Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023

«IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишни бепул қилгач, жавобгарлик белгиласа бўлади» — Кушербаев

11:06 · 10.02.2023
Архив 22:20 · 01.12.2022

Бахтиёр Ибрагимов Ўзбекистоннинг туризмни ривожлантириш режаларини очиқлади

«Йил охирига қадар биз 4,8—5 миллион турист кўрсаткичларини кутмоқдамиз. 2023 йилда туристик оқимни 7 миллионга етказишни прогноз қилганмиз. Мазкур кўрсаткичларга эришиш учун барча чораларни кўриш лозим», — дейди Бахтиёр Ибрагимов.

Бахтиёр Ибрагимов Ўзбекистоннинг туризмни ривожлантириш режаларини очиқлади

Тошкентда «Ипак йўлида туризм» Тошкент халқаро туризм ярмаркаси бошланди. Очилиш маросимидан кейин давлатнинг туризмни ривожлантиришдаги ўрин мавзусида сессия бўлиб ўтди.

Унда спикер сифатида туризм ва маданий мерос вазирининг халқаро, ички ва зиёрат туризми бўйича ўринбосари Бахтиёр Ибрагимов чиқиш қилган.

Муваффақиятлар ва устуворликлар

Туризм соҳаси Ўзбекистон иқтисодиётининг асосий драйверларидан бири ҳисобланади. Шавкат Мирзиёев туризмни стратегик йўналиш сифатида белгиланган. Бугунги кунда секторни ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда.

Туристик соҳага қисқа муддат ичида у қадар кўп бўлмаган инвестицияларни жалб этилиб кўплаб иш ўринларини яратиш мумкин.

«Марказий Осиё аҳолисининг 65 фоизини ташкил этувчи Ўзбекистон учун ушбу мавзу долзарб, чунки ҳар йили меҳнат бозорига 600-700 минг ёш кириб келади, биз улар учун иш ўринларини яратишга мажбурмиз», — дейди Бахтиёр Ибрагимов.

Ҳозирда Ўзбекистон дунёнинг 91 та давлати билан визасиз режимни ўрнатган.

«Таққослаш учун, беш йил олдин Ўзбекистон бошқа давлатлар билан деярли визасиз режимга эга эмасди», — дея таъкидлайди Ибрагимов.

Давлат мазкур секторни қўллаб-қувватлашга катта ёрдам кўрсатмоқда, жумладан, коронавирус пандемияси вақтида Ўзбекистон дунёнинг кам сонли давлатлари қаторида нафақат туристик соҳани қўллаб-қувватлашни қисқартирмади, балки унга кўрсатиладиган ёрдамни оширди.

«Пандемия даврида давлат туроператорлар, меҳмонхоналар, гидлар, стартап-лойиҳаларга субсидиялар ажратганини мисол қилиб келтириш мумкин», — дейди Бахтиёр Ибрагимов.

Шунга қарамай, коронавирус чекловлар бутун дунёдаги туристик оқимга, жумладан, Ўзбекистонга ҳам таъсир кўрсатмай қолмади. 2022 йил 10 июнь куни Ўзбекистон барча коронавирус чекловларини бекор қилди ва ҳозирда бу борадаги кўрсаткичларни жадал қайта тикламоқда.

«Йил охирига қадар биз 4,8—5 миллион турист кўрсаткичларини кутмоқдамиз. 2023 йилда туристик оқимни 7 миллионга етказишни прогноз қилганмиз. Мазкур кўрсаткичларга эришиш учун барча чораларни кўриш лозим», — дейди Бахтиёр Ибрагимов.

Яна бир муҳим йўналиш ички туризмни ривожлантириш ҳисобланади, бу соҳанинг йил давомида ишлаш режимига ўтишига имкон беради. Талаб кам, мавсум даври бўлмаган вақтда соҳа паст даромад ҳамда ижара, коммунал хизматлар ва ходимларнинг доимий харажатлари туфайли катта муаммога дуч келмоқда. Бундай вақтларда хорижлик туристларнинг етишмаслигини мамлакат аҳолисининг ўзи қоплаши мумкин.

Ўзбекистонликларнинг саёҳат қилиш хоҳишини рағбатлантириш мақсадида бутун мамлакат бўйлаб кэшбек дастури қабул қилинган.

Туристик пойтахт

Самарқанд фаол равишда Ўзбекистоннинг туристик дарвозасига айланмоқда: икки йил ичида шаҳарда жаҳон талабларига жавоб берадиган инфратузилмани яратиш учун миллиард доллар йўналтирилди.

Хусусан, Самарқанд аэропортининг янги терминали ва учиш-қўниш йўлаги 300 миллион доллар эвазига нолдан бошлаб қурилди, бу йўловчилар оқимининг йилига 2 миллион кишига етказиш имкониятини берди.

212 гектар майдонда жойлашган ва 700 миллион доллар сарфланган «Ипак йўли» мажмуаси марказий объектга айланди. Мажмуа жаҳон стандартларида жавоб беради, 3,5 минг кишилик конгресс-марказга, 8 та меҳмонхонада 1,4 минг ўринга эга, шунингдек, «Боқий шаҳар» туристик объекти мавжуд.

«Инфратузилма имконияти чекланган инсонларнинг талабларига ҳам жавоб беради. Шунингдек, барча асосий ёдгорликлар инклюзив шароитларга эга, жумладан, йўлакчалар ва пандуслар жиҳозланган», — дейди Бахтиёр Ибрагимов.

2018 йилда Самарқандда «Ипак йўли» халқаро туризм университети очилган бўлиб, у ерда ҳамкор ҳамда ШҲТга аъзо давлатларнинг 80 нафар талабаси учун грант стипендиялар ажратилган.

Диверсификацион туризм

Вазир ўринбосари таътиллари асосан ёз ўрталарига тўғри келадиган Европа давлатлари туристик оқимларнинг юқори чўққисига қандай эришиш мумкинлиги тўғрисидаги саволларга жавоб қайтарган. Айрим туристик давлатлар, жумладан, БАА бу вақтда хизмат кўрсатиш ва кўнгилочар туризмни таклиф этади.

Бахтиёр Ибрагимовнинг маълум қилишича, Ўзбекистон буни икки нарса билан қоплайди:

  • Очиқ осмон остидаги маданий ёдгорликлар;
  • Мевалари, сабзавотлари билан.

«Ўзбекистонда туристик мавсум апрель—июнь ойларига ва август ўрталари — октябрь охирларига тўғри келади. Самаранд, Бухоро, Хив ава Қўқонда жазима ёз ёки қишда сайр қилиш мароқли эмас. Қишда, шунингдек, мавсумий мевалар йўқ», — дейди Бахтиёр Ибрагимов.

Вазир ўринбосарининг таъкидлашича, Европа бозори учун Ўзбекистон қизиқ, аммо ҳозирда туристларнинг асосий оқими МДҲдаги яқин давлатларга бормоқда. Бирданига бир нечта йўналишнинг ривожлантирилиши туристик соҳани диверсификация қилади.

«Ҳар бир давлат турлича йўллардан фойдаланади, биз БАА билан рақобатчи эмасмиз дея олмайман, бизда эътибор кўнгилочарга эмас, балки маданият туризмига қаратилмоқда», — дея қайд этилади Бахтиёр Ибрагимов.

Шу билан бирга, мамлакат «туристлар учун» кураш олиб бормоқда ва айни Амирликларга муқобил сифатида ривожланмоқда. Амалдорнинг таъкидлашича, Самарқанддаги туристик ёдгорликлар аввал ҳам бўлган, бироқ оддий меҳмонхоналар йўқ эди.

«Охириг беш йил ичида инфратузилма қурилиши мавзусида жуда кўп ишлар амалга оширилди, бу катта муаммо эди. Бироқ биз 25 йил давомида қилинмаган ишни беш йилда амалга ошира олмаймиз, яна озгина вақт керак», — дейди Бахтиёр Ибрагимов.

Ўзбекистон рекреацион туризм соҳасида ҳам ишлар олиб бормоқда

Ёзги туризм учун яратилган инфратузилмалардан ташқари, биз тоғ туризмини ҳам ривожлантиряпмиз. Бундан ташқари, бизда чўл ва водий вилоятлари бор бўлиб, у ерларда бошқа хизматларни ҳам таклиф этилиш мумкин.

«Рекреацион туризм нуқтаи назаридан кўрсатадиган нарсаларимиз кўп, аммо инфратузилмани яратиш керак. Ўйлайманки, яна 3-4 йил ўтгач биз Бирлашган Араб Амирликларига муносиб рақобат кўрсатиб, бутун йил давомида туристларни жабл этишимиз мумкин бўлади», — дейди Бахтиёр Ибрагимов.

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди