Ўзбекистонда кўчмас мулк ва автомобиль савдосида банк орқали ҳисоб-китоб қилиш тартиби тасдиқланди

11:33 · 17.03.2026

Ўзбекистонда кўпчилик қарзни яқин танишларидан олади — тадқиқот

10:02 · 17.03.2026

Ипотека кредитларига субсидия олиш учун аризалар қабули бошланди

15:26 · 16.03.2026

Газ бўйича қишки базавий меъёр тугади. Қолган 15 кун учун лимит 50 куб метр этиб белгиланди

15:05 · 16.03.2026

Ўзбекистонда рақамли тўловлар улуши 72 фоизга етди

11:38 · 16.03.2026

Ўзбекистонликларнинг ярми пулларини “ёстиқ тагида” йиғиши маълум қилинди

10:03 · 16.03.2026

Ипотека кредитлари бўйича субсидияга аризалар қабули 16 мартдан бошланади

13:07 · 13.03.2026

Ўзбекистонда автомобиллар савдоси ошди

10:19 · 13.03.2026

Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш муддати мартдан кейинга қолиши мумкин

15:33 · 12.03.2026

Энди электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик учун 15 суткагача қамалиш мумкин

10:59 · 12.03.2026

Тошкентдаги уй-жойларнинг ўртача нархларини онлайн кузатиш имкони яратилади

10:04 · 12.03.2026

«Эл-юрт умиди» стипендиатлари мажбуриятини бажармаган тақдирда маблағлар ундирилади

15:26 · 11.03.2026

Forbes дунёнинг энг бой инсонлар рўйхатини янгилади

11:23 · 11.03.2026

Ўзбекистонда IT виза бериш учун янги талаблар белгиланди

8:59 · 11.03.2026

Ўзбекистонда банк тизимида ликвидлик сезиларли ошди — Марказий банк

15:16 · 10.03.2026

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 77 млрд доллардан ошди

10:11 · 10.03.2026

Ўзбекистонга электромобиллар импорти олти баравар ошди

13:11 · 09.03.2026

Фермерлик фаолияти бўйича хавотирлар умумий манзарани ифодаламайди — таҳлил

11:18 · 09.03.2026

Ўзбекистонда кўпчилик қарзни яқин танишларидан олади — тадқиқот

Тадқиқот учун сўровда қатнашган аҳолининг 30 фоизи сўнгги бир йилда қарз олганини билдирган. Шундан 12 фоиз одам банк ёки микромолия ташкилотлари каби расмий жойлардан кредит олган.

Ўзбекистонда кўпчилик қарзни яқин танишларидан олади — тадқиқот

Ўзбекистонда сўровда қатнашган ҳар 10 кишидан уч нафари сўнги бир йил ичида қарз олган. Бу ҳақда Марказий банк Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликда ўтказилган тадқиқотда маълумот берди.

Танишлардан кўпроқ қарз олинади

Тадқиқот учун сўровда қатнашган аҳолининг 30 фоизи сўнгги бир йилда қарз олганини билдирган. Шундан 12 фоиз одам банк ёки микромолия ташкилотлари каби расмий жойлардан кредит олган.

“Кўпчилик қарзни норасмий манбалардан — оила, дўстлар ёки жамоавий гуруҳлардан олади. “Ҳозир ол — кейин тўла” харидларини ёки кичик қарзларни расмий қарз сифатида кўрмайди”, дейилади тадқиқотда.

Расмий қарз олиш асосан молиявий жиҳатдан оммабопликка эга бўлган гуруҳлар орасида жамланган. Масалан, олий маълумотлиларнинг 19 фоизи, иш билан бандларнинг 26 фоизи расмий кредитга мурожаат қилган. Заифроқ гуруҳлар — нафақадаги ва ишсиз шахслар жуда кам қарз олган.

“Бу эса банклар асосан барқарор молиявий профилларга эга шахсларга қарз беришда давом этаётганини ва хизматлар ҳануз етарлича даражада кам таъминланган қатламларга кенгайтирилмаганини кўрсатади”, дея қайд этилган таҳлилда.

Кредит олганлар қарз қайтаришга қийналган

Тадқиқотга кўра, молиявий муассасалардан қарз олганларнинг барчаси тўловларда қийинчиликларга дуч келганини айтган. Баъзида кредитни тўлаш учун активларини сотиш ёки қўшимча қарз олишга мажбур бўлганини маълум қилган.

Тадқиқотда қарз олиш мақсадлари ҳам қарз берувчи турига қараб фарқ қилиши қайд этилган. Масалан, банк кредитлари кўпроқ автомобиль харид қилиш ёки бизнес бошлаш учун олинган. Бошқа молия ташкилотлари кредитлари кундалик эҳтиёжларни қоплашга йўналтирилган. Яъни соғлиқни сақлаш, шахсий эҳтиёжлар ёки озиқ-овқат харажатлари учун ишлатилган.

“Бу норасмий ёки банк бўлмаган муассасалар асосий истеъмол эҳтиёжларини қондиришда муҳим рол ўйнаётганини, банклардан олинган кредитлар эса йирикроқ ва стратегик харажатлар учун сарфланаётганини кўрсатади”, дейилади хулосада.

Бўлиб тўлаш ишли қатламда оммалашган

Таҳлилчилар мамлакатда онлайн кредит олиш даражаси пастлигича қолаётганини билдирган. Сўровда қатнашган 8 фоиз респондент мобил иловалар орқали қарз олишга мурожаат қилганини айтган. Мазкур кўрсаткич кредитлашда финтех ечимларининг ҳали кенг оммалашмаганини кўрсатади. Бироқ иш билан банд ва юқори даромадли респондентлар бундай хизматлардан бир оз кўпроқ фойдаланган.

“Кредит карталарга эгалик жуда паст — атиги 6 фоиз. Бироқ фойдаланиш нисбатан масъулиятли: карта эгаларининг 70 фоизи ўтган йилда картадан фойдаланган ва 86 фоизи қарзни тўлиқ тўлаган”, дея маълумот берилган таҳлилда.

Аниқланишича, бўлиб-бўлиб ва кейинроқ тўланадиган озиқ-овқат харидлари каби кечиктирилган тўлов шакллари кўпроқ иш билан банд ва паст даромадли гуруҳлар орасида учрайди. Аммо кўпчилик фойдаланувчилар буни қарз сифатида қабул қилмайди. Мазкур ҳолат жамоатчилик тушунчасида кредит ва истеъмол ўртасидаги чегаранинг янада хиралашиб бораётганини кўрсатади.​

Ўзбекистонда кўчмас мулк ва автомобиль савдосида банк орқали ҳисоб-китоб қилиш тартиби тасдиқланди
Янгиликлар 11:33 · 17.03.2026
Ўзбекистонда кўчмас мулк ва автомобиль савдосида банк орқали ҳисоб-китоб қилиш тартиби тасдиқланди
Ўзбекистонда кўпчилик қарзни яқин танишларидан олади — тадқиқот
Янгиликлар 10:02 · 17.03.2026
Ўзбекистонда кўпчилик қарзни яқин танишларидан олади — тадқиқот
Ипотека кредитларига субсидия олиш учун аризалар қабули бошланди
Янгиликлар 15:26 · 16.03.2026
Ипотека кредитларига субсидия олиш учун аризалар қабули бошланди
Газ бўйича қишки базавий меъёр тугади. Қолган 15 кун учун лимит 50 куб метр этиб белгиланди
Янгиликлар 15:05 · 16.03.2026
Газ бўйича қишки базавий меъёр тугади. Қолган 15 кун учун лимит 50 куб метр этиб белгиланди
Ўзбекистонда рақамли тўловлар улуши 72 фоизга етди
Молия, Янгиликлар 11:38 · 16.03.2026
Ўзбекистонда рақамли тўловлар улуши 72 фоизга етди
Ўзбекистонликларнинг ярми пулларини “ёстиқ тагида” йиғиши маълум қилинди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 10:03 · 16.03.2026
Ўзбекистонликларнинг ярми пулларини “ёстиқ тагида” йиғиши маълум қилинди