Глобал фонд ва облигациялар бозорлари 2022 йилда қанча зарар кўргани маълум қилинди
Financial Times хабар беришича, 2022 йил охирида жаҳон фонд ва облигациялар бозорлари 30 трлн доллардан кўпроқ зарар кўрган. Бу 2008 йилда жаҳон молиявий инқирози тугаганидан бери энг юқори кўрсаткич ҳисобланади

2022 йил охирида жаҳон фонд ва облигациялар бозорлари 30 триллион доллардан кўпроқ зарар кўрди. Бу ҳақда Financial Times хабар берди.
Қайд этилишича, бу 2008 йилда жаҳон молиявий инқирози тугаганидан бери энг юқори кўрсаткичдир. Бозорлардаги энг катта йўқотишларга инфляция, фоиз ставкаларининг ошиши ва Россия ва Украина ўртасидаги уруш сабаб бўлган.
Ривожланган ва ривожланаётган бозорлар акцияларининг MSCI All-World кенг индекси ўз қийматининг бешдан бир қисмини йўқотган. Шунингдек, S&P 500 индекси деярли 20 фоизга, Nasdaq индекси 33 фоизга тушди. Хитой биржалари индекслари юанда 22 фоизга, долларда 28 фоизга, MSCI Europe индекси долларда 16 фоизга ва еврода 11 фоизга пасайди.
Агентлик маълумотларига кўра, криптовалюта бозори 2022 йилда 1,7 триллион доллар йўқотган. Шунингдек, АҚШ қимматли қоғозларидаги пасайишни ҳам қайд этади. Электромобиль ишлаб чиқарувчи Тesla ўз қийматининг деярли учдан икки қисмини, чип ишлаб чиқарувчи Nvidia 50 фоиз, Apple ва Мicrosofr деярли 30 фоиз, Alphabet 40 фоиз қийматини йўқотди.






