Бозорлардаги асосий озиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари эълон қилинди
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги 21 декабрь ҳолати бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини эълон қилди

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Тошкент шаҳридаги ҳудудий марказий деҳқон бозорларида ўтказилган кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал нархларини эълон қилинди.
Маълум бўлишича, бозорларда суякли мол гўштининг бир килограми 60 минг сўмдан 75 минг сўмгача сотиляпти. Қўй гўштининг 1 килограми 60 минг сўмдан 75 минг сўмгача, картошка (1 кг) 3 500 сўмдан 4 500 сўмгача, пиёз (1 кг) 3 500 сўмдан 4 000 сўмгача баҳоланган.
Шунингдек, 2022 йил 21 декабрь ҳолатига кўра бошқа турдаги маҳсулотларнинг нархлари қуйидагича:
• Саримсоқ пиёз (1кг) – 3 000 – 15 000 сўм;
• Сабзи (1 кг) — 2 000 – 4 000 сўм;
• Мош (1 кг) — 12 000 – 15 000 сўм;
• Помидор (1 кг) — 5 000 – 12 000 сўм;
• Гуруч (1 кг) — 10 000 – 25 000 сўм;
• Бодринг (1 кг) — 8 000 – 18 000 сўм;
• Узум (1 кг) — 4000 – 40 000 сўм;
• Олма (1 кг) — 5 000 – 18 000 сўм;
• Банан (1кг) — 10 000 – 20 000 сўм;
• Лимон (1кг) — 5 000 – 12 000 сўм.






