Комил Алламжонов барча бизнес лойиҳа ва компанияларини «бошқа эгаларига» топширади
«Барча бизнес лойиҳаларим ва компанияларимни бошқа эгаларига топшираман», — деди у ўз видеомурожаатида.
Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари этиб тайинланган Комил Алламжонов барча бизнес лойиҳа ва компанияларини «бошқа эгаларига» топширади. Бу ҳақда Миллий масс-медия фонди собиқ раиси ўз видеомурожаатида маълум қилди.
Алламжоновнинг таъкидлашича, у Масс-медиани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди васийлик кенгаши раиси лавозимидан кетади ва барча бизнес лойиҳалари ва компанияларини «бошқа эгаларига» топширади.
«Бугундан бошлаб Масс-медиани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди васийлик кенгаши раиси лавозимидаги фаолиятимни якунлайман. Ва яна шуни таъкидламоқчиманки, барча бизнес лойиҳаларим ва компанияларимни «бошқа эгаларига» топшираман. Бугундан бошлаб мен бизнесмен эмасман», — дейди у.
Комил Алламжоновнинг изоҳлашича, у манфаатлар тўқнашувига мутлақо қарши.
«Бугундан бошлаб мен бизнесмен эмасман. Чунки мен манфаатлар тўқнашувига мутлақо қаршиман ва қолганларга ҳам шуни маслаҳат бераман», — дейди Президент Администрацияси раҳбарининг ўринбосари.
Маълумот учун, Комил Алламжонов «Ягона имтиҳон маркази» ва «Миллий» ТВ эгаси ҳамда «Автотест» компанияси асосчиси ҳисобланади.
Алламжоновнинг бизнеслари
Комил Алламжонов Миллий телеканал студияси МЧЖнинг ҳам 100 фоиз улушига эгалик қилади.
У, шунингдек, ҳайдовчилик гувоҳномалари учун имтиҳонлар ўтказувчи «Ягона имтиҳон маркази»нинг 100 фоизлик эгаси ҳисобланади.
Комил Алламжонов Iman-media масъулияти чекланган жамияти устав капиталидаги 90 фоиз улушга ҳам эгалик қилади.