2022 йилда Ўзбекистон тарвуз экспорти бўйича рекордни янгилади

20:21 · 01.12.2022

Ўзбекистон деҳқон бозорларидаги минимал-максимал нархлар маълум қилинд

18:33 · 01.12.2022

Ўзбек палови брендини бутун дунёга танитиш керак» — Анвар Абдуқаюм

17:51 · 01.12.2022

Япония банки Ўзбекистонга 500 млн доллар миқдорида сармоя киритади

16:59 · 01.12.2022

Kraken криптовалюта биржаси 30 фоиз ходимларини ишдан бўшатади

15:39 · 01.12.2022

Ҳиндистон Ўзбекистондан гилос ва узум импорти ҳажмини оширади

14:24 · 01.12.2022

Ноябрда инфляция даражаси 1,3 фоизни ташкил этди — ДСТ

13:30 · 01.12.2022

Ўзбекистонда тарихий-меъморий обидаларни таъмирлаш учун 15 млрд сўмдан ошиқ маблағ сарфланган

12:53 · 01.12.2022

Олтин нархи кўтарилди

11:24 · 01.12.2022

Рейтинг. Ўзбекистон энг кўп қайси давлатлардан озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилмоқда?

10:43 · 01.12.2022

Марказий Осиёда камбағаллар сони 1 млнга ошиши мумкин

10:11 · 01.12.2022

Украинанинг қарзи 103 млрд доллардан ошди

22:35 · 30.11.2022

Binance япон криптовалюта биржасини сотиб олди

19:20 · 30.11.2022

Германия Украинага 56 млн евро ва генераторлар ажратади

18:12 · 30.11.2022

«Бизнинг асосий мақсадимиз, янги иш ўринларини яратиб, аҳоли даромадларини оширишдан иборат» — Азиз Абдуҳакимов

17:31 · 30.11.2022

Роналду Саудия клубида йилига 200 млн евро маош олиши мумкин

15:45 · 30.11.2022

Наманганда қиймати 250 млн долларлик тўқимачилик цехи ташкил этилади

14:57 · 30.11.2022

Salam Air Уммондан Ўзбекистонга мунтазам қатновларни йўлга қўяди

14:23 · 30.11.2022
Бизнес 10:30 · 08.02.2022

Америкаликлар Супербоулни томоша қилиш учун 14,6 млрд доллар сарфлайди

Телетрансляцияни кўриш нархи бир киши учун ўртача 78,92 долларни ташкил қилади.

Америкаликлар Супербоулни томоша қилиш учун 14,6 млрд доллар сарфлайди
Фото: «realtor.com»

Америкаликлар 2022 йилги Америка футболи кубоги — Супербоулни томоша қилиш учун 14,6 миллиард доллар сарфлайди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.

Америка Миллий чакана савдо федерацияси (NRF) тадқиқотига кўра, америкаликлар 14 февралга ўтар кечаси АҚШ футбол чемпионати финали ёки Супербоулни томоша қилиш учун тахминан 14,6 миллиард доллар сарфлайди.

Шундай қилиб, харажатлар коронавирус пандемияси туфайли етти йил ичида энг паст кўрсаткич бўлган 2021 йил — 13,9 миллиард долларга нисбатан сезиларли даражада ошади. Энг юқори қиймат 2020 йилда қайд этилган — ўшанда америкаликлар 17,2 миллиард доллар сарфлаган.

Умуман олганда, узоқ вақтдан бери соф спорт тадбири доирасидан чиқиб кетган ва оммавий маданият ҳодисасига айланган Супербоулни 184,5 миллион нафар катта ёшли америкалик томоша қилиши режалаштирилган ва телетрансляцияни кўриш нархи бир киши учун ўртача 78,92 долларни ташкил қилади. Бир йил олдинги кўрсаткич 74,55 доллар бўлган.

Асосий харажатлар озиқ-овқат ва ичимликларга тушади — респондентларнинг 79 фоизи уларни ўйин учун махсус сотиб олишни режалаштирмоқда. Сўровномада қатнашганларнинг яна 11 фоизи кийим-кечак ва жамоа рамзлари туширилган бошқа атрибутларни сотиб олишни истаса, 8 фоизи заргарлик буюмларига сарфлайди. Деярли ҳар ўнинчи (9 фоиз) якуний ўйинга янги телевизор харид қилади, ҳар йигирманчи (5 фоиз) эса — янги мебель.

Респондентларнинг бешдан бир қисми (20 фоиз) ўйинни зиёфатда кўриш ниятида, 15 фоизи эса кубокни уйдан кузатади. Умуман олганда, 2021 йилдаги 62,8 миллионга нисбатан бу йил 90 миллионга яқин америкалик (уйда ёки ташқарида) зиёфатларга қатнашади ва сўралганларнинг яна 5 фоизи (13,7 миллион) финални барда томоша қилади.

Қайд этилишича, 3–11 январь кунлари 7,7 минг киши ўртасида ўтказилган сўров натижаларига кўра, респондентларнинг 21 фоизи учун Супербоулнинг энг муҳим элементи ўйиннинг ўзи эмас, балки реклама ҳисобланади.

Супербоул йилнинг энг оммабоп телетадбири бўлгани сабабли, энг йирик компаниялар кўпинча жаҳон юлдузлари иштирокида ушбу тадбир учун махсус реклама роликларини тайёрлайди. Бу йил 30 сонияли слотнинг нархи тахминан 6,5 миллион долларни ташкил қилади — ўтган йилга нисбатан 18 фоизга кўп.

Лос-Анжелес чеккасидаги SoFi стадионида 100 мингга яқин одам ўйинни томоша қилиши мумкин, аммо бунинг учун улар антиковид қоидаларига риоя қилиши ва катта миқдорда пул тўлаши керак бўлади. Ўйин учун чипталарнинг аксарияти аллақачон сотилиб бўлган, қолган чипталар Viagogo сайтида 7100 доллардан бошланади. VIP секторига энг қиммат чипталар нархи 25 минг долларга етади.

2022 йилда Ўзбекистон тарвуз экспорти бўйича рекордни янгилади
Янгиликлар 20:21 · 01.12.2022
2022 йилда Ўзбекистон тарвуз экспорти бўйича рекордни янгилади
Ўзбекистон деҳқон бозорларидаги минимал-максимал нархлар маълум қилинд
Янгиликлар 18:33 · 01.12.2022
Ўзбекистон деҳқон бозорларидаги минимал-максимал нархлар маълум қилинд
Ўзбек палови брендини бутун дунёга танитиш керак» — Анвар Абдуқаюм
Янгиликлар 17:51 · 01.12.2022
Ўзбек палови брендини бутун дунёга танитиш керак» — Анвар Абдуқаюм
Япония банки Ўзбекистонга 500 млн доллар миқдорида сармоя киритади
Янгиликлар 16:59 · 01.12.2022
Япония банки Ўзбекистонга 500 млн доллар миқдорида сармоя киритади
Kraken криптовалюта биржаси 30 фоиз ходимларини ишдан бўшатади
Янгиликлар 15:39 · 01.12.2022
Kraken криптовалюта биржаси 30 фоиз ходимларини ишдан бўшатади
Ҳиндистон Ўзбекистондан гилос ва узум импорти ҳажмини оширади
Янгиликлар 14:24 · 01.12.2022
Ҳиндистон Ўзбекистондан гилос ва узум импорти ҳажмини оширади