2026

Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш муддати мартдан кейинга қолиши мумкин

15:33 · 12.03.2026

Энди электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик учун 15 суткагача қамалиш мумкин

10:59 · 12.03.2026

Тошкентдаги уй-жойларнинг ўртача нархларини онлайн кузатиш имкони яратилади

10:04 · 12.03.2026

«Эл-юрт умиди» стипендиатлари мажбуриятини бажармаган тақдирда маблағлар ундирилади

15:26 · 11.03.2026

Forbes дунёнинг энг бой инсонлар рўйхатини янгилади

11:23 · 11.03.2026

Ўзбекистонда IT виза бериш учун янги талаблар белгиланди

8:59 · 11.03.2026

Ўзбекистонда банк тизимида ликвидлик сезиларли ошди — Марказий банк

15:16 · 10.03.2026

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 77 млрд доллардан ошди

10:11 · 10.03.2026

Ўзбекистонга электромобиллар импорти олти баравар ошди

13:11 · 09.03.2026

Фермерлик фаолияти бўйича хавотирлар умумий манзарани ифодаламайди — таҳлил

11:18 · 09.03.2026

Дунёда нефть нархи 100 доллардан ошиб кетди

10:11 · 09.03.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

8:33 · 07.03.2026

Ўзбекистонда ипотека омонатлари тажриба тариқасида жорий этилади

12:42 · 06.03.2026

Ўзбекистонда чет элликларга ҚҚСни қайтариш йўлга қўйилади

11:04 · 06.03.2026

Ўзбекистонликларнинг ярми пулларини “ёстиқ тагида” йиғиши маълум қилинди

Мамлакатда расмий жамғармалар умумий миқёсда паст бўлса-да, 2021-йилга нисбатан сезиларли ўсиш кузатилган. Ўша пайтда респондентларнинг атиги 2,6 фоизи расмий воситалар орқали жамғарётганини билдирган. 2025-йилда бу кўрсаткич уч баравардан кўпроққа ошган

Ўзбекистонликларнинг ярми пулларини “ёстиқ тагида” йиғиши маълум қилинди

Ўзбекистонда жамғариш асосан норасмий ва нақд пулга асосланган. Бу Марказий банк ва Осиё тараққиёт банки ҳамкорлигида ўтказилган сўров натижасида маълум бўлди.

Аҳоли пулни қандай жамғаради?

Тадқиқотга кўра, сўровда қатнашганларнинг ярми пулларини уйда ёки ҳамёнда нақд кўринишда йиғишини билдирган.

“Бу аниқ ва тезкор кириш мумкин бўлган жамғарма шаклларига кучли афзаллик берилаётганини кўрсатади”, дейилади таҳлилда.

Мамлакатда расмий жамғармалар умумий миқёсда паст бўлса-да, 2021-йилга нисбатан сезиларли ўсиш кузатилган. Ўша пайтда респондентларнинг атиги 2,6 фоизи расмий воситалар орқали жамғарётганини билдирган. 2025-йилда бу кўрсаткич уч баравардан кўпроққа ошган: ҳозир 6 фоиз маблағни жорий ҳисобларда, 1,4 фоиз эса омонат ҳисобларида жамғаради. Расмий жамғарувчиларнинг умумий улуши 7 фоиздан ошган.

“Кўрсаткич ҳануз паст бўлса-да, бу молиявий саводхонликдаги ўзгариш, молиявий хизматлардан фойдаланишнинг аста-секин ортиб борётганини англатади”, дея қайд этилган тадқиқотда.

Фото: Марказий банк

​Пул жамғариш одатлари

Ўзбекистонда жамғариш одатлари ҳудудий, таълим ва бандлик бўйича аниқ тафовутларга эга. Таҳлил қилинишича, расмий жамғарма воситалари ҳақидаги хабардорлик ва уларни амалда қўллаш ўртасида сезиларли тафовут кузатилади.

Респондентларнинг 73 фоизи омонат хизматларидан хабардор бўлса-да, атиги 6 фоизи улардан фойдаланади. Бу молиявий маҳсулотлар ичида энг катта тафовут ҳисобланади.

Сўров иштирокчиларининг катта қисми — 39 фоизи умуман жамғарма қилмаслигини билдирган. Мазкур ҳолат айниқса шимоли-ғарбий ҳудудларда (54 фоиз), фақат 8-9 йиллик таълим олганлар орасида юқори. Аксинча, жамғарма қилмаслик Тошкентда ва олий маълумотлилар орасида анча кам учрайди.

“Бандлик ҳам муҳим омил сифатида ажралиб туради: талабалар орасида атиги 26 фоиз ва иш билан банд шахслар орасида 32 фоиз жамғарма қилмаслигини билдирган бўлса, нафақадаги респондентларда бу кўрсаткич 46 фоизга етади. Бу эса мунтазам даромад жамғариш имкониятини сезиларли даражада оширишини англатади”, дейилади ўрганиш хулосасида.

Фото: Марказий банк

Кексалар камроқ жамғаради

Тадқиқотга кўра, Ўзбекистонда аёллар ва кексалар орасида жамғарма қилмайдиганлар улуши юқорироқ. Мазкур ҳолат пастроқ даромад, парвариш билан боғлиқ мажбуриятлар ёки оила қўллаб-қувватлашига таяниш билан изоҳланиши мумкин.

“Кексалик учун махсус жамғарма қилиш даражаси умумий ҳисобда паст бўлиб, жамғарма қилувчилар орасида атиги 6 фоизни ташкил этади. Аммо сезиларли тафовутлар мавжуд: Тошкентда бу кўрсаткич 13 фоизни ташкил этса, шимолий-ғарбий ҳудудларда атиги 4 фоизни ташкил қилади. Нафақадаги шахслар орасида 14 фоиз, ишсизлар орасида эса атиги 6 фоиз кексалик учун жамғарган”, дея қайд этган тадқиқот муаллифлари.

​Ўз навбатида таълим яна муҳим омил бўлиб, олий маълумотлиларнинг 13 фоизи кексалик учун жамғарма қилган. Фақатгина бошланғич таълим олганларда бу кўрсаткич 6 фоизга тенг.

Жамғарма қилувчиларнинг 7 фоизи ўз жамғармаларидан фоиз даромади олётганини билдирган. Бу одамларнинг аксарияти норасмий ёки фоиз тўланмайдиган ҳисобларда жамғарётганини тасдиқлайди. Умуман олганда, хабардорлик юқори бўлса-да, жамғарма қилиш одатлари даромад, молиявий саводхонлик ва кириш имкониятлари билан чекланган.

Ўзбекистонда рақамли тўловлар улуши 72 фоизга етди
Молия, Янгиликлар 11:38 · 16.03.2026
Ўзбекистонда рақамли тўловлар улуши 72 фоизга етди
Ўзбекистонликларнинг ярми пулларини “ёстиқ тагида” йиғиши маълум қилинди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 10:03 · 16.03.2026
Ўзбекистонликларнинг ярми пулларини “ёстиқ тагида” йиғиши маълум қилинди
Ипотека кредитлари бўйича субсидияга аризалар қабули 16 мартдан бошланади
Янгиликлар 13:07 · 13.03.2026
Ипотека кредитлари бўйича субсидияга аризалар қабули 16 мартдан бошланади
Ўзбекистонда автомобиллар савдоси ошди
Авто, Янгиликлар 10:19 · 13.03.2026
Ўзбекистонда автомобиллар савдоси ошди
Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш муддати мартдан кейинга қолиши мумкин
Янгиликлар 15:33 · 12.03.2026
Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш муддати мартдан кейинга қолиши мумкин
Энди электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик учун 15 суткагача қамалиш мумкин
Янгиликлар 10:59 · 12.03.2026
Энди электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик учун 15 суткагача қамалиш мумкин