Рақамли маркировка тизимида янги ўзгаришлар кучга киради

14:12 · 15.06.2026

Фуқаролар билан ишлаш бўйича энг ёмон кўрсаткичга эга банклар очиқ эълон қилинади

11:16 · 15.06.2026

Банкоматда нақд пул ечишдаги узилишлар учун энди банклар жаримага тортилади

10:07 · 15.06.2026

Меҳмонхоналар ва туроператорларга ҚҚСнинг 50 фоизи қайтарилади

15:22 · 12.06.2026

Аҳолининг банклардан қарздорлиги рекорд даражада кўпайди

12:57 · 12.06.2026

Банкларга мижозларнинг тизимли муаммоларини ҳал қилиш мажбурияти юклатилиши мумкин

10:42 · 12.06.2026

Сўмдаги омонатлар даромадлилиги 2022 йилдан бери энг паст даражага тушди — Марказий банк

16:31 · 11.06.2026

Блогерлар даромади қандай тартибда солиққа тортилади?

10:04 · 11.06.2026

Марказий банк 2 та банк ва 2 та микромолия ташкилотини жаримага тортди

15:39 · 10.06.2026

Кредит рейтингларининг яхшиланиши Ўзбекистонга нима беради?

12:30 · 10.06.2026

Ўзбекистоннинг олтин захираси беш йилда 879 тоннага оширилади

9:53 · 10.06.2026

Тошкент уй-жой ижара бозори: айрим сегментларда ҳудудлар ўртасидаги тафовут икки баробардан юқори

15:12 · 09.06.2026

Ўзбекистонда судьялар даромади, мол-мулкини декларация қилиш йўлга қўйилади

14:09 · 09.06.2026

Аҳоли банкларга кўпроқ пул қўймоқда: омонатлар миқдори бир йилда 31 фоизга ошди

10:04 · 09.06.2026

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 70,6 млрд долларгача қисқарди

14:20 · 08.06.2026

Ўзбекистондаги банклар тўрт ойда қанча фойда олгани очиқланди

10:40 · 08.06.2026

Ўзбекистонликлар асосан нима мақсадда кредит олмоқда?

10:04 · 08.06.2026

Май ойида йиллик инфляция 2017 йилдан бери биринчи марта 5,5 фоизгача пасайди

10:32 · 06.06.2026

Ҳисобга 1 млрд сўмдан ортиқ нақд киримлар «юқори даражадаги таваккалчилик» тоифасидаги операцияларга киритилиши мумкин

Марказий банк 16 ёшга тўлмаган шахслар ҳисобварақларида маблағларнинг кескин ҳаракати билан боғлиқ операцияларни гумонли деб баҳолашни, шунингдек, 30 кун ичида 1,03 млрд сўмдан ортиқ нақд киримлар ва хавфи юқори давлатларга ўтказмалар устидан мониторингни кучайтиришни таклиф этмоқда.

Ҳисобга 1 млрд сўмдан ортиқ нақд киримлар «юқори даражадаги таваккалчилик» тоифасидаги операцияларга киритилиши мумкин
Фото: Марказий банк

Ўзбекистон Марказий банки жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар лойиҳасини ишлаб чиқди. Уларни муҳокама қилиш 4 апрелгача давом этади.

Лойиҳа кучайтирилган назоратга тушадиган операциялар рўйхатини кенгайтиради. Хусусан, 16 ёшга тўлмаган шахслар ҳисобварақлари бўйича операциялар гумонли деб баҳоланиши мумкин, агар икки иш куни мобайнида БҲМнинг 40 бараваридан (16,48 млн сўм) ортиқ маблағ айланмаси амалга оширилса.

Марказий банкнинг тушунтириш хатида қайд этилишича, 16 ёшга тўлмаган шахслар мустақил равишда тўлиқ молиявий қарорлар қабул қилиш ҳуқуқига эга эмас ва одатда йирик миқдордаги маблағлар айланмасига эга бўлмайди.

Шу сабабли, уларнинг ҳисобварағи бўйича қисқа вақт ичида катта ҳажмдаги маблағларнинг кирими ёки чиқими учинчи шахслар томонидан ҳисобдан фойдаланиш, номига очилагн (мулкдор эмас, фойдаланувчи бошқа шахс) ҳисоблардан фойдаланиш, шунингдек, жиноий даромадларни легаллаштириш, ёшларни фирибгарлик схемаларига ёки ўзи билмаган ҳолда ноқонуний наркотик моддаларни сотувига жалб этиш эҳтимолини оширади.

Бундан ташқари, жисмоний шахсларнинг ҳисобрақамларига бир вақтда ёки кўп маротаба 30 кундан ошмаган муддат давомида БҲМнинг 2500 бараварига (1,03 млрд сўм) тенг ёки ундан ошадиган умумий суммада нақд пул маблағларининг кирим қилиниши ҳам «юқори даражадаги таваккалчилик» сифатида баҳоланиши мумкин. Бундай суммадаги бир марталик транзакциялар ёки бир нечта ўтказмалар қўшимча мониторингдан ўтказилади.

Регуляторнинг фикрича, бундай нақд пул операциялари жиноий даромадларни легаллаштириш ёки маблағларни яшириш билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Шунингдек, 30 кундан ошмаган муддат давомида бир вақтда ёки кўп маротаба БҲМнинг 1000 бараварига (412 млн сўм) тенг ёки ундан ошадиган умумий суммада FATF`нинг кучайтирилган мониторинги остидаги давлатлардан пул маблағларининг келиб тушиши ёки бундай давлатларга пул маблағларининг ўтказилиши «шубҳали операция» деб тан олиниши мумкин.

Карта ёки электрон ҳамёнга БҲМнинг 1000 бараваридан (412 млн сўм) ортиқ маблағ тушиши (бир марта ёки 30 кун давомида) бўйича мезондан кўчмас мулк ва транспорт воситаларининг олди-сотдиси бўйича янги тартиб (эскроу ҳисобварақлари) орқали амалга оширилган операциялар чиқариб ташланади.

Ўзгартиришлар, шунингдек, юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун импорт шартномалари бўйича шубҳали операцияла мезонларини аниқлаштиради. Илгари БҲМнинг 20 минг бараваридан (8,24 млрд сўм) ортиқ суммада шартнома предметининг хизмат кўрсатишга ўзгартирилиши ёки қарздорликнинг хизмат кўрсатиш орқали сўндирилиши ҳолатлари назоратга тушар эди.

Янги таҳрирга кўра, импорт шартномаси доирасида хорижий валютадаги маблағлар шартнома предметини хизматга ёки товар/хизматга ўзгартириш орқали дебиторлик қарзини сўндириш учун ишлатилса, бундай операциялар шубҳали деб баҳоланиши мумкин.

Бунда операциялар бир марта ёки 30 кун давомида бир нечта марта амалга оширилган бўлса ва битта шартнома бўйича умумий сумма БҲМнинг 3000 бараварига (1,236 млрд сўм) етса ёки ундан ошса ҳисобга олинади.

Янги таваккалчилик тоифалари

Ҳужжат мижозларнинг юқори даражадаги таваккалчилик тоифасини ҳам аниқлаштиради. Илгари барча норезидент жисмоний шахслар ва чет эл корхоналарининг ваколатхоналари автоматик равишда ушбу тоифага киритилар эди. Энди эса истисно жорий этилмоқда: Ўзбекистон ваколатли органлари томонидан берилган ЖШШИРга эга бўлган норезидентлар ушбу тоифадан чиқарилади.

Шунингдек, номинант таъсисчига эга юридик шахсларни ҳам ушбу тоифага киритиш таклиф этилмоқда. Уларнинг иштирок этиши жиноий даромадларни легаллаштириш ва бошқа ноқонуний молиявий операциялар хавфини оширувчи омил сифатида баҳоланади.

Марказий банк маълумотига кўра, номинант таъсисчилар кўпинча ҳақиқий бенефициар мулкдорини яшириш, мулкчилик тузилмасини мураккаблаштириш ёки назоратни учинчи шахсларга ўтказиш учун қўлланилади, бу эса молиявий операцияларнинг ҳақиқий мақсадини аниқлашни қийинлаштиради.

Комплекс таҳлил

Лойиҳа шубҳали операцияларни мажбурий комплекс таҳлил қилишни жорий этади. Банклар:

  • транзакция иштирокчилари ҳақидаги маълумотларни йиғиши ва таҳлил қилиши;
  • операциялар тафсилотлари ва маблағ манбаларини аниқлаши;
  • мижозларнинг ишчанлик обрўсини очиқ манбалар (ОАВ, ижтимоий тармоқлар) орқали текшириши;
  • операциялар географияси, тузилиши, вақти ва ҳажмини таҳлил қилиши;
  • иштирокчилар ўртасидаги боғлиқликларни, жумладан, аффилланганлик ва бенефициар мулкдорни яширишга уринишларни аниқлаши шарт бўлади.

Таҳлил якунларига кўра, банклар мижознинг таваккалчилик даражасини қайта кўриб чиқиши, зарурат бўлганда ваколатли органларни хабардор қилиши ва таваккалчилик даражасини камайтириш чораларини кўриши зарур.

Алоҳида нормага кўра, агар текширув ўтказиш мижозга маълумот ошкор бўлишига олиб келиши мумкин бўлса, банк уни ўтказмасдан, дарҳол шубҳали операция ҳақида ваколатли органга хабар юбориши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ушбу лойиҳа доирасида пул ўтказмаларига қўйиладиган талабларни кучайтириш ҳам таклиф этилмоқда. Банклар жўнатувчи ва олувчи ҳақида тўлиқ маълумот тўплаши шарт бўлган операциялар чегарасини БҲМнинг 30 бараваридан 25 бараваригача — 10,3 млн сўмгача тушириш режалаштирилган. Янги қоидалар қўшимча маълумотлар, жумладан, манзил ва туғилган санани йиғишни назарда тутади.

Рақамли маркировка тизимида янги ўзгаришлар кучга киради
Янгиликлар 14:12 · 15.06.2026
Рақамли маркировка тизимида янги ўзгаришлар кучга киради
Фуқаролар билан ишлаш бўйича энг ёмон кўрсаткичга эга банклар очиқ эълон қилинади
Янгиликлар 11:16 · 15.06.2026
Фуқаролар билан ишлаш бўйича энг ёмон кўрсаткичга эга банклар очиқ эълон қилинади
Банкоматда нақд пул ечишдаги узилишлар учун энди банклар жаримага тортилади
Янгиликлар 10:07 · 15.06.2026
Банкоматда нақд пул ечишдаги узилишлар учун энди банклар жаримага тортилади
Меҳмонхоналар ва туроператорларга ҚҚСнинг 50 фоизи қайтарилади
Янгиликлар 15:22 · 12.06.2026
Меҳмонхоналар ва туроператорларга ҚҚСнинг 50 фоизи қайтарилади
Аҳолининг банклардан қарздорлиги рекорд даражада кўпайди
Янгиликлар 12:57 · 12.06.2026
Аҳолининг банклардан қарздорлиги рекорд даражада кўпайди
Банкларга мижозларнинг тизимли муаммоларини ҳал қилиш мажбурияти юклатилиши мумкин
Янгиликлар 10:42 · 12.06.2026
Банкларга мижозларнинг тизимли муаммоларини ҳал қилиш мажбурияти юклатилиши мумкин