Мартда аҳолига коммунал хизматлар ҳамда гўшт ва сут маҳсулотлари қимматлашгани энг кўп сезилди

11:36 · 21.04.2026

Асосий ставкани ошириш ҳақида гапиришга ҳали эрта, валюта курси эркинлигини сақлаб қолиш муҳимроқ — МБ раиси

10:59 · 21.04.2026

Олий тоифали ўқитувчиларга ипотека учун субсидияни қандай олишлари мумкин?

16:44 · 20.04.2026

Энди ўқитувчилар айрим давлат хизматлари учун арзонроқ тўлов қилади

11:39 · 20.04.2026

Инфляцион кутилмаларнинг пасайиш суръатлари секинлашмоқда

10:02 · 20.04.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

10:10 · 18.04.2026

Тадбиркорлар фаолиятига ноқонуний аралашувлар чекланади

16:52 · 17.04.2026

Тошкент учун 500 млн долларлик евробонд чиқариш таклиф қилинди

15:34 · 17.04.2026

1 июлдан хориждан онлайн харид қилинган смартфон ва ноутбуклар учун 5 фоизли божхона тўлови тўланади

11:43 · 17.04.2026

Инфляцион кутилмалардаги пасайиш тикланмаса, монетар сиёсатни янада қатъийлаштиришга тайёр туриш керак — ХВЖ

9:51 · 17.04.2026

QR-кодлар орқали тўловларни амалга ошириш тартиби тасдиқланди

17:08 · 16.04.2026

Педагоглар учун ипотека субсидиясига аризалар 20 апрелдан қабул қилинади

12:04 · 16.04.2026

Молиявий жаримага тортилган тадбиркор бир ойда жариманинг 50 фоизини тўласа, қолган қисмини тўлашдан озод бўлади

10:22 · 16.04.2026

Ўзбекистон автомобил бозорида Chevrolet’нинг улуши 80 фоиздан пасайди

17:09 · 15.04.2026

Ногиронлик пенсияларини проактив шаклда тайинлаш бошланади

12:44 · 15.04.2026

ХВЖ Ўзбекистонни фойдали давлат корхоналарини хусусийлаштириб, зарар кўраётганларини ёпишга чақирди

12:08 · 15.04.2026

Шикастланган авторақамларни онлайн алмаштириш имкони яратилди

14:57 · 14.04.2026

Ўзбекистонда 2,2 млн киши ўзига кредит олишни тақиқлади

11:16 · 14.04.2026

Асосий ставкани ошириш ҳақида гапиришга ҳали эрта, валюта курси эркинлигини сақлаб қолиш муҳимроқ — МБ раиси

Пул-кредит сиёсатининг қатъийлик даражаси етарлича юқори, асосий ставкани ошириш ҳақида гапиришга эса ҳали эрта, деди Ўзбекистон МБ раҳбари Темур Ишметов. Унинг сўзларига кўра, регулятор учун «ҳозир асосий масала инфляциядан кўра, валюта алмашув курсининг эркинлигини сақлаб туриш».

Асосий ставкани ошириш ҳақида гапиришга ҳали эрта, валюта курси эркинлигини сақлаб қолиш муҳимроқ — МБ раиси

Марказий банклар инфляцияни жиловлаш ва иқтисодий ўсишни қўллаб-қувватлаш ўртасидаги дилеммага дуч келмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Марказий банки раиси Тимур Ишметов Халқаро валюта жамғармасининг (ХВЖ) Вашингтонда ўтаётган баҳорги учрашувлари доирасида Uzreport TV телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Яқин Шарқдаги қуролли можаронинг авж олиши нефть нархининг ошиши ва логистика чекловлари орқали глобал инфляцияга аллақачон ўз таъсирини кўрсатмоқда.

«Бу можаро нафақат ўша ҳудудга, балки бутун дунёга таъсир қиладиган можарога айланди. Биринчи навбатда, нефть нархининг ошиши бутун дунё бўйлаб инфляцияга таъсир кўрсатмасдан қолмайди. Бунинг кетидан бошқа нархлар ҳам ошиши табиий. Шу билан бирга, [муаммо] фақат нефть эмас, балки ҳудуддаги логистика ҳам, транспортларнинг ўтиши ҳам қийинлашади. Бу эса ўз навбатида нархларга қўшимча босим ўтказади», — деди у.

Бундай шароитда, муҳокамаларда қайд этилганидек, марказий банкларнинг асосий вазифаси хатарларни тўғри баҳолашдан иборат. Чунки бу осон ҳал этиладиган муаммо эмас. Бу ерда эътибор қаратиш лозим бўлган чуқур масалалар бор.

«[Можаро] узоқ давом этган тақдирда, ҳар бир давлатнинг иқтисодиётига қай даражада ва қайси каналлар орқали таъсир қилишини тушуниб, шундан келиб чиққан ҳолда сиёсат юритиш зарур», — дейди Ишметов.

Марказий банкларга нафақат нархлар барқарорлигига, балки молиявий барқарорликка, жумладан, банк тизимининг барқарорлигига ҳам эътибор қаратиш тавсия этилди.

«Нега деганда, чунки бизнесда, айниқса, экспорт-импорт операцияларида муаммолар пайдо бўлса, банклар олдидаги кредитларга хизмат кўрсатишда қийинчиликлар юзага келиши мумкин», — дея таъкидлади регулятор раҳбари.

Минтақавий можароларнинг Ўзбекистонга бевосита таъсири чекланганига қарамай, билвосита оқибатлари тезкор чоралар кўришни талаб этади. Ишметов нархларнинг кескин ошиб кетишига йўл қўймаслик учун озиқ-овқат импорти бўйича транспорт харажатларини субсидиялаш каби ҳукумат чора-тадбирларини эслатиб ўтди.

«Транспорт нархлари ошиши айрим озиқ-овқат маҳсулотлари [таклифига] салбий таъсир қилмаслиги учун, президент қарори билан озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилишда транспорт [харажатлари]га субсидия эълон қилинди. Бугун ҳам шу [масала] муҳокама қилинди: ёрдам кўрсатиладиган бўлса ҳам, айнан таргетланган (манзилли — таҳр.) ва маълум бир муддатга эълон қилиниши, шаффоф субсидиялаш механизмлари орқали амалга оширилиши керак», — дея урғу берди у.

Uzreport Tv`нинг МБга таяниб хабар беришича, геосиёсий кескинлик фонида глобал валюта оқимлари ҳам ўзгарган. Натижада айрим мамлакатларда валюта оқими камайиши мумкин, бу эса валюта курсига ҳам ўз таъсирини ўтказади. Шу боис, нафақат инфляцияга, балки бутун банк тизимининг барқарорлигига ҳам эҳтиёткорлик билан ёндашиш тавсия этилади.

Пул-кредит сиёсатини янада қатъийлаштириш эҳтимоли (2025 йил мартидан буён 14 фоиз даражасида сақланиб қолаётган асосий ставкани ошириш) ҳақидаги саволга жавоб берар экан, Ишметов эҳтиёткор бўлишга чақирди.

«Ставкани оширишга келсак, менимча, бу ҳақда гапиришга ҳали эрта. Ҳозирги кунда пул-кредит сиёсатининг қатъийлик даражаси анча юқори ва бу етарли, деб ҳисоблайман», — деди у.

Унинг фикрича, инфляция ва иқтисодий ўсиш ўртасидаги мувозанатни сақлаш зарур.

«Айнан иқтисодий ўсиш барча масалаларга ижобий таъсир кўрсатадиган омил. Шунинг учун иқтисодий ўсиш жуда ҳам муҳим. Агар хатарлар сақланиб қолса, сиёсат вазиятга қараб ўзгартирилиши мумкин», — деди Марказий банк раҳбари.

Жорий йилда Ўзбекистон ҳукумати инфляцияни 6,5 фоизгача пасайтиришни мақсад қилган бўлса, ХВЖ прогнози 6,8 фоизни ташкил этмоқда.

Ишметов миллий валютанинг мослашувчанлиги иқтисодиёт барқарорлигининг асосий омилларидан бири деб атади.

«Бизда ҳозир асосий масала инфляциядан кўра, валюта алмашув курсининг эркинлигини сақлаб туриш. Ўтган йили алмашув курсининг тебранувчанлиги кенгайгани ҳисобига миллий валютанинг қадри ошди. Бу жуда муҳим омил, чунки айирбошлаш курсининг эркинлиги салбий шокларнинг таъсирини юмшатишга ёрдам беради», — дея қайд этди МБ раҳбари.

Шунингдек, у 2026 йил охиригача Ўзбекистон банкларини Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига (МҲХС) тўлиқ ўтказиш режалаштирилаётганини маълум қилди. Бу активлар ҳолатининг «ҳақиқий манзарасини» кўриш ва секторда риск-менежментни яхшилаш имконини беради.

«Кредит ажратишда сифатли кредиторларга устуворлик бериш жуда муҳим. Бунга ҳам эътибор қаратиш тавсия этилди», — дея хулоса қилди Ишметов.

Мартда аҳолига коммунал хизматлар ҳамда гўшт ва сут маҳсулотлари қимматлашгани энг кўп сезилди
Янгиликлар 11:36 · 21.04.2026
Мартда аҳолига коммунал хизматлар ҳамда гўшт ва сут маҳсулотлари қимматлашгани энг кўп сезилди
Асосий ставкани ошириш ҳақида гапиришга ҳали эрта, валюта курси эркинлигини сақлаб қолиш муҳимроқ — МБ раиси
Янгиликлар 10:59 · 21.04.2026
Асосий ставкани ошириш ҳақида гапиришга ҳали эрта, валюта курси эркинлигини сақлаб қолиш муҳимроқ — МБ раиси
Олий тоифали ўқитувчиларга ипотека учун субсидияни қандай олишлари мумкин?
Янгиликлар 16:44 · 20.04.2026
Олий тоифали ўқитувчиларга ипотека учун субсидияни қандай олишлари мумкин?
Энди ўқитувчилар айрим давлат хизматлари учун арзонроқ тўлов қилади
Янгиликлар 11:39 · 20.04.2026
Энди ўқитувчилар айрим давлат хизматлари учун арзонроқ тўлов қилади
Инфляцион кутилмаларнинг пасайиш суръатлари секинлашмоқда
Янгиликлар 10:02 · 20.04.2026
Инфляцион кутилмаларнинг пасайиш суръатлари секинлашмоқда
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Янгиликлар 10:10 · 18.04.2026
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?