Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023

«IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишни бепул қилгач, жавобгарлик белгиласа бўлади» — Кушербаев

11:06 · 10.02.2023

Meta икки йиллик тақиқдан сўнг Дональд Трампнинг Facebook ва Instagram аккаунтларини тиклади

10:24 · 10.02.2023

Ўзбекистон авиа юк ташувлари соҳасида E-freight халқаро стандарти жорий этилади

20:45 · 09.02.2023

Food city савдо мажмуасидан Қўйлиқ 7-метро бекатигача бепул автобус ҳаракати йўлга қўйилди

18:52 · 09.02.2023

Миср компанияси Ўзбекистонда трансформатор ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этади

18:05 · 09.02.2023

Тошкент йўл инфратузилмасини яхшилашда Япония компаниясининг 3D камераларидан фойдаланилиши мумкин

16:40 · 09.02.2023

Тошкент халқаро аэропортида йўловчиларни кутиб олиш учун бир нечта зоналар қурилади

15:47 · 09.02.2023

Транзит, нефть ва туризм: зилзила Туркия иқтисодиётига қандай зарба берди?

14:21 · 09.02.2023

ОТБ Ўзбекистонга иқтисодий бошқарувни яхшилаш учун 150 млн доллар ажратди

13:29 · 09.02.2023

SpaceX Украина ҳарбийларига Starlink ёрдамида дронларни бошқаришни тақиқлади

12:44 · 09.02.2023

Mercator Group савдо тармоғи Ўзбекистонда филиалини очади

11:30 · 09.02.2023

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

11:09 · 09.02.2023
Таҳлил 22:00 · 11.01.2022

«Капиталбанк»даги улушини оширган Усмонов, Қозоғистонда қолиб кетган россиялик миллиардер ва iPhone’дан кутилаётган янги модель — кунлик дайжест

Kommers.uz куннинг энг сара янгиликларини битта дайжестга тўплади.

«Капиталбанк»даги улушини оширган Усмонов, Қозоғистонда қолиб кетган россиялик миллиардер ва iPhone’дан кутилаётган янги модель — кунлик дайжест
Фото: Kommers.uz

Яқин соатларда 2022 йилнинг 11 январь санаси ҳам поёнига етади. Якунланаётган кун Ўзбекистон ва жаҳон ахборот майдонида қайноқ янгиликларга бой бўлди. Kommers.uz уларнинг энг сараларини битта дайжестга тўплади.

«Капиталбанк»даги улушини оширган Усмонов

Миллиардер Алишер Усмоновга тегишли USM Holding компаниясининг шўъба корхонаси бўлган «Телекоминвест» «Капиталбанк»нинг яна 8,33 фоиз акциясини сотиб олди.

Усмоновга алоқадор «Телекоминвест» «Капиталбанк»нинг 8,33 фоиз акциясини сотиб олганидан сўнг компаниянинг банкдаги умумий акциялари 25 фоизга етди. 

Компания 32 миллион 986 минг 653 дона акция сотиб олди. Шу билан, «Телекоминвест»да акцияларнинг умумий миқдори 98 миллион 959 минг 960 донага етди. 

Эслатиб ўтамиз, USM Holding компаниясининг шўъба корхонаси бўлган «Телекоминвест» «Капиталбанк»нинг 2021 йилнинг ноябрь ойида «Капиталбанк»нинг 215,3 миллиард сўмлик акцияларини сотиб олганди.

«Капиталбанк» фонд биржаси ва қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси ҳисобланади. 2021 йилда банк Ўзбекистонда валюта биржасининг биринчи маркет-мейкери бўлди. Бундан ташқари, банкнинг муҳим ютуғи Ўзбекистонда биринчи рақамли Apelsin шўъба корхонаси билан банк гуруҳининг ташкил этилиши дея кўрилади.

Аввалроқ, 29 октябрь куни Ойбек Ботирович Турсунов «Капиталбанк» акциядорлик тижорат банки устав капиталидаги 34,10 фоиз акцияни сотиб олганди. Шу билан банкдаги у эгалик қиладиган жами акциялар 50 фоизга етган. Фонд биржаси сайтида харид нархи бўйича маълумотлар келтирилмаган.

Битимдан сўнг банкда Ойбек Турсунов эгалик қиладиган акциялар сони 164 миллион 927 890 тага етганди.

Қозоғистонда қолиб кетган россиялик миллиардер

Россиялик миллиардер Игор Рибаков Янги йил таътили учун Қозоғистонга борган ва тартибсизликлар вақти у ерни тарк эта олмаган.

Рибаков 3 январь куни тоғ-чанғи курортларидан бирига чанғи учиш учун Қозоғистонга учиб кетган. Бундан ташқари, 6-8 январь кунлари у Олмаотада иккита тадбир — қозоқ тилидаги «ТОК» китобининг тақдимоти ва маҳаллий тадбиркорлар иштирокида бизнес-форум ўтказишни режалаштирганди.

«Қозоғистонда бошланган норозилик намойишлари ва тартибсизликлар туфайли тадбирлар бекор қилинди, Рибаковнинг ўзи эса интернетсиз ва деярли алоқасиз қолди. 10 январь куни Рибаков уйига қайтмоқчи эди, аммо ҳозирча у буни уддалай олмади», — деди унинг вакили.

Матбуот котиби тадбиркор ҳозир қаерда эканига аниқлик киритмади. Унинг сўзларига кўра, Рибаков хавфсиз жойга етиб бориш ва у мамлакатдан учиб кетишни режалаштирган.

iPhone’дан кутилаётган янги модель

Apple компанияси iPhone SE номли бюджет смартфонини тақдим этишга тайёрланмоқда.

Янги версия 2022 йилнинг баҳорида виртуал тақдимотда намойиш этилади. Модель янги процессорда ишлайди, 5G’ни қўллаб-қувватлайди. Гаджет дизайни iPhone 8’га ўхшайди.

Фото: Apple

Apple шунингдек, M1 Pro ва M1 Max чипларига эга 27 дюймли iMac ва Mac mini’ни тақдим этиши мумкин.

ҚҚСдан озод қилувчи қонун

Ўзбекистонда қўшилган қиймат солиғи бўйича қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ва иккинчи ўқишда кўриб чиқилиб, қабул қилинди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида «Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 483-моддасига асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлашга қаратилган ўзгартиш киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинган.

Таъкидланганидек, қонун лойиҳаси билан ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи, соя данагини олиб кириш, ўсимлик ёғини (пахта ёғидан ташқари) ишлаб чиқариш ва реализация қилиш бўйича айланма 2022 йил 30 апрелга қадар қўшилган қиймат солиғидан озод қилиниши назарда тутилмоқда.

Шунингдек, ушбу имтиёзлар гўшт (мол, қўй, товуқ), тирик ҳайвонлар (қорамол ва парранда) ва уларни сўйишдан олинган маҳсулотларкартошка ҳамда музлатилган балиқни реализация қилиш бўйича айланма ва уларни олиб киришда ҳам қўлланилади. 

Қайд этилишичамазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши аҳолини асосий озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлақонли ва узлуксиз таъминлашга, нарх барқарорлигини сақлашга, аҳоли даромадларининг ошишига хизмат қилади.

Мажлисда қонун лойиҳаси халқ вакиллари томонидан иккинчи ўқишда қабул қилинди.

Намангандан Россия шаҳарларига «тўлиқ эконом» самолёт қатновлари

Uzbekistan Airways Намангандан Россиянинг 8 та шаҳрига «тўлиқ эконом» форматида парвозларни бошлайди.

Uzbekistan Airways 2022 йил 30 январдан бошлаб Uzbekistan Airways Express ҳаво кемаларида «тўлиқ экомон» форматида Намангандан Москва, Пермь, Самара, Омск, Оренбург, Иркутск, Краснодар ва Екатеринбургга тўғридан-тўғри авиақатновларни амалга оширади.

Қайд этилишича, 30 январь куни Uzbekistan Airways Airbus 320 ҳаво кемасида тўғридан-тўғри Намангандан Пермга илк авиақатновни амалга оширади.

Таъкидланишича, Намангандан Пермга 1 миллион 656 минг 217 сўмдан бошлаб саёҳат қилиш мумкин бўлади.

Олмаотада барқарорлашаётган вазият

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида 12 январь кунидан бошлаб барча автобус, троллейбус ва шаҳар атрофи йўналишлари йўлга қўйилади.

Тартибсизликлар сабабли 5 январдан бери шаҳардаги жамоат транспорти ва савдо марказлари ишламаётганди.

«Шаҳар чеккасига автобуслар соат 9:00 дан 18:00 гача қатнайди. Эртадан вилоятнинг энг яқин аҳоли пунктлари ҳам иш бошлайди, узоқ қишлоқларга эса комендантлик соати туфайли рейслар бўлмайди», дейилади шаҳар ҳаракатланиш бошқармаси хабарида.

Олмаотада 11 январь куни 41 та маршрут ишлайди, 505 та автобус линияга кирди. Шаҳардаги иккита вокзал нормал режимда ишламоқда. Поездлар мунтазам қатнайди, пойтахт йўналишида қўшимча йўналишлар йўлга қўйилади.

Олмаотада 11 январь куни олтита савдо ва кўнгилочар марказлар ўз ишини давом эттирди: Grand Park, Dostyk Plaza, Ritz Palace, Globus, Sputnik ва Almaty Mall. MEGA Alma-Ata ва MEGA Park савдо-кўнгилочар марказлари ҳам 12 январдан иш бошлади.

«Москва», «Азиа парк», ЦУМ, «Алмали» ва «Максима» сингари 14 та кўнгилочар марказ реконструкция қилинади. Хабарга кўра, Esentai Mall ҳали очилишни режалаштирмаган, Mega Park шу ҳафта очилиши мумкин.

«Халқ жамғармаси»ни яратиш бўйича топшириқ берган Тўқаев

Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев «халқ жамғармаси»ни яратиш бўйича топшириқ берди.

Маълум қилинишича, Қозоғистон Президенти парламентда ижтимоий қўллаб-қувватлаш, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳасидаги муаммоларни ҳал қилиш учун «Қазақстан халқына» (Қозоғистон халқига) жамоат фондини ташкил этиш бўйича топшириқ берганини маълум қилган.

Қайд этилишича, фонд камдан-кам учрайдиган касалликларга чалинган болаларнинг даволанишига кўмаклашади.

«Дарҳақиқат, аксарият оилалар учун даволаниш харажатлари шунчаки тўлаб бўлмас даражада қиммат. Биз шаҳар, туман, посёлка, қишлоқларда болалар учун спорт иншоотлари қурамиз. Иқтидорли болаларга ёрдам берамиз, маданиятни қўллаб-қувватлаймиз, Олмаотанинг даҳшатли фожиадан халос бўлишига ёрдам берамиз. Биз ушбу жамғарма ҳисобидан ҳалок бўлганларнинг оилаларини, полиция ва ҳарбий хизматчиларни қўллаб-қувватлаймиз. Булар шунчаки баъзи мисоллар», — деган Тўқаев.

Таъкидланишича, бу «президент, ҳукумат ёки бошқа давлат органи фонди» эмас, балки «халқ жамғармаси» бўлади.

«У маъмурият, ҳукумат қошида ишламайди. Нуфузли кузатув кенгаши тузилади, ҳалол ва масъулиятли раҳбар тайинланади. Биз унинг фаолиятининг тўлиқ шаффофлигини, жамиятнинг жавобгарлиги ва назоратини таъминлаймиз», — дея қўшимча қилган Президент.

Бундан ташқари, Тўқаев жамғарма фаолиятига оид барча маълумотлар очиқ бўлишига кафолат берган. Жамғарма хусусий ва давлат манбалари ҳисобидан молиялаштирилади. Шунингдек, халқаро хайрия ташкилотлари ёрдамини жалб қилиш ҳам режалаштирилган.

«Жамғарма лотерея операторлари, ставкаларни ҳисобга олиш маркази ва бошқа монополистлардан мажбурий бадалларни олади», — дея таъкидлаган давлат раҳбари.

«Шунингдек, катта маблаққа эга бўлган ва одамлар нигоҳидан ташқарида юрган одамларнинг фаол иштирокини кутаман», — деган у.

Худди шу нутқида Президент бизнесдан жамғармага сезиларли ва мунтазам бадаллар кутишини айтган.

«Миллатнинг биринчи Президенти шарофати билан мамлакатда ҳатто халқаро меъёрларга кўра ҳам жуда даромадли компаниялар гуруҳи ва бадавлат одамлар қатлами пайдо бўлди. Менимча, Қозоғистон ва қозоқ халқига муносиб ҳурмат кўрсатиш ҳамда унга тизимли ва мунтазам ёрдам бериш даври келди», — дея қайд этган у.

Олдиндаги кун омадли келсин. Kommers.uz энг қайноқ янгиликларни ишончли тарзда етказишда давом этади.

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Бизнес 18:32 · 10.02.2023
Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Бизнес 15:01 · 10.02.2023
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Янгиликлар 14:21 · 10.02.2023
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Бизнес 13:27 · 10.02.2023
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Бизнес 12:51 · 10.02.2023
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда
Иқтисодиёт 11:46 · 10.02.2023
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда