«Ўзбекистон демографик дивиденд олиш бўсағасида турибди» — экспертлар

20:40 | 19.8.22

Ўзбекистонда Хитойнинг BYD автомобиллари ишлаб чиқарилади

20:30 | 19.8.22

«Апельсин қироли» номини олган бразилиялик миллиардер вафот этди

18:07 | 19.8.22

Афғонистон Россияга нефть маҳсулотлари эвазига доривор гиёҳлар ва майиз таклиф қилди

15:26 | 19.8.22

Нуфузли меҳмонхона брендларидан фойдаланиш учун франчайзинг шартномасини тузиш ва субсидия олиш тартиби қандай?

14:07 | 19.8.22

Тошкентдан Токиога парвозларни амалга оширилиши бошланди

11:40 | 19.8.22

Йилига 500 мингта автомобиль: UzAuto Motors ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширади

11:30 | 19.8.22

«Охирги 2-3 йилдаги энг катта ютуқ онлайн омонатлар оммалашгани бўлди» — Исмоил Туропов

9:05 | 19.8.22

Шавкат Мирзиёев Ислом тараққиёт банки президентини қабул қилди

20:14 | 18.8.22

Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги провайдерларни лицензиялаш тартиби белгиланди

18:10 | 18.8.22

UzAuto Хитой билан ҳамкорликни кенгайтирмоқда

18:00 | 18.8.22

«Амалдаги Конституция интеллектуал мулкни алоҳида эътироф этмайди» — эксперт

16:40 | 18.8.22

GM GEM платформаси Ўзбекистонни МДҲдаги замонавий оммавий автомобиллар ишлаб чиқарувчисига айлантирмоқда

16:30 | 18.8.22

Apple янги iPhone’ни 7 сентябрь куни тақдим этиши мумкин

15:35 | 18.8.22

Япония ҳукумати ёшлар ўртасида спиртли ичимликларни тарғиб қилиш мақсадида танлов эълон қилди

12:55 | 18.8.22

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида 15 дан ортиқ ҳужжат имзоланди

10:26 | 18.8.22

Маскнинг ҳазилидан сўнг «Манчестер Юнайтед» акциялари қимматлашди

9:11 | 18.8.22

Қозоғистон Россиянинг ЕТБдаги бир қанча улушини сотиб олмоқчи

18:44 | 17.8.22

Хотин-қизлар орқали ЯИМ ҳажмини ошириш йўли, янги сарой қидираётган уйсиз Маск ва қимматлашган уй-жой — кунлик дайжест

Kommers.uz куннинг энг сара янгиликларини битта дайжестга тўплади.

Хотин-қизлар орқали ЯИМ ҳажмини ошириш йўли, янги сарой қидираётган уйсиз Маск ва қимматлашган уй-жой — кунлик дайжест
Фото: Kommers.uz

Яқин соатларда 2021 йилнинг 23 декабрь санаси ҳам поёнига етади. Якунланаётган кун Ўзбекистон ва жаҳон ахборот майдонида қайноқ янгиликларга бой бўлди. Kommers.uz уларнинг энг сараларини битта дайжестга тўплади.

Хотин-қизлар орқали ЯИМ ҳажмини ошириш йўли

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Ҳакимов хотин-қизларнинг тадбиркорлик имкониятларини кенгайтириш ялпи ички маҳсулот ҳажмини 2,5 фоизга оширишини айтди. Бу ҳақда у Ўзбекистонда гендер тенглик муаммоларини муҳокама қилиш учун «Open Space» форматида ташкил этилган очиқ платформадаги мурожаатида маълум қилди.

Фото: Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Марказ тадқиқотларига кўра, агар иш билан банд ва якка тартибдаги тадбиркор аёлларнинг умумий сони 5 фоизга ошса, аҳоли жон бошига даромад 2,5 фоизга ошади. Аксинча аёлларнинг тадбиркорлик қилиш имконияти чекланса, аҳоли жон бошига тўғри келувчи даромад 3 фоизга ва ўз-ўзини иш билан таъминлаш имконияти чекланса, ушбу кўрсаткич 1,3 фоизга камаяди.

«Хотин-қизларнинг таълим олиш имкониятларини кенгайтириш, иш билан таъминлаш нафақат ижтимоий, балки иқтисодий масаладир», — дейди Обид Ҳакимов.

«Афросиёб» поезди қатнови кўпайтирилади

«Ўзбекистон темир йўллари» 2021 йил 27 декабрдан 2022 йил 9 январгача «Тошкент—Бухоро—Тошкент» йўналишида 770/769-сонли «Афросиёб» поездларининг қатновини йўлга қўяди. Ҳозиргача фақат ҳафтанинг жума, шанба ва якшанба кунлари соат 09:02 да Тошкент марказий темир йўл вокзалидан ҳаракатини амалга ошириб келаётган «Афросиёб» поезди 27 декабрдан 2022 йил 9 январгача ҳар куни соат 09:02 да «Тошкент—Бухоро» йўналишида қатновини амалга оширади.

Шунингдек, 769-сонли «Афросиёб» поезди ҳам 27 декабрдан 2022 йил 9 январгача ҳар куни соат 15:02 да «Бухоро—Тошкент» йўналишида қатновини амалга оширади.

Ушбу поездлар Самарқанд, Навоий темир йўл вокзалларида ҳам тўхтаб ўтади. Бундан ташқари байрам кунлари барча йўловчи поездларга қўшимча вагонлар ҳам уланади.

Ногиронлиги бўлган ёшлар учун субсидия

Ўзбекистонда ҳар йили 500 нафаргача ногиронлиги бўлган ёшларга субсидия ажратилади.«Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2022 йил 1 январдан Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга ҳар бир ходим учун 6 ойда БҲМнинг 1,5 бараварида субсидия берилади.

2022 йил 1 мартдан:

  • болаликдан ногирон бўлган шахслар ва I ва II гуруҳ ногиронлари даромад солиғи бўйича имтиёз меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,41 бараваридан 3 бараваригача оширилади;
  • 2024 йил 1 мартгача иш берувчиларга ногиронлар учун тўланган ижтимоий солиқ Давлат бюджетидан тўлиқ қайтариб берилади.

Эндиликда давлат буюртмачилари ногиронлар жамоат бирлашмалари билан уларнинг маҳсулотларини харид қилиш бўйича тўғридан-тўғри шартномалар тузиши мумкин.

Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳар йили 500 нафаргача ногирон ёшларга қуйидагилар учун субсидия ажратилади:

  • ахборот технологиялари, компьютерда дастурлаш амалиёти, умумтаълим фанлари ва хорижий тилларни ўргатиш;
  • тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтганларга асбоб-ускуна ва меҳнат қуролларини харид қилиш учун.

«Эл-юрт умиди» жамғармаси ҳисобидан 2022 йилдан ҳар йили танлов асосида 20 нафаргача ногирон ёшлар хорижий ОТМда, онлайн курсларда таълим олиши ташкил этилади.

Масофавий банк хизматларининг 20 млн фойдаланувчиси

Ўзбекистонда масофавий банк хизматларидан фойдаланувчи аҳоли сони 20 миллиондан ошди. Қайд этилишича, 2021 йилнинг 1 декабрь ҳолатига кўра республика бўйича масофавий банк хизматларидан фойдаланувчилар сони 20 миллион нафардан ошди.

Муомаладаги банк карталари сони 26,5 миллиондан зиёдни ташкил этди.

Шунингдек, ўрнатилган банкомат ва инфокиосклар сони эса 12 814 тани ташкил этиб, 2020 йилнинг 1 декабрь ҳолатига нисбатан 1193 тага ёки 10 фоизга кўпайгани маълум қилинди.

Ўзбекистон экспортидаги топ-10 давлатлар

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси республика экспортидаги топ-10 давлатлар ҳақида хабар берди.

Маълумотларга кўра, 2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон экспортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар қуйидагилардан иборат:

  1. Хитой — 2,3 миллиард доллар;
  2. Россия — 1,9 миллиард доллар;
  3. Туркия — 1,5 миллиард доллар;
  4. Қозоғистон — 1,1 миллиард доллар;
  5. Қирғиз — 711 миллион доллар;
  6. Афғонистон — 573 миллион доллар;
  7. Тожикистон — 451 миллион доллар;
  8. Украина — 203 миллион доллар;
  9. Канада — 182 миллион доллар;
  10. Туркманистон — 176 миллион доллар.

Қимматлаган кўчмас мулклар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази кўчмас мулк бозори фаоллик даражаси ва иккиламчи бозорда ипотека кредитларининг мавжудлигини таҳлил қилди.

Қайд этилишича, ўртача ҳисобда кўчмас мулк бозорида ўсиш кузатилмоқда, бу эса мамлакат аҳолисининг харид қобилияти тикланаётганидан далолат беради. Шу билан бирга, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази экспертларининг ҳисоб-китоблари шуни кўрсатадики, ипотека асосида уй-жой сотиб олишга лаёқатли аҳоли улуши 26 фоизни ташкил қилади.

Ўзбекистонда 2021 йил ноябрь ойида кўчмас мулк олди-сотдиси бўйича 22,5 мингта шартнома тузилди, бу сентябрь ойига нисбатан 4 фоизга (21,6 минг) кўпдир. Мазкур кўрсаткичнинг 2020 йил (14,4 фоиз) ва 2019 йил (40,6 фоиз) ноябрь ойларига нисбатан кескин ўсиши уй-жой бозорида талабнинг ҳали ҳам жуда баландлигидан далолат беради.

Энг юқори ўсиш суръатлари Сурхондарё (22,9 фоиз), Наманган (17,3 фоиз), Хоразм (14,3 фоиз) вилоятларида кузатилган бўлса, Андижон (14,1 фоиз), Самарқанд (6,6 фоиз) ва Тошкент (3,7 фоиз) вилоятларида камайиш кузатилди.

Ноябрь ойида октябрь ойига нисбатан иккиламчи бозорда ўртача уй-жой нархлари 1,2 фоизга ўсди. Нархларда энг катта ўсиш Тошкент (3,2 фоиз), Самарқанд (3,1 фоиз) ва Хоразм (3,0 фоиз) вилоятларида кузатилган бўлса, Навоий (-1,4 фоиз) вилоятида уй-жой нархлари пасайган.

Шаҳарлар кесимида уй-жой нархларининг энг баланд қиймати Тошкент (1 квадрат метр учун 753 доллар), Самарқанд (553 доллар) ва Навоий (418 доллар) шаҳарларида, нисбатан пастроқ нархлар эса Нукус (277 доллар), Қарши (289 доллар) ва Гулистон (289 доллар) шаҳарларида қайд этилди.

Тошкент шаҳрида ўтган ойга нисбатан иккиламчи бозорда ўртача уй-жой нархлари 1,3 фоизга ўсди. Уй-жой нархларида энг катта ўсиш Мирзо Улуғбек (3,5 фоиз) ва Миробод (3,2 фоиз) туманларида кузатилган бўлса, нисбатан пастроқ ўсиш сурати Учтепа (0,1 фоиз), Бектемир (0,7 фоиз) ва Яшнобод (-0,6 фоиз) туманларида кайд этилди.

Тошкент шаҳри ва вилоятлар марказлари кесимидаги ўртача уй-жой нархлари асосида иккиламчи бозорда уй-жой харид қилиш учун ипотека кредити олишга (субсидиясиз) лаёқатли аҳоли улуши ҳисоблаб чиқилди.

Уй-жой харид қилишда ипотека кредити олишга лаёқатли аҳоли улушини ҳисоблашда 62 кв.м майдонли уйни харид қилишда оила даромадининг ипотека кредитига йўналтирадиган қисми 50 фоизгача, кредит муддати 20 йил ва бошланғич тўлов бадали 30 фоиз деб ҳисобланган.

Самарқанда (13 фоиз), Наманган (19 фоиз) вилоятлари ва Тошкент (15 фоиз) шаҳрида уй-жой нархларининг баландлиги туфайли ипотека асосида уй-жой сотиб олишга имконияти бор хонадонлар улуши паст. Жорий нархларни ҳисобга олганда Фарғона (35 фоиз), Қорақалпоғистон (33 фоиз) ва Навоийда (32,9 фоиз) ипотека шарталари асосида уй-жой харид қилиш имконияти бошқа ҳудудларга нисбатан юқори.

Ҳисоб-китобларга кўра, республика бўйича ипотека кредити асосида уй-жой харид қилишга лаёқатли аҳоли улуши 26 фоизни ташкил этмоқда.

Умуман олганда, 2021 йил январь-ноябрь ойларида жисмоний шахсларга ажратилган ипотека кредитлари ҳажми 8 трлн сўмни ташкил этди. Бунда, янги тартиб асосида ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга Молия вазирлиги томонидан ажратилган ресурслар ҳамжи 3 баробарга ошиб, 3,9 трлн сўмга етди (2020 йилда 1,3 триллион сўм).

Ўзбекистон импортидаги топ-10 давлатлар

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси республика импортида энг кўп улушга эга давлатлар ҳақида хабар берди.

Маълумотларга кўра, 2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон импортида юқори улушга эга бўлган давлатлар қуйидагилардан иборат:

  1. Россия — 4,7 миллиард доллар;
  2. Хитой — 4,4 миллиард доллар;
  3. Қозоғистон — 2,5 миллиард доллар;
  4. Корея — 1,6 миллиард доллар;
  5. Туркия — 1,5 миллиард доллар;
  6. Германия — 614,6 миллион доллар;
  7. Туркманистон — 450,6 миллион доллар;
  8. Украина — 420 миллион доллар;
  9. Ҳиндистон — 410,7 миллион доллар;
  10. Литва — 397 миллион доллар.

Янги сарой қидираётган уйсиз Маск 

Илон Маск яширинча янги сарой қидирмоқда, буни тадбиркорнинг ўзи инкор этган. Бу ҳақда Wall Street Journal хабар берди. Маълум қилинишича, SpaceX ва Tesla асосчиси Илон Маск ўз уйларини сотувга қўйганидан кейин яширинча янги уй қидира бошлаганини инкор қилган. Тадбиркор газетадаги мақола ёлғон эканини даъво қилмоқда.

Нашр манбаларига кўра, у аллақачон бир нечта риелторларни ёллаган ва вариантларни кўриб чиқмоқда. Улардан бири заргарлик буюмлари дизайнери Кендра Скоттнинг уйи бўлган. Бироқ келишув амалга ошмаган, чунки миллиардер бир неча бор квартирани кўриш учун келмаган.

Мақола эълон қилинганидан сўнг, Кен Ҳауэри бу ҳақиқат эмаслигини айтиб, газетага изоҳ бериб улгурган.

«WSJ мақоласи ёлғон. Мен у ерда яшамайман ва ҳеч қаердан уй сотиб олмоқчи эмасман», — деган Маскнинг ўзи.

Шунингдек, SpaceX раҳбари Twitter’да WSJ нашрига жавоб қайтарган. «Ҳўп, лекин [бу саройдаги] ёстиқ жилдлари қандай рангда? Биз бу муҳим тафсилотларни билишимиз керак!», деб ёзган бизнесмен пост остидаги изоҳларда.

Олдиндаги кун омадли келсин. Kommers.uz энг қайноқ янгиликларни ишончли тарзда етказишда давом этади.

«Ўзбекистон демографик дивиденд олиш бўсағасида турибди» — экспертлар
Таҳлил 20:40 | 19.8.22
«Ўзбекистон демографик дивиденд олиш бўсағасида турибди» — экспертлар
Ўзбекистонда Хитойнинг BYD автомобиллари ишлаб чиқарилади
Бизнес 20:30 | 19.8.22
Ўзбекистонда Хитойнинг BYD автомобиллари ишлаб чиқарилади
«Апельсин қироли» номини олган бразилиялик миллиардер вафот этди
Миллиардерлар 18:07 | 19.8.22
«Апельсин қироли» номини олган бразилиялик миллиардер вафот этди
Афғонистон Россияга нефть маҳсулотлари эвазига доривор гиёҳлар ва майиз таклиф қилди
Иқтисодиёт 15:26 | 19.8.22
Афғонистон Россияга нефть маҳсулотлари эвазига доривор гиёҳлар ва майиз таклиф қилди
Нуфузли меҳмонхона брендларидан фойдаланиш учун франчайзинг шартномасини тузиш ва субсидия олиш тартиби қандай?
Бизнес 14:07 | 19.8.22
Нуфузли меҳмонхона брендларидан фойдаланиш учун франчайзинг шартномасини тузиш ва субсидия олиш тартиби қандай?
Тошкентдан Токиога парвозларни амалга оширилиши бошланди
Бизнес 11:40 | 19.8.22
Тошкентдан Токиога парвозларни амалга оширилиши бошланди