Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023

«IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишни бепул қилгач, жавобгарлик белгиласа бўлади» — Кушербаев

11:06 · 10.02.2023

Meta икки йиллик тақиқдан сўнг Дональд Трампнинг Facebook ва Instagram аккаунтларини тиклади

10:24 · 10.02.2023

Ўзбекистон авиа юк ташувлари соҳасида E-freight халқаро стандарти жорий этилади

20:45 · 09.02.2023

Food city савдо мажмуасидан Қўйлиқ 7-метро бекатигача бепул автобус ҳаракати йўлга қўйилди

18:52 · 09.02.2023

Миср компанияси Ўзбекистонда трансформатор ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этади

18:05 · 09.02.2023

Тошкент йўл инфратузилмасини яхшилашда Япония компаниясининг 3D камераларидан фойдаланилиши мумкин

16:40 · 09.02.2023

Тошкент халқаро аэропортида йўловчиларни кутиб олиш учун бир нечта зоналар қурилади

15:47 · 09.02.2023

Транзит, нефть ва туризм: зилзила Туркия иқтисодиётига қандай зарба берди?

14:21 · 09.02.2023

ОТБ Ўзбекистонга иқтисодий бошқарувни яхшилаш учун 150 млн доллар ажратди

13:29 · 09.02.2023

SpaceX Украина ҳарбийларига Starlink ёрдамида дронларни бошқаришни тақиқлади

12:44 · 09.02.2023

Mercator Group савдо тармоғи Ўзбекистонда филиалини очади

11:30 · 09.02.2023

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

11:09 · 09.02.2023
Таҳлил 22:01 · 30.01.2022

«Блэкаут»га дуч келган Ўзбекистон, Алишер Усмоновнинг йирик харидлари ва Фирдавс Абдухолиқов атрофидаги коррупцион ҳолат — ҳафталик дайжест

Kommers.uz ҳафтанинг энг сара янгиликларини битта дайжестга тўплади.

«Блэкаут»га дуч келган Ўзбекистон, Алишер Усмоновнинг йирик харидлари ва Фирдавс Абдухолиқов атрофидаги коррупцион ҳолат — ҳафталик дайжест
Коллаж: Kommers.uz

Яна бир ҳафта (24 январь–30 январь) ўз якунига етиб бормоқда. Ушбу давр мобайнида Ўзбекистон ва жаҳон ахборот майдони қайноқ янгиликларга тўла бўлди. «Kommers.uz» улардан энг сараларини битта дайжестга тўплади.

«Блэкаут»га деч келган Ўзбекистон

25 январь куни соат 10:57 да Ўзбекистон бўйлаб электр таъминотида узилишлар кузатилишни бошлади. Узилишлар туфайли Тошкент метрополитени ишдан тўхтади. Энергетика вазирлиги ҳолат юзасидан тушунтириш берди.

Қайд этилишича, соат 11:00 да энерготизимда йирик носозлик юзага келиб республиканинг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилди.

Кейинчалик Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Тошкентда иссиқ сув ва исситиш таъминотида ҳам узилиш кузатилиши бўйича огоҳлантириш берди.

Фото: «bugun.uz»

«Мамлакатимизнинг кўплаб ҳудудларида электр энергияси тизимида кузатилган узилишлар боис, иситиш, оқова ҳамда ичимлик сув тармоқларида ҳам узилишлар кузатилишидан огоҳлантирамиз», дейилганди хабарда.

Кейиналик Энергетика вазирлиги Соат 10:57 да Қозоғистон электр тармоғида катта авария бўлиши оқибатида Олмаота, Шимкент, Тарас, Туркистон (вилоятларида) ва атроф ҳудудларида Электр эенергия таъминотида ўчишлар юзага келганини маълум қилди.

Оқибатда Фарғона ва Тошкент шаҳри ва вилояти, Фарғона водийси ҳудуди, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Навоий, Қашқадарё вилоятлари тармоқларида электр энергияси ўчган.

Фото: «bugun.uz»

Шунингдек, Mobiuz ва Beeline’да алоқа хизмати ёмонлашиши мумкинлигини қайд этди. Uztelecom станциялар бир неча соат соат «чидаб беришини» айтди.

«Биздаги станцияларда захира аккумуляторлари билан жиҳозланган.Уларнинг қуввати бир неча соат чидаб беради», дейди матбуот хизмати ходими.

Электр узилиши сабаб ёпилган Ўзбекистон минтақавий аэропортлари рейслар учун қайта очилди. Ўшанда Тошкент аэропорти фақат рейсларни қабул қилиш учун ишлади. Humo ва Uzcard тўлов тизимлари электр узилиши иш фаолиятига таъсир кўрсатмаслигини маълум қилди. Бироқ 25 январь куни пойтахт дўконларида Uzcard терминаллари ишламай қолган ҳолатлар қайд этилди.

Шундан сўнг Президент топшириғи билан электр узилиши бўйича хукумат комиссияси тузилди. Шавкат Мирзиёев Ўзбекистондаги электр узилишини шахсан назоратга олди. Кейинчалик Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида электр энергияси таъминоти тўлиқ тикланди.

Қозоғистон ягона энергетика тизимида 21 январдан электр токи бўйича вазият кескин бўлгани маълум қилинди. Bugun.uz манбалари «Қозоғистон электр тармоқларини бошқариш компанияси»нинг огоҳлантириш хатини тақдим этди.

«Ҳозирда Қозоғистон ягона энергетика тизимида электр қуввати ва қувват балансини сақлаш бўйича кескин вазият сақланиб қолмоқда», дейилади Kommers.uz манбалари тақдим этган хатда.

Шу муносабат билан, мавжуд вазиятни сақлаб қолган ҳолда, 2022 йил 24 январдан 31 январгача бўлган даврда рақамли майнинг билан шуғулланувчи шахсларга режалаштирилган электр энергиясини етказиб бериш тўлиқ бекор қилинган. Хат «Қозоғистон электр тармоқларини бошқариш компанияси» вакили Бекжан Мукатов томонидан имзоланган.

Kommers.uz’нинг Ўзбекистон томонидаги манбаси айтишича, бу — Қозоғистон томонидан йўл қўйилган катта масъулиятсизлик.

«Шериклар томонидан ташланган жуда ва жуда масъулиятсиз қадам, бу электр ҳалқаси бўйича келишув шартлари ва мажбуриятларини текширишга арзийди», — дейди манба.

27 сентябрга келиб Ўзбекистонда «блэкаут» тўлиқ якунланди. Мамлакатга электр энергияси қайтиши учун 2 суткага яқин вақт керак бўлган бўлса-да, пойтахт ва бошқа кўрлаб шаҳарларга энергиянинг қайтиши учун 8-10 соат вақт етарли бўлди. Марказий Осиёнинг бир неча шаҳарларида кузатилган «блэкаут» оқибатида 40 миллиондан ортиқ одам чироқсиз қолиб кетди.

Алишер Усмоновнинг йирик харидлари

Алишер Усмоновга қарашли компания «Оҳангаронцэмент» заводини сотиб олди. Россиянинг Akkermann Cement ширкати шўба корхонаси Akkermann Cement CA «Оҳангаронцэмент» цемент заводининг 98,6 фоиз улушига эга бўлди.

Қайд этилишича, Akkermann Cement бренди остида бирлашган компаниялар гуруҳи тадбиркор Алишер Усмоновга қарашли Россиянинг кўп тармоқли USM холдинги таркибига киради.

Фото: Sputnik

2021 йилда Akkermann Cement 4 миллион тоннага яқин цемент ишлаб чиқарган. Компаниянинг асосий активлари Новотроицк ва Горнозаводскдаги цемент заводлари бўлиб, энди уларга «Оҳангаронцэмент» ҳам қўшилди.

2021 йил охирида «Оҳангаронцэмент» қуруқ усулда йилига 2,5 миллион тонна цемент ишлаб чиқариш қувватига эга линиясини ишга туширди.

«Янги линия технологлар ва техник хизмат кўрсатувчи ходимлардан юқори малака ҳамда ишлаб чиқариш тажрибасини талаб қилади. Akkermann Cement бундай замонавий линияларни самарали бошқариш бўйича муваффақиятли тажрибага эга», дейилади компания хабарида.

Akkermann Cement компанияси директорлар кенгаши раиси Антон Селявко «Оҳангаронцэмент»га сармоя киритилиши, «Ўзбекистондаги барча USM инвестициялари каби, биринчи навбатда, USMнинг асосий акциядори Алишер Усмоновнинг кичик ватани бўлмиш ушбу давлатни ривожлантиришга қаратилганини» таъкидлади.

«Воробьёвы» тоғларида жойлашган «Сафиса» тўйхонаси

Бундан ташқари Миллиардер Алишер Усмоновнинг компанияси «Воробьёвы» тоғларида жойлашган «Сафиса» байрам кошонасини сотиб олди.

Маълум қилинишича, миллиардер Алишер Усмоновнинг «Металлоинвест» компанияси Москвадаги Воробьёвский шоссесида жойлашган «Сафиса» байрам уйи эгасига айланган.

Фото: instagram.com/safisa_art

Хабарга кўра, бинога эгалик қилувчи «ЛИМН» компанияси 21 январь куни «Металлоинвест» таркибига кирувчи «Михайловского ГОК им. А. В. Варичева» корхонаси назоратига ўтган. «Металлоинвест» компанияси вакили ОАВга изоҳ беришдан бош тортган.

Фирдавс Абдухолиқов атрофидаги коррупцион ҳолат

Кинематография агентлиги томонидан шартномалар тузилишида ва давлат субсидияси маблағларининг тақсимланишида манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилганлиги ҳолатлари аниқланди.

Коррупцияга қарши кураш қўмитасининг маълум қилишича, Кинематография агентлиги директори ва бир вақтнинг ўзида субсидия маблағларини тақсимлаш бўйича қарорлар қабул қилиш ваколатига эга Бадиий кенгаш раиси — Фирдавс Абдухолиқов субсидия маблағларининг тақсимланиши ва контрагентни танлаш жараёнида яқин қариндошлари бенефициар бўлган (таъсисчилари: Шарапова Ф.С. — Фирдавс Абдухолиқовнинг турмуш ўртоғи 70 фоиз, Рашидова А.Ф. — Фирдавс Абдухолиқовнинг қизи 20 фоиз, Абдухаликов А.Ф. — Фирдавс Абдухолиқовнинг ўғли — 10 фоиз) «Master Media Production and Broadcast» МЧЖ билан манфаатлар тўқнашувига эга бўлса-да, бу ҳолатни бартараф қилиш чораларини кўрмасдан, мазкур жамият манфаатларини ёқлаб овоз беришда ва қарорлар қабул қилиш жараёнида бевосита иштирок этган.

Масалан, 2021 йилнинг ўзида Кинематография агентлиги томонидан берилган давлат буюртмалари асосида Sevimli телеканали («Master Media Production and Broadcast» МЧЖ) иштирокида «Орзулар палатаси» ва «Тузоқ» сериаллари суратга олинган. 

Жумладан, 2021 йилнинг 22 февраль куни Кинематография агентлиги, «Master Media Production and Broadcast» МЧЖ ҳамда «MY-FILMS» МЧЖ ўртасида «Орзулар палатаси» миллий сериалини суратга олиш мақсадида қиймати 3 миллиард сўмлик шартнома имзоланиб, Кинематография агентлиги томонидан 1,5 миллиард сўм пул маблағлари «MY-FILMS» МЧЖ ҳисоб рақамига ўтказиб берилган. 

Бундан ташқари, Кинематография агентлиги ҳамда «Master Media Production and Broadcast» МЧЖ ўртасида «Тузоқ» миллий сериалини суратга олиш учун 2021 йилнинг 18 май куни жами қиймати 1,8 миллиард сўмлик икки томонлама шартнома (dxarid.uz тўғридан-тўғри шартнома орқали) имзоланган ва 1,8 миллиард сўм пул маблағлари жамият ҳисоб рақамига ўтказиб берилган. 

Шунга кўра, мазкур ҳолатларда Ўзбекистон Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов яқин қариндошлари таъсисчилигидаги МЧЖнинг манфаатларини кўзлаб, давлат бюджетидан жуда кўп миқдордаги пул маблағларининг ажратилишига эришиб, қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйган. 

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ўрганиш натижалари бўйича тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун Бош прокуратурага юборилган.

Шунингдек, Kommers.uz ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот хизмати билан боғланди. Ҳужжатлар кўриб чиқилаётгани, кейинчалик расмий маълумот берилиши маълум қилинди.

Meta ва Google асосчиларидан ўзиб кетган Баффет

Миллиардер Уоррен Баффет молиявий ҳолати бўйича Марк Цукербергдан ўзиб кетди. Қайд этилишича, Уоррен Баффетнинг бойлиги 2022 йил 2,39 миллиард долларга ўсиб, 111 миллиард долларга етган. Энди у Марк Цукербергдан 1 миллиард доллар олдинда. Шу тариқа Баффет миллиардерлар рўйхатида 6-ўринга кўтарилиб олди.

Meta Platforms (собиқ Facebook) асосчиси Марк Цукербергнинг бойлиги 2022 йил бошидан буён 12 фоизга ёки 15,2 миллиард долларга камайган. 28 январь ҳолатига кўра, унинг молиявий ҳолати 110 миллиард долларни ташкил этмоқда.

Йил бошидан буён Meta акциялари ўз қийматининг қарийб 13 фоизини йўқотган. Уоррен Баффет бойлигининг 98 фоизини ташкил этувчи Berkshire Hathaway компаниясининг А тоифали инвестиция холдинги эса 2,3 фоизга қимматлаган.

Зафар Ҳошимов номидан фойдаланган фирибгарлар

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Korzinka супермаркетлар тармоғи асосчиси Зафар Ҳошимов номи билан фонд очилгани айтилган реклама кўринишидаги хабарлар тарқалганди. Тадбиркор эндиликда ўз номи билан одамлардан пул ечиб олувчи фирибгарлар пайдо бўлганидан огоҳлантирди.

Тадбиркорнинг таъкидлашича, сохта реклама ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлардаги гуруҳларда тарқалишда давом этмоқда.

«Энди улар реклама учун пул тўлашди ва ижтимоий тармоқларда бу хабар реклама сифатида пайдо бўяпти. Ишонувчан фойдаланувчилар ушбу хабарга ишониб, йўқ курсларга рўйхатдан ўтса, ҳақиқий пул йўқотишларининг хавфи жуда катта», — деб ёзади тадбиркор.

Зафар Ҳошимовнинг ёзишича, фирибгарлар билан тажриба ҳам ўтказилган.

«Дўстларим тажриба ўтказдилар. Рўйхатдан ўтишди, кейинроқ уларга хорижий рақамлардан (Буюк Британия, Россия ва ҳоказо) қўнғироқ қилишди. Телефон орқали менинг номимдаги мавжуд бўлмаган жамғарманинг ‘вакили’ инвестиция асосларини ўрганиш учун дўстларимнинг тўлов картасига 100 доллар беғараз ўтказишга тайёр эканликларини маълум қилди ва карта рақами сўради», — деб ёзади тадбиркор.

Шунингдек, улар ушбу карта шу рақамга боғлиқ эканини суриштирган. 

«Кейин қўнғироқ қилган шахс операцияни якунлаш учун телефон орқали ушбу рақамга келган SMS код рақамини айтиши кераклигини маълум қилди. Сизни огоҳлантирмоқчиман, ушбу кодни тақдим этишингиз билан картангиздаги барча пуллар бир зумда йўқолади», — деб ёзади Зафар Ҳошимов.

Назарбоевнинг «кураш»га қайтган миллиардер куёви

Россия ҳукумати «Газпром» директорлар кенгашига ўтган йилги номзодлар рўйхатини қайта сайлаш учун тақдим этди. Ҳуқуқий ахборотнинг расмий интернет порталида Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши эълон қилинди.

Маълум қилинишича, Нурсултон Назарбоевнинг куёви, Kazenergy ассоциацияси раиси Тимур Кулибаев рўйхатга уч нафар мустақил директордан бири сифатида киритилган. Қолган икки нафари — Губкин номидаги Россия Давлат университети ректори Виктор Мартинов ва Россия халқ хўжалиги ва давлат бошқаруви академияси ректори Владимир Мау.

«Газпромбанк» бош директори Андрей Акимов, Россия Президентининг махсус вакили Виктор Зубков, саноат ва савдо вазири Денис Мантуров, «Газпром» бошқаруви раиси Алексей Миллер ва бош вазир ўринбосари Александр Новак ҳам кенгаш аъзолигига номзод сифатида кўрсатилган.

Январь ойи бошида Қозоғистонда оммавий тартибсизликларни бостириш ортидан Назарбоев оиласининг кўплаб аъзолари ва оилага алоқадор амалдорлар ишдан бўшатилганди.

Тимур Кулибаев собиқ Президентнинг ўртанча қизи Динара билан турмуш қурган. 17 январь куни у «Атамекен» миллий тадбиркорлар палатаси раҳбари лавозимини тарк этди.

«Билайн» фаолиятидаги узилишлар

Ўзбекистон бўйича «Билайн» алоқа оператори ишида узилишлар кузатилмоқда. Бунга мамлакатдаги электр энергияси узилиши сабаб бўлиши мумкин.

Компания матбуот хизмати хабар беришича, барча мижозларига етказилган ноқулайликлар учун 500 мегабайт тақдим этилади.

«Ҳурматли мижозлар! Ускуналардаги дастурий таъминотда юзага келган носозлик туфайли баъзи мижозларимиз мобил Интернетнинг ишлашида чекловларга дуч келишди. Тармоқ ҳозирда оддий тизимда ишламоқда. «Билайн»нинг барча мижозларига етказилган ноқулайликлар учун 500 МБ тақдим этилади. Тушунганингиз учун ташаккур!», — дейилади хабарда.

Компаниянинг ишонч телефони орқали айтилишича, узилишларга электр энергияси сабаб бўлган.

«Мамлакат ҳудудида электр таъминотидаги носозликлар сабабли мижозларимизнинг айримларида алоқа ва интернет бўйича вақтинчалик чекланишлар кузатилиши мумкин. Муаммолар бартараф этилгунича кутиб туришингизни сўраймиз», — дейилади оператор хабарида.

«Ўзкомназорат»нинг хабар қилишича, 2022 йил 28 январь куни «Unitel» МЧЖ маълумотлар узатиш тармоғининг таянч коммутаторларида дастурий таъминотдаги носозлик туфайли тармоқда соат 9:42 дан 10:21 гача Интернет хизматлари ишламаслиги кузатилган. Айни вақтда мазкур носозлик бартараф этилган. «Ўзкомназорат» давлат инспекция томонидан «Unitel» МЧЖга келгусида бу каби ҳолатларнинг такрорланишини олдини олиш чораларини кўриш юзасидан тегишли кўрсатма берилган.

Олдиндаги ҳафта омадли келсин. «Kommers.uz» ўқувчилар учун қизиқ бўлган барча янгилик ва таҳлилларни ишончли тарзда етказишда давом этади.

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Бизнес 18:32 · 10.02.2023
Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Бизнес 15:01 · 10.02.2023
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Янгиликлар 14:21 · 10.02.2023
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Бизнес 13:27 · 10.02.2023
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Бизнес 12:51 · 10.02.2023
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда
Иқтисодиёт 11:46 · 10.02.2023
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда